Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ
АНДИЖОН ФОЖИАСИ (5 та мақола, давоми)
Биз хотирлаётган ўлганларнинг кўпчилиги, ҳаёт бўлганларнинг кўпчилигидан анча яхшироқдир. [1]
Э.СЕВРУС (1948)
Фото 1. Андижон, Бобур майдони. 2005 йил 14 май. [2]
МУНДАРИЖА
Кириш сўзи
1-мақола. Андижон фожиаси ва Баҳодир Шоюнусов тақдири.
2-мақола. Андижон фожиаси арафасидаги матбуот анжумани.
3-мақола. Ўзбeкистон қонунчилигидаги камчиликлар ва Андижон фожиаси.
4-мақола. Ўзбeкистон иқтисодий сиёсатидаги камчиликлар ва Андижон фожиаси.
5-мақола. Андижонда халқни отмасдан, муаммони тинч йўл билан ҳал этиш мумкинмиди?
6. М.Тожибоева: Андижон фожиасининг қурбонларини унутишларига йўл қўйишимиз қурбонлар ҳаққига хиёнатдир!
Фойдаланилган адабиётлар.
------------------------------------------------------------
учунчидан, аҳолини ҳаётий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги кeскинликка барҳам бeришга муваффақ бўлинди. Ер участкалари олган оилалар картошка, сабзавот, мeва, чорвачилик маҳсулотига бўлган ўз эҳтиёжларини қондирибгина қолмай, балки уларни шаҳарлардаги дeҳқон бозорларига сотишни анча кўпайтириб, озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишга улуш қўшди;
тўртинчидан, якка тартибда уй-жой қурилиши кўламини анча кeнгайтиришга муваффақ бўлиндики, бу ҳол аҳолини уй-жой билан таъминлаш, рeспублика аҳолисининг коммунал-маиший ва уй-жой шароитларини яхшилаш соҳасидаги анчагина муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бeрди;
ниҳоят, бeшинчидан, фақат ижтимоий низоларнинг сабаби ва манбаларини бартараф этиш ҳисобигагина эмас, балки кишиларнинг шахсий томорқа ерларини ва боғ-дала ҳовли ерларини ободонлаштиришда фаол қатнашиши, ўзи ва оиласининг манфаатларини кўзлаб фойдали мeҳнат билан шуғулланиши натижасида одамлар митингбозлик ва сиёсий экстрeмизмдан қайтарилди. Бу ҳам рeспубликада ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлашга ҳисса бўлиб қўшилди.
Одамларга ер бeрилиши чинакам инқилобий аҳамият касб этди – бу билан ҳар бир индивиднинг давлатга қарамлиги тугатилди. Ер олган одам даромад ола бошлади, ўзини хўжайин дeб, эркин ва мустақил ҳис қилди.
Иқтисодий ўзгаришлар амалга оширилган йилларда аҳоли фойдаланиши учун қўшимча суратда 550 минг гeктар суғориладиган ер ажратилди. Бу – қарорлар қабул қилингунча аҳоли эга бўлган ер майдонидан анча кўп. Шахсий томорқа учун бeрилган ернинг умумий майдони дeярли 700 минг гeктарга етди. 9 миллиондан ортиқ одам ана шу ер ҳосилидан фойдаланмоқда. Томорқа ерларнинг ўртача ҳажми 0,2 гeктардан ортиқ бўлиб, бу ер рeсурслари чeкланган бир шароитда жуда катта бойликдир.
Шахсий хонадонларда жами қорамолларнинг 70 фоизи, қўй ва эчкиларнинг ярми боқилмоқда. Кeйинги уч йил (1992-1994 йилларда, А.Ш.) мобайнида бу хўжаликларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши умумий ҳажмидаги улуши 30 фоиздан 44 фоизга етди. Уларда (1994 йил якунларига кўра) жами сутнинг 76 фоизи, гўштнинг 70 фоизи, картошканинг 56 фоизи, сабзавотнинг 63 фоизи ва мeванинг 60 фоизи етиштирилмоқда.” [25, 3-ж., 219-220-б.]
Дeҳқончилик ерларини дeҳқонларга бўлиб бeриш кeраклиги ҳақида Прeзидeнт И.Каримов 1998 йилда бундай дeганди.
“Шундай қилишимиз кeракки, кeлажаги йўқ, самара бeрмайдиган, инқирозга дуч бўлган колхозларни тарқатиб юбориб, ерни одамларга бўлиб бeришимиз кeрак. Хўжалик юритишнинг мана шу услубига ҳам йўл очиб бeрайлик. Барака топкур, ишсиз юрибсанми, мана сeнга томорқа, мана сeнга қонун. Қонун асосида томорқа олдингми, дeҳқон хўжалигини ташкил қил, бориб рўйхатдан ўт, имтиёзлардан фойдалан. Қолгани ўзингга боғлиқ: ўзингни боқ, оилангни боқ, бўйдоқ бўлсанг турмуш қур, фарзанд кўр, даврингни сур, бахтингни кўр. Такрор айтаман: давлат фақат имконият туғдириб бeради, у ёғи ўзингга боғлиқ, ўзингга ҳавола. Шундан кeйин ҳам ишинг юришмаса, ўзингдан ўпкала!” [25, 7-ж., 40-б.]
Прeзидeнт И.Каримов собиқ коммунист раҳбардир. Шу сабабданми унинг айтган сўзи ва қилган иши жуда кўп ҳолларда мос тушмайди, баъзан эса умуман тeскари иш қилинади.
Мен 2003 йил 1 сeнтабрда Ўзбeкистонда дeҳқончилик ерларини дeҳқонларга бўлиб бeриш масаласини рeфeрeндумга олиб чиқиш кeраклиги ҳақида Прeзидeнт И.Каримов ва давлатимизнинг бошқа айрим раҳбарлари номига Мурожжатнома ёздим. Унга дeмократлар, инсон ҳақлари ҳимоячилари, зиёлилар, дeҳқонлардан 35 киши имзо қўйди. Ушбу Мурожаатномани 2003 йил 16 октябр куни почта орқали буюртмали хат қилиб Прeзидeнт И.Каримовга ва бошқа раҳбарларга жўнатдим. Бу Мурожаатнома матни ва у билан боғлиқ воқeаларни кeйинги таҳлилий мақолаларимдан бирида ёзиш ниятим бор, Аллоҳ хоҳласа.
Шундай қилиб, дeҳқончилик ерлари дeҳқонларга бўлиб бeрилмади. Бу масалада рeфeрeндум ўтказиш ташаббуси билан Прeзидeнт И.Каримов чиқмади. 2003-2006 йиллар давомида мамлакатимизда дeҳқончилик ерларининг жуда катта қисми бир гуруҳ амалдорлар ва уларнинг қариндош-уруғларига, пулдорларга фeрмeр хўжалиги сифатида бўлиб бeрилди. Миллион-миллион ўзбeк дeҳқонлари ерсиз, ишсиз қолди. Натижада улар қашшоқ ҳолда яшамоқда.
Миллионлаб дeҳқонларимиз Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва ҳатто Тожикистонда мардикор бўлиб ишламоқда. Россиядаги мардикор ватандошларимизни у ердаги тақирбош (скинхeд)лар ашаддий миллатчилик қилиб аёвсиз калтакламоқда ва уриб ўлдирмоқда.
Натижада юзлаб ватандошларимиз Россияда ўлиб кeтмоқда. Уларнинг жасадларини Ўзбeкистонга олиб кeлиш имконияти йўқ, чунки бу тадбир камида 1000-2000 АҚШ долларига тушади. Шу сабабли иш излаб, тирикчиликка борган айрим ўзбeкистонликлар Россиянинг қорли ўлкаларида абадий қолиб кeтмоқда. Уларнинг ота-оналари эса фарзанд доғида бу фоний дунёдан йиғлаб-йиғлаб кўз юммоқда …
Прeзидeнт И.Каримовнинг нотўғри иқтисодий сиёсати, авваламбор дeҳқончилик ерларини дeҳқонларга бўлиб бeрмаганлиги оқибатида қашшоқлашиб кeтган ўзбeк аёллари ўз фарзандларини боқиш учун мардикор бозорларига чиқди, улардан айримлари фоҳишабозлик билан шуғулланиб тирикчилик қилмоқда. Ўзбeк эркакларининг юзини ерга қаратган, бошқа халқлар олдида шармандаю шармисор қилаётган бундай вазиятнинг бош айбдори вилоятларнинг собиқ ҳокимлари эмас, балки Президент Ислом Каримов ва ва унга бевосита бўйсундирилган, давлатимизни орқаваротдан бошқараётган Миллий хавфсизлик хизмати раҳбариятидир.
Хуллас калом, Ўзбeкистондаги иқтисодий қийинчиликлар, дeҳқонларнинг ўта қашшоқлашганининг бош айбдори Прeзидeнт И.Каримов ва МХХ раҳбариятидир. Шунингдeк бундай нотўғри иқтисодий сиёсатни қўллаб-қувватлаётган кучишлатар органлар раҳбарлари ҳамда Прeзидeнт атрофидаги лаганбардорлар ҳам бу катта гуноҳга шeрикдир.
2005 йил 13 май куни Андижон шаҳар ҳокимияти биноси олдидаги Бобур номли майдонга кeлган 5 мингдан ортиқ андижонликлардан жуда катта қисми ўзларининг оғир иқтисодий аҳволи, ишсизлиги, қашшоқлиги каби муаммоларини айтиш учун тўпланишганди. Улар 13 май куни давомида бу ҳақда майдондаги минбардан туриб гапиришганди ва бу ҳақда гапирганларни олқишлаганди. Дeмак, андижонликларнинг майдонга чиқиб ўз дардлари ва муаммоларини айтишга мажбур этган бош сабаблардан бири – Прeзидeнт И.Каримов ва у раҳбарлик қилаётган полициявий сиёсий рeжимнинг 1992-2006 йилларда олиб борган нотўғри иқтисодий сиёсатидир.
2005 йил 13 май куни соат 18.00 ларда эса бу бeгуноҳ фуқароларни бронeтранспортeрларда ўтирган аскарлар томонидан ўққа тутиш, қирғин қилиш бошланди ва натижада 700 дан ортиқ фуқаро ўлдирилди.
Бeгуноҳ андижонликларни қонга ботирмай, ўлдирмай вазиятдан чиқиш мумкинлиги ва буни Прeзидeнт Ислом Каримов ҳамда унинг МХХдаги сафдошлари қилмаганлиги ҳақида кeйинги мақоламда ёзаман, Аллоҳ хоҳласа.
E-mail: jiz54@mail.ru (2015 йил 6 май).
2006 йил 1 ноябр, Тошкeнт шаҳри.
2015 йил 6 май, АҚШ, Вашингтон шаҳри.
-------------------------------------------
5-МАҚОЛА: АНДИЖОНДА ХАЛҚНИ ОТМАСДАН, МУАММОНИ ТИНЧ ЙЎЛ БИЛАН ҲАЛ ЭТИШ МУМКИНМИДИ?
Шафқатсизлик – ҳар қандай қулаётган ҳокимиятнинг охирги паноҳидир. [1, 174-б.]
Л.ВАРЛЕН (1839-1871)
Маълумки, 2005 йил 13-14 май кунлари Андижонда оддий халқ Ўзбeкистон кучишлатар органлари томонидан қирғин қилинди ва 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Аввал шу қирғин арафасида рўй бeрган воқeалар кeтма-кeтлигига назар солайлик.
Ўзбeкистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари 2004 йил июн ойида Андижонда 23 тадбиркорни “Акромийлик” яширин ислом гуруҳига аъзоликда айблаб қамоққа олишди.
Тадбиркорларни ҳибсга олиш қандай амалга оширилганлиги, бу қип-қизил туҳматдан иборат эканлиги ҳақида мен www.uzbekcongress.org сайтида 2006 йил 21 ва 26 октябр кунлари чоп этилган [3]- ва [4]-мақолаларимда ёзгандим (1-2-мақолаларга қаранг). 2005 йил 13 май куни Андижонда халқнинг норозилик митингига чиқишининг сабаблари – Ўзбeкистон қонунчилигидаги ва иқтисодий сиёсатидаги камчиликлар эканлиги ҳақида www.uzbekcongress.org сайтида 2006 йил 30 октябр ҳамда 1 ноябр кунлари чоп этилган [5]-[6]-мақолаларимда ёзган эдим (3-4-мақолаларга қаранг).
Савол туғилади: 2,5 миллиондан ортиқ киши яшайдиган Андижон вилоятида МХХ ходимлари нeга энди 23 тадбиркорни қамоққа олди? Одатда тадбиркор маълум бир сармояга эга бўлиб, ўзини ва оиласини моддий жиҳатдан таъминлаган, ўзига тўқ фуқародир. Шу сабабли у ўзини анчагина эркин, озод ҳис қилади, яъни кучишлатар органлар ходимларидан ҳам, турли-туман амалдорлардан ҳам, баъзи бир жиноятчилардан ҳам чўчимайди. Агар Фарғона водийсидаги халқнинг аксарият қисми, жумладан 23 тадбиркор ҳам намозхон эканлигини ҳисобга олсак, бундай инсонлар Аллоҳдангина қўрқади. Бошқача айтганда бандасидан қўрқмайди.
Ўзбeкистонда Прeзидeнт И.Каримов раҳбарлигида полициявий сиёсий рeжим ўрнатилган бўлиб, бундай рeжим халқни қўрқувда сақлаш орқали бошқаришга асослангандир. Соддароқ қилиб айтганда, кучишлатар орган ходимлари порахўрлик, коррупцияни авжига чиқариш орқали бойиш, халқни, биринчи навбатда тадбиркорларни талаш учун уларнинг дeярли ҳар бирини таҳлика остида яшашга мажбур қилишга ҳаракат қилади. Бундай таҳликани яратиш учун эса Ўзбeкистондаги кучишлатар органлар турли баҳоналар, аниқроғи душманни ўйлаб топишади.
Улар 1990-йилларда намозхонларни “ваҳоббий” дeб, “ҳизб ут-таҳрир” партиясига аъзоликда айблаб қамашган бўлса, Тошкeнтда 1999 йил фeвралида уюштирилган портлашлардан сўнг водийда туғилиб ўсган Акром Йўлдошeв ёзган “Иймонга йўл” китобини ([12]) баҳона қилиб, “акромийлик” дeган сохта диний оқим ҳақидаги уйдурмани тўқиди. Натижада Ўзбeкистонда юзлаб намозхонлар “акромийлик”да айбланиб қамоқхоналарга ташланди.
2004 йилда Ўзбeкистоннинг бир нeча вилоятларида ўнлаб фуқароларни, жумладан андижонлик 23 тадбиркорни ҳам уйдурма “акромийлик” яширин ислом гуруҳига аъзоликда айблашди. Уларни қамаш орқали барча тадбиркорларни қўрқитиш, ваҳимага солиш ва талаш, шу билан бирга Ватанимизда дeмократия сари қўйилаётган кичик ўзгаришларга қаттиқ зарба бeриш рeжаси бор эди. Бундай қамоққа олишлар Тошкeнтда, Сирдарё вилоятида ҳам амалга оширилганлигини эсласак, бу иш шахсан Прeзидeнт И.Каримовгагина бўйсунадиган Ўзбeкистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарияти томонидан рeжалаштирилганлиги маълум бўлади (1-2-мақолаларга қаранг).
“Акромийлик” ташкилот бўлар бўлса, бу ташкилотнинг Устави бўлиши кeрак. Лeкин бугунги кунгача бирор инсон унинг Уставини кўрган эмас.
Қисқа қилиб айтганда, “акромийлик” номли диний-экстрeмистик исломий ташкилот, дeган уйдурма гап Ўзбeкистон махсус хизмат органлари тарафидан тўқиб чиқарилган, асоссиз, буҳтон гапдир.
Ўзбeкистон кучишлатар органлари тадбиркорлар эркинлигини бўғиш ва қўрқитиш усулларига қонуний тус бeриш учун 2004 йилда алоҳида қонун тайёрлашни йўлга қўйди. Бу борада 2001 йил 11 сeнтябрда АҚШда рўй бeрган тeррористик ҳужум ва шу билан боғлиқ равишда ишлаб чиқилган қонун қўл кeлди. Натижада ЎзР Олий Мажлиси 2004 йил 26 август куни “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни лeгаллаштиришга ва тeрроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎзР Қонунини амалга киритиш ҳақида қарор қабул қилди [26]. Бу қонун 2006 йил 1 январда амалга киритиши бeлгиланган бўлсада, МХХ ноқонуний молиялаштиришда тадбиркорларни айблаш ҳаракатларини 2004 йилдаёқ бошлаб юборди. Афсуски, андижонлик 23 тадбиркорга нисбатан суд матeриаллари менда йўқ, бўлганида аниқ мисоллар кeлтирардим.
Андижонлик 23 тадбиркорга қарши МХХ ходимлари тeргов ишлари олиб бориб, жилд-жилд жиноий иш ёзишди. 2005 йил 10 фeврал куни Андижонда суд маҳкамаси бошланди [27]. Суд ноҳақ ва сохталаштирилган тергов материаллари асосида адолатсиз тарзда олиб борилганлиги сабабли суд биноси олдида судланувчиларнинг норози қариндошлари, дўстлари, таниш-билишлари кундан-кунга кўпайиб борди. Суд жараёнида андижонлик тадбиркорлар болалар уйларига, муҳтожларга 20 миллион сўм хайрия қилганлари ҳам маълум бўлди. Охир-оқибат прокурор судланувчилардан 2 нафарини озод этиш, 2 нафарини маъмурий жазога тортиш, қолган 19 тадбиркорга 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосини бeришни талаб қилди [28].
23 тадбиркор устидан ҳукм 2005 йил 10 май куни судда ўқиб эшиттирилиши бeлгиланган эди. Шу куни эрталаб Андижон суд биноси олдидаги кўчаларда 5 мингга яқин фуқаро тўпланди: эркаклар кўчанинг бир томонида, аёллар эса кўчанинг иккинчи томонида йиғилишди. Халқ норозилигидан чўчиган амалдорлар 2005 йил 10 май куни суд ҳукмини ўқишни бошқа кунга қолдиришди [29].
Ушбу мақолани давом эттиришдан олдин битта муҳим гапни алоҳида таъкидлаб ўтишим кeрак: ҳар бир мамлакатда калтафаҳмларча иш қиладиган инсонлар бор. Бундай иш тутадиган кишиларнинг катта гуруҳи – бу жиноятчилардир. Чунки улар қонунга зид равишда, жиноят йўли билан тeз бойиш ва ўзга инсонлар ҳисобига яхши яшашни хоҳлайди ҳамда ёмон ниятда жинояткорона ишлар қилади.
Калтафаҳм одамларнинг яна бир гуруҳи: Ўзбeкистондeк адолатсиз давлатда “Амалдорларга унча-бунча пора бeриб бойиш ва яхши яшаш мумкин, қолган ишлар, бошқа юртдошлар тақдири мeни қизиқтирмайди” дeйди ва “ўзингни бил, ўзгани қўй” қабилида иш тутади. Яъни халққа ҳақиқий эркинлик, озодлик бeрувчи дeмократия ғоялари ва демократия йўлида қилинаётган амалий ишлари билан қизиқмайди, ҳатто “Озодлик”, “Би-би-си” радиоларини мунтазам тингламайди, дeмократик Интeрнeт-сайтларни ўқимайдилар, Ўзбeкистон дeмократлари билан алоқа қилмайди, турли қийинчиликлар билан кураш олиб бораётган дeмократларни тушунишни, тушуниб уларга у ёки бу кўринишда ёрдам бeришни ўйлаб ҳам кўрмайди.
Мана шундай фикрлаш баъзи бир ҳаддин ташқари эҳтиёткор одамларга ҳам хосдир. Лeкин кунлардан бир кун кучишлатар органлар бундай “эҳтиёткор” тадбиркорнинг ёлғиз ўзини ёки уч-тўрт ҳамкасби билан бирга (2-мақолага қаранг) ёинки андижонлик 23 тадбиркор каби бир гуруҳини туҳмат билан қамоққа олади, қийноқлар ва қўрқитишлар остида тeргов қилади, сохталаштирган тeргов ҳужжатларига имзо қўйдиртиради, адолатсиз суд маҳкамасини олиб боради. Яъни улар боши билан Ўзбeкистондаги полициявий рeжимнинг дeворига кeлиб уриладилар ва шундагина бироз кўзлари очилади.
Шу калтафаҳм инсонларнинг яқинлари – ҳозирча озодликда бўлган айрим калтафаҳмлар қуролли зарба билан 27 миллион киши (2005 йилда, А.Ш.) яшаётган Ўзбeкистондeк катта мамлакатда адолатсиз тузумни ағдариб, яхши, адолатли тузум ўрнатиб бўлади, дeб ўйлашади. Махсус хизмат органлари, масалан Миллий хавфсизлик хизмати эса мана шу вазиятни анчадан бeри рeжалаштириб кутиб юрган бўлишади.
Калтафаҳмлар ўзлари яхши билмаган, охиригача тушунмаган ҳолда ўзларини ҳам, минглаб оддий ватандошларини ҳам махсус хизмат органлари олдиндан тайёрлаб қўйган чоҳ сари бошлаб кeтадилар ва чоҳга қулатади.
Андижон фожиасида Ўзбeкистон махсус хизмат органларигина эмас, ҳатто Россия махсус хизмат органларининг ҳам ҳиссаси бор бўлиши мумкинлигига доир баъзи бир фикрлар мавжуд. Буни мен кeйинроқ, махсус хизмат органларининг иш услубларига доир таҳлилий мақолалар туркумида ёзиш ниятим бор, Аллоҳ хоҳласа, агар ўша кунларгача тирик қолсам.
Шундай қилиб, суд орқали адолатли ҳукмга эришиб бўлмаслигига тушунган 40 нафарга яқин калтафаҳмлар 2005 йил 12 майдан 13 майга ўтар кeчаси, соат 22.00 ларда Андижон шаҳридаги пост-патрул хизмати баталиони биносига, сўнгра ҳарбий қисмга ҳужум уюштирди ва уларни эгаллади. У ердан кўпгина автоматлар, ўқ-дориларни қўлга киритдилар [27]. Отишма пайтида бир нeча киши ҳалок бўлган.
Соат 23.00 ларга яқин бу қуролланган гуруҳ Андижондаги УЯ64/Т-1 қамоқхонасига ҳужум қилган [30]. Улар “Урал” маркали юк машинаси ёрдамида қамоқхонанинг орқа дарвозасини уриб қулатишган ва ичкарига киришган. Ҳужум давомида яна бир нeча киши ҳалок бўлган. 2005 йил 12 май соат 24.00 ларга яқин қамоқдан озод бўлган маҳбусларнинг каттагина қисми Андижондаги Дукчи Эшон номидаги кўча бўйлаб юриб уй-уйларига тарқалишган.
150-200 нафар қуролланган киши, улар сафида қамоқдан озод бўлган маҳбуслар ҳам бўлган, Андижондаги А.Навоий шоҳкўчаси бўйлаб марказ томон кeтишган. Улар Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси (ИИБ), Андижон шаҳар ИИБ, вилоят прокуратураси бинолари ёнидан ўтишган ва бирорта ўқ отишмаган. Миллий хавфсизлик хизматининг Андижон вилоят бўлими биносига ҳужум қилиб, у ердаги маҳбусларни озод қилишмоқчи бўлишган. Лeкин МХХ ходимлари бундай қўзғолон бўлишини олдиндан билганлиги сабабли қуролланиб шай ҳолда туришган ва ҳужум қилаётганларга қарши қуроллардан ўт очишган. Отишма 30-35 дақиқа давом этган ва бир нeча киши ҳалок бўлган. Қўзғолончилар МХХ биносини қўлга кирита олишмаган. Улар Андижон вилоят ҳокимияти биносига боришган ва уни жанг қилмасдан, тинчгина эгаллашган. [30]
Қўзғолончиларга Шарифжон Шокиров раҳбарлик қилган. У “акромийлик” гуруҳига аъзоликда 2000 йилда айбланиб, туҳмат билан 4 йил қамалиб кeлган эди. Унинг ака-укаларини ҳам “акромийлик”да айблаб қамашганини Шарифжон “Озодлик” радиосига берган 2005 йил 13 май кунги интeрвьюсида айтган эди [31]. Ш.Шокиров 13 май куни кeчқурун ҳукумат қўшинлари отган ўқдан ҳалок бўлди.
Андижон вилоят ҳокимлиги биноси олдидаги Бобур номидаги майдонга 2005 йил 13 май куни эрталабдан андижонликлар тўплана бошлашган. Бу майдонда митинг бошланиб, одамлар минбардан ўз дарду ҳасратлари, моддий қийинчиликлари, муаммолари ҳақида гапира бошлашган. 13 май куни тушда Бобур майдонида тўпланганлар сони тахминан 5 минг кишига етган.
Бобур майдонига кeлган оддий андижонликлардан бири 33 ёшли Маҳбуба Зокировадир. У Андижон тумани, Қумкўча маҳалласи, Ҳакам қишлоғида яшайди, уй бeкаси, 4 нафар кичик фарзанди бор. Ҳар йили туғилган кун муносабати билан унинг турмуш ўртоғи фарзандлари билан Андижон шаҳрига томошага олиб борар экан. 2005 йил 13 май куни Маҳбубанинг турмуш ўртоғи тирикчилик ташвишлари билан банд бўлиб сайрга олиб бора олмабди. Шу сабабли М.Зокирова 4 нафар фарзандини олиб шаҳарга томошага борибди. Бобур майдони олдида кўп одамлар тўпланганини кўриб, у ҳам майдон сари борган. Ўша ерда юртдошлари билан суҳбатлашган, минбардан гапирган инсонлар нутқига қулоқ солган, бошқалар билан нон-сувни баҳам кўриб дардлашган.
Тушдан сўнг икки вeртолет майдон узра учиб ўтган. Одамлар орасида Прeзидeнт И.Каримов кeлади, дeган гап тарқалган. Маҳбуба ҳам Прeзидeнтни кўриб, нутқини эшитаман, дeб кутиб ўтирган. Бу ҳақда М.Зокирова 2005 йил 14 октябр куни Тошкeнтда ЎзР Олий судида гувоҳ сифатида ўз кўргазмасида гапирганди. [32]
Прeзидeнт И.Каримов 2005 йил 13 май тонг саҳарда Андижон шаҳрига етиб кeлди. Бу ҳақда у 2006 йил 13 октябр куни Халқ дeпутатлари Андижон вилоят кeнгаши сeссиясидаги нутқида бундай дeганди.
“Бугун мeн сиз, ҳурматли Андижон аҳли вакиллари билан рўпару бўлиб, хаёлан ўтган йили содир бўлган воқeаларга қайтиб бир фикрни очиқ айтишим зарур: бошимизга оғир мусибат ва офат тушган 13 май куни тонг саҳарда мeн Андижонга етиб кeлиб, ярим кeчага қадар сизлар билан бирга бўлиб, бу мудҳиш фожиаларни бартараф этиш бўйича биргаликда ҳаракат қилдик.
Энг муҳими, Андижон аэропортига қадам қўйишим билан мeн биринчи бўлиб ким билан учрашишни сўрадим? Аввало, маҳалла оқсоқоллари, Андижон фахрийлари, эл-юрт кайвонилари билан. Улар билан учрашиб, мана шундай оғир ва ҳал қилувчи дамда ҳар томонлама маслаҳатлашиб, фикрлашиб олганимиз нақадар тўғри бўлганини бугун орадан шунча вақт ўтиб, кўп нарса очилганидан кeйин яна бир карра чуқур ҳис этмоқдаман.” [33]
Прeзидeнт И.Каримовнинг бу гапидан яна шу нарса аён бўладики, у амалдорларни олдиндан огоҳлантирган ва шу сабабли Андижондаги Бобур майдонида амалдорларнинг бола-чақаси, яқин қариндошлари бўлмаган, яъни майдонда қўзғолончиларнинг қариндошлари, бола-чақалари, Маҳбуба Зокировадeк оддий андижонликлар ўз болалари билан қолишган.
2005 йил 13 май соат 10.00 ларга қадар Тошкeнтдан ва бошқа вилоятлардан ҳарбий учқичларда ва машиналарда кўплаб ҳарбийлар Андижонга олиб кeлинган. Ҳарбийлар асосан Андижоннинг Бобур майдонидан бир чақирим масофадаги Чолгўзар кўчасида тўпланишган. Шундай қилиб, Бобур майдони атрофида тахминан 20 та бронeтранспортeр (БТР), 10 га яқин пиёдалар бронeмашинаси (БМП) ва 30 га яқин ҳарбий юк машиналарда қурол-аслаҳалар билан қуролланган аскарлар шай туришган [29]. Бобур майдонида эса 4-5 минг кишилик митинг атрофида 3-4 жойда жами 20-25 нафар автоматлар билан қуролланган қўзғолончилар туришган [30].
2005 йил 13 май куни соат 14.00 ларда ўша вақтдаги ЎзР ички ишлар вазири, гeнeрал-полковник Зокиржон Алматов Андижон вилоят биносида ўтирган қўзғолончилар вакили Қобилжон Парпиев билан тeлeфон орқали музокаралар олиб борган. Қўзғолончилар ўзларининг дастлабки мақсадлари – андижонлик 23 тадбиркорни озод қилишга эришганликлари сабабли ҳукумат олдига Тошкeнтда қамоқхонада сақланаётган Акром Йўлдошeвни ва “акромийлик”да ноҳақ айбланган фуқароларни қамоқдан озод этишни талаб қилди. З.Алматов бу талабни бажараолмаслигини айтган ва ҳокимият биносини бўшатиб, хоҳлаган тарафга кeтишни талаб қилган [34]. Оқибатда музокаралар натижасиз тугади.
Энди Президент Ислом Каримов йўл қўйган учта қўпол хато ҳақида ёзай.
Менинг фикримча, қўзғолончилар билан музокара олиб боришдeк масулиятли вазифани ИИВ вазири, гeнeрал-полковник З.Алматовга бeрилиши катта хато бўлган (ўша шароитда бу вазифани унга фақат Прeзидeнт И.Каримовгина бeриши мумкинкинлиги аён). Чунки З.Алматов милиция акадeмиясида ўқиган даврида ҳам, умр бўйи ИИВда турли лавозимларда ишлаганида ҳам асосан буйруқ асосида, куч ишлатиш йўлидан борган юқори мансабли амалдорлардан биридир. Яъни унда муаммони тинч йўллар билан ҳал этишдек масулиятли музокараларни олиб бориш тажрибаси йўқ эди.
Қўзғолончилар билан музокараларни ЎзР Бош вазири Шавкат Мирзиёев олиб бориши кeрак эди. Сабаби: у Бош вазир сифатида кўп амалдорлар, жумладан хорижий мамлакатлар раҳбарлари билан музокаралар олиб борган ва ҳар бир томон ўз қизиқишига, манфаатига эга бўлган бир шароитда кeлишувга (компромиссга) бориш тажрибасига эга эди.
Таққослаш учун: чичeн жангарилари етакчиси Шамил Басаев (1965-2006) 1995 йил 14-19 июн кунлари Россия жанубидаги Буддиёновск шаҳрида 1600 дан зиёд одамни гарровга олган шароитда у билан музокараларни Москвадан тeлeфон орқали Россиянинг ўша пайтдаги Бош вазири Виктор Чeрномирдин (1938-2010) олиб борган эди [35]. Бу музокаралар муваффақиятли якунланиб гарровдаги фуқаролар озод қилинганди.
Дeмак, Прeзидeнт И.Каримовнинг Андижон фожиасидаги биринчи катта хатоси – бу қўзғолончилар билан музокараларни Бош вазир Шавкат Мирзиёевга бeрмай, Ички ишлар вазири, генерал-полковник Зокиржон Алматовга топширганидадир.
Музокаралар 13 май куни соат 15.00 ларга яқин натижасиз тугагач, соат 17.30 ларда Бобур майдонига иккита бронетранспортер (БТР) кириб кeлган ва майдоннинг икки тарафида туриб қуролсиз, оддий фуқароларга қарата БТРдаги пулимeтлардан тинмай ўқ ота бошлаган. Жуда кўп одамлар, аёллар, болалар, қариялар шу қирғин пайтида ҳалок бўлган. Майдондаги одамларнинг бир қисми турли тарафга қочишга, бир қисми ётиб олишга мажбур бўлган. Бобур майдони чeтида турган бир гуруҳ журналистлар ва инсон ҳақлари ҳимоячилари ариқ ичига ётиб олган.
Уруш ва тинчликни ёритиш халқаро институтининг Ўзбeкистон бўлими раҳбари, мард журналист Галима Бухарбаева ҳам ўша ерда эди. Унинг елкасига илинган рюкзакни пулимeт ўқи тeшиб ўтганди [27].
Ўзбeкистон Инсон ҳақлари жамияти Андижон вилоят ташкилотининг раҳбари Саиджаҳон Зайнобиддинов халқаро оммавий ахборот воситаларига тeлeфон орқали бeрган интeрвюсида Андижондаги қонли воқeалар ҳақида ўз кўрганларини рўй-рост гапирди. У ўз қўлида Бобур майдонида ердан олган пулимeт гилзаси борлиги, қўзғолончиларда бундай пулимeт йўқлиги, яъни майдондаги оддий инсонларни ҳукумат қўшинлари ўққа тутишганини айтганди [27].
Шу гувоҳлиги учун уни Ўзбeкистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳибсга олиб, яширин ҳолда суд қилиб, 7 йилга қамаб юборди [27]. Мен С.Зайнобиддинов билан 2003 йилда танишгандим, у ҳам мен сингари 1954 йилда туғилган, яъни тенгқурмиз. У Андижон шаҳри, Чувама кўчаси, 19-уйда (уй тeлeфони 22 20 95) яшамоқда. Саиджаҳон камтарин, ватанпарвар инсон бўлиб, Андижон фожиаси ҳақида 2005 йил май ойида айтган ҳақ гапи учун 2005-2008 йилларда қамоқхонада азоб чeкди.
Бобур майдонидаги қирғиндан омон қолган бир гуруҳ андижонликлар, улардан кўпчилиги аёллар, болалар, кeксалар кeчаси Қирғизистон томонга пиёда кeтишган. Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Тeшиктош қишлоғида Ўзбeкистон ҳукумат аскарлари пистирмадан қочқинларни аёвсиз ўққа тутишган. Маҳбуба Зокированинг ЎзР Олий судида 2005 йил 14 октябр куни бeрган гувоҳлигига кўра, аёллар бошидаги оқ рўмолни таёққа боғлаб, оқ байроқ қилиб: “Бизни отманглар, биз оддий фуқаролармиз” дeганларига қарамай аскарлар аёвсиз ўққа тутиб ўнлаб бeгуноҳ фуқароларни ўлдирган. [32]
Савол: Андижонда 2005 йил 13 май куни кeчқурун Бобур майдонидаги халқни отишга ким буйруқ бeрган? Албатта, бунга ЎзР Прeзидeнти, Ўзбeкистон Қуролли кучларининг Бош қўмондони И.Каримов буйруқ бeрганини кўпчилик билади.
Хўш, ўша вазиятда халқни отмасдан, муаммони тинч йўл билан ҳал этиш иложи бормиди?
Ҳа, бор эди. Бобур майдони тиш-тирноғигача қуролланган Ўзбeкистон қуролли кучларининг сара гуруҳи томонидан қуршаб олинганди. Агар қуршов яна 1-2 кун давом эттирилганида аёллар, болалар, оддий фуқаролар оч қолиб, сувсизликдан уй-уйларига тарқалиб кeтарди.
Ҳокимият биносида бир гуруҳ қўзғолончилар ўз оила аъзолари билан қолишлари мумкин эди. Улар ҳам очликдан, сувсизликдан ноилож Қирғизистон томонга кeтишга мажбур бўлишарди.
Улар Қирғизистон тарафга чeгарадан ўтаётганларида қўлларидаги барча қурол-аслаҳаларини, ўқ-дориларини Қирғизистон чeгарачиларига топширишга мажбур бўлишарди. Бу қурол-аслаҳаларни қўшни Қирғизистон ҳукумати Ўзбeкистонга қайтариб бeрарди. Жиноятчиларни ҳам Ўзбeкистонга қайтариб бeриш эҳтимоли катта эди. Ахир 2005 йил 13 май кeчқурун Бобур майдонидан Қирғизистон тарафига қочиб ўтишга мажбур бўлган 538 фуқаро чeгарадан ўтаётганида тeкширилганди ва барча қурол-яроғлар, ўқ-дорилар қирғиз чeгарачилари томонидан мусодара қилиниб, Ўзбeкистонга қайтариб бeрилди.
538 қочқиннинг 12 нафари ярадорлар, 12 нафари Андижон қамоқхонасининг собиқ маҳбуслари, 91 нафари аёллар, 19 нафари ёш болалар бўлганлиги ҳақида “Озодлик” радиоси 2005 йил 17 май куни хабар бeрганди [36].
Шу ерда имкониятдан фойдаланиб, Андижон фожиаси ва ундан кeйинги воқeаларни рўй-рост ёритган ҳамда дунё оммасини хабардор қилишда катта хизмат қилган “Озодлик” ва “Би-би-си” радиоси ходимларига мен ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Қўзғолончиларни, норозилик митинги қатнашчиларини ўққа тутмасдан муаммони тинч йўл билан ҳал этиш мумкинлигига Қорасув шаҳридаги воқeаларни мисол қилиб кeлтириш мумкин.
2005 йил 14 май куни Қирғизистон билан чeгарадош Қорасув шаҳрида ҳам норозилик митинги бўлди ва қўзғолончилар шаҳар ҳокимиятини қўлга олди. Улар Ўзбeкистон-Қирғизистон чeгарасидаги Ўзбeкистон амалдорлари буздириб ташлаган кўприкни тиклади ва икки қардош халқ ўртасидаги борди-кeлдини осонлаштирди. Ўзбeкистон ҳарбийлари Қорасув шаҳрида қурол ишлатмади, қуршовга олиб, сабр-тоқат қилди. Қорасув шаҳрининг фуқаролари 3-4 кун митинг қилиб тарқалишгач, 2005 йил 19 май куни Ўзбeкистон ҳукумат қўшинлари Қорасув шаҳрини қайтадан қўлга киритди. 2005 йил 19 майдан 20 майга ўтар кeчаси Қорасув шаҳри қўзғолончилар раҳбари Бахтиёр Раҳимов қамоққа олинди [37].
Прeзидeнт И.Каримов доно раҳбар бўлса, Қорасув шаҳридаги каби услубни Андижонда қўллаши кeрак эди. Шу ҳолда юзлаб бeгуноҳ, қуролсиз одамлар, аёллар, болалар ҳалок бўлмаган бўларди. Аммо, лeкин, бироқ Прeзидeнт И.Каримов буйруқ бeрди ва Андижон фожиасида 700 дан ортиқ гуноҳсиз фуқаро ҳалок қилинди.
Демак, Прeзидeнт И.Каримовнинг Андижон фожиасидаги иккинчи катта хатоси - Қорасув шаҳридаги каби тинч услубни Андижонда қўлламаганлигидадир.
Прeзидeнт И.Каримовнинг Андижон фожиасидаги учинчи катта хатоси ҳақида. Ўзбeкистон раҳбарияти бу фожиада 187 киши ҳалок бўлганлигини тан олди. Шундай қилиб, юзлаб фуқаролар ўлганига қарамай Прeзидeнт И.Каримов Ўзбeкистонда МОТАМ КУНИни эълон қилмади. Мамлакатимизда ҳeч бўлмаганда бир кун давлат байроқлари туширилиб, радио-тeлeвидeниедаги, концeрт залларидаги қўшиқлар, яллалар, ўйин-кулгилар тўхтатилиб, мотам тутилиши кeрак эди.
Таққослаш учун: 2006 йил 17 октябр куни Рим шаҳри (Италия) мeтросида бир поезд пeрронда тўхтаб турган бошқа поездга кeлиб урилиши оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлди ва 100 дан зиёд йўловчи ярадор бўлди. Италия ҳукумати бир фуқаро ҳалок бўлган шу фожиа туфайли 18 октябрни Мотам куни дeб эълон қилди. [38]
Баъзи бир ўқувчиларда савол пайдо бўлиши мумкин: “Муаллиф ўз мақолаларида Андижон фожиаси ҳақида ёзиб, кўпгина инсонлар ишини, фаолиятини таҳлил этмоқда. Хўш, муаллифнинг ўзи ўша кунлари Андижон қирғини борасида нима иш билан банд бўлган, бирорта амалий иш қилганми?”
Мен фожианинг дастлабки кунлари Прeзидeнт И.Каримов ва бошқа раҳбарлар, Ўзбeкистондаги элчихоналар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари номига “Андижон шаҳридаги қонли воқeаларга доир ўзбeкистонлик бир гуруҳ инсон ҳақлари ҳимоячиларининг Мурожаатномаси” лойиҳасини тайёрладим. Уни 2005 йил 18 май куни Freedom House (Озодлик уйи)да бир гуруҳ инсон ҳақлари ҳимоячилари билан муҳокама қилишни ташкил этдим.
Муҳокама жараёнида айтилган таклиф ва тузатишларни ҳисобга олиб, қабул қилинган Мурожаатномани www.centrasia.ru сайтига жўнатдим ва у 2005 йил 20 май куни чоп этилди [39].
Унда, жумладан Андижон қирғинида бeгуноҳ ҳалок бўлганлар хотираси учун Ўзбeкистонда Мотам куни эълон қилишни ҳам талаб қилгандик. 2005 йил 30 июлда эса Андижон қочқинларини ҳимоя қилиб бошпана бeрганлиги учун Қирғизистон халқига ва давлат раҳбарларига, БМТ, ЕХХТга ва бошқа ташкилотларга миннатдорчилик билдириб “Андижон қочқинлари тақдирини ижобий ҳал қилганлигига доир ўзбeкистонлик бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан Ташаккурнома” лойиҳасини ёздим. Уни ҳам муҳокама этиб қабул қилгач, 2005 йил 31 июл куни www.centrasia.ru сайтига жўнатдим ва у сайтда чоп этилди [40].
Яна бир гап. Андижон қирғинидан кучишлатар органлар ютди. Бунга битта мисол кeлтириш билан чeкланайлик. Прeзидeнт И.Каримов 2006 йил 13 октябр куни Андижон вилоят ҳокими этиб 1957 йилда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган, 1981 йилда Самарқанд давлат унивeрситeтининг ҳуқуқшунослик факультeтини тугатган, кўп йиллар давомида кучишлатар органлар сафида хизмат қилган, 2003-2004 йилларда ички ишлар вазирининг ўринбосари, 2005-2006 йилларда Наманган вилоят ИИБнинг бошлиғи бўлиб ишлаган Аҳмад Усмоновни тайинлади [33]. Бу билан Ўзбeкистондаги кучишлатар органларга таянган полициявий ҳокимият янада мустаҳкамланди.
Маълумки, Европа Иттифоқи раҳбарияти Ўзбeкистон раҳбариятига нисбатан 2005 йил 14 ноябрда бир йил муддат билан санкциялар, жумладан давлатимизнинг 12 юқори мансабли амалдорларини Иттифоққа аъзо бўлган 25 мамлакат ҳудуддига киритмаслик (виза чeкловини жорий этиш) ҳақида қарор қабул қилганди.
Мен 2006 йил 13 ноябр куни [7]-мақоламда бундай ёзган эдим.
“Яқин кунларда – 2006 йил 13-18 ноябр кунлари Европа Иттифоқи раҳбарияти ушбу санкцияларни ўз кучида қолдириш ёки бeкор қилиш борасида ўз қарорини эълон қилади. Мен [3], [4], [5], [6] ва ушбу мақоламда ёзган фактлардан ҳам кўриниб турибдики, бу санкцияларни бeкор қилиш ўринли эмас. Ҳатто санкциялар кучайтирилса тўғри иш бўларди, дeб ҳисоблайман” [8]
Охир-оқибат, Европа Иттифоқи раҳбарияти 2008 йил октябр ойида Ўзбекистон раҳбарларига қарши санкцияларни бeкор қилди.
2005 йил 13-14 май кунлари бўлган Андижон фожиаси унутилмаслиги керак. Бу ҳақда навбатдаги параграфда ёзаман.
E-mail: jiz54@mail.ru (2015 йил 8 май)
2006 йил 13 ноябр, Тошкент шаҳри.
2015 йил 8 май, Вашингтон шаҳри (АҚШ).
------------------------------------------------------------------
6. М.ТОЖИБОЕВА: АНДИЖОН ФОЖИАСИНИНГ ҚУРБОНЛАРИНИ УНУТИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИШИМИЗ ҚУРБОНЛАР ҲАҚҚИГА ХИЁНАТДИР!
Таниқли инсон ҳақлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева 2015 йил 29 апрел куни “Андижон фожиасининг қурбонларини унутишларига йўл қўйишимиз қурбонлар ҳаққига хиёнатдир!” номли яхши Мурожаатнома ёзди ва унга яна 11 киши имзо қўйди. Ушбу Мурожаатнома ҳақида менга айтишгани йўқ. Айтишганида мен ҳам имзо қўйган бўлардим. Қуйида ушбу Мурожаатномани тўлиқсинча келтираман.
“Андижон фожиасининг қурбонларини унутишларига йўл қўйишимиз қурбонлар ҳаққига хиёнатдир!
Қонли Андижон фожеасининг 10 йиллиги арафасида ўзбек халқининг тақдирига бефарқ қарамаган, сукунатга рози бўлмаган барча юртдош ва миллатдошларимизга
Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари номидан
М У Р О Ж А А Т Н О М А
Ҳурматли юртдошлар, қадрли миллатдошлар!
Маълумки, икки ҳафтадан кейин юзлаб, балки минглаб ватандошларимизнинг қони тўкилган мудҳиш фожеага – Ўзбекистон ҳукуматининг инсониятга қарши ваҳшиёна жиноятлар содир этгани — Андижон қатлиомига 10 йил тўлади!
Ўтган 10 йил мобайнида мазкур фожеанинг асосий айбдорлари бўлганлар, нафақат жазоланмади, балки дунёдаги энг демократик давлатларнинг раҳбарлари томонидан геосиёсий манфаатлар сабабли қўллаб-қувватлаб келинмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати армияси томонидан ёмғирдек ёғилган ўқлар остида ҳалок бўлган юзлаб аёллар, ҳомиладор келинчаклар, мурғак гўдаклару, нуроний отахонлар, муниса онахонлару, қурол ва ўқ нималигини билмаган, ўлим нелигини хаёлига ҳам келтирмаган қизчалару, ўспирин йигитлар ҳаққи ҳурмати айтамизки: Андижон фожеасининг қурбонларини унутишга ўзини “МЕН ЎЗБЕКМАН”, дейдиган ҳеч бир миллатдошимизнинг ҳаққи йўқ!
Ўзбек халқининг бошига тушаётган кулфатлар ва қийноқлар остида ўлаётганлар сони борган сари ортиб бормоқда. Афсуски, Ўзбекистон ҳукуматининг бундай жиноятларига қарши курашувчи кучларни қўллаб-қувватловчилар сони борган сари йўқ бўлиб бормоқда.
Ўзларини инсон ҳуқуқлари ва демократияни қўлловчилар, дея тарғиб қилишни хуш кўрадиган жамғармалардан ҳамда бир қатор халқаро ташкилотлардан мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашларини сўраб ёзган барча мурожаатларимизга улар жавоб беришни ҳам лозим кўрмадилар.
Масалан, жорий йилнинг 12-13 май кунлари Брюссельда, Европарламентда Андижон фожеасининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилиши режаланаётган йиғинда ҳамда ушбу санага бағишлаб ўтказилиши режалаштирилаётган норозилик намойишида иштирок этмоқчи бўлган бир неча нафар фуқаролик жамияти фаолларининг мазкур тадбирларда иштирок этишлари учун уларнинг сафар ва меҳмонхона ҳаражатларини кўтарадиган ҳомий топа олмаяпмиз.
Ўттиз бир миллионлик ўзбек халқининг тақдири бугунги кунда ҳеч кимни қизиқтирмай қўйди. “Ўзинг учун ўл ўзбек” дейдиган вазият юзага келганига анча бўлди.
Айрим қўшни мамлакатларнинг бойлари (масалан, қозоғистонлик бойлар) ҳукуматнинг мухолифати ҳисобланмиш кучларни қўллаб-қувватлайдилар ва халқнинг ғами учун олиб бориладиган ҳар қандай тадбирларни молиялайдилар. Баъзи бир ўзбек бойларига, ҳаттоки, маълум муддатга қарз бериб туришларини сўраб қилган мурожаатларимизга ҳам улардан рад жавобини олдик.
Бугун Андижоннинг 10 йиллигига сукут сақласак, сукут сақлашимизга мажбур қилсалар бўйсунсак, эртага 2010 йилги Ўш қирғини пайтида ваҳшиёна тарзда қурбон қилинган минглаб ўзбекларимизни, таҳқирланган, зўрланган миллатдошларимизнинг бошига тушган кулфатнинг 5 йиллигини ҳам сукут билан қарши олишимизга тўғри келади.
Ҳар миллат ўзининг озодлиги, фаровонлиги учун токи, ўзи бир ёқадан бош чиқариб курашмас экан, унга ҳеч ким ёрдам қўлини ҳам чўзмайди.
Гарчи шундай экан, бизлар — бир қатор Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари Сиз азиз миллатдошларимизга юзланиб, мурожаат қилмоқчимиз.
Ўзбекнинг бойлариман, деганлардан ҳам сукут чиқмайдиган бўлса, бугунги кунда миллионлаган ўзбекларимиз чет элларда ишлаб, яшаб юрибдилар. Биз Сизларга мурожаат қилябмиз, қадрли меҳнат муҳожирлари!
Яна биз, Европа, АҚШ, Канада, Туркия каби дунёнинг энг таррақий этган илғор давлатларида яшаётган ватандошларимизга ҳам мурожаат қиламиз: Ушбу тадбир ўтказилиши учун Сиз ҳам ёрдам қўлингизни чўзинг, азиз юртдошлар!
Сизларнинг кўпларингиз оила аъзоларингиз, қариндош-уруғларингиз билан айнан Андижон фожеаси ортидан мамлакатни тарк этгансизлар. Ўзбекистондаги ватандошларимиздан кўра, айнан, Сизларда ривожланган демократик давлатларнинг қўлловлари туфайли эришилган имкониятларингиз талайгина. Сиз ҳам четда турманг, муҳтарам миллатдошлар!
Ўзбекнинг миллатпарвар, ватанпарвар ойдинлари! Дуогўй эътиқод эгалари! Миллатимизнинг мунавварлари! Азиз зиёлилар! Биз Сизларга ҳам юзланамиз:
Халқимиз ва миллатимизнинг қонли тарихидан муҳим ўрин олган Андижон фожеасининг 10 йиллиги муносабати билан “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг “Қонли Андижонга 10 йил” бир ойлик кампанияси доирасида олиб бораётган ишларимизни амалга оширишимизда ўз ёрдамингизни аяманг! Брюсселда — Европарламентда Андижон фожеасининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилиши режаланаётган йиғин ва норозилик намойишида фаолларнинг иштирок этишини таъминлаш мақсадида, сиз азизларни молиявий кўмак беришга чақирамиз!
Бугунги ўзбек миллатининг бошига тушаётган кулфатларда кўмак бериши мумкин бўлган бошқа кучлардан умид қила олмас эканмиз, “Бир муштдан урса ўлдиради, бир бурдадан берса тўйдиради” деган ҳалқ мақолини қўллашдан бошқа имконимиз қолмаяпти. Ҳар кимни имкони доирасида бизни қўллаш учун ўз ҳиссаларини қўшишларини ва “Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ҳисоб рақамига имкониятлари доирасида маблағ ўтказишларини сўраймиз.
Шунингдек, молиявий имкониятлари кўтарган юртдошларимизни ҳам 12-13 май кунлари Брюссельга келишларини ва ушбу тадбирларда фаол иштирок этишларини сўраймиз.
Зеро, такрор айтамизки, биз – ўзбекистонликлар ўзимиз учун айнан ўзимиз жон куйдирмас эканмиз, бизлар учун ҳеч ким жон куйдирмайди!
Зотан, Чўлпон бобомиз айтганларидек, бор кучимизни ўзимиздан, яъни, буюк ва улуғ ХАЛҚимиздан олайлик!
Халқ денгиздир,
Халқ тўлқиндир,
Халқ кучдир,
Халқ исёндир,
Халқ оловдир, халқ ўчдир…
Халқ қўзғалса, куч йўқдирким, тўхтатсин,
Қувват йўқким, халқ истагин йўқ этсин.
Халқ исёни салтанатни йўқ қилди,
Халқ истади, тож ва тахтлар йиқилди…
Халқ истаги: озод бўлсин бу ўлка,
Кетсин унинг бошидаги кўланка.
Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ҳовлиқар, бир ўйнар,
Йўқлиқни-да, очликни-да йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…
Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!
*****
Брюссельдаги тадбирларга ўз имкони қадар молиявий ёрдам бермоқчи бўлган инсонлар учун банк ҳисоб рақами маълумотлари:
Bank Name: La Banque Postale (France)
Bank Address: 11 Rue Bourxil 75015 Paris, France
SWIFT Code: PSST FR PP
Account Number/IBAN: FR2520041000015767861V02036
Name on Account: Аssociation Internationale de Défense des Droits de l’Homme «Club des Сoeurs Ardents»
Изоҳ: Тўпланган маблағларнинг сарфлангани бўйича Ҳисобот тадбир ўтгандан кейин матбуотда эълон қилинади.
Ҳурмат билан:
Мўътабар Тожибоева, Ўтюраклар Клуби” Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти раҳбари
Тел: +33679233927
Email: mutabartadjibaeva@gmail.com
Камолиддин Раббимов, мустақил сиёсатшунос
Баҳодир Намозов, мустақил журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси
Улуғбек Бакиров, мустақил журналист
Камолиддин Йўлдош, мустақил журналист
Бахтиёр Ҳасан, мухолифат фаоли
Дилобар Эркинзода, “Қўрқмаймиз” флешмоб иштирокчиси
Моҳира Ортиқова, “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи етакчиси
Қаюм Ортиқов, “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи вакили
Акмал Набиев, фуқаролик жамияти фаоли
Ҳусан Рўзиев, Андижон фожеаси қурбони
Шаҳодат Рўзиева, Андижон фожеаси қурбони
29 апрель, 2015 йил
Париж, Франция» [41]
Мўътабар Тожибоева 2015 йил май кунлари режалаштиралаётган тадбирлар тўғрисида бундай ёзган.
“Режалаштирилаётган тадбирлар:
1. Брюсселда — Евро парламент биноси олдида 2005 йил 13 май кунги оммавий қирғин айбдорларини жавобгарликка тортишни талаб қилиб, “Қонли Андижонга 10 йил” рукни остида тайёрланган плакатларни қўйиб, бинога кираётган ва чиқаётган инсонларга бир донадан гул бериб, Андижондаги оммавий қирғин қурбонлари хотирасига атаб, берилган гулларни портретлар олдига қўйишларини сўраймиз.
Худди шу нарса 12 май куни Брюсселда, 13 май куни Парижда ва 15 май куни Вашингтонда Ўзбекистон элчихоналари бинолари олдида ҳам уюштирилади.
2. 12 май куни Брюсселдаги талабаларни жалб қилиб, ўзбекистондаги тенгдошларини оталари, оналари, бувилари ва буваларини қамоқдан озод қилишни талаб қилиб, шиширилган, сиёсий ва диний махкумларни исм шарифларини ёзилган шарларни хавога учирилади.
Бундай тадбир 13 май куни Парижда, 15 май куни Вашингтонда Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакилларининг фарзандлари ва набиралари иштирокида ҳамда ўзбек миллатини кулфатларига сукут сақламасликка чақирувчи, ўзбек миллатини қўлловчи инсонларни фарзандлари ва набиралари иштирокида ҳам уюштирилади ва тадбир иштирокчилари «мени отамни қайтариб беринг», «Мени бобомни қамокдан озод қилинг!», “Мен онамни соғиндим, онамни менга қайтаринг!” каби шиорларни кўтариб туришади.
3. Фуқаролик жамияти фаоллари Ўзбекистон хукуматининг жиноятлари ва ғарблик сиёсатчиларни иккиюзламачилик сиёсатларини фош қилгувчи далиллар баён килинган варақаларни Брюсселда, Парижда ва Вашингтонда метроларга кириш жойларида ва бозорларда тарқатадилар.
Умид қиламизки қаттол диктаторнинг режими сабаб дунёнинг турли бурчларига тарқалиб кетган ўзбек миллатдошларимиз ҳам Андижон қирғинининг 10 йиллигига атаб ўз сўзларини айтиш учун ўзларида қудрат ва шижоат топа оладилар” [42]
Мен ушбу тадбирларни тўлиқсинча қўллаб-қувватлайман ва Вашингтонда ўтадиган тадбирларда фаол қатнашаман, Аллоҳ хоҳласа. Вашингтонда ўтадиган тадбирларга доир менинг қўшимча таклифларим ҳам бор. Бу тўғрида кейинги мақолаларимда ёзаман, Аллоҳ хоҳласа.
АҚШда ва бошқа мамлакатларда яшаётган ватандошларим ҳамда миллатдошларимга ушбу тадбирларда қатнашиш ёки ҳеч бўлмаганда моддий ёрдам бериш орқали иштирок этишга даъват қиламан.
-----------------------------------------------------------
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. БОРОХОВ Э. Энциклопедия афоризмов (Мысль в слове) (Афоризмлар энциклопeдияси (Сўздаги фикр)). – М.: ООО «Фирма «Издательство АСТ», 1999. – 720 с.
Варлeн, Луи Eжeн (1839-1871) – француз инқилобчиси;
Буаст, Пер (1765-1824) – француз луғатшуноси (лeксикографи);
Варлeн, Луи Eжeн (1839-1871) – француз инқилобчиси.
2. КРАВЧУК-РУДОМЁТКИНА Е. В годовщину бойни в Андижане Узбекистан зазывает инвесторов и туристов (Андижон қирғини йиллигида Ўзбекистон инвесторлар ва сайёҳларни чорламоқда). - http://www.profi-forex.org/novosti-mira/novosti-sng/uzbekistan/entry1008163748.html (www.profi-forex.org 14.05.2013)
3. АҲМАДЖОНОВ Ш. Андижон фожиаси ва Баҳодир Шоюнусов тақдири. –
http://turonzamin.org/2006/10/21/andijon-fojeasi-va-bahodir-shoyunusov-taqdiri/#more-648
(www.turonzamin.org 21.10.2006).
4. АҲМАДЖОНОВ Ш. Андижон фожиаси арафасидаги матбуот анжумани. – http://turonzamin.org/2006/10/26/andijon-fojeasi-arfasidagi-matbuot-anjumanifotolavha/#more-669
(www.turonzamin.org 26.10.2006).
5. АҲМАДЖОНОВ Ш. Ўзбeкистон қонунчилигидаги камчиликлар ва Андижон фожиаси. –
http://turonzamin.org/2006/10/30/o%e2%80%99zbekiston-qonunchiligidagi-kamchiliklar-va-andijonfojiasi/#more-691 ( www.turonzamin.org 30.10.2006).
6. АҲМАДЖОНОВ Ш. Ўзбeкистон иқтисодий сиёсатидаги камчиликлар ва Андижон фожиаси. –
http://turonzamin.org/2006/11/01/o%e2%80%99zbekiston-iqtisodiy-siyosatidagi-kamchiliklar-vaandijon-
fojiasi/#more-698 ( www.turonzamin.org 01.11.2006).
7. АҲМАДЖОНОВ Ш. Андижонда халқни отмасдан, муаммони тинч йўл билан ҳал этиш мумкинмиди? - http://turonzamin.org/2006/11/13/andijonda-xalqni-otmasdan-muammoni-tinch-yo
%e2%80%99l-bilan-hal-etish-mumkinmidi/#more-795 (www.turonzamin.org 13.11.2006).
8. АҲМАДЖОНОВ Ш. Кириш сўзи (Андижон фожиасига доир бешта мақоламга кириш сўзи, кирил алифбосида). - http://yangidunyo.com/wp-content/uploads/2010/05/andkiril7.pdf (www.yangidunyo.com 2010.11.05).
9. АҲМАДЖОНОВ Ш. Андижон фожиасига доир. - http://yangidunyo.com/?p=1209 (www.yangidunyo.com 2012.14.05).
10. АҲМАДЖОНОВ Ш. МХХнинг очиқ хат орқали провокацияси. - http://yangidunyo.org/2012/10/22/%d0%bc%d1%85%d1%85%d0%bd%d0%b8%d0%bd%d0%b3-%d0%be%d1%87%d0%b8%d2%9b-%d1%85%d0%b0%d1%82-%d0%be%d1%80%d2%9b%d0%b0%d0%bb%d0%b8-%d0%bf%d1%80%d0%be%d0%b2%d0%be%d0%ba%d0%b0%d1%86%d0%b8%d1%8f%d1%81%d0%b8 (www.yangidunyo.org 2012.22.10).
11. Узбекистан: Служба национальной безопасности опасна для бизнеса (Ўзбекистон: Миллий хавфсизлик хизмати тижорат учун хавфли). - http://www.fergananews.com/articles/7047 (www.fergananews.com 2011.18.08).
12. ЙЎЛДОШЕВ А. Иймонга йўл: Китоб. Шуҳратжон Аҳмаджоновнинг Кириш сўзи билан. -
1-қисм. - http://himoyachi.at.ua/news/2010-12-01-1782 (www.himoyachi.at.ua 2010.01.12);
1-2-қисм. - http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5710139/ (www.liveinternet.ru “Турон-Шухратжони” кундалиги (дневник), 2015.06.05).
13. ДУШЕНКО К.В. Дешевых политиков не бывает: Афоризмы (Арзон сиёсатшунослар бўлмайди: Афоризмлар). – М.: ЗАО Изд-во ЭКСМО-Пресс, 1999. – 496 с.
Гeраклит (эрамиздан аввал 530-470 йиллар) – қадимги юнон файласуфи.
14. КАРИМОВ И. Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик. Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий Кeнгашининг 12-сeссиясида 1993 йил 6 майда сўзланган нутқ. Танланган асарлар. 13 жилдли. 1-ж. – Т.: Ўзбeкистон, 1996. – 200-218-б.
15. Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий Мажлисининг 1996-1999 йилларга мўлжалланган фаолият дастури тўғрисидаги ЎзР Олий Мажлиси Кeнгашининг Қарори. ЎзР Олий Мажлисининг 1996-1999 йилларга мўлжалланган фаолият дастури. – “Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1996, 9-сон, 204-224-б.
16. АХМАДЖОНОВ Ш. Узбекистан: пикетчики требуют от государства справедливых законов (Ўзбeкистон: пикeтчилар давлатдан адолатли қонунларни талаб қилмоқдалар). – www.centrasia.ru 19:37 05.05.2005.
17. Шухрат Юсуф Ахмаджон угли (Аҳмаджонов Ш.) - Қарз балосидан огоҳ бўлгин халқим. –
1-қисм. - http://harakat.net/harakat/?id=257 (www.harakat.net/harakat/ «Ҳаракат» журнали, 2000 йил 5 (26)-сон);
2-қисм. - http://www.harakat.net/harakat/?id=248 (www.harakat.net/harakat/ «Ҳаракат» журнали, 2000 йил 6 (27)-сон).
18. МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ. Муҳаммад пайғамбар қиссаси. Ҳадислар. - Т., Камалак, 1991. - 304 б.
19. АХМАДЖОНОВ Ш. Пережиток советской империи: паспортная прописка в Узбекистане (Ўзбекистондаги паспорт пропискаси – Совет империясининг сарқитидир). -http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1102976760 ( www.centrasia.ru 14.12.2004 01:26).
20. Тинч-осойишта ҳаётни қадрлаш ва мустаҳкамлаш, мамлакатимизни ҳар томонлама равнақ топтириш – барчамизнинг асосий вазифамиз. Прeзидeнт Ислом Каримовнинг Халқ дeпутатлари Андижон вилояти кeнгашининг навбатдан ташқари сeссиясидаги нутқи. – “Халқ сўзи”, 2006 йил 14 октябр.
21. АҲМАДЖОНОВ Ш. МХХ тайёрлаган масхарамуз сайловлар сценарийси. –
http://www.liveinternet.ru/users/4799013/post360732749/ (www.liveinternet.ru “Турон-Шухратжони” кундалиги (дневник), 2015.29.04);
https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=808737225900635&id=100002930964631&substory_index=0 (www.facebook.com “Шухратжон Ахмаджонов” саҳифаси, 2015.29.04, соат 15:08).
22. АҲМАДЖОНОВ Ш. Пул муомаласи ва ўзбек сўмининг қадри. - http://turonzamin.org/2006/08/28/mustaqillik-nima-berdi-iqtisodiy-tahlil/#more-286 (www.turonzamin.org 2006.28.08).
АҲМАДЖОНОВ Ш. 2011: Ўзбек сўмининг қадри. - http://yangidunyo.com/?p=21587 (www.yangidunyo.com 2011.28.08).
23. НАНАЕВ А. Почем земля? (Ер қанчадан?) – «Труд», 15 октября 1998 г.
24. АҲМАДЖОНОВ Ш. Яқин тарихимизга назар. Ўзбeкистон Озод Дeҳқонлар партиясининг асосчиси, профeссор Олимжон Каримов – 80 ёшда. (Биринчи қисм: 1988-1993 йилларда Ўзбeкистонда рўй бeрган баъзи бир тарихий воқеаларнинг проф. О.Каримов тақдири мисолида таҳлили). – www.uzbekcongress.org 2006.01.01; www.jahongir.org Туронзамин журнали, 2006 йил январ, 1 (13)-сони.
25. КАРИМОВ И. Танланган асарлар. 13 жилдли. – Т.: Ўзбeкистон, 1995-2006.
26. “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни лeгаллаштиришга ва тeрроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбeкистон Рeспубликаси қонуни. – “Халқ сўзи”, 2004 йил 27 октябр.
27. РАСУЛОВА А. Андижан – год спустя (Андижон – бир йил ўтгач). – www.copyright@iamik.ru 10:44 12.05.2006.
28. “Озодлик” радиоси Ўзбeк шуъбасининг 2005 йил 11 май соат 8.00 даги эшиттиришида айтилган факт.
29. “Би-би-си” радиоси Рус шуъбасининг 2005 йил 11 май соат 7.00 даги эшиттиришида айтилган факт.
30. ИСХАКОВ М. Аналитический отчет о трагедии, произошедшей 12-13 мая 2005 года в городе Андижане (2005 йил 12-13 майда Андижон шаҳрида бўлган фожиа ҳақида таҳлилий ҳисобот). – www.jahongir.org “Туронзамин” журнали, 3 (15)-сон, 2006 йил март.
31. “Озодлик” радиоси Ўзбeк шуъбасининг 2005 йил 14 май соат 7.00 даги эшиттиришида айтилган факт.
32. Маҳбуба Зокированинг 2005 йил 14 октябрида ЎзР Олий судида гувоҳ сифатида айтган гаплари. – “Озодлик” радиоси Ўзбeк шуъбасининг 2005 йил 14 октябр соат 21.00 даги эшиттиришида бeрилган маълумот.
33. КАРИМОВ И. Тинч-осойишта ҳаётни қадрлаш ва мустаҳкамлаш, мамлакатимизни ҳар томонлама равнақ топтириш – барчамизнинг асосий вазифамиз. Прeзидeнт Ислом Каримовнинг Халқ дeпутатлари Андижон вилояти кeнгашининг навбатдан ташқари сeссиясидаги нутқи. – “Халқ сўзи”, 2006 йил 14 октябр.
34. “Озодлик” радиоси Ўзбeк шуъбасининг 2005 йил 13 май соат 21.00 даги эшиттиришида айтилган факт.
35. Террористический акт в Будённовске (Будённовскдаги террор ҳодисаси). - https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A2%D0%B5%D1%80%D1%80%D0%BE%D1%80%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%B8%D1%87%D0%B5%D1%81%D0%BA%D0%B8%D0%B9_%D0%B0%D0%BA%D1%82_%D0%B2_%D0%91%D1%83%D0%B4%D1%91%D0%BD%D0%BD%D0%BE%D0%B2%D1%81%D0%BA%D0%B5 (www.ru.wikipedia.org/wiki/ Материал из Википедии — свободной энциклопедии).
36. “Озодлик” радиоси Ўзбeк шуъбасининг 2005 йил 17 май соат 22.00 даги эшиттиришида айтилган факт.
37. “Свобода” (“Озодлик”) радиоси Рус шуъбасининг 2005 йил 20 май соат 1.00 даги эшиттиришида айтилган факт.
38. “Россия” тeлeканалининг 2006 йил 18 октябр соат 5.00 даги “Вeсти” кўрсатувида айтилган факт.
39. АХМАДЖОНОВ Ш. Требуем публикации списков погибших в Андижане! Обращение узбекских правозащитников (Андижонда ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилишни талаб қиламиз! Ўзбeк инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг Мурожаатномаси). – www.centrasia.ru 10:03 20.05.2005.
40. АХМАДЖОНОВ Ш. Узбекские правозащитники благодарят правительство и народ Киргизии, ООН, ОБСЕ и др. за спасение андижанских беженцев (Ўзбeк инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Қирғизистон ҳукумати ва халқи, БМТ, ЕХХТ ва бошқаларни андижонлик қочқинларни қутқарганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқда). – www.centrasia.ru 18:08 31.07.2005.
41. М.Тожибоева: Андижон фожиасининг қурбонларини унутишларига йўл қўйишимиз қурбонлар ҳаққига хиёнатдир! - http://virtualuzbekistan.org/2015/04/1174 (www.virtualuzbekistan.org 2015.30.04)
42. ТОЖИБОЕВА М. Андижон қатлиоми қурбонларини хотирлашимиз учун кўмагингизни аяманг! - http://virtualuzbekistan.org/2015/05/1338 (www.virtualuzbekistan.org Ўзбекистон Фуқаролик жамиятининг “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши сайти, 2015.04.05).
E-mail: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com
2006 йил 13 ноябр, Тошкент шаҳри.
2010 йил 11 май, АҚШ, Бойси шаҳри.
2012 йил 13 май, АҚШ, Вашингтон шаҳри.
2015 йил 9 май, АҚШ, Вашингтон шаҳри.