-Рубрики

 -Поиск по дневнику

Поиск сообщений в Турон_Шухратжони

 -Подписка по e-mail

 -Постоянные читатели

 -Статистика

Статистика LiveInternet.ru: показано количество хитов и посетителей
Создан: 06.02.2012
Записей: 449
Комментариев: 9
Написано: 490

Жамшид МУХТОРОВ: МЕН ТЕРРОРЧИ ЭМАСМАН ВА ТЕРРОРЧИ ТАШКИЛОТЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРМАГАНМАН

Суббота, 19 Сентября 2015 г. 16:34 + в цитатник
Жамшид МУХТОРОВ: МЕН ТЕРРОРЧИ ЭМАСМАН ВА ТЕРРОРЧИ ТАШКИЛОТЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРМАГАНМАН
ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРГА ВА БАРЧА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИГА
ОЧИҚ ХАТ

1.
jamshid-muhtorovJAMSHIDfoto25 (200x200, 38Kb)

Мен Жамшид Мухторов 2012 йил 21 январида АҚШдан Туркия давлатига ота-онам ва яқинларим билан кўришиш учун йўлга чиққанимда, Чикаго аэропортида АҚШ ҳукумати томонидан “ХАЛҚАРО ТЕРРОРЧИ ТАШКИЛОТЛАРИГА МОДДИЙ КЎМАК КЎРСАТГАНЛИГИДА” гумон қилиниб, ноҳақ қамоққа олиндим.

Шу кунга қадар, яъни уч йилу саккиз ойдан бери АҚШни Колорадо штатида ҳеч қандай исбот далилсиз қамоқда сақланмоқдаман.

Мени таниган ўзбеклар менинг на шахсий уйим ва на минишга ярайдиган машинам йўқлигини яхши билишади. Мени ҳисобимда ҳеч қачон ортиқча пул бўлган эмас. Мени қўлга олишиб тинтишганда менда 2800 (икки минг саккиз юз) доллар ва иккита айфон (Ifon) ва битта айпед (Ipad) топишди. Бу пул (3500 доллар) онам илтимосига биноан кенжа укам Асил иккинчи укам Хуршидни Қозоғистондан олиб келиб унга ёрдам бериш учун берган эди*. Мен доим учма-уч яшаганман. Ҳатто мана ҳанузгача ўзимга адвокат ёллашга иқтисодий ночорликдан имкон топа олмаяпман. Ахир ўзини яқинларига моддий кўмак беришни ёлчитмаган инсон қандай қилиб “ХАЛҚАРО ТЕРРОРЧИ ТАШКИЛОТЛАРИГА” моддий кўмак кўрсатиши мумкин? (Эътибор беринг: “ташкилот” сўзи кўпликда келаяпти).

Шу ўринда ўз-ўзидан кишида савол туғилади: Қандай йўл билан? Неча миллион? Шунчалик бойвуччами Жамшид Мухторов? Бирон бир далил-исбот борми? Нега салкам тўрт йилдан бери далил исботсиз, судсиз қамаб қўйишибди? Нега суд қилишмаяпти?

Афсуски АҚШда бу саволларга жавоб берадиган бирон бир инсофли мулозим йўқ.

Мен ёзган шикоятларим ҳаммаси жавобсиз қолдирилди. Ёки макр йўли билан ҳукумат томонидан берилган адвокатлар томонидан олиб қўйилди ва йўқотилди.

Уч йил саккиз ой судсиз ва далил-исботсиз озодликдан маҳрум қилиндим. Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) ходимлари тўрт йилга яқин олиб борган кенг қамровли тергов суриштирув ишлари ҳам менга қарши бирор жўяли далил топиша олмади. Ҳатто АҚШ махсус хизматларини махфий айғоқчиси (исботловчи ҳужжатлар мавжуд) 1981 йилда Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида туғилган ва ҳозирда Пенсилвания штатидаги Питтсбург шаҳрида яшовчи Ш. Х.ни** ФҚБ билан ҳамкорликда менга нисбатан ўзининг манфаати йўлида, ғаразли ёлғон кўрсатмалари ҳам мени айблашга етарли ҳужжат бўла олмади. Аммо мени ҳибсга олишга ва гаров тариқасида чиқармай ушлаб туришга ФҚБ га анча қўл келди. Ш.Х.га ўхшаган кимсалар менга нисбатан уюштирган фитналарини ҳеч бири ҳалигача исботини топмади. Топмайди ҳам!

Ш.Х.нинг менга нисбатан берган ёлғон кўрсатмаларидан бири Усама бен Ладен ва Анвар Ал-Авлаки мени устозларим эканлиги, яна Фазлиддин Қурбонов ишида менинг қўлим борлиги ҳақида менга қарши ва бошқа кўплаб ўзбек мусулмонларига ҳам қарши гувоҳлик берган (ҳужжат мавжуд).

Менга қарши баъзи ватандошларим мени Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) жосуси деб интернет орқали тарқатган бўҳтонлари шу кунгача ўз тасдиғини топмади. Ёлғонни умри қисқа бўлади, деб шуни айтишадида. Аллоҳдан қўрқишмайдими улар? Бирор бир далилсиз, ҳужжатсиз мени қамоқдалигимдан фойдаланиб, бўҳтон тарқатган кимсалар мени кимлигимни ҳукуматпараст адвокатларимдан сўраб боқсинлар. Мен бундай бўҳтонни ўзимга қаттиқ ҳақорат деб биламан. Мен бундай туҳматдан покман. Алҳамдуллуллаҳ!

АҚШ махсус хизмат ходимлари менга жосуслик хизматини қилишни бир неча марта таклиф қилишди. Эвазига озодликка чиқишимда менга ёрдам беришликларини ҳужжат орқали таклиф қилишди. (Ҳужжат мавжуд.) Мен аввал ҳам жосус бўлмаганман, бундан кейин ҳам жосус бўлмайман деб жавоб бердим.

Кейинчалик 2013 йил охирида, Айдахо штати Бойси шаҳрида қамоққа олинган ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбоновни тергов ишида уларга ёрдам беришликни мени адвокатим Уоррен Р. Уилямсон (Warren R.Williamson) орқали таклиф қилишди. Эвазига менга ёрдам қилишликларини айтишди. Мен адвокатимга Фазлиддин Қурбонов ҳақида яхши фикрларни билдирдим. Қурбоновни яхши инсон эканлиги, унга қўйилган айбловга мен ишонмаслигимни айтдим. Албатта, бу гапларим уларга ёқмади. Шунда тушундимки, улар мендан Фазлиддинга қарши гувоҳлик беришни шама қилишаётган экан. Бу таклифдан мени ранжиганимни кўрган адвокат мендан узр сўраб, мени улардан ранжимаслигим кераклиги ва бу ҳукумат таклифи эканлиги, адвокатнинг вазифаси ҳукумат таклифини менга етказиш уларнинг бурчи эканлигини айтди.

АҚШ ФҚБ ходимлари мен билан алоқада бўлган ва мени таниган дўсту душманларни таъқиб қилиб, уларга тазйиқ ўтказиб, жуда кўп безовта қилиб, қаттиқ қўрқитишган. Натижада жуда кўпчилик биздан юз ўгирди.

Баъзи ноқонуний йўл билан ҳужжатсиз АҚШда яшайдиган, алдов йўли билан АҚШдан қочоқлик мақомини олган баъзи ўзбекистонликлар ФҚБ ходимларини қўрқитишларидан қўрқиб менга қарши ФҚБ ходимлари хоҳлаган кўрсатмаларини беришган. Лекин буларнинг ҳаммаси ёлғон, асоссиз, таги бўш гаплар.

Муқаддам судланмаганман, тартиббузарлик, жанжаллашув деган ҳодисалар ҳеч қачон қайд қилинмаган. Қамалмасимдан олдин салкам 5 йил АҚШда яшаган бўлсам, ҳеч қандай жиноят содир этмаганман. Ундан ташқари қамоқда шу кунга қадар (3 йилу 8 ой) менга нисбатан камситишлар, адолатсизликлар, ҳеч қандай асоссиз 2,5 (икки ярим) йил қамоқхонанинг қаттиқ режимли (maksimum security – энг катта хавфсизлик) бўлимида ушлашлари, ҳуқуқларим паймол қилинишларига қарамай, бирор марта қамоқхона тартибини бузганим йўқ. Лекин мени адвокатларимни бир неча марта гаров тариқасида озодликка чиқаришни сўраб ёзган талабномалари ҳеч қандай асоссиз рад этилди. Кўплаб жиноятчиларни гарров тариқасида чиқарилаётганини кўриб, баъзан кишига алам қилади. Қани Америка Қўшма Штатларидаги Инсон Ҳуқуқлари, қани тенглик, қани адолат? Қаерда қолди бу давлатдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ё ҳаммалари бошқа юртлардами?!

Мен халқаро ҳамжамиятдан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларидан ва барча ҳур фикрли инсонлардан мени юқорида келтирилган саволларимга жавоб топишда ёрдам беришларини сўрайман.

Хатим сўнггида бошқа штатдан келиб мени йўқлаган ва шу мактубни ёзишимга сабабчи бўлган азиз инсон Шуҳратжон Аҳмаджоновга чуқур миннатдорчилик билдираман. Раҳмат!

Жамшид Мухторов

2015 йил 22 август

Denver Contract Detention Facility

GEO Detention Facility
3130 N. Oakland St.
Aurora, Colorado 80010

---------------------------------------------------------

P.S. 1. Мен – Шуҳратжон Аҳмаджонов Жамшид Мухторовга ёрдам бериш учун Денвер шаҳрига 2015 йил 15 август кечқурун келдим. У билан қамоқхонада 17, 21, 24 ва 26 август кунлари учрашиб суҳбатлашдим. Унинг адвокатлари билан 21 август куни бир соат суҳбатлашдим.

2. Жамшид ёзган ушбу Очиқ хат лотин алифбосида Денвер қамоқхонасидан менинг қўлимга 2015 йил 25 август куни етиб келди. Уни 27 август куни компютерда кирил алифбосида териб, айрим имловий хатоларни тузатдим ва P.S.да қўшимча маълумотларни келтирдим.

3. Жамшиднинг фотосурати https://atfp.org/adopt/terrorist/jamshid-muhtorov/ сайтдан олдим. Жамшид ўзаро суҳбатимизда айтганига кўра, кўпгина мақолаларда чоп этилган Жамшиднинг кўзойнакли ва соқолли сурати 2010 йилда олинган. У 2012 йил январ ойида калтароқ соқолга эга бўлган. Ушбу калта соқолини 2012 йил 21 январ куни аэропортга бориш олдидан олдирган. Яъни АҚШ Федерал Қидирув Бюроси зобитлари Жамшид Мухторовни Чикаго аэропортида 2012 йил 21 январ куни ҳибсга олишганида унинг умуман соқоли бўлмаган. Махсус хизматлар ва айрим журналистлар жаҳон жамоатчилигида Жамшид ҳақида ёмон таассурот келтириб чиқариш мақсадида турли мақолаларда ҳамда телекўрсатувларда унинг 2010 йилдаги соқолли, кўзойнакли фотосуратини чоп этмоқда ва намойиш қилмоқда.

4. Жамшид Мухторов оиласига доир қисқача маълумот. Улар менинг юртдошларим, яъни Жиззахдан. Отаси Асрор Мухторов (1947), онаси Робия Мухторова (1950). Улар оилада уч ака-ука ва икки опа-сингил: Жамшид (1976), Шаҳло (1978), Хуршид (1980), Асил (1984) ва Дилдора (1985). Жамшид турмуш ўртоғи билан бирга АҚШдаги Колорадо штати маркази бўлмиш Денвер шаҳрида сиёсий қочқин сифатида 2007 йилдан бери яшамоқда. Жамшиднинг уч нафар фарзанди бор: қизи Эъзоза (2002), ўғли Жавоҳир (2004) ва қизи Мухсина (2012).

5. * Жамшид укаси Асилдан олган 3500 доллар пулнинг бир қисмини совға учун 2 та айфон (iPhone) ва битта айпед (Ipad) сотиб олишга сарфлаган. Шу сабабли унинг ҳамёнида 2800 доллар пул қолган.

Изоҳ. 5.1. Айфон (iPhone) – АҚШдаги Калифорния штатида жойлашган Эппл (Apple) корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган смартфон.
5.2. Смартфон (ингл. Smartphone – ақлли телефон) – чўнтак шахсий компютери хоссалари билан тўлдирилган мобил (қўл) телефон.
5.3. Айпэд (iPad, ингл. pad — блокнот) –Эппл (Apple) корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган интернет-планшет (ҳарфларни териш имконияти ичида жойлашган ва китобдек ўқиш мумкин бўлган ясси компютер, А.Ш.).

6. ** Жамшид Мухторов Очиқ хатда Ш.Х.нинг тўлиқ исми ва фамилияси, унинг Питсбургдаги уй манзили ва телефон рақамини келтирган. Жамшидни ҳимоя қилишнинг дастлабки босқичида Ш.Х.га доир тўлиқ маълумотни кейинга қолдиришни маъқул топдим. Чунки Жамшидни ҳибсга олишни уюштирган махсус хизматлар Ш.Х. орқали турли хил мураккабликлар келтириб чиқариш эҳтимоли бор. Айтмоқчидек, мен бу чала мулла провокатор билан 2010 йил сентябрида Бойси шаҳрида икки марта учрашиб суҳбатлашганман. У менга қарши провокациявий ҳаракат қилгани боис ундан узоқлашгандим. У бир неча кундан кейин Бойсидан бошқа штатга жўнаб кетди. Агар Жамшид Мухторовга доир суд жараёни бошланишига эришсак, бу провокаторнинг исми шарифи ва унга доир бошқа кўпгина маълумотларни халқимизга очиқлармиз, иншааллоҳ.

7. Жамшид Мухторов ҳақида бошқа кўпгина маълумотларни кейинги мақолаларимда келтириш ниятим бор, иншааллоҳ.

Шуҳратжон Аҳмаджонов,
инсон ҳақлари ҳимоячиси, мустақил журналист ва қочқин

Электрон почталарим: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com

2015 йил 27 август

АҚШ, Денвер шаҳри
Рубрики:  Статьи 2015 года

Турон_Шухратжони   обратиться по имени Суббота, 19 Сентября 2015 г. 21:05 (ссылка)
Исходное сообщение Турон_Шухратжони

Ответить С цитатой В цитатник
 
Добавить комментарий:
Текст комментария: смайлики

Проверка орфографии: (найти ошибки)

Прикрепить картинку:

 Переводить URL в ссылку
 Подписаться на комментарии
 Подписать картинку