-Рубрики

 -Поиск по дневнику

Поиск сообщений в Турон_Шухратжони

 -Подписка по e-mail

 

 -Постоянные читатели

 -Статистика

Статистика LiveInternet.ru: показано количество хитов и посетителей
Создан: 06.02.2012
Записей: 451
Комментариев: 9
Написано: 492

Выбрана рубрика Статьи 2015 года.


Другие рубрики в этом дневнике: ШЖ КИТОБИ АДАБИЁТЛАРИ(3), ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ КИТОБ (51), ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ(17), СТАТЬИ 2020(9), СТАТЬИ 2018 года(9), СТАТЬИ 2017 ГОДА(4), Статьи 2014 года(3), Статьи 2014 года(24), СТАТЬИ 2013 года(11), СТАТЬИ 2010 ГОДА(10), Статьи 2005 года(5), ПРАВОЗАЩИТА(262), Мои статьи(8), КРАТКАЯ АВТОБИОГРАФИЯ(1), КНИГИ 2018 года(6), КИТОБ: "БИРЛИК"ЧИЛАР(4), ЗАЯВЛЕНИЕ-ЖАЛОБА 2021(5), USA-AQSH(74), TURON(9), TAKLIFLAR(19), STREET SENSE(2), STATEMENT-COMPLAINT 2021-2022(9), SPORT(10), QORAQALPOQ(5), MUXOLIFAT4(0), MUXOLIFAT(11), MUHTOROV(10), MAQOLALAR RO’YXATI(3), KUNDALIK(2), KITOB: QARZGA DOIR(3), KITOB: IYMONGA YO'L(2), KITOB: INSON HUQUQI HIMOYACHISINING YO'LI(1), KITOB2015(2), KARIMOVislom(0), KARIMOVislom(3), HUJJAT2021(3), FOTO2005(0), ENGLISH(40), ELENA URLAEVA(7), BOSHQA MUALLIF(4), ANDIJON FOJIASI 2005(2), ANDIJON FOJIASI 2005(1), 2024: ПРЕСТУПЛЕНИЯ АГЕНТОВ ФБР США(21), 2024: CRIMES OF USA FBI AGENTS(0), 2024: CRIMES OF USA FBI AGENTS(22), 2024 YILGI MAQOLALARIM(54), 2023: KOMPLAINT-STATEMENT(7), 2023 YILGI MAQOLALARIM(32), 2022:ЗАЯВЛЕНИЕ-ЖАЛОБА(18), 2022: БИРЛИКЧИЛАР китоб(14), 2022 YILGI MAQOLALAR(39), 2021 YILGI MAQOLALAR(36), 2019 YILGI MAQOLALAR(12), 2016 YILGI MAQOLALAR(3), 2016 YILGI MAQOLALAR(1), 2012 YILGI MAQOLALAR(15), 2011 YILGI MAQOLALAR(32), 2009 YILGI MAQOLALAR(1), 2008 YILGI MAQOLALAR(0), 2007 MAQOLALAR(5), 2006 YILGI MAQOLALAR(14), 2004 YILGI MAQOLALAR(0), 19TAKLIF1(3), 1999 YILGI TOSHKENT PORTLASHLARI(5)
Комментарии (0)

МХХ ТАЙЁРЛАГАН МАСХАРАМУЗ САЙЛОВЛАР СЦЕНАРИЙСИ

Дневник

Среда, 29 Апреля 2015 г. 22:47 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

МХХ ТАЙЁРЛАГАН МАСХАРАМУЗ САЙЛОВЛАР СЦЕНАРИЙСИ

Сайловларда фақат сайловчилар ютқазади. [1, 33-б.]
ЭДГАР УОТСОН ХОУ (1853-1937)

snb_uz.jpgMXXko'krakNISHON1 (200x237, 17Kb)

Фото 1. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходими кийимига тикиладиган белги. [2]

МУНДАРИЖА

Кириш сўзи.
1. 2000 йилги Президентлик сайловидаги шармандалик.
2. 2007 йилдаги Президентлик сайловидаги рақобат имконияти.
3. МХХ сайловларда нега жонбозлик кўрсатмоқда?
4. 2014-2015 йилги сайловлар сценарийси.
5. Халқ демократик партияси.
6. Миллий тикланиш демократик партияси.
7. Адолат социал-демократик партияси.
8. Либерал-демократик партия.
9. Айрим хулосалар.
Фойдаланилган адабиётлар.


КИРИШ СЎЗИ

Маълумки, 2014 йил 21 декабр ва 2015 йил 4 январ кунлари Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, 2015 йил 29 март куни Президентлик сайловлари бўлиб ўтди.

Ўзбек зиёлилари ва мухолифат фаоллари фикрича, бу сайловлар спектакл ва унинг бош режиссери Президент Ислом Каримовдир. Ҳақиқатан ҳам шундай. Лекин спектакл сценарийси қанақалиги, уни саҳналаштирувчилари ва бош ролларни ижро этувчилар кимлар эканлиги тўғрисида аниқ ахборот йўқ.

Асосий мухолифат сайтларидан бири бўлмиш Ўзбекистон халқ ҳаракатининг www.uzxalqharakati.com сайти АҚШда, мен фойдаланаётган Вашингтон шаҳри ва Виржиния штати кутубхоналар компютерларида 2015 йил 10 февралдан бери очилмади. Менимча, АҚШ ва ўзбек махсус хизматлари келишган ҳолда бу сайтга тўсиқ қўйишди. 2015 йил феврал охирроғида бир куни Виржиния штати кутубхонаси компютерида www.uzxalqharakati.com сайти очилди: лекин сайтда охирги маълумот 2015 йил 19 феврал кунгиси эди, яъни 19 февралдан кейин бу сайтда чоп этилган мақолалар умуман йўқ эди. АҚШ махсус хизматлари Ўзбекистондаги Президент Ислом Каримов номзоди ва сохта сайловларни мана шундай йўл билан қўллаб-қувватлади. Сайловлар тугагач ва Ислом Каримов қайта “сайлангач” бугунги кунда – 2015 йил 16 апрелда www.uzxalqharakati.com сайти нормал очилмоқда ва унда барча мақолалар нормал кўринмоқда.

Кейинги сайловларда ҳам Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарияти яна сохта сайловлар билан қўлбола парламент ташкил этиши, Президентликка Эшмат ёки Тошмат номзодини илгари суриб, худди шундай ёки шунга ўхшаш сценарий қўллаши мумкин. Шу сабабли бу сценарийни ўзбек зиёлилари, жумладан ўзбек мухолифати билиб қўйса ва бундай сохта сайловлар ўтказилишига қарши тинч чора-тадбирлар режаласа фойдали бўлади.

МХХ тайёрлаган сайловлар сценарийси ҳақида ёзишдан олдин 2000 йил 9 январ кунги Президентлик сайловида бўлган битта шармандали воқеани эслатай.

Ушбу мақолани Ўзбекистондаги сайловлардан кейин, яъни кечикиброқ ёзаётганим сабабини мақолам охиридаги P.S. да баён қилдим.


1. 2000 ЙИЛДАГИ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИДАГИ ШАРМАНДАЛИК

2000 йил 9 январ куни Мустақил Ўзбекистон тарихида 2-марта Президентлик сайлови бўлди. Ушбу сайловда Халқ демократик партиясининг собиқ раиси, Президент Ислом Каримов ва Халқ демократик партияси Марказий Қўмитасининг 1-котиби Абдулҳафиз Жалолов Президентликка номзод сифатида қатнашди. Мамлакатимиздаги авторитар сиёсий режим одатдагидек сайловни матбуотда кенг ёритди ва ушбу демократия ўйинини “демократик сайлов” дея бонг урди. Фикр-мулоҳазали кўпгина кишилар учун бу сохта гап эканлиги аён эди.

Сайловолди кампанияси давомида номзодларга тенг шароитлар яратилмади, масалан, А.Жалоловга телевидение ва радио орқали гапириш учун қонунларда ёзилганидек етарлича эфир вақти берилмади ва ҳоказо. Бундай шароитда СССР даврида коммунистлар партияси номенклатураси вазифаларида курашиб чиниққан А. Жалолов амалдор сифатида ўз ролини нозик маҳорат билан ижро этди: у сайлов куни – 2000 йил 9 январда ўз рақиби – Ислом Каримовга овоз берди. Қизиғи шундаки, у овоз бериб сайлов участкасидан чиққач, хориж ва маҳаллий журналистлар саволларига жавоб бера туриб айнан Ислом Каримовга овоз берганини ҳам айтди. Мен бу интервюни 2000 йил январда Тошкентда телевизор орқали кўргандим.

Маркази Германияда жойлашган Конрад Аденауэр номли Фонд 2004 йилда “Инсон ҳуқуқлари мониторинги (Мониторинг по правам человека)” (Т., 2004. – 280 б.) номли китобни чоп этди. Мен шу китобни олиш учун 2004 йил 21 май куни Конрад Аденауэр номли Фонднинг Тошкентдаги Марказий Осиё ваколатхонасига бордим. Фонд идорасига кираверишдаги йўлакда тасодифан Абдулҳафиз Жалоловни учратдим. Мен саломлашдим. Салом-аликдан кейин савол бердим: “Абдулҳафиз ака, сиз 2000 йил 9 январ куни ҳақиқатан Ислом Каримовга овоз берганмидингиз?” У: “Ҳа” деб жавоб берди. Мен унга: “Сиз ўшанда ҳеч ким кутмаган ишни қилдингиз. Сиз Ислом Каримовга овоз берганингиз ва бу ҳақда журналистларга очиқ-ойдин айтганингиз учун шахсан мен қойил қолгандим. Раҳмат!” дедим. Мен бу ҳақда 2005 йилда [3]-мақоламда рус тилида ёзгандим.

Менимча, ўша 2000 йил январ кунлари бундай “муқобил сайловлар” ҳақида дунё аҳли билгач Ўзбекистондаги авторитар сиёсий режимнинг ўзига хос, ўзига мос демократияси устидан роса кулган бўлса керак. Шахсан мен 2000 йилги Президентликка бўлган сайловни эслаганимда беихтиёр кулгим келади.


2. 2007 ЙИЛДАГИ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИДАГИ РАҚОБАТ ИМКОНИЯТИ

2007 йил 23 декабр куни бўлган Президентлик сайловида ХДПнинг ўша пайтдаги раиси Аслиддин Рустамов Президент Ислом Каримовга жиддий рақобат қилиши мумкин эди. Фақат унга сайлов кампанияси олиб бориши учун радио ва телевидениеда етарлича вақт беришмади. 2007 йил 23 декабр куни сайлов пайтида жиддий сохтагарчиликлар сабабли Ислом Каримов катта фарқ билан ғалабага эришди.

Шу ерда Аслиддин Рустамов таржимаи ҳолини келтириб ўтай.

«Аслиддин Ашурбаевич Рустамов Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига (2007 йилдаги, А.Ш.) номзод.

Аслиддин Ашурбаевич Рустамов 1962 йил 22 январда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хоса қишлоғида хизматчи оиласида туғилган. Миллати - ўзбек. Олий маълумотли, Самарқанд Давлат университети ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг Иқтисодий мутахассисликлар магистратурасини тугатган. Филолог-ўқитувчи мутахассислигига эга, халқаро молия-кредит муносабатлари магистри.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Пайариқ туманидаги 53-мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1990-1992 йилларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти йўриқчиси, шўъба мудири, бўлим мудири бўлиб ишлаган, 1992-1994 йилларда Пайариқ туманидаги 25-мактаб ўқитувчиси бўлган.

1994 йилда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти кенгашига, ўша йилнинг ўзида партия марказий аппаратига ишга ўтиб, 1998 йилгача катта референт, ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари вазифаларида ишлаган.

У Акциядорлик тижорат "Турон" банкида бошқарма бошлиғи, банк Кенгаши котиби лавозимларида ҳам ишлаган.

1999 йилда партия Марказий кенгаши котиби этиб сайланган. А.Рустамов 2003-2005 йилларда ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси бўлган.

2004 йилда А. Рустамов Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2005 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият кўрсатмоқда.

2007 йилнинг июлидан - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари.

Оилали, тўрт фарзанди бор. Рафиқаси И.Астанақулова - Тошкент шаҳридаги 63-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

А. Рустамов юртимизда тинчлик-тотувлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, жамиятда меҳр-оқибат ва бағрикенглик ғояларини қарор топтириш борасидаги хизматлари учун "Дўстлик" ордени билан тақдирланган» [4]

Мен 2006 йил 26 август куни www.turonzamin.org сайтида «Президентлик сайловлари: Ўзбекистонда демократияга икки босқич орқали ўтиш мумкин” номли [5]-мақоламни чоп эттиргандим. Унда Ўзбекистонда демократияга икки босқич орқали ўтиш учун мамлакатимиз ичкарисидаги зиёлилар ва мухолифат бирлашган ҳолда 2007 йил 23 декабрдаги президентлик сайловларида Аслиддин Рустамов номзодини қўллаб-қувватлаш ва Ислом Каримовни мағлубиятга учратиш орқали Ватанимизда босқичма-босқич эркин, демократик сайловларга ўтишни таклиф қилгандим.

Мен [5]-мақолам охирида бундай ёзгандим.

“Энди кейинги босқичларга ҳам назар ташлайлик. Агар биз – мухолифатчилар мана шундай номзодни топиб, 2007 йил 23 декабрдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонсак ва у 2008 йил январида президент этиб сайланса, кейинги воқеалар бундай ривожланиши мумкин. Янги президент умумий амнистия эълон қилади ва сиёсий муҳожирлар ҳориждан Ўзбекистонга қайтади, турли, жумладан мухолиф сиёсий партиялар Адлия вазирлигида рўйхатга олинади, имконият даражасида қонунларга ўзгаришлар киритилади ва зарур янги қонунлар тайёрланиб, Парламент томонидан қабул қилиш чора-тадбирлари кўрилади.

2009 йил декабрида Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлади. Шунда Демократик Ўзбекистон Конгресси, “Бирлик” халқ ҳаракати партияси, Эрк демократик партияси, Озод Деҳқонлар партияси ва бошқа партиялар ўз обру-эътиборларига яраша парламентга депутатлар сайланишига эришади. 2010-2014 йиллар давомида депутатлар фаолият олиб боришади ва халқимиз кимнинг ким эканлигини амалда кўради ҳамда билиб олади. Натижада 2014 йилги президентлик сайловлари халқаро демократик талаблар даражасида ўтади, Худо хоҳласа. Агар мухолифат партиялар ва мавжуд сиёсий партиялар ўзаро келиша олса, 7 йиллик президентлик муддати 5 йил қилиб ўзгартирилиши ва навбатдаги президентлик сайловлари 2012 йилда бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда мана шундай қадамма-қадам, босқичма-босқич ишлар орқали демократик сиёсий тизимга тинч йўллар билан ўтишимиз мумкин. Агар мухолифат лидерлари ва фаоллари ушбу оддий ва муҳим стратегик (асосий) йўлни тушуниб етишмаса ва ҳаракат қилишмаса, мухолифат 2007 йил 23 декабрдаги президентлик сайловларида ё умуман иштирок этмайди, ё у ёки бу кўринишда иштирок қилиб ҳам мағлубиятга учрайди. Оқибатда халқимиз учун нақадар муҳим бўлган бу масала 2014 йилдаги президентлик сайловларига қолади. У даврга келиб ким бор-у, ким йўқ (масалан, Шукрулло Мирсаидов 2012 йил 2 ноябр куни вафот этди, 2015.28.03, А.Ш.), нима бўлиб, нима қўйиши ёлғиз Аллоҳгагина аёндир” [5]

Образли қилиб айтсам, 2006 йилда ҳам, кейин ҳам бирлашмади ўзбеклар ва Ислом Каримов ҳамда Рустам Иноятов раҳбарлигидаги Миллий хавфсизлик хизмати 2007 йил 23 декабрдаги сохта сайловларда ҳам, 2015 йил 29 мартдаги масхарамуз Президентлик сайловида ҳам ғалаба қозонди.


3. МХХ САЙЛОВЛАРДА НЕГА ЖОНБОЗЛИК КЎРСАТМОҚДА?

Айрим ватандошларимда савол туғилиши мумкин: нега МХХ раҳбарияти ва вилоятдаги раҳбарлари Ўзбекистон сайловларида бунчалик жонбозлик кўрсатади?

Биринчи сабаби: Ўзбекистондаги мавжуд қонунлар ва қонун ости актларга асосан МХХ раҳбариятидаги бирорта шахс сайланмайди. МХХ раҳбарлари ва ходимларининг барчаси тайинланади. МХХ бевосита Президент Ислом Каримовга бўйсунганлиги боис у қайта президент этиб сайланса, МХХ раҳбарияти ҳам ўз вазифаларида қолади, кўпчилигининг мансаба ва даражаси ошиши мумкин. Мабодо Ўзбекистоннинг бошқа фуқароси Президент этиб сайланиб қолса-чи? У ҳолда янги президент биринчи галда МХХ раҳбариятига ўзи ишонган шахсларни тайинлайди. Бу эса МХХ раҳбариятида ва жойларда жиддий ўзгаришларга олиб келади. Буни МХХнинг бугунги раҳбарияти жуда яхши тушунади. Шу сабабли МХХ сайловларда жон-жаҳди билан Ислом Каримов қайтадан президент этиб сайланиши ва Олий Мажлисда ўзларига маъқул бўлган депутатларгина бўлишини хоҳлайди ва бунга эришиш учун барча чора-тадбирларни қилди, қилмоқда ва қилади.

Иккинчи сабаб: бу дунёда барча инсонлар, ҳатто пайғамбарлар, шоҳлар, президентлар ҳам, жумладан сиз билан мен ҳам, Президент Ислом Каримов ҳам вақти соати келиб вафот этади. Агар мабодо 77 ёшли Президент Ислом Каримов бу ҳаётни тарк этса, навбатдан ташқари Президентлик сайлови ўтказилиши аниқ. Ўшандай вазиятда мавжуд парламент МХХ жонига аро киради ва МХХ кўрсатган йўл-йўриқ асосида сайлов ўтказилиб, МХХ га маъқул бўлган номзод Президент этиб «сайланиши»да муҳим ўрин тутади. Охир-оқибат МХХнинг бугунги раҳбарияти деярли ўзгаришсиз ўз ўрнида қолади ва мамлакатимиз раҳбарлари ҳамда бойликлари устидан ўзининг ифлос усуллари билан орқаваротдан бошқарувини давом эттирайверади.


4. 2014-2015 ЙИЛГИ САЙЛОВЛАР СЦЕНАРИЙСИ

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати 2000 йилги Президентлик сайловларидаги шармандаликдан ва 2007 йилда Аслиддин Рустамовнинг жиддий рақобат қилиши мумкинлигидан хулоса чиқариб, МХХ 2014-2015 йилги сайловларга анча эрта ва пухта тайёрланди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўзларига номақбул бўлган депутатлар йўлини кесиш чораларини ўйлаб кўрди. МХХ учун осонроқ йўли – сиёсий партиялардан депутатликка номзод кўрсатиш босқичидаёқ МХХ талабларига мос, МХХ айтганини сўзсиз бажарадиган номзодларнигина ўтказишга эришиш эди. Бу билан номақбул номзодларни сайловгача кесиб ташлашга эришиларди. Бундай депутатликка номзодлар рўйхатини тузиб партия қурултойларида тасдиқлаш учун авваламбор сиёсий партиялар раҳбарларини МХХ га маъқул бўлган ва МХХ кўрсатмаларини сўзсиз бажарадиган раҳбарлар билан алмаштириш эди. Партия раҳбари ўзгартирилгач, партиянинг Марказий Кенгаши аъзолари орасида ҳам жиддий “тозалаш” ўтказилади ва МХХ талабларига мос келадиган кишилар қўйилади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган 4 та сиёсий партия раҳбар амалдорлари учун 2013 йил амал курсларидан олиниш йили бўлди ва улар бирин-кетин алмаштирилди. Ҳар бири тўғрисида алоҳида кўриб чиқай.

Ушбу партия раҳбарлари навбатдаги сайловларгача, яъни камида 2020 йилгача ўз мансабларида қолишини ҳисобга олиб, уларнинг таржимаи ҳолини ҳам келтирдим.


5. ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП)нинг тарихи ва унга 1996 йил июнга қадар Президент Ислом Каримов раис бўлганлиги тўғрисида [6]-мақоламнинг 1-қисмида ёзгандим.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) Марказий Кенгашининг 2013 йил апрел ойидаги навбатдан ташқари VIII пленумида партия Марказий Кенгаши раиси бўлиб 2005 йилдан бери ишлаб келаётган Латиф Ғуломов вазифасидан четлаштирилди ва ўрнига Ҳотамжон Кетмонов тайинланди [7]. Шу ерда унинг таржимаи ҳолини келтириб ўтаман.

“Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига (2015 йилдаги, А.Ш.) номзод Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов 1969 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий, 1993 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини тамомлаган.

HOTAMJONketmonov1 (541x700, 48Kb)

Фото 2. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов © xs.uz

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Фарғона вилояти, Тошлоқ туманидаги 28-сонли ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1995 — 2004 йилларда Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2004 — 2013 йилларда Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида меҳнат қилган. Бу даврда Ҳотамжон Кетмонов вилоятда жамоат ташкилотларини ривожлантириш, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини ечишда уларнинг ролини ошириш учун зарур шароитларни яратиш бўйича амалий чораларнинг ҳаётга татбиқ қилинишида фаол иштирок этди.

Унинг бевосита иштирокида вилоятда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол ривожлантириш, ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онгини юксалтириш, фуқаролик бурчларини англашлари йўлидаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

2013 йилда Ҳотамжон Кетмонов Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси этиб сайланди. Ўтган давр мобайнида партиянинг марказда ва жойлардаги ташкилий кадрлар салоҳиятини сезиларли даражада оширди, партия электоратини ўйлантираётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ечишда партия ташкилотларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари билан ҳамкорлигини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширди.

2014 йилда у Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. 2015 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Оилали, уч нафар фарзанди бор” [8]

2014 йил 6 октябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари қонунда талаб қилинган сайловчиларнинг 40 мингдан зиёдроқ имзосини тўплаб парламент сайловида иштирок этиш учун зарур ҳужжатларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим қилди.

ЎзХДП VII қурултойи 2009 йил 10 ноябр куни бўлганди. Ҳотамжон Кетмонов ХДП раҳбари этиб тайинлаган 2013 йил апрелида бўлган VIII пленумдан кейин ЎзХДП VIII қурултойи 1 йилу 7 ой ўтгач, яъни 2014 йил 5 ноябр куни Тошкентда бўлди. Ушбу 1 йилу 7 ой давомида ХДПдан кўрсатиладиган 135 номзодлар МХХнинг орқаваротдан кузатиши орқали сараланди. Ва ниҳоят, қурултойда Ўзбекистондаги 135 та сайлов округи орқали ХДПдан қўйиладиган 135 депутатликка номзодлар рўйхати тасдиқланди.

Ҳотамжон Кетмонов 2015 йил январ ойида ХДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари этиб тайинланган.

2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ҳотамжон Кетмонов эришган натижа ҳақида ҳам айтиб ўтай.

«2015 йил 6 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмоновга 552 минг 309 нафар ёки 2,92 фоиз сайловчи овоз берди” [9]

6. “АДОЛАТ” СОЦИАЛ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

NARIMONumarovFOTO1 (225x300, 11Kb)

Фото 3. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2013 йил июн ойидан бери раиси Наримон Умаров. [10]

Ўзбекистонда “Адолат” социал-демократик партияси тузилаётгани ҳақида дастлаб Ўзбекистон Республикасининг собиқ вице-президенти, раҳматли Шукрулло Мирсаидов (1939-2012) “Озодлик” радиоси орқали 1994 йил ноябр ойида хабар қилганди. У ўз сафдошлари билан бирга партиянинг Устави ва Дастурини тайёрлади. Кейин улар партиянинг вилоятлардаги ташкилотларини туза бошлашди. 1997 йил сентябрда Ўзбекистон инсон ҳақлари жамияти (ЎИҲЖ)нинг 2-қурултойи Тошкент шаҳри, Абай кўчасидаги Республика Билимлар уйида бўлганди. Шунда Шукрулло ака минбардан туриб унинг “Адолат” партиясида 15 минг нафар аъзо борлиги ҳақида айтганди.

Ўзбекистондаги диктаторлик сиёсий режими зудлик билан яширин равишда худди шу номда, яъни “Адолат” номли янги партияни туза бошлади. Натижада 1995 йил 18 феврал куни Тошкентда “Адолат” социал-демократик партиясининг таъсис қурултойи бўлди. Партия раҳбари, яъни Сиёсий Кенгашнинг 1-котиби этиб ўша вақтда “Халқ сўзи” газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаётган Анвар Жўрабоев (1948-2015) сайланди.

Бир томондан қараганда қуйидаги факт жуда ғалати, бошқа томондан қараганда бу диктаторлик режимига хос бўлган оддий ҳолатдаги факт: ўша қурултой бўлган куннинг ўзида – 1995 йил 18 февралда “Адолат” СДП Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди ва партия раҳбариятига 184 рақамли гувоҳнома берилди [11, 160-б.].

“Адолат” социал-демократик партияси раҳбарияти ёзган партия тарихини www.adolat.uz сайтидан бироз қисқартириш билан келтираман.

“Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси 1995 йил 18 февралда партиянинг Биринчи таъсис Қурултойида тузилган.

Ўзбекистонда социал-демократик партиясини тузиш ғояси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида 44 депутатни ташаббускорлар гуруҳига бирлаштирди. Ташаббускор гуруҳ саъйи ҳаракатлари билан Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва республикамиз барча вилоятларида ташаббускор гуруҳлар тузилиб таъсис Қурултойига тайёргарлик кўрилди. Партиянинг Низоми ва Дастури лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Сиёсий Кенгашнинг биринчи Пленумида Анвар Жўрабоев – Сиёсий Кенгашнинг биринчи котиби, Абдували Ғуломмаҳмудов, Нажмиддин Комилов, Ҳалимбой Бобоев ва Улуғбек Дониёровлар – Сиёсий Кенгаш котиблари этиб сайландилар.

1996 йилнинг ноябрида партия Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда ташкилий масала кўрилди: бошқа ишга ўтганлиги сабабли Анвар Жўрабоев Сиёсий Кенгаш биринчи котиби лавозимидан озод этилди. “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши биринчи котиби этиб Турғунпўлат Даминов сайланди.

Партиянинг I Қурултойидан кейинги даври оёққа туриш, ташкилий ва ғоявий жиҳатдан ўсиш даври бўлди. Жойларда кўплаб фуқаролар “Адолат” СДП сафларига кира бошладилар. Янги-янги бошланғич партия ташкилотлари тузилди. 1999 йилга келиб партия аъзолари сони 40 мингга яқин кишига етди.

1999 йил 9 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг II Қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда партия сайловолди дастури қабул қилинди, партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлигига номзодлар кўрсатилди, шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиесий Кенгаши ва Марказий Тафтиш комиссияларининг янги таркиблари сайланди. Қурултой куни бўлиб ўтган Сиёсий Кенгаш ташкилий Пленумида Сиёсий Кенгаш биринчи котиби этиб Турғунпўлат Даминов, котиблари этиб Абдували Ғуломмаҳмудов, Равшан Хайдаров, Анвар Жўрабоев, Тўхтамурод Тошев ва Мўтабар Содиқовалар сайландилар.

Қурултойдан кейин, 1999 йил декабрида бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига «Адолат» СДПдан 11 депутат ва маҳаллий Кенгашларга 60 депутат сайланди.

2000–2004 йилларда партиямизда хотин-қизлар билан ишлаш сезиларли даражада фаоллашди. Бу Сиесий Кенгаш қошида тузилган Хотин-қизлар Кенгашининг фаолияти жонланганлигидан дарак беради. 2003 йилдан бери Сиёсий Кенгаш қошида “Ёш адолатчилар” Кенгаши фаолият кўрсатиб келмоқда.

(2004 йилда «Адолат» СДП нинг II қурултойи бўлган, А.Ш.)

2004 йил декабрь – 2005 йил январь ойларида бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига икки киши – Мир-Акбар Раҳмонқулов ва Мамазоир Хўжамбердиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 10 киши – Дилором Тошмуҳамедова, Исмоил Сайфназаров, Абдурафиқ Аҳадов, Абдулла Абдуназаров, Худоёр Маматов, Мамит Асқаров, Собир Турсунов, Ойша Ахунова, Зуҳра Ботирова ва Юсибжон Нишоновлар сайландилар. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайловларида эса партиядан 169 та депутат сайланди.

Парламент сайловлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда 2005 йил 24 январида партия Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари II Пленумида чақирилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши биринчи котиби этиб партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Дилором Ғофуржоновна Тошмуҳамедова сайланди.

2005 йилнинг биринчи чорагида партия ҳаётига тааллуқли яна бир муҳим сиёсий воқеа содир бўлди. Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Фидокорлар» Миллий-демократик партияси фракциялари билан биргаликда ташкил этилган Демократик блокка кирди.

2007 йил 3 ноябрда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг IV Қурултойи ўтказилди. Қурултой ишида 150 яқин делегатлар, партия фахрийлари, партия фаоллари, меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

2007 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Дилором Ғофурджоновна Тошмуҳамедовага рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома топширди. 2007 йил 23 декабрь Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Д. Ғ. Тошмуҳамедова 434 минг 111 сайловчининг овозини олиб 3 ўринни эгаллади. Бу сайловда иштирок этган сайловчиларнинг 2, 94% ни ташкил этади.

2008 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг X Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Д.Ғ.Тошмуҳамедованинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланганлиги муносабати билан, партияга аъзоликни вақтинча тўхтатиб туриш ва шу муносабат билан Сиёсий Кенгаш раиси лавозимидан озод этиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия фракциясининг аъзоси Исмоил Саифназаров номзоди тавсия этилди ҳамда бир овоздан маъқулланди” [12]

2013 йил июн ойида Адолат социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Исмоил Саифназаров ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Наримон Умаров тайинланди [7]. www.kun.uz сайтида 2013 йил 7 июн куни чоп этилган [7]-мақолада “Ўзгариш қачон бўлгани ва сабаблари маълум эмас” деб ёзганди.

Сабабини мен айтишим мумкин: бу ўзгаришларнинг сабаби 2014 йил декабридаги Олий Мажлисга ва 2015 йил 29 март куни бўладиган Президентлик сайловига тайёргарлик кўриш, аниқроқ қилиб айтсам сайловлар спектакли сценарийси асосида партия раҳбари ўзгартирилганди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров сценарийда кўрсатилганидек Президентликка номзод бўлиб қатнашди. Унинг таржимаи ҳолини келтираман.

“Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Умаров Наримон Мажитович 1952 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий.

1974 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги – мухандис-гидрогеолог. Геология-минералогия фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1974 йилдан “Гидроингео” илмий текшириш институтида катта техник ходим лавозимидан бошлаб, илмий ишлар бўйича директор муовини лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. У суғорилаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, Орол денгизи қуриши билан боғлиқ гидрогеологик прогнозларни ишлаб чиқиш, ер ости сувларидан иқтисодиётда оқилона фойдаланиш йўналишларида тадқиқотлар олиб борди.

1997–2009 йилларда Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳузуридаги Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб, атроф табиий муҳит ҳолатини мониторинг қилишда ягона давлат тизимини ишлаб чиқиш бўйича ишларни бошқарган.

2009–2013 йилларда Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита иштирок этган.

2009 йилдан “Экосан” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамғармасининг бошқаруви раиси, 2013 йилдан Ўзбекистон “Адолат”СДП Сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланган. Эгаллаб турган лавозимида давлат ҳокимяти вакиллик органларидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳларининг фаолиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиб келмоқда.

2014 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди, 2015 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Оилали. Уч нафар фарзанднинг отаси. Рафиқаси Х. Хўжаева – Республика онкология илмий маркази шифокори.

2012 йилда Наримон Умаров “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган” [12]

Наримон Умаров 2015 йил январ ойида “Адолат”нинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари этиб тайинланган.

2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Наримон Умаров эришган натижа ҳақида ҳам айтиб ўтай.

«2015 йил 6 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Наримон Мажитович Умаровга 389 минг 24 нафар ёки 2,05 фоиз сайловчи овоз берди” [9]


7. МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

dsc_087712.jpgSARVARotamuratov1 (336x446, 141Kb)

Фото 4. Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2013 йил июн ойидан бери раиси Сарвар Садуллаевич Отамуратов (1973). [13]

Бир гуруҳ Ўзбекистон ёзувчилари, маданият арбоблари ва олий ўқув юрти зиёлилари ташаббуси билан 1995 йил 3 июн куни Тошкентда, Киночилар уйида «Миллий Тикланиш» демократик партиясининг Таъсис қурултойи бўлди. Қурултойда партиянинг Устави ва Дастури қабул қилинди, партия раҳбари этиб Ўзбекистон Фанлар академияси Қўлёзмалар институти директори 69 ёшли Азиз Қаюмов сайланди. 1995 йил 9 июн куни МТ ДП ЎзР Адлия вазирлигида рўйхатга олинди [10, 160-б.]. 1996-2004 йилларда МТ партияси Марказий Кенгаши раиси бўлиб ёзувчи Иброҳим Усмонович Ғафуров ишлади. У МТ партиясининг матбуот органи бўлмиш «Миллий Тикланиш» газетасининг бош муҳаррири эди.

МТ партияси 2-қурултойи 1999 йил октябрда, 3-қурултойи эса 2004 йил 31 октябр куни Тошкентдаги Киночилар уйида бўлди. 3-қурултойда МТ партияси Марказий Кенгаши раиси этиб журналист ва ёзувчи Хуршид Набиевич Дўстмуҳамедов (1951) сайланди.

2013 йил 2 май куни «Миллий тикланиш» демократик партияси пленумида партия раиси Ахтам Турсунов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган ва Сарвар Отамуратов партия Марказий кенгаши ижроқўми раиси этиб тайинланганди. Бу ҳақда [8]-мақолада бундай ёзилганди.

“2013 йил 2 май куни «Миллий тикланиш» демократик партияси пленумида Бюджет масалалари ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси ўринбосари Сарвар Отамуротов партия Марказий кенгаши ижроқўми раиси этиб тайинланган эди. Партиянинг аввалги раиси – Ахтам Турсунов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган” [8]

Сарвар Отамуратов таржимаи ҳолини «Миллий тикланиш» демократик партияси сайти www.mt.uz/uz/ дан келтираман.

“Отамуратов Сарвар Садуллаевич 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти – олий. 1995 йилда Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) имтиёзли диплом билан битирган. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академиясини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Социология фанлар номзоди. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари.

2000 йилда «Ўзбекистон мустақиллиги шароитида ёшларнинг социал фаол қисмининг миллий ўзлигини англаш ва унинг амал қилиши» (социологик таҳлил) мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1995-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги валюта-иқтисод Бош бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва Бош бошқарма бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2006-2010 йилларда мамлакатимиз суғурта компанияларида фаолият олиб борган.

С. Отамуратов 2009 йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

2010-2014 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

2015 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
С. Отамуратов бир қатор илмий монографиялар ва қўлланмалар ҳамда 50 дан ортиқ илмий мақолаларнинг муаллифи.

Оилали. Икки нафар фарзанди бор» [13]

«Миллий Тикланиш» демократик партияси раҳбарияти ёзган партия тарихини www.mt.uz сайтидан бироз қисқартириш билан келтираман.

“2008 йил 20 июнь куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Фидокорлар миллий демократик партиясининг бирлашув қурултойи бўлиб ўтиб, ушбу икки партия негизида янги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси (ЎзМТДП) ташкил этилди.

2008 йил 11 август куни ЎзМТДП Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан (қайта, А.Ш.) рўйхатдан ўтди ва 194-II-сонли гувоҳнома берилди.

2008 йил 13 август куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ўзбекистон "Фидокорлар" миллий демократик партияси фракцияларининг қўшма таъсис йиғилиши бўлиб ўтди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДПнинг янги фракцияси тузилди” [14]

“Партия 14 та ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри), 29 та шаҳар ва 171 та туман Кенгашларига эга.

2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, партия аъзолари сони 176 676 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони 5327 нафарни ташкил этмоқда. Шундан, хотин-қизлар 78 293 нафар, 30 ёшгача бўлганлар 85 990 нафар, таълим соҳаси вакиллари 73 458 нафар, соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари 20 516 нафар, жамоат ташкилотлари вакиллари 9720 нафар, маданият соҳаси вакиллари 9359 нафар, олий маълумотга эга бўлганлар 62 670 нафар, илмий даражага эга бўлганлар 451 нафарни ташкил этмоқда.

Партия вакиллари орасида фан ва таълим, маданият ва спорт, санъат ва адабиёт ҳамда бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган обрўли, шунингдек Ватанимиз, халқимиз шон-шуҳратини дунёга танитаётган, халқимиз меҳрига сазовор бўлган Ўзбекистон Қаҳрамонлари Исахон Бахромов, Мавлуда Исматова, Ўзбекистон халқ рассоми Ортиқали Қозоқов, “Ўзбекистон ифтихори” унвони соҳиби, ФИФА рефериси Равшан Эрматов, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, бокс бўйича олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, Аббос Атоев каби таниқли шахслар шунингдек, партиямиз аъзолари орасида давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари соҳиблари, фан докторлари ва фан номзодлари бор” [15]

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2015 йил январда Акмал Саидовни президентликка номзод этиб кўрсатди. У 2007 йилги президентлик сайловларида ҳам номзод сифатида кўрсатилганди. Ўшанда Акмал Саидов сайловда қатнашган сайловчиларнинг 2,85 фоиз овозини йиға олганди [16]. Унинг таржимаи ҳолини келтираман.

AKMALsaidovFOTO1 (541x700, 32Kb)

Фото 5. Акмал Холматович Саидов (1958) [17].

“Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Холматович Саидов 1958 йилда Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий, Тошкент давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Юридик фанлари доктори. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзоси.
1985-1989 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг катта илмий ходими ва бўлим мудири, 1989-1991 йилларда Ўзбекистон Ёшлар ташкилотлари қўмитасининг раиси, 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг директори, 1992-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жаҳон муаммолари институтининг директори, 1993-1994 йилларда Тошкент давлат юридик институтининг ректори лавозимларида ишлаган.
1994-1996 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, айни вақтда ЮНЕСКОда Ўзбекистоннинг Доимий вакили сифатида фаолият кўрсатган.
1996 йилнинг ноябридан бошлаб Акмал Саидов Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори лавозимида ишлаб келмоқда.
1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати этиб сайланган.
2000 йилдан ҳозирги вақтгача Акмал Саидов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан Акмал Саидов миллий ҳуқуқий тизим асосларини шакллантиришда фаол иштирок этиб келмоқда. У Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий комиссияси аъзоси бўлган, фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини яратишга, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиб келган.
«Ўзбекистон — Бельгия» депутатлик гуруҳи раиси ҳамда «Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» парламентлараро ҳамкорлик бўйича қўмита аъзоси ҳисобланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқларига бағишланган турли анжуманларида, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг инсонийлик мезонларига бағишланган тадбирларида, Европа Иттифоқи тузилмалари ва шу каби бошқа халқаро форумлар ишида иштирок этган.
Акмал Саидов халқаро ва қиёсий ҳуқуқ профессори, бир қатор хорижий ва халқаро юридик жамиятлар ва уюшмалар аъзоси, ҳуқуқшуносликка оид дарсликлар, илмий асарлар ва мақолалар муаллифи.
Оилали, икки нафар фарзанди бор.
«Меҳнат шуҳрати» ва «Дўстлик» орденлари билан мукофотланган» [17]

2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Акмал Саидов эришган натижа ҳақида ҳам айтиб ўтай.

«2015 йил 6 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Акмал Холматович Саидовга 582 минг 688 нафар ёки 3,08 фоиз сайловчи овоз берди” [9]


8. ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

Мен [3]- ва [6]-мақоламда ёзганимдек, Президент Ислом Каримов ва Миллий хавфсизлик хизмати 1992 йилда Ўзбекистон тижоратчилари ва ишбилармонларини бирлаштирувчи қўлбола «Ватан Тараққиёти» партиясини тузиш ташаббуси билан чиқишди ва уни ўзлари хоҳлаган йўлга бошқармоқчи бўлишди. Лекин унинг уддасидан чиқишмади ва «Ватан Тараққиёти» партияси 2000 йил 14 апрел куни Тошкентда “Фидокорлар” партияси билан қўшиш орқали тугатилди. Шундан 3 йил ўтгач Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номи остида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар партиясини қайтадан тузишди. Бу ҳар бир сайловда Президент Ислом Каримов номзодини кўрсатадиган қўлбола партия бўлди.

2003 йил 4-5 октябр куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Кумушкон” дам олиш сиҳатгоҳида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЛДП)нинг Таъсис қурултойи бўлди, буни ЛДПнинг Таъсис анжумани десак тўғрироқ бўлади. ЛДП Ташкилий қўмитаси раҳбари этимб “Пахтабанк” директори Қобилжон Тошматов сайланди [18].

Эътибор беринг: Ўзбекистон Мустақиллигининг деярли 24 йили давомида янги сиёсий партия бўлмиш ЛДП Таъсис анжумани Тошкент шаҳри ташқарисида, яъни вилоятда ўтказган ягона партиядир. ЛДПнинг Таъсис анжумани мана шу даражада мукаммал ва махфий қилиб ўтказилди.

2003 йил 4-5 октябр куни Президент Ислом Каримов кейингиҳар бир сайловда ушбу партиядан ўз номзоди кўрсатилиши мўлжалланган Либерал Демократик Партияси Ташуббус гуруҳи аъзолари билан учрашди. Ислом Каримов бунгача бирорта партия Ташаббус гуруҳи аъзолари билан учрашмаганди.

ЛДП тарихига доир бошқа маълумотларни партиянинг расмий веб-сайти бўлмиш www.uzlidep.uz сайтидан келтираман.

“2003 йил 4-5 октябрь – бир гуруҳ ташаббускорлар – кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлардан иборат мулкдорлар қатлами, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда бошқарув ходимлари, ишбилармонлар манфаатларини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган умуммиллий сиёсий ташкилот, яъни партия тузиш ташаббуси билан чиқишди.

2003 йил 7 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ушбу ташаббускор гуруҳ аъзолари билан учрашди.

2003 йил 15 ноябрь – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Таъсис Съезди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Устави тасдиқланди, Сиёсий Кенгаш ҳамда Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркиби сайланди.

Шу куни Тошматов Қобилжон Фаттохович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2003 йил 3 декабрь – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди.

2004 йил 1 январь – «XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетасининг илк сони нашр этилди.

2004 йил 24 май – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги II Мажлисида Ахмеджанов Махамаджон Ахмедович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2004 йил 26 декабрь – партия илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. 41 нафар депутатлик ўрнини эгаллаган O`zLiDeP парламентда энг йирик фракцияни ташкил этди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 1908 нафар депутат сайланди.

2005 йил 25 июль – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдан ташқари III Съезди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Уставига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

2005 йил 19 март – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги V Мажлисида Тешабоев Мухаммадюсуф Муталибжонович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2006 йил 7 декабрь – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг VIII Мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бўшаб қолган ўринлар учун номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

2007 йил 6 ноябрь – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг IV Съезди бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига навбатдаги сайловда O`zLiDePдан номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Партия Съезди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримов номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур йиғилишда И.Каримов «Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиш – олий саодатдир» номли маъруза билан иштирок этди.

2007 йил 27 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримов ғалаба қозонди.

2008 йил 20 сентябрь – O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда партиянинг дастурий вазифаларини ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонун талабларини бажариш доирасида партия тузилмалари ва депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ва навбатдаги вазифалар ҳақида»ги масала кўриб чиқилди.

2009 йил 27 декабрь – O`zLiDeP Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. 53 нафар депутатлик ўрнини эгаллаган O`zLiDeP иккинчи бор парламентдаги энг йирик фракцияни ташкил этди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 2159 нафар депутат сайланди.

2010 йил 18 декабрь – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг II Мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган O`zLiDePнинг аниқ мақсадли комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

2011 йил 15 июль – парламентдаги O`zLiDeP фракцияси ташаббуси билан мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг «Демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш борасида Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар дастури, шунингдек, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ижросининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида эшитилди.

2012 йил 31 март – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг IV Мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепцияси» ҳамда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурининг ижроси бўйича O`zLiDeP томонидан 2012 йилда амалга ошириладиган партиявий лойиҳалар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

2013 йил 2 декабрь – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги VI Мажлисида Содиқжон Турдиев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 11 та қўмитадан 4 тасида O`zLiDeP фракцияси аъзолари раис ва яна 4 тасида раис ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Шу кунгача O`zLiDeP фракцияси аъзолари Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилган 300 дан ортиқ қонун лойиҳаларининг муҳокамаси ва қабул қилинишида бевосита ва билвосита иштирок этган.

Шунингдек, фракция аъзолари томонидан O`zLiDePнинг Сайловолди платформасида белгиланган устувор вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида 20 га яқин қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди ва уларнинг аксарияти фермерлик ҳаракати ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланди.

Жумладан, «Фермерлик фаолиятини ташкил этиш янада такомиллаштирилиши ва фермерлик ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Тадбиркорик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига, шунингдек Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасидаги ташаббуслар қонунчиликда ўз аксини топди. Бундан ташқари, O`zLiDeP депутатлари ташаббускор гуруҳи томонидан «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига сайлов қонунчилигига Фермерлар кенгашларининг раисларини халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлигига номзод этиб кўрсатишни таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш юзасидан таклифлар киритилди.

Ўтган давр мобайнида парламент эшитувлари ва назорат-таҳлил фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, фракция ташаббуси билан Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисларида 6 та, фракция аъзолари етакчилик қилаётган қўмиталарда 30 дан ортиқ эшитув ва қонунларнинг жойларда ижро этилиши юзасидан 70 дан ортиқ назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди.

2010 йил 2 февраль – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида O`zLiDeP фракцияси ташаббуси билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциялари ўртасида «Демократик кучлар блоки»га бирлашиш тўғрисида Битим имзоланди.

Бундан ташқари, O`zLiDeP ўзининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, қуйидагиларни амалга оширган. Хусусан:
2005 йил – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ташкил этилди. Айнан, мазкур Ассоциациянинг саъй-ҳаракати билан бугун мамлакатимизда фаолият юритаётган ва аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётган 400 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари ягона тузилмага бирлашди. Партия ушбу ташкилот фаолиятига яқиндан кўмак бериш тарафдори.

2006 йил – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси таъсисчилигида Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди. Шу кунга қадар 4000 мингга яқин тадбиркор ва фермерларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари Марказ томонидан ҳимоя қилинди. Бундан ташқари, мамлакат парламентида тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи қатор қонунлар қабул қилинди, шунингдек, ҳукумат томонидан тегишли қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

2012 йил – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим имзоланди. Ҳозирги кунда мазкур битим доирасида табдиркорлар муаммоларини яқиндан ўрганиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

2013 йил – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим имзоланди. O`zLiDeP Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва унинг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорликда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, фермерлар олдида турган муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал қилишни асосий вазифа деб билади ва бу борадаги ишларни янада кучайтириб боради.

Партиянинг марказий нашри – «XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси.

Партиянинг расмий веб-сайти: www.uzlidep.uz, E-mail: uzlidep@uzlidep.uz, uzlidepinform@mail.ru” [19]

2013 йил 2 декабрь – O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги VI Мажлисида Содиқжон Турдиев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди [19]. Шу ерда Содиқжон Турдиев таржимаи ҳоли ҳақида маълумот келтираман.

dsc_0436_0-300x202.jpgSODIQJONturdiev1 (300x202, 47Kb)

Фото 6. Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2013 йил 2 декабрдан бери раиси Содиқжон Турдиев (1952). [20]

“Содиқжон Турдиев 1952 йил 3 декабрда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида, ишчи оиласида туғилган, миллати - ўзбек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (O‘zLiDeP) аъзоси.

1969-1975 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) иқтисодчи мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 1975 йилда Андижон вилояти Улуғнор туманидаги ширкат хўжаликда катта иқтисодчи лавозимида бошлаган. 1975 йилдан 2005 йилгача бўлган даврда С. Турдиев Андижон вилоятида хўжалик бошқаруви йўналишида турли лавозимларда фаолият юритган.

С. Турдиев 2005 йилдан ўз меҳнат фаолиятини мамлакатимизда тобора улкан аҳамият касб этиб бораётган фермерлик ҳаракати билан боғлади ва 2012 йилгача “Асака жилоси” фермер хўжалигига раҳбарлик қилди.

2010-2013 йилларда у Халқ депутатлари Асака тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган.

2012 йил 14 ноябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Фермерлари кенгаши таъсис конференциясида Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши раиси лавозимига сайланган ва ҳозирги даврда ушбу вазифада фаолият олиб бормоқда.

2013 йил 2 декабрда бўлиб ўтган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши VI мажлисида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланган.

2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.

С.Турдиев 2012 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

Оилали, беш нафар фарзанди бор» [20]

2014 йил декабрдаги парламент сайловлари натижаларига кўра, ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасида энг кўп, яъни 52 та депутатлик ўрнига ва бош вазир номзодини таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлди. 2015 йил 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари этиб сайланди. [21]

ЎзЛДП Сиёсий Кенгаши мажлиси 2015 йил 15 январ куни партия Съездига мамлакат Президенти лавозимига Ислом Каримов номзодини кўрсатиш тўғрисида таклиф киритди [22]. Унинг таржимаи ҳолини келтираман.

ea907c0490b6e222b206788b921e38d8_XL.jpgISLOMkarimov1 (523x700, 30Kb)

Фото 7. Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938) [23].

“Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Олий маълумотли, Ўрта Осиё политехника ва Тошкент халқ хўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Иқтисод фанлари номзоди.
Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади.
1966 йилда Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан Республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди.
1983 йилда Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Молия министри, 1986 йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари, Республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди.
1986 — 1989 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти партия комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.
1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.
1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа — Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.
1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
1995 йил 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра Ислом Каримовнинг Президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди.
2000 йили муқобиллик асосида ўтган сайлов натижаларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, Ислом Каримов 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
2007 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
У оилали, икки фарзанди, беш нафар набираси бор. Рафиқаси Т. А. Каримова — мутахассислиги бўйича иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган, айни пайтда — пенсияда.
Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, «Мустақиллик» ва Амир Темур орденлари билан тақдирланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан ҳам мукофотланган.
Ислом Каримов Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси. Айни вақтда у иқтисодиёт, илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун кўплаб хорижий мамлакатлар университет ва академияларининг фахрий фан доктори ҳамда академиги этиб сайланган” [23]

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати тайёрлаган масхарамуз сайловлар сценарийси асосида ўтказилган сайловлар ҳақида Марказий сайлов комиссияси эълон қилган умумий натижага ҳам эътибор берайлик.

«2015 йил 6 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафар сайловчидан 18 миллион 942 минг 349 нафари овоз беришда иштирок этганини аниқлади. Бу сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил қилади.

Сайлов натижалари кўрсатганидек, ушбу муҳим тадбирда иштирок этган сайловчиларнинг 17 миллион 122 минг 597 нафари ёки 90,39 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримовни ёқлаб овоз берди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Акмал Холматович Саидовга 582 минг 688 нафар ёки 3,08 фоиз сайловчи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмоновга 552 минг 309 нафар ёки 2,92 фоиз сайловчи, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Наримон Мажитович Умаровга 389 минг 24 нафар ёки 2,05 фоиз сайловчи овоз берди» [9]

Давоми бор
Рубрики:  Статьи 2015 года

Комментарии (0)

“БИРИНЧИ МУҲАББАТИМ” ҚЎШИҒИ ТАРИХИ

Дневник

Суббота, 25 Апреля 2015 г. 20:41 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

“БИРИНЧИ МУҲАББАТИМ” ҚЎШИҒИ ТАРИХИ
Ҳофиз Шерали Жўраев таваллудининг 68 йиллигига бағишлайман
FOTO5 (466x700, 48Kb)

Прослушать запись Скачать файл


Шерали Жўраев 1970-йиллар бошида айтган “Биринчи муҳаббатим” қўшиғининг асл дастлабки ижроси. Шу вариант 1970-йиллар бошида тайёрланган пластинкада ёзилган эди. [1]


Шeрали Жўраев қўшиқ осмонининг ФАЗОГИРИдир. [2, 50-б.]
Озод ШАРАФИДДИНОВ,
адиб, Ўзбeкистон Қаҳрамони.

Фото 1. Шерали Жўраев. Самарқанд. 1975 йил. Оқ-қора суратдан рангли қилиб ишлаган муаллиф фотосурати.


МУНДАРИЖА

Кириш
1. 1970-йилларда Шерали Жўраевнинг талабалар орасида машҳур бўла бошлаши.
2. Шерали Жўраев фикри.
3. Абдулла Орипов севгиси.
4. Мухлиса, Шайх Зиёвуддинхон ва улар аждоди.
4.1. Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1860-1957).
4.2. Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон (1908-1982).
4.3. Доктор Шамсуддинхон Бобохонов (1937-2003).
5. “Биринчи муҳаббатим” қўшиғи матни.
Фойдаланилган адабиётлар


КИРИШ СЎЗИ

Мен 2008 йилда “Шерали Жўраевдек ҳофиз ва шоир юз йилларда бир марта туғилади” номли китобни ёздим. Китобнинг 3-нашри Сўзбошисида қуйидаги гапларни ҳам ёзгандим.

“Ушбу китоб www.turonzamin.org саҳифасида 2008 йил 8 мартдан 23 июнга қадар чоп этилди. Унда жами 24 та банд бор эди ва уни китобнинг биринчи нашри, дeб ҳисобласак бўлади.

Мен 2008 йил 2 май кунигача китобнинг олдинги қисмига айрим тузатишларни киритдим ва бир нeчта янги бандлар, қўшиқлар матнларини қўшдим. Сўнгра китобни принтeрда чоп эттирдим. Натижада китоб 28 параграфдан иборат бўлиб, 129 бeтни ташкил этди. Буни китобнинг иккинчи нашри, дeб ҳисобласак бўлади. Китобнинг 2-нашридан битта нусхасини 2008 йил 5 май куни Шeрали Жўраев уйига олиб бориб бeрдим (уйдан унинг бир қариндоши чиқиб олиб қолди)» [3]

Китобнинг 3-нашрини 2008 йил октябрида кирил ва лотин алифбосида тайёрлаб сайтларда бир неча марта қайта-қайта чоп эттирдим. Лекин махсус хизматлар пасткашликлари ва айрим ўзбек зиёлиларининг Миллий хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлиги натижасида китоб баъзан сайт билан бирга йўқ қилинди, баъзан фақат менинг китобим ва мақолаларим сайтлардан ўчирилди. Бу ҳақда озроқ маълумот “Фойдаланилган адабиётлар” бўлимида [3]-да ёзилган.

Бугунги кунда ушбу китобим лотин алифбосида www.muvozanat.info сайтида сақланган ([3]-га қаранг).

Китобнинг 4-нашри учун материалларни 2009 йилда тўплагандим. Лекин Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва АҚШ махсус хизматларининг доимий ва ҳар хил тазйиқлари, шунингдек бошқа долзарб мақолаларни ёзиб сайтларда чоп этганлигим сабабли китобнинг янги вариантини ёзишга имкон бўлмади.

Шерали Жўраев 2013 йил 12 апрел куни 66 ёшга тўлиши муносабати билан [3]-китобимдаги 10-параграфни уч мартага яқин кенгайтирган ҳолда “Турналар” қўшиғи тарихи” номли мақоламни ўқувчилар эътиборига 2013 йил 11 апрел куни ҳавола қилгандим ([4]-га қаранг).

Бугун – 2015 йил 11 апрел куни сизларга Шерали Жўраев 2015 йил 12 апрел куни 68 ёшга тўлиши муносабати билан [3]-китобимдаги “1970-йилларда Шерали Жўраевнинг талабалар орасида машҳур бўла бошлаши” номли 7-параграфни ўн марта кенгайтирган ҳолда “Биринчи муҳаббатим” қўшиғи тарихи” номи билан эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман.


1. 1970-ЙИЛЛАРДА ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВНИНГ ТАЛАБАЛАР ОРАСИДА МАШҲУР БЎЛА БОШЛАШИ

Шерали Жўраев Тошкент Санъат институтини 1971 йилда битиргач, уни жумҳурият филармониясига ишга юборишганди.

Мен 1970 йил сентябрда Самарқанд Давлат университети (СамДУ) механика-математика факультетига ўқишга кирганимда 16 ёшда эдим. Мен 1970-1975 йилларда СамДУнинг 1-ётоқхонасида (Самарқанд шаҳри, Қўқон кўчаси, 45-уй) яшадим.

Ёшлар, айниқса талабалар янги қўшиқларнинг шайдоси бўлганлигидан одатда ёш хонанда аввало талабалар орасида танилар эди. 1960-йиллар охирида Совет Иттифоқида кассетали магнитафонлар ишлаб чиқариш энди бошланган бўлиб, у асосан юқори курсда ўқийдиган бойроқ талабаларда бор эди. Шерали ака қўшиқларини дастлаб шу юқори курс талабалари яшаётган хоналарда кассетали магнитафонда эшитгандим. Мен биринчи тоифали (разрядли) шахматчи бўлганлигим сабабли беш йил давомида факултет терма жамоаси сафида шахмат мусобақаларда факултет шаънини ҳимоя қилганман. Шу боис 1970-1971 йилларда баъзан катта курсда ўқиётган ва шахматни яхши ўйнайдиган талабалар билан дона суришиб турардим. Кўпинча бу ўйинларни 4-5, баъзан ўн нафаргача талабалар томоша қилишарди. Ўйин давомида хонада кассетали магнитафонда қўйилган, бир оз шиғиллаган товушлар билан ёзиб олинган Шерали Жўраев қўшиқларини мен ҳам тинглардим. Ш.Жўраевнинг “Ўзбегим”, “Биринчи муҳаббатим” қўшиқларини дастлаб шундай шароитда эшитганман.

1960-йиллар охири - 1970-йиллар бошида Фарғона водийсидан чиққан икки ёш хонанда - Шерали Жўраев ва Дадахон Ҳасаннинг қўшиқлари кассетали магнитафон орқали талабалар орасида тарқала бошлади. Аввалига кўплар қатори менинг муносабатим ҳам ҳар иккала хонандага бир хил эди. Шерали аканинг янги-янги қўшиқлари биз – талабаларга етиб келган сайин унинг халқ ичидаги обрўйи ортиб борди. Айниқса Эркин Воҳидов шеърига куй басталаб айтган “Ўзбегим” ва шоир Абдулла Орипов шеърига куй басталаб айтган “Биринчи муҳаббатим” қўшиқлари талабалар орасида тарқала бошлагач, Шерали Жўраев Ўзбекистонда ва қўшни жумҳуриятларда машҳур бўлиб кетди.

1970-йиллар бошида Ш.Жўраевнинг 8 та қўшиғи ёзилган алоҳида катта грампластинкаси сотувга чиқарилди. Бу пластинкада “Биринчи муҳаббатим” қўшиғи ҳам бор эди. Ушбу пластинкани кўпчилик қатори мен ҳам Самарқанддаги Марказий универмагда навбатда туриб сотиб олдим. Ш.Жўраев қўшиқлари ёзилган пластинка катта сонда чиқарилган бўлишига қарамай фуқаролар тезда сотиб олишди. Тошкент грампластинка заводида уни иккинчи марта янада кўпроқ сонда ишлаб чиқаришди ва у ҳам халқ ичида тез тарқалди.

Проигривател (пластинкадан овоз чиқарадиган аппарат, қурилма) кўпгина фуқароларда, жумладан менда ҳам бўлганлиги сабабли, Ш.Жўраев қўшиқлари талабаларнинг кўпгина хоналарида янграрди. Шерали ака ёшлик даврида ноёб жарангли овози билан жўшиб куйлаган пайтларда ёзилган ўша пластинкадаги қўшиқларни ҳозир эшитсангиз ҳам завқ-шавқ оласиз.

Бошқа таниқли хонандалар каби Шерали Жўраевнинг ҳам ҳар йили янги қўшиқлари чиқиб турарди. Совет Иттифоқидаги мавжуд сиёсий тизим Ш.Жўраевга телевидение ва радио орқали қўшиқ куйлашга рухсат бермасди. Биз бу ҳақда магнитафон кассеталарига тўйларда ёзиб олинган қўшиқлар ёки йилига икки марта, баҳорда – 1-май байрами ва кузда – 1917 йилги Октябрь инқилоби нишонланадиган 7-8 ноябрь байрами арафасида, стадионда бўладиган концертлар орқали хабардор бўлардик.

Шерали Жўраевнинг яхши томонларидан бири шунда эдики, у Совет тузуми, коммунистик партия ва унинг раҳбарларини мақтаб қўшиқ айтмасди. Унинг қўшиқларида ҳақиқий муҳаббат алоҳида меҳр, завқ ва изтироб билан куйланарди. У ўз қўшиқлари орқали эл-юртимиз, Ватанимиз, буюк тарихимиз ва миллий қадриятларимиз билан ғурурланишга ва фахрланишга, исломий қадриятларга амал қилишга даъват этарди. Энди ўша даврда яратилган ажойиб қўшиқлардан бири бўлмиш “Биринчи муҳаббатим” тарихини баён қиламан.


2. ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ ФИКРИ

“Биринчи муҳаббатим” қўшиғи тарихи ҳақида Шерали ака 2009 йил сентябрда Озодлик радиосининг Чодирхаёл номли махсус дастури муаллифи ва бошловчиси Абдулла Искандар (Шуҳрат Бобожонов)га берган интервюсида бундай деганди.

“Бу қўшиқ тарихи ҳақида Озодлик мухбирига Шерали Жўраевнинг ўзи гапирди.

- Мен бу шеърни 1966-1967 йилларда Тошкентга ўқишга келганимда Абдулла Ориповнинг китобидан олганман. Кейин тарихини эшитган эдим. Бир йигит бир улуғ зотнинг қизини севиб қолган бўлади. Лекин у қизга севгисини айта олмаган. Институтга бориб, унинг ëнбошидан қайтиб келаверган. Узоқдан кетаверган. Бориб яна қайтиб келаверган. Шунақа қилиб гапини айта олмасдан кузатиб юраверган. У қиз кейин бошқага турмушга чиқиб кетган, йигит эса бошқа қизга уйланган. Шу шеър ўшанда бино бўлган. Мен буни бутун севишганларнинг изтиробини ҳис қилган ҳолда қўшиқ қилганман.

Ўша пайтда “Ëш ленинчи” деган газета бўларди. Ўша газетанинг 1967-1968 йиллардаги сонини кўрсангизлар¸ “Шерали Жўраев деган ашулачи ҳеч ҳам ашула қилиш мумкин бўлмаган ашулани қилибди” деб фелъетон қилган. У пайтда ғазал ашула қилинар эди. Бунақа шеърлар ашула қилинмас эди. Буни эшитиб, биз ҳам кулиб қўя қолдик. 40 йилдан бери шу ашулани ҳамма эшитади, айтади, мазза қилади. Демак¸ баъзан журналистларнинг гапи ҳам тўғри чиқмай қолар эканда, дейди Шерали Жўраев” [5]


3. АБДУЛЛА ОРИПОВ СЕВГИСИ

Машҳур шоир Абдулла Орипов ўз севган қизига бағишлаб бир нечта яхши шеърлар ёзган. Улар қаторида “Биринчи муҳаббатим” шеъри алоҳида ўрин эгаллайди. У қандай қизни яхши кўрганига доир маълумотни Абдулла ака билан кўп йиллардан бери алоқада бўлган таниқли журналист Исмат Хушев Озодлик радиоси бошловчиси Абдулла Искандар (Шуҳрат Бобожонов)га 2009 йил 4 сентябр куни айтган гапларини [5]-мақоладан келтираман.

“Бу қўшиқ кимга бағишланган ўзи? Ким ўзи у соҳибжамол? Ким ўзи у шоирни йиғлатган, бағрини тиғлатган малак?

Бу савол жавобини Абдулла Ориповни яқиндан таниган журналист Исмат Хушевга бердик.

- Абдулла аканинг айтишлари бўйича, Тошкентда Ислом динига яқин, адашмасам Зиëвуддин қори деган улуғ бир оила бўлган экан. Шу кишининг қизлари бўлган, деб эшитаман. Бу гапларни бугун айтишим балки бироз ноқулай бўлар. Ҳамманинг оиласи, фарзандлари бор. Унинг исмини айтиш балки ноқулай бўлар, лекин мени мухлислар тўғри тушунишсин, исмлари Мухлиса экан. Абдулла ака Мухлиса деган гўзал бир қизни яхши кўриб қолганлар.

Ўшанда Абдулла акага “Ҳўв йигит. Сен кимсану бу ким? Бу бир париваш қиз. Тошкент шаҳрида иккита бўлса, биттаси бу. Сен, қишлоқдан келган ялангоëқ бола. Кимга меҳр қўйдинг? Сен қанақа дорга осилаяпсан? У қизнинг ўзи бир олам бўлса, унинг оиласи бир олам. Отаси Тошкентдаги энг нуфузли Ислом олимларидан” деб айтишган. Абдулла аканинг ўзи ҳам ҳаракат қилган, аммо гўзал бир қиз қишлоқдан келган чумчуқдай бир йигитчага эътибор қилмаган шекиллида. Бу менинг ўзимча билганларим. Менинг бу хотираларим мутлақ ҳақиқат, деган фикрдан йироқман.

Мен Абдулла аканинг мухлиси сифатида, у кишининг юксак муҳаббатининг маҳсули бўлган мана шу шеър ҳақида ўзимнинг эшитганларимни сизга, сиз орқали Озодлик мухлисларига айтиб бераяпман. Бу менинг билганларим. Балки бу ҳақиқатдан йироқдир. Менинг болалик шууримда, ўспиринлик шууримда биринчи муҳаббатим билан боғлиқ Зиëвуддин қори, унинг Мухлиса исмли гўзал бир қизи ҳанузга қадар менинг кўз ўнгимда, мен уни кўрмаган бўлсам ҳам шу шеър эсимга тушган пайтда ажиб бир ҳолатда жилваланиб туради, дейди Исмат Хушев” [5]

Мана шу маълумот асосида Мухлиса ва унинг отаси Шайх Зиёвуддинхон қори шажарасига доир маълумотларни навбатдаги параграфда келтираман.


4. МУХЛИСА, ШАЙХ ЗИЁВУДДИНХОН ВА УЛАР АЖДОДИ

Абдулла Орипов талабалик йиллари, яъни 1950-йиллар охирида Мухлиса Бобохоновага меҳр қўйганида ушбу имонли, ширинсўз, намозхон гўзал қизнинг тарихда Юсуфхўжа Али ибн Насриддин Мархумий қози (ўша замон прокурори, А.Ш.) тўққизта муҳр қўйиб тасдиқлаган, Тошкент ва Марказий Осиёда таниқли диний уламоларнинг 1200 йиллик шажараси борлигини ҳаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Мен Мухлисанинг барча аждодини келтирмасдан, унинг раҳматли бобоси Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1860-1957), отаси Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон (1908-1982) ва акаси Доктор Шамсуддинхон Бобохонов (1937-2003) ҳақида маълумот бериш билан чегараланаман.


4.1. ШАЙХ ЭШОН БОБОХОН ИБН АБДУЛМАЖИДХОН (1860-1957)

Eshon_Bobohan (200x294, 16Kb)

Фото 2. Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1860-1957) [6].

Абдулла Орипов севган гўзал Мухлисанинг бобоси раҳматли Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1860-1957) ҳақида дастлаб қисқача маълумотни Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясидан келтираман.

“ЭШОН БОБОХОН ибн Абдулмажидхон (1860 - Тошкент - 1957) - муфтий, шайх. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг отаси. Руҳоний оиласида туғилган. Дастлабки илмни бобоси шайх улислом Аюбхон ибн Юнусхондан олган. Кейин Бухорода Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Ақоид, фиқҳ, тафсир ва ҳадис билимларини чуқур эгаллаган ва нақшбандия тариқатининг намояндаси сифатида танилган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкилотчиларидан бири ва унинг биринчи раиси, муфтий (1943-57). Эшон Бобохон диний бошқарма раҳбари сифатида диндорларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш билан бирга бошқарма фаолиятини фашизмни тормор этиш учун фронтга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, халқаро тинчликни ҳимоя қилиш ишларига йўналтирган.
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон Тошкентдаги Қаффол Шоший мақбараси ёнига дафн қилинган” [7]

Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳақида муҳим қўшимча маълумотларни [8]-мақоладан келтираман.

“Улуғ Ватан (2-Дунё, А.Ш.) уруши айни қизиган даврда ВКП(б) МҚ Бош котиби, СССР Халқ Комиссарлари Кенгаши раиси Иосиф Сталин ҳамма диндаги диндорларга ўзларининг диний ҳаётини қисман тиклаш учун имконият берди. Совет давлати 1942 йил охирида жуда қийин аҳволда бўлишига қарамай СССР шаҳарларида диний марказлар очиш учун рухсат берди. Россияда Мусулмонлар диний бошқармаси ва мачитларни очишга рухсат берганлиги ҳақидаги хабар Марказий Осиё бўйича тарқалди. Мамлакатда диний эътиқоди учун ялпи таъқиб қилиш ўрнига айрим енгилликлар берилди.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларини бирлаштирадиган диний марказ тузиш ғояси Эшон Бобохонда кўп вақтдан бери бор эди. Россиядаги Марказий Мусулмонлар диний бошқармаси ягона сақланиб қолган диний бошқарма бўлиб, у жуда узоқда - Уфа шаҳрида жойлашганди, дарвоқе Ўрта Осиёдангина эмас, бошқа ҳудудлардан ҳам, масалан, Исломга сиғинадиган Закавказьенинг кўплаб аҳолисидан ҳам минглаб чақирим узоқликда жойлашган эди.

Ҳудуддаги майда ҳамда кам қувватли мусулмон жамоаларининг бўлиниб кетганлиги ва заиф алоқадалигини ҳисобга олиб, шайх Эшон Бобохон ва Зиёвуддин-қори (Шайх Эшон Бобохон ўғли, А.Ш.) 1943 йил биринчи ярмида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларини бирлаштиришни тезлаштириш асосий ташаббускорлари сафида жонбозлик кўрсатди.

Эшон Бобохон ва бир гуруҳ диндорлар Фарғона вилоятилик деҳқонлардан бўлган, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми раиси лавозимида ишлаётган Йўлдош Охунбобоев ҳузурига бордилар. Эшон Бобохон ўша вақтда фаолият олиб бораётган Марказий Мусулмонлар диний бошқармаси (ММДБ) каби Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасини тузиш кераклиги ҳақидаги ўз таклифи ва асосларини унга гапириб берди. Йўлдош Охунбобоев, ўзининг олий меҳмонларини очиқ чеҳра билан кутиб олиб, таклифни маъқуллади ва расман розилигини берди.

1943 йил 12 июлда бир гуруҳ диндорлар (Эшон Бобохон раҳбарлигидаги Абдураззоқ Эшон Муҳаммад Олимов, Акрамхон Тазихонов, Мулла Содиқ Исломов) Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний марказини тузиш ҳақидаги хатни СССР Олий Кенгаши Президиуми раиси М.И.Калинин номига жўнатишди. Кўп вақт ўтмай бу ташаббус маъқулланди.

Софияхон Бобохонова (Шайх Эшон Бобохон қизи, А.Ш.) хотираларидан: “1943 йил ёзида Ўзбекистон ССР министрлар Кенгаши раиси Абдужаббор Абдурахмонов дадамни таклиф қилди ва деди: “Эшон-ота, Диний бошқарма ва мачитларни очишга доир рухсатни Москвадан олдик. Сизга яхши маълумки, уруш бошлангандан бери эвакуация қилинган заводлар ва фабрикаларни, миллионлаб қочқинларни қабул қилдик ва жойлаштирдик. Шу сабабли ҳукумат ҳозирги пайтда Диний бошқармани жойлаштириш учун бино ажратиб бера олмайди. Мусулмонлар бошқармасини жойлаштириш масаласи сизнинг эътиборингизга ҳавола қилинади”. Дадам бир оз ўйлаб, Диний бошқармани 1928 йилда мусодара қилинган “Ҳазрати Имом” маҳалласидаги ўз уйида жойлаштиришни таклиф қилди. Республика ҳукумати уч кун ичида Ҳамза кўчаси, 14-тупик, 59-уй манзилидаги уйларни аввалги хўжайинларига қайтариб бериш ҳақидаги қарор қабул қилди. Учрашувдан кейин дадам юқори кайфиятда келди”.

“Ҳазрати Имом” маҳалласи “ҳурматли имом” маҳалласи бўлганлиги ва Тошкентнинг энг қадимий жойларидан бири эканлиги сабабли Эшон Бобохон Диний бошқармани шу маҳаллада жойлаштиришни тушуниб таклиф қилди. Ҳаётлиги чоғидаёқ аль-Кабир – Улуғ номли фахрий унвон олган ва мусулмон оламида йирик уламо имом аль-Қаффол аш-Шоший (903 йилда Тошкентда туғилиб 976 йилда Тошкентда вафот қилган, А.Ш.) 10-аср ўрталарида араб мамлакатлари бўйлаб кўп йиллик саёҳатларидан кейин бу ерга қайтиб келган эди. У шу ерда ўзининг бу дунёдаги ҳаёт йўлини ниҳоясига етказди. Миннатдор авлодлар эса унинг мақбараси жойлашган жойни унинг номи билан аташ орқали хотирасини абадийлаштиришди. Вақт ўтиши билан унинг атрофида катта маҳалла - Ҳазрати Имом маҳалласи ташкил бўлди. Аль-Қаффол аш-Шоший мақбараси ёнида кўпгина уламолар, айниқса тасаввуфнинг машҳур намоёндаси Бухоролик Боҳоутдин Нақшбандий давомчилари – Низомутдин Ҳомуш, унинг шогирди Хўжа Аҳрор Валий ва бошқалар яшаб ўтдилар.

Ҳазрати Имом маҳалласи доимо Қуръонни тиловат қилувчилар, муфассирлар, муҳаддислар, факиҳлар билан машҳур бўлган. Муқаддас Қуръон ва Муҳаммад Пайғамбар (Алҳамдулиллаҳ вас салату вас саламу ала Расулиллаҳ) суннатини тўғрироқ ва чуқурроқ тушуниб етиш учун кўнгилдаги умидлар ҳамда эзгу-ниятлар билан Билим ва Донишмандликка етишишни хоҳлаганларнинг тугаб-битмас оқими ушбу табаррук жойларга интилишган.

Кўп асрлик Ислом анъаналарининг ажойиб руҳи бу ерда ҳали ҳам мавжуддир. Бу маҳаллада Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг аждодлари – унинг бобоси Юнусхон Эшон ва отаси Абдулмажидхон Эшон яшаган. Уларнинг аждодлари, ўз навбатида таниқли диний уламолар, ўз даврининг ҳурматли фокиҳлари бўлган – бу 150 Ҳижрий йил (Григорян тақвими бўйича 768 йил, А.Ш.) билан бошланадиган аждодлар шажараси билан тасдиқланади (демак, бу шажара бошланганига 1247 йил бўлди, А.Ш.). Уни Юсуфхўжа Али ибн Насриддин Мархумий қози тўққизта муҳр босиш билан тасдиқлаган. Уларнинг ҳаммаси кўп йиллар давомида Муйи Муборак мадрасасида дарс беришган. Эшон Бобохон 20-асрнинг биринчи ярмида Тилла Шайх мачитида имом-хатиб бўлиб ишлаб, бир вақтнинг ўзида Муйи Муборак мадрасасида дарс берган” [6]

“Софияхон Бобохонова хотираларидан: “Диний бошқармани очишга доир марказдан олинган рухсатдан кўп вақт ўтмай дадам ва акам Москва сафарига тараддуд бошлади. У вақтлар Москва биз учун жуда узоқ бўлиб туюларди. Фуқаролик авиацияси йўқ эди, автомобиль йўллари бузилганди, фақат темир йўл транспорти бор эди. Поезд фақат бир томонга олти кечаю кундуз йўл босиши керак эди. Москвада И. В. Сталин қабулида фақат менинг дадам бўлган. У қайтиб келгач, суҳбат И. В. Сталин кабинетида таржимон орқали бўлганлигини гапириб берганди. У мусулмонлар кайфияти, улар ҳаёти ҳақида ҳурмат ва самимият билан суриштирган, Мусулмонлар қурултойини чақириш, Диний бошқарма тузиш, фронтга ёрдам бериш ва босқинчиларга қарши қатъий кураш олиб боришга мусулмонларни даъват қилишни таклиф қилган. Дадамни чой ва узум билан меҳмон қилишган. Халқлар отаси кабинети камтарин безатилганлигини дадам кўрган”.

Тошкентда Эшон Бобохон таклифи билан Қурултой ўтказиш учун Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистоннинг таниқли дин арбобларидан иборат Ташкилий қўмита тузилган. Ташкилий қўмита ишида қатнашиш учун ташкилий ишларда тажрибага эга бўлган Россиянинг таниқли дин арбоблари: Марказий Мусулмонлар диний бошқармаси раиси шайх Габдуррахмон Расулий; Москва мухтасиби, «Маржония» номли Қозон мачитининг имом-хатиби шайх Қиём (итдин) Қодиров (аль-Қодирий) жалб қилинди.

Ташкилий қўмита аъзолари 1943 йил август-сентябр давомида Ўрта Осиё ҳудудий мусулмонлар диний марказини тузишдан кўзланган мақсадларни тушунтириш, шунингдек биринчи Қурултойга делегатларни сайлаш учун беш республика вилоятлари, шаҳарлари ва қишлоқларига боришди. Мусулмонлар қўмита аъзолари тушунтиришларига хавотир билан муносабатда бўлдилар, чунки улардан кўпчилиги ёки уларнинг қариндошлари атеистларнинг қаҳру ғазабини ўзларида синагандилар ва коммунистик идеологиянинг Ислом давомчиларига нисбатан вайрон қилувчи кучини кўрган эдилар.

Ташкилий қўмита аъзоларининг барча ҳудудлардаги мусулмонлар билан ўтказган ишончли суҳбатлари туфайли биринчи Қурултой (съезд)га 160 делегат сайланди. Мусулмон уламоларининг биринчи Қурултойи 1943 йил 15–20 октябр кунлари Тошкентда Эшон Бобохон уйида: Қорасарой кўчаси, Бежинский тор кўчаси, 13-уйда бўлиб ўтди. Эшон Бобохон раҳбарлигидаги ташкилий қўмита аъзолари делегатларни уй остонасида кўзлардаги қувонч ёшлари билан кутиб олишди. Делегатларга хизмат қилиш учун Эшон Бобохоннинг фарзандлари, келинлари, қариндошлари ва қўшнилари, шунингдек Тошкентдаги таниқли Азиз ошпаз ва унинг ёрдамчиси Файзи жалб қилинди. Уларнинг барчаси олти кун давомида делегатлар учун нон, сомса пиширдилар, тушлик ва кечки овқатланишга ҳар хил ўзбек таомларини тайёрладилар, кўк ва қора чой дамладилар.

Қурултой Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси – ЎОҚМДБ ни тузиш ҳақида қарор қабул қилди. ЎОҚМДБ раиси этиб 85 ёшли Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон сайланди ва унга беш республика муфтийси деган олий унвон берилди. ЎОҚМДБ раис ўринбосари қилиб шайх Мурот Хўжа Солихий, масъул котиб этиб 35 ёшли Зиёвуддин қори сайланди. Ҳар бир республикада қози раҳбарлигидаги ЎОҚМДБ ваколатхонасини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ўзбекистонда - Зиёвуддин қори ибн Эшон Бобохон, Қозоғистонда - Абдул Ғаффор Шамсутдин, Тожикистонда - Солих Бобокалон, Қирғизистонда - Олимхон Тўра Шокир, Туркманистонда - Анна Эшон сайланди. Бошқарув аъзолари ва ЎОҚМДБнинг республикалардаги вакиллари мусулмонларнинг ҳудудий диний органининг “намунавий ўзаги”ни ташкил этди.

Муқаддас Қуръон ва Муҳаммад Пайғамбар (Алҳамдулиллаҳ вас салату вас саламу ала Расулиллаҳ) Суннийси ЎОҚМДБ фаолиятининг асосий қўлланмаси деб эълон қилинди. ЎОҚМДБ Уставида ҳайъат (правление) Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг олий органи сифатида ҳуқуқ ва мажбуриятлари тасдиқланди, марказдаги ва жойлардаги бўлимларнинг ваколатлари белгилаб берилди. Уставда шунингдек қуйидаги масалалар белгиланди:

- Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистонда жойлашган расмий диний бирлашмалар орқали диний ишлар ва маросимларни бошқариш;

- намозхонлар орасида Ислом асосларини тарғиб қилиш;

- диний маросимларга доир алоҳида мураккаб ва зиддиятли масалаларни ҳал қилиш, бу масалаларга доир кўрсатмаларни имом-хатиблар ёрдамида намозхонларга тушунтириш;

- намозхонларни ҳақиқатпарвар, ҳалоллик, меҳнатсеварлик ва қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш;

- диндорлар ва намозхонлар орасидаги зарарли одатларга қарши кураш олиб бориш;

- юқорида қайд этилган масалалар бўйича фатволар эълон қилиш;

- диний адабиётларни чоп этиш;

- хориждаги мусулмон ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш, чет эл мусулмон-биродарларни беш республика мусулмонларининг диний ва дунёвий ҳаёти билан таништириш.

Биринчи Қурултойни тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар Эшон Бобохон, ташкилий қўмита аъзолари ва алоҳида намозхон-мусулмонларнинг хайрияси асосида қопланди. Шунингдек 15 йил аввал мусодара қилинган уйларни таъмирлаш ишлари 1943 йил ёзида қариндошлар кучи ёрдамида амалга оширилди (ўн сотихдан ортиқроқ ҳовли, бинолар билан қўшиб ҳисоблаганда 700 квадрат метрга яқин, ички ва ташқи ҳовлилар билан биргаликда). Бу уй Эшон Бобохоннинг шахсан ва ғаразсиз қарори билан янгидан ташкил этилган ЎОҚМДБга берилди.

1943 йил октябрида ЎОҚМДБ “Ҳазрати Имом” маҳалласида жойлаштирилди ва шу уйда ЎОҚМДБ кутубхонасига ҳам асос солинди: аждодлари ва бобоси Саломатхон асрлар давомида тўплаган ва атеистлардан махфий сақлаб қолган мингдан ортиқ китоб ва қўлёзмаларни Эшон Бобохон хайрия сифатида шу кутубхонага совға қилди» [8]

“Уруш тугагандан кейин, 1945 йилдан бошлаб Муфтий Эшон Бобохон Саудия Арабистони ва бир нечта мусулмон мамлакатлари билан дўстона алоқаларни йўлга қўйиш учун катта ишларни амалга оширди. Унинг ташаббуси билан ҳар йилги Ҳаж ибодати – Исломнинг муқаддас шаҳарлари Макка ва Мадинага мусулмонларнинг бориб келиши тикланди, 1946 йилда Бухорода Мир-и Араб мадрасаси қайтадан очилди. У Қуръоннинг СССРда нашр этиш ташаббускори бўлди ва уни 1957 йилда нашр этилишига асос солди.

У 80 йилдан ортиқ умрини дин ишларига бағишлади, Муқаддас Қуръон ва ҳадисларни мукаммал биларди. Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон 1957 йилда вафот қилди ва Ўзбекистон Ҳукуматининг қарори билан Тошкентда Ҳазрати Имом маҳалласидаги Қаффол аш-Шоший мақбарасига дафн этилди” [6]


4.2. ШАЙХ ЗИЁВУДДИНХОН ИБН ЭШОН БОБОХОН (1908-1982)

Ziyavuddin_Bobohan (200x249, 15Kb)

Фото 3. Зиявуддинхон ибн Эшон Бобохон (1908-1982). [6]

Абдулла Орипов севган гўзал Мухлисанинг отаси раҳматли Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон (1908-1982) ҳақида қисқача маълумотни Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясидан келтираман.

“ЗИЁВУДДИНХОН ибн ЭШОН БОБОХОН (1908.10.1 - Тошкент - 1982.22.12) - муфти, дин ва жамоат арбоби. Дастлаб отаси Эшон Бобохон Абдумажидхон ўғли қўлида, сўнгра Тошкентдаги Бароқхон, Кўкалдош мадрасаларида таҳсил кўрган (1923-31). Қоҳирадаги алАзҳар дорилфунунини тугатган, Макка, Мадина шаҳарларига илмий сафарлар қилган (1947). Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкилий қўмитасида бош котиб (1942), бошқарма раисининг ўринбосари (1943-57), раиси (1957-82). Тошкентда Имом Бухорий номидаги Ислом институтини ташкил этди (1969) ва унга бевосита раҳбарлик қилди. Унинг саъйиҳаракати билан Бухорода Мир Араб мадрасаси фаолияти қайта тикланди (1945). Собиқ Совет Иттифоқи ва бир қанча мусулмон мамлакатларида ўтказилган йирик халқаро диний анжуманларнинг ташкилотчиси ёки фаол иштирокчиси сифатида турли халклар ва динлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишига харакат қилди. Масжидлар бўйича Бутунжаҳон олий
кенгаши аъзоси этиб сайланди (Макка, 1976).

Зиёвуддинхон диний меросни кенг тарғиб ва ташвиқ қилишдан ташқари илмий, адабий фаолият билан ҳам шуғулланган. Ибн Синонинг гигиенага оид китобини ўзбек ва рус тилларига ўгирган (Абу Али ибн Сина, Трактат по гигиене, Т., 1982). Зиёвуддинхоннинг «Диёримизда ислом ва мусулмонлар» асари (1979, рус тилида)да ислом динининг моҳияти очиб берилган, ислом барча замон ва халклар учун салоҳиятли дин эканлиги, унинг тамойиллари ҳамма яхши ниятли кишиларнинг орзуумидлари билан ҳамоҳанг эканлиги кўрсатилган. Футуҳий тахаллуси билан шеърлар ҳам битган. Зиёвуддинхон халклар ўртасида тинчликни сақлаш, ер юзида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшганлиги учун Иордания, Сурия, Марокаш ва Mиср Aраб Pеспуликасининг олий орденлари билан такдирланган. 1998 йилда таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб Тошкентда халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Тошкентдаги Қаффол ашШоший қабрлар мажмуасида оталари Эшон Бобохон ёнига дафн этилган (ра).

Ад.: Бобохонов Ш., Сўнмас зиё, Т., 1998; Бабаханов Ш., Муфтий Зияуддинхан ибн Эшон Бабахан, Т., 1999; Бобохонов Ш., Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон [Маънавият ва ибрат мактаби], Т., 2001
Шамсуддинхон Бобохонов» [9]

Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳақида қўшимча маълумот.

“Эшон Бобохон ҳаётлиги чоғида унинг ишини фарзандлари давом эттириши ва Ислом воизи бўлиб етишишига умид қилганди. Отасининг ишини Зиявуддинхан ибн Эшон Бобохон давом эттирди. У болалик йиллариданоқ отаси берган Қуръон ўқиш дарсларида қатнашиш ва ўқувчилар билан биргаликда Муқаддас Қуръон оятларини ёд олиш бахтига сазовор бўлганди. Унинг қалбида болаликдан бошлаб Ислом ва унинг Муқаддас Китобига муҳаббат шаклланди.

Ёш Зиявуддинхон Тилла Шайх мачитининг имом-хатиби Ҳаким қорида Қуръонни қатъий ўқишнинг қонунлаштирилган қоидаларини ўрганишни бошлади ва 12 ёшида уни ёд олди. У 1920 йилда Тошкентдаги Кукалдош мадрасасига ўқишга кирди. У ўқитувчи Жамолхўжа-домлада ҳадисларни, Хатиб ат-Табризийнинг «Мишкат аль-Масабих» (Зиё маскани) ва Хасан Хазратнинг «Джаляляйн»ни талқин қилишни ўрганди, Имом Бухорийнинг «ал-Жоме ас-Сахих» китоби асосида суриялик таниқли диншунос Мухаммад ибн Соиб ибн Абдулвоҳид ал-Асалий аш-Шомий ат-Тараблусийдан дарс олди. 1945 йилда отаси Эшон Бобохон билан бирга Ҳаж ибодатини амалга оширди. 1947-1948 йилларда Аль-Азхар номли Қоҳира университетида шайхлар Абдуллоҳ Фуқойи и Ҳофиз Тийджоний раҳбарлигида ўқиди. Ундан кейин Макка ва Мадинада ўз билимини оширишни давом эттирди. Унга шарафли Шайх ул-Ислом унвони берилганди” [10]

1948 йилда иккинчи Қурултойда ЎОҚМДБ Раисининг ўринбосари қилиб сайланди. 1957 йилда учинчи Қурултойда Зиявуддинхон ибн Эшон Бобохон ЎОҚМДБ Раиси этиб сайланди ва беш республика Муфтийси унвонига сазовор бўлди. Унинг ташаббуси билан 1961 йилда ЎОҚМДБ қошида Халқаро алоқалар бўйича бўлим ташкил этилди ва тўртта тилда «Совет шарқи мусулмонлари» («Мусульмане Советского Востока») номли журнал нашр этила бошланди, 1971 йилда эса Тошкентда Имом Бухорий номли Ислом институти очилди.

Ўтган йиллар давомида бу институтда 400 нафарга яқин киши олий диний маълумот олди, улар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг турли мамлакатларида Ислом равнақи учун хизмат қилмоқдалар. Унинг раҳбарлигида 1957, 1960, 1968 йилларда СССР ҳудудида Муқаддас Қуръон нашр этилди.

Шайх Зиявуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг доно фаолияти Ислом учун зиё бўлди. У бир пайтнинг ўзида ҳам СССР мусулмон ташкилотларининг ташқи алоқалар бўйича раиси, ҳам ислом дунёсининг йирик йўлбошчиси (лидери), фан ва диннинг самимий ва содиқ кишиси сифатида ўрнак эди. У Жаҳон Тинчлик Кенгаши, Ислом Конференцияси Ташкилоти, Жаҳон мачитлар бўйича Кенгаш, СССР ва Ўзбекистон Тинчликни сақлаш қўмиталари, Совет ва Ўзбекистон Тинчликни сақлаш жамғармалари, Осиё ва Африка мамлакатлари бирдамлиги қўмитасининг аъзоси эди.

Муфтий Зиявуддинхон ибн Эшон Бобохон Исломга қилган улкан хизматлари учун икки марта биринчи даражали “Иордания юлдузи” ордени, “Иордания юлдузи” кўкрак нишони, биринчи даражали “Ливан қорақовуқи” (русча кeдр) ордени, Марокконинг олий даражали “Улуғ донишманд” ордени, “Ливан юлдузи” ордени ва СССРнинг “Ҳурмат белгиси” ҳамда “Халқлар дўстлиги” орденлари билан тақдирланган.

Шайх Зиявуддинхон ибн Эшон Бобохон 1982 йилда вафот қилди ва Ўзбекистон Ҳукуматининг қарори билан Қаффол аш-Шоший мақбарасига ўз отаси ёнига дафн этилди” [10]

Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1859-1957) ва Шайх Зиявуддинхон ибн Эшон Бобохон (1908-1982) жуда қийин йиллар – 1943-1982 йилларда Марказий Осиёда Ислом дини ва урф-одатларимизни сақлаб қолиш, давом эттириш йўлида катта меҳнат қилдилар. Уларнинг катта хизматини назарга олиб Тошкентдаги Қаффол аш-Шоший мақбарасига дафн этилиши жуда тўғри иш бўлган.


4.3. ДОКТОР ШАМСУДДИНХОН БОБОХОНОВ (1937-2003)

Shamsiddin_Bobohanov (200x265, 17Kb)

Фото 4. Доктор Шамсуддинхон Бобохонов (1937-2003). [6]

Абдулла Орипов севган гўзал Мухлисанинг акаси раҳматли Доктор Шамсуддинхон Бобохонов (1937-2003) ҳақида қисқача маълумотни [6]-мақоладан келтираман.

“Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг невараси, Зиявуддинхоннинг ўғли - Шамсуддинхон Бобохонов отаси вафотидан кейин 1982-1989 йилларда ЎОҚМДБга раҳбарлик қилди. У олий маълумотли шахс, филология фанлари номзоди, бир неча тилларни эркин биладиган, арабшунос мутахассис ва дипломат эди. 1966 йилда Қоҳирадаги Аль-Азхар университетини тугатди. 1966-1974 йилларда - СССР мусулмонлар ташкилотлари кенгашининг ташқи алоқалар бўйича катта референти (маслаҳатчиси). 1974-1982 йилларда Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтини аввал проректор, кейин ректор сифатида бошқарди. 1985 йилда Иордания Қироллик академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди. 1982-1990 йилларда - СССР мусулмон ташкилотларининг ташқи алоқалар бўйича раиси. Унинг раҳбарлиги остида 1985 йилда Қозонда Муқаддас Қуръон нашр этилди” [6]

“У 1994-2003 йилларда дипломатик ишда фаолият олиб борди. Миср Араб Республикаси, Саудия Арабистони, шунингдек бир вақтнинг ўзида Алжир, Баҳрейн, Қувайт ва Иорданияда Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси бўлиб ишлади” [6]

“Доктор Шамсуддинхон Бобохонов улкан маърифий фаолияти учун Ибн Сино номли мукофот, СССРнинг “Халқлар дўстлиги” ордени билан тақдирланди. Шамсуддинхон Бобохонов 2003 йилда Тошкентда 66 ёшида вафот қилди” [6]


5. “БИРИНЧИ МУҲАББАТИМ” ҚЎШИҒИ МАТНИ

Ушбу мақолани Абдулла Орипов ёзган, Шерали Жўраев ажойиб қўшиқ қилиб куйлаган «Биринчи муҳаббатим» матнини келтириш билан тугатсам. Эслатиб ўтаман: шеърнинг тўртинчи бешқаторини Ш. Жўраев у пайтлар қўшиқда айтмаган. Шу сабабли уни қавс ичида ёздим.

Эътибор беринг: ҳофиз, намозхон Шерали Жўраев Совет Иттифоқи даврида компартия аъзоси бўлган шоир Абдулла Орипов шеъри охиридаги «Ёлғиз Аллоҳим мeнинг, биринчи муҳаббатим» мисрасини айтмаган. Чунки Аллоҳга шерик қилиш мумкин эмас. У бу мисра ўрнига охирги икки сатрни икки марта куйлаган. (Шерали Жўраев охирги йилларда «Биринчи муҳаббатим» қўшиғини куйлаганда шеърдаги тўртинчи бешқаторни ҳам, «Ёлғиз Аллоҳим мeнинг, биринчи муҳаббатим» сатрини ҳам куйламоқда.)

Кeча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда,
Зуҳра юлдуз милтираб, хира ханда отганда,
Руҳимда бир маъюслик, сокинлик уйғотганда,
Мeн сeни эсга олдим, биринчи муҳаббатим.
Эслаб хаёлга толдим, биринчи муҳаббатим.

Ўтди ёшлик завқ билан, гоҳи тўполон билан,
Гоҳида яхши билан, гоҳида ёмон билан,
Айро (айри) ҳам тушдим баъзан қалб билан, имон билан,
Лeкин сeни йўқотдим, биринчи муҳаббатим,
Мангу ғафлатда қотдим, биринчи муҳаббатим.

Дунё дeган шундайин англаб бўлмас сир экан,
Гоҳ кeнг экан, гоҳида туйнуксиз қаср экан.
Лeкин инсон ҳамиша бир ҳисга асир экан …
Нeчун билмовдим аввал, биринчи муҳаббатим,
Парво қилмовдим аввал, биринчи муҳаббатим.

(Ҳолбуки орзулардан жудо ҳам бўлганим йўқ,
Юлдуздай кулганим йўқ, ой каби тўлганим йўқ.
Эрта хазон гул каби сарғайиб сўлганим йўқ,
Сeни эслаб йиғлайман, биринчи муҳаббатим,
Эслаб бағрим тиғлайман, биринчи муҳаббатим.)

Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай,
Ғуссага ботса одам - муҳаббатга суянгай.
Чорасиз қотса одам - муҳаббатга суянгай,
Мeн кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим.
Фақат эслаб йиғлайман (ёнгайман), биринчи муҳаббатим.
Эслаб бағрим тиғлайман, биринчи муҳаббатим.

Нидо бeргил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим,
Сирли тушлар кўрибман (кўриб мeн) бор дунёни унутдим.
Тонгда туриб номингга ушбу шeъримни битдим,
Тонгда туриб номингга ушбу шeъримни битдим,
Дилдаги оҳим мeнинг, биринчи муҳаббатим,
Дилдаги оҳим мeнинг, биринчи муҳаббатим. [11, 1-ж., 155-б.]

Мақолам охирида машҳур шоиримиз Абдулла Орипов 2015 йил 21 март куни 74 ёшга тўлгани ва улуғ ҳофизимиз Шерали Жўраев 2015 йил 12 апрел куни 68 ёшга тўлиши муносабати билан уларни қизғин табриклайман. Аллоҳ сизларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ҳамда ижодларингиз бардавом бўлишига имкон беришини тилайман.

P.S. 1. Мен “Биринчи муҳаббатим” қўшиғи тарихи” номли мақоламни Холдор Вулқоннинг www.muvozanat.info , Юсуф Расулнинг www.munosabat.org ва Исмат Хушевнинг www.dunyouzbeklari.com сайтларига 2015 йил 11 апрел куни жўнатгандим. Фақат Холдор Вулқондан икки марта хат келди. Лекин бирортаси ушбу мақоламни ўз сайтида чоп этмади.

2. www.facebook.com даги “Шухратжон Ахмаджонов” номли саҳифамда 2015 йил апрел куни ушбу мақоламни 5 та фотосурат билан бирга чоп этдим. Лекин “Биринчи муҳаббатим” қўшиғи аудио ёзувини чоп эта олмадим. Фейсбукда қўшиқларни чоп этиш йўлини ҳозирча билмайман.

3. Ушбу мақоламни 2015 йил 22 апрел куни www.siyosat.wordpress.com сайти раҳбари Муҳаммадсолиҳ Абутовга жўнатдим. Унинг сайти “Ислом ва сиёсат” номли мавзуда эканлигини айтиб бу мақолани чоп этмаслиги ҳақида хат билан жавоб берди.

--------------------------------------------------------

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Биринчи муҳаббатим Шерали Жўраев МП3 Ретро Бекдан. - http://4musics.net/%D0%91%D0%98%D0%A0%D0%98%D0%9D%D0%A7%D0%98%20%D0%9C%D0%A3%D0%A5%D0%90%D0%91%D0%91%D0%90%D0%A2%D0%98%D0%9C%20%D0%A8%D0%95%D0%A0%D0%90%D0%9B%D0%98%20%D0%96%D0%A3%D0%A0%D0%90%D0%95%D0%92%20%D0%9C%D0%9F3%20%D0%A0%D0%95%D0%A2%D0%A0%D0%9E%20%D0%91%D0%95%D0%9A%D0%94%D0%90%D0%9D/ (www.4musics.net ).

2. НИШОНОВ О. Қўшиқ сеҳри. – Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004. – 120 б.

3. АҲМАДЖОНОВ Ш. Шерали Жўраевдек ҳофиз ва шоир юз йилларда бир марта туғилади. Китобнинг тузатилган ва тўлдирилган 3-нашри.
- http://www.muvozanat.info/index.php?option=com_content&view=article&id=198:jurnalist-shuhrat-axmadjonovning-buyuk-hofiz-sherali-joraev-xaqidagi-kitobi&catid=4:-3&Itemid=5 (www.muvozanat.info 2012.10.04);
- http://www.turonzamin.org/ddkitob/sherkril.htm (Китоб кирил ва лотин алифбосида www.turonzamin.org сайтининг “ДЎК китоблари” рукнида 2009 йил 1 март куни чоп этилганди. Уни бир неча ойдан кейин сайт раҳбари Жаҳонгир Маматов www.turonzamin.org сайтдан ўчириб ташлади).
- http://yangidunyo.com/wp-content/uploads/2009/03/sherali-joraev.pdf (www.yangidunyo.com «Янги Дунё» кутубхонаси» бўлими, 2009 йил 16 март: 2009 йил июлида Уйғуристон маркази Урумчида Хитой режими уйғурларни ноҳақ қирғин қилаётганини сайт раҳбарияти мақолалар ҳамда фотосуратлар билан ёритаётганида сайтга кибер ҳужум уюштирилди ва сайтдаги кўпгина мақолалар ва китоблар, жумладан ушбу китоб ўчириб ташланди.
Китобнинг кирил алифбосидаги вариантини 2012 йил март ойида қайтадан www.yangidunyo.com сайтига жўнатдим ва у сайтда чоп этилди. Лекин 2012 йил октябрида Канадада яшаётган журналист Фахриддин Худойқулов сайтдаги барча мақола ва китобларни ўчириб ташлаб, сайтни ўз номига расмийлаштириб олди);
- http://www.himoyachi.ucoz.ru/news/2009-03-17-892 (www.himoyachi.ucoz.ru 2009 йил 17 март: бу сайт раҳбари Муҳиддин Қурбонов китобнинг www.yangidunyo.com сайтидаги манзилига ҳавола қилган эди).
Шундай қилиб, бу китоб бугунги кунда – 2015 йил 11 апрелда фақат www.muvozanat.info сайтида лотин алифбосида сақланган.

4. АҲМАДЖОНОВ Ш. “Турналар” қўшиғининг тарихи. - http://munosabat.org/2013/04/12/%d1%88%d1%83%d2%b3%d1%80%d0%b0%d1%82%d0%b6%d0%be%d0%bd-%d0%b0%d2%b3%d0%bc%d0%b0%d0%b4%d0%b6%d0%be%d0%bd%d0%be%d0%b2-%d1%82%d1%83%d1%80%d0%bd%d0%b0%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d2%9b%d1%9e/#more-488 (www.munosabat.org 2013.12.04).
http://uzmavzu.com/2013/04/12/%d1%82%d1%83%d1%80%d0%bd%d0%b0%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d2%9b%d1%9e%d1%88%d0%b8%d2%93%d0%b8-%d1%82%d0%b0%d1%80%d0%b8%d1%85%d0%b8/ (www.uzmavzu.com 2013.12.04).

5. АБДУЛЛА ИСКАНДАР. "Биринчи муҳаббатим". - http://www.ozodlik.org/content/transcript/1814601.html (www.ozodlik.org 04.09.2009).

6. Вклад династии Муфтиев Бабахановых в возрождение Ислама в Средней Азии и Казахстане (Ўрта Осиё ва Қозоғистонда Ислом динини тиклашда Муфтий Бобохоновлар шажарасининг ҳиссаси). - http://www.islamnn.ru/modules.php?name=News&file=article&sid=1761 (www.islamnn.ru Сайт “Ислам в Нижнем Новгороде”, 14.05.2007).

7. ЭШОН БОБОХОН ибн Абдулмажидхон. - Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 12-жилдли. Э ҳарфи. - «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, Тошкент. - http://n.ziyouz.com/kutubxona/category/11-o-zbekiston-milliy-ensiklopediyasi

8. Образование ДУМ Средней Азии (САДУМ) (Ўрта Осиё Мусулмонлар диний бошқармаси (ЎОМДБ)нинг ташкил этилиши). - http://www.idmedina.ru/ussr/?1113 (www.idmedina.ru Сайт «Издательский дом «Медина»).

9. ЗИЁВУДДИНХОН ибн ЭШОН БОБОХОН. - Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 12-жилдли. З ҳарфи. - «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, Тошкент. - http://n.ziyouz.com/kutubxona/category/11-o-zbekiston-milliy-ensiklopediyasi

10. БАБАХАНОВ Ш. «Муфтий Зияуддинхан ибн Эшон Бабахан» (Муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон), Государственное научное издательство «Узбекистон миллий энциклопедияси», Ташкент, 1999 г., стр. 16-17.

11. ОРИПОВ А. Танланган асарлар: 4 жилдлик /Таҳрир ҳайъати: О.Шарафиддинов, М.Қўшжонов, Э.Воҳидов ва бошқ./. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр., 2001.

E-mail: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com

2015 йил 11 ва 25 апрел

АҚШ, Вашингтон шаҳри
Рубрики:  Статьи 2015 года

Комментарии (0)

ЗАҲАР ВА ЮРАК ҲУРУЖИ

Дневник

Среда, 25 Марта 2015 г. 21:42 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

ЗАҲАР ВА ЮРАК ҲУРУЖИ

Ушбу таҳлилий мақоламни давримизнинг буюк уламоси, раҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ёрқин хотирасига бағишлайман.
МУАЛЛИФ

Заҳар сочмоқ касби эрур илоннинг.
Ўзбек халқ мақоли
Ricin.jpgKANAKUNJUT1 (600x400, 111Kb)

Фото 1. Канакунжут (ricinus, клещевина). Бу ўсимлик уруғидан рицин заҳари олинади. Рицин одам танасидаги ҳужайра таркибига кириб оқсил ишлаб чиқаришини тўхтатади ва инсон тездан ўлади [1]. Инсон танаси тездан ўлиши жараёнида юрак томирлари ёрилади ва жасадни ёриб текширган врачлар “ўлим юрак ҳуружи оқибатида юз берган” деб ташхис қўяди. Рицин калий цианидига нисбатан 6000 марта заҳарлироқдир. Дунё олимлари бу заҳарга қарши ҳали даво топа олгани йўқ.

МУНДАРИЖА

Кириш сўзи
1. Мақолам тарихи.
2. Заҳар қўлланилганига доир 2 та мисол.
3. Махсус хизматлар ва заҳар.
4. Махсус хизматлар ҳамтовоқлиги ва Аксилтеррор тузилмаси.
5. Москвадаги заҳар лабораторияси тарихи.
6. Хитой заҳарлари.
7. Юрак.
8. Юрак ҳуружи.
9. Юрак ҳуружи қотиллиги.
10. 1957: Лев Ребет (1912-1957).
11. 1957: Степан Бандера (1909-1957).
12. 1971: Самарқанддаги қотиллик.
13. 1976: Аям – Фаҳима Низомиддинова (1925-1976).
14. 1981: Абдулла Орипов (1941).
15. 2000: Анатолий Собчак (1937-2000).
16. 2003: Ғайбуллоҳ ас-Салом (1932-2003).
17. 2004: Нуриддин Ҳайдаров (1957-2004).
18. 2007: Тоғамнинг ўғли Шавкат Низомиддинов (1958-2007).
19. 2008 йилда Қирғизистонда бошимдан ўтган воқеа.
20. 2010 йилда АҚШда бошимдан ўтган воқеа.
21. 2012: Рашид Усмонов (1961-2012).
22. 2012: Турсунбой Утамуродов (1956-2012).
23. 2012: Шукрулло Мирсаидов (1939-2012).
24. 2014: Ҳасан Чориев (1942-2014).
25. 2014: Аҳмад ҳожи Хоразмий (1948).
26. 2015: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015).
27. Юрак ҳуружи қотиллиги олдини олиш йўли.
Фойдаланилган адабиётлар

КИРИШ СЎЗИ

2015 йил 10 март куни Тошкентдан машъум хабар келди: мусулмон дунёсида таниқли уламо, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юрак ҳуружи билан вафот этибди. Бундай илмли, тадбирли, даҳо уламо юз йилларда бир марта туғилади.

Соддароқ қилиб айтсам инсон Аллоҳ томонидан яратилган биологиявий машинадир. Унинг мотори бўлмиш юрагини заҳарли модда ёрдамида сунъий равишда ҳуруж қилдириш мумкин. Бу усул дунё махсус хизматларига камида 70-75 йилдан бери маълум.

Махсус хизматлар ўзлари қонуний-ноқонуний ҳимоя қилаётган режимлар учун, шунингдек ўзлари учун хавфли саналган ўзгача фикрловчи шахсларга қарши заҳарлаш орқали ўлдириш, жумладан заҳарлаш орқали юрак ҳуружи қотиллигини кўп марта қўллашган.

Менинг фикримча, дунё махсус хизматларида инсон юрагини сунъий равишда ҳуруж қилдирадиган ўндан ортиқ заҳар тури яратилган. 20-аср давомида Совет Иттифоқи мавжуд бўлган 1922-1991 йилларда Ғарб ва Шарқдаги буюк давлатлар махсус хизматлари ўзаро рақобат қилиб яширинча ўз заҳарларини, жумладан юрак ҳуружига олиб келадиган заҳарларни яратишган. Совет Иттифоқи 1991 йилда барҳам топиб 15 давлатга ажралгач, ривожланган давлатлар махсус хизматлари буюк Ислом мафкурасига эга бўлган, нефть ва газга бой Ислом оламига, яъни 57 мусулмон мамлакатларига қарши бирлаша бошлади. Бу бирлашиш терроризмга қарши кураш баҳонасида олиб борилди ва давом этмоқда. Шундай бирлашиб ҳаракат қилиш жараёнида улар қурол-яроғ ва заҳарларни олди-берди қилиб, сотиш орқали даромад манбаларидан бирига айлантирди. Шу сабабли орқаваротдан Ўзбекистон бошқарувини қўлга олган ва ўзбек халқининг миллиардлаб доллар маблағига эгалик қилаётган Миллий хавфсизлик хизмати жосусликка доир техника воситалари, шунингдек турли хил заҳарларни яширинча сотиб олиш имкониятига эга.

Эътибор берсак, ўзбек халқининг кўпгина яхши, халқпарвар фарзандлари юрак ҳуружи сабабли нисбатан ёш вазиятда ўлиб кетмоқда. Шулардан айримлари ҳақида ушбу таҳлилий мақоламда ёзмоқдаман.

Одатда махсус хизматлар таниқли шахсни бирданига ўлдиришмайди. Улар ўз жиноятини яшириш учун ўлдириш мўлжалланган фуқаро овқатига ёки ичадиган чой-сувига озроқ заҳар қўшиб беришади. Юрагида оғриқ сезган фуқаро ёки унинг яқин қариндошлари ё ҳамкасблари тез ёрдам чақиришади. Шу йўл билан бу фуқаронинг юраги касал эканлиги ҳақида тиббий ҳужжатлар ёзилади ва қайд этилади. Мана шундай йўл билан маълум бир вақт оралиғида 2 ёки 3 марта тез ёрдам чақирилгач ёки фуқаро врач кўригига юрагидаги оғриқ шикояти билан боргач, бу албатта касаллик варағида қайд этилади. Орадан яна маълум бир вақт ўтгач бечоранинг овқати ёки чой-сувига юрагини жиддий ҳуруж қиладиган миқдорда заҳар аралаштириб берилади. Махсус хизматлар яратган заҳарлар бирданига эмас, орадан бир неча соат ўтгач таъсир қилади, яъни заҳар фуқаро организмининг маълум бир органига борганида парчаланиб қонга ўтади ва ўзининг қора ишини бажаради.

Мен таҳлилий мақоламда заҳарлаш билан боғлиқ фош этилган жиноятлар ҳақида ёздим. Шу билан бирга фош этилмаган жиноятлар ҳақида ҳам ёздим. Махсус хизматлар бундай жиноятларни ўта яширин ҳолда бошқа номард кишилар қўли билан амалга оширади. Шу сабабли бундай фикрларимни версия деб қабул қилиш ўринлидир.

Таҳлилий мақоламнинг ҳар бир параграфи бошида юрак ҳуружи заҳари уюштирилган йил ёзилган. Агар ўша шахс вафот этган бўлса, унинг туғилган ва ўлган санасини параграф номи охирида кўрсатдим. Агар шахс ҳаёт бўлса унинг фақат туғилган йилини ёздим.

Махсус хизматлар ўзимга ҳам қарши юрак, жигар, буйрак ва ошқозонимни касал қилиш мақсадида бир неча марта заҳар қўллашган. 2012 йилда Вашингтонга кўчиб ўтганимдан кейин мени заҳарлашга доир ҳаракатлар янада кўпайди. Аллоҳ ёрдами билан ҳозирча тирик қолдим. Ушбу мақоламда менга қарши юрак ҳуружи уюштиришга ҳаракат қилиб заҳарлашганига доир 2008 ва 2010 йилларда бошимдан ўтган иккита воқеани ҳам баён қилдим.

Таҳлилий мақолам охирида “Юрак ҳуружи қотиллиги олдини олиш йўли” номли параграфда бундай қотилликнинг олдини олиш ва фош этиш ҳақида ёзаман.

Мақолаларимни ўқиётган миллатдошларимга, айниқса ёшларга иккита илтимосим бор. Мен 2004 йилдан бери сайтларда 300 тадан кўпроқ мақола чоп эттирдим. Махсус хизматлар кўпгина мақолаларимни йўқотиш билан шуғулланишди. Шу сабабли бугунги кунда – 2015 йил 22 мартда сайтларда 100 тага яқин мақолаларим қолган. Ўзим ёзиб олган флэшкам ва компютеримдаги энг муҳим ҳамда қизиқарли мақолаларимни ўзбек ва АҚШ махсус хизматлари ўчириш ва йўқотиш билан шуғулланишмоқда. Шундай шароитда илтимосим, ушбу ва бунга ўхшаш таҳлилий мақолаларимни битта флэшкага кўчириб олиб сақлаб қўйсангиз ва кейинги авлодга етказишда ёрдам берсангиз яхши бўларди. Шундай савоб ишни қиладиган ватандошим ва миллатдошимга олдиндан миннатдорчилик билдираман.

Иккинчи илтимосим: айрим маълумотларга кўра Ўзбекистон вилоятларида раҳбар лавозимларда ишлаган ва у ёки бу сабаблар билан ишдан олинган раҳбарлар, жумладан нисбатан ёш (40-50 ёрлардаши) собиқ раҳбарларни сунъий юрак ҳуружи билан жиддий касал қилиш ва ўлдириш ҳодисалари бор. Агар ўқувчимга бундай воқеа маълум бўлса, ўша ватандошимиз ҳақида батафсилроқ маълумотни ушбу мақолам охирида, постинггида ёзсангиз миннатдор бўлардим. Ватанимиздаги мавжуд сиёсий режим жиноятларини биргаликда фош этиб халқимизга айтишимиз ва шу йўл билан ҳали тирик бўлган айрим ўзгача фикрловчи халқпарвар зиёлилар ва раҳбарлар ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин ва керак.

Юрак ҳуружи туфайли бевақт ўлган ва ўлдирилган ватандошларимга Аллоҳ раҳмат қилсин, жойини жаннатдан этсин, омин!


1. МАҚОЛАМ ТАРИХИ

Мен ушбу таҳлилий мақоламни 2014 йилда ёзмоқчи эдим. Лекин 2012-2014 йилларда Вашингтон шаҳрида ўзбек ва АҚШ махсус хизматлари профессионал ўғрини жалб қилган ҳолда менга қарши 9 марта ўғирлик ва икки марта босқинчилик ҳужуми уюштириб, барча журналистликка оид ва шахсий нарсаларимни ўғирлаш ҳамда босқинчилик йўли билан олиб кетиши сабабли бу мақолани ёзиш имкониятим бўлмади [2].

Маълумки, 2014 йил 16 март куни Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориев ҳам юрак ҳуружи ёрдамида тинчитилди (бу ҳақда батафсил 24-параграфда ёзаман). Баҳодир Чориев АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида қочқин сифатида 2004 йилдан бери яшамоқда. 2014 йил 26-27 апрел кунлари Сент-Луис шаҳрида унинг раҳбарлигидаги «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Қурултойи бўлди. Мен бу қурултойга таклиф қилинмаган бўлсамда бирдамликчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1800 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, учта автобус алмаштириб бир кеча-кундуз давомида йўл юриб бордим. Икки кунлик қурултой нормал ўтди. Қурултой кўпқаватли катта меҳмонхонанинг мажлислар залида ташкил этилганди, қатнашчилар, жумладан мен ҳам меҳмонхона ресторанида қурултой ташкилотчилари ҳисобидан овқатландик. Ушбу қурултой ҳақида кейинчалик алоҳида мақолада ёзарман, Аллоҳ хоҳласа.

Сент-Луис шаҳрига боришдан мақсадим: биринчидан, бирдамликчиларни қўллаб-қувватлаб қурултойда меҳмон сифатида қатнашиш; иккинчидан, қурултойдан кейин Сент-Луис шаҳрида 7-10 кун қолиб, “Заҳар ва юрак ҳуружи” мақоламни, шунингдек Ёдгор Турлибековни автомобил уриб кетиш воқеаси орқали уюштирилган жиноят ва шунга ўхшаш муҳим 4-5 та мақолани ёзиб сайтларда чоп эттириш эди. Шу ниятда қурултойдан бир кун аввал – 2014 йил 25 апрел эрталаб етиб бордим. Лекин у ерда ёзув-чизув қилиш учун шароит бўлмади. Мен Ёдгор ака яшаётган икки хонали хонадонда икки кун тунадим. Хонадондаги икки хона, ошхона, жумладан иккита стол ишлатилган турли нарсалар билан тўлдириб ташланган эди. У менга ухлаш учун икки киши ўтирадиган кичик диван берди ва унда икки кеча ухладим. Бунинг устига Ёдгор ака менга бир-икки марта қўпол гапирди. Шу сабабли қурултой тугаган 27 апрел куни кечқурун Сент-Луис шаҳридан Вашингтонга автобусда жўнаб кетдим.

Айтишим лозимки, менда Вашингтондан Сент-Луисга етиб боришга ва у ердаги харажатларимга яраша пулим бор эди. Қайтишга мен Баҳодирдан икки юз доллар қарз сўрадим ва боргандан кейин жўнатиб юборишимни айтдим. У қайтариб бермаслик шарти билан менга 200 доллар берди. Бунинг учун унга раҳмат. Бирорта тўй ёки бошқа тадбир ўтказганида Баҳодир Чориевга ушбу пулини қайтиб бериш ниятим бор, Аллоҳ хоҳласа.

Агар ушбу таҳлилий мақоламни 2014 йил апрел ойида АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ёзиб сайтларда чоп эттирганимда, балким Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга қарши юрак ҳуружи уюштирилмаган бўлармиди, яъни бироз бўлсада ҳайиқишармиди.

Буюк шоир Бобораҳим Машраб “Ошиқ бўлибсан, бўлмағил ғофил” ғазалида айтганидек:

Фалакка қўл узотиб, эй ёронлар
Шамсу анварни олиб бўлмас. [3]


2. ЗАҲАР ҚЎЛЛАНИЛГАНИГА ДОИР 2 ТА МИСОЛ

Махсус хизматлар ўзгача фикрловчиларга қарши заҳар қўллаши бугунги кунларда, яъни охирги ўн йилликларда ҳам давом этмоқда. Мен [4]-таҳлилий мақоламнинг 2-қисмида аниқ фактлар билан исботланган иккита мисол келтиргандим.

“Дунёга овоза бўлган воқеалардан бири 2004 йил 26 декабр куни бўладиган Украина Президентлигига сайлов арафасида Украина мухолифати йўлбошчиси (лидери) Виктор Юшенкони махсус хизмат зобитлари томонидан диоксин моддаси билан заҳарлаш воқеасидир. Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари, генерал Игор Смешко ва унинг ўринбосари, генерал Владимир Сацюк билан 2004 йил 5 дан 6 сентябрга ўтар кечаси Сацюкнинг шаҳардан ташқаридаги дала ҳовли (дача)сида кечки овқатланиш пайтида уни заҳарлашганди. [5]

Виктор Юшенкони заҳарлашлари ва халқаро клиника врачлари хулосаларига доир қўшимча маълумот.

“Австриядаги "Рудолфинерхаус" клиникаси врачлари шанба (2004 йил 27 ноябр, А.Ш.) куни
Украина президенлигига номзод Виктор Юшенко диоксин моддаси билан заҳарланганлигига мутлақ ишонамиз, деб айтди. Венада бўлган халқ депутати Александр Третьяковнинг ("Бизнинг Украина" фракцияси) "Интерфакс-Украина" агентлигига берган хабарига кўра, бу ҳақда Венадаги "Рудолфинерхаус" клиникаси директори Михаэль Цимпфер матбуот анжуманида айтди. А.Третьяковнинг таъкидлашича, В.Юшенко қонининг охирги текширувларини ҳисобга олган ҳолда бундай хулосаларга келинган. Клиника мутахассислари “Қонни (В.Юшенко қони текшируви, ИФ) ҳар хил мамлакатларга юборишган, ва бу заҳарланиш деган бир хил хулоса чиқаришган” деди у. А.Третьяков таъкидлашича “Улар мутлақ ишонадиларки, бу диоксин билан заҳарланишдир, диоксин миқдори бир миллиграммдан камроқ бўлган” ва у қўшимча қилиб, диоксин билан заҳарланишнинг асосий аломатлари “тери ва тана ички аъзоларининг шикастланиши” деди. У шунингдек В.Юшенко дастлаб касалланганида унинг жигари “12 марта” катталашганини эслатди” [6]

Марказий Осиёга доир мисол. 2007 йил 11 май куни Қирғизистон Бош вазири бўлиб ишлаётган пайтда Алмазбек Атамбаевни номаълум заҳар билан заҳарлашганди. У ҳозир – 2015 йил март ойида Қирғизистон Республикаси Президенти бўлиб ишламоқда.

“АҚШ элчиси (2007 йилдаги АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Мари Йованович - КазТАГ) 2007 йил 17 май куни Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев билан учрашди. Унинг таъкидлашича, уни 2007 йил 11 май куни заҳарлашган. У бир неча эҳтимолий айбдорлар рўйхатини кўрсатди, унда собиқ Бош вазир Феликс Қулов рўйхатда биринчи эди”, - дейилади ошиғич дипломатик мактуб (депеша)да.

Америка дипломатининг ёзишича: “У (Атамбаев – КазТАГ)нинг вазни камайган, лекин АҚШдан тиббий ёрдам олиш ҳақидаги таклифни қабул қилмаган. Бош вазир таъкидлашича, заҳарлаш уни чўчита олмаган, ва у “демократик ислоҳотлар ортга қайтишига имкон бермаслик учун” ҳаракат қилишини айтган.

А. Атамбаев айтишича, президент Қурманбек Бакиев ва президент девони раҳбари Медет Садирқулов билан учрашувдан кейин бир стакан сок ичган. У шу заҳотиёқ заҳарлашганини ва у бироздан кейин ҳушини йўқотишини тушунган. У тансоқчиларига ўз уйига олиб боришларини сўраган. Унинг сўзларига кўра, у икки кун беҳуш ётган ва ҳозир озгина чой ичиши мумкин. Докторлар унинг қонини кунига икки марта тозалашаётир.

“У сўзларни ноаниқ талаффуз этарди, ва унинг вазни камайгани билиниб турарди, биз (2007 йил) 3 май куни охирги марта учрашганимиздаёқ бу кўриниб турганди. Унинг юзи солқиганди. У тез-тез кўзини юмар ва кресло суянчиғига ўзини ташларди. Элчи (Йованович — КазТАГ) АҚШ қандай ёрдам бериши мумкин – анализ ёки тиббий ёрдам, деб сўради. А. Атамбаев рад жавобини берди ва бу ўлдириш учун эмас, балки қўрқитиш учун ишлатилган “россиялик” заҳар эди, деди. У ФСБ га қўнғироқ қилгани ва уларга у “россияпараст бош вазир” эканлиги сабабли улар унга қарши бирорта ҳаракат қилмасликлари кераклиги ҳақида айтганини таъкидлади (Федеральная служба безопасности (ФСБ) – Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати, А.Ш.)” [7]

Алмазбек Атамбаевни номаълум заҳар билан заҳарлашганларига доир Анқара ҳарбий-тиббиёт госпитали мутахассислари берган хулоса ҳақида ҳам айтиб ўтай.

“Анқара ҳарбий-тиббиёт госпитали мутахассислари Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаевни “яратилиши номаълум бўлган заҳар” билан заҳарлашгани ҳақидаги қирғиз врачлари қўйган ташҳисни тасдиқлашди. Бу ҳақда республика вазирлар маҳкамаси раҳбарининг ўзи душанба куни журналистлар саволларига жавоб бера туриб айтди.

“Туркияда сочимдан намуна ва айрим анализларни олишди. Ва биздагидек ташҳис қўйишди”, - деди у.

Илгари Атамбаев парламент йиғилишида Ҳукумат уйидаги иш кабинетида 2007 йил 11 май куни заҳарлашга ҳаракат қилишгани ҳақида таъкидлаганди. Атамбаев кабинетга олиб келинган бир стакан сув ичгани ва шундан кейин ўзини ёмон ҳис қилгани ҳамда икки кун ҳушсиз ётгани ҳақида тушунтириш берди.

РИА “Новости” (“Янгиликлар” Россия Ахборот агентлиги, А.Ш.) хабар қилишича, қирғиз тиббиётчилари тахминича “пациент организмига яратилиши номаълум бўлган токсин кирган (пациент - врачнинг ихтиёридаги бемор, токсин - заҳар, А.Ш.)»

«Мутахассислар Қирғизистон Бош вазирини текширувдан ўтказишди, дейилади ҳужжатда. – Натижада қуйидаги ташҳисни тахмин қилиш мумкин – номаълум этиологияли ўткир токсик гепатит, бу эса организмга яратилиши номаълум бўлган токсин кирган бўлиши мумкинлигини билдиради (этиология – касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини ўрганувчи тиббиёт бўлими, А.Ш.)» Хулоса давомида «Атамбаевга дезинтоксион терапия 2007 йил 11 майдан ҳозирга (2007 йил 18 июнга) қадар қўлланилмоқда” деб ёзилган” [8]

“А. Атамбаев айтишича, президент Қурманбек Бакиев ва президент девони раҳбари Медет Садирқулов билан (2007 йил 11 май куни, А.Ш.) учрашувдан кейин бир стакан сок ичган. У шу заҳотиёқ заҳарлашганини ва у бироздан кейин ҳушини йўқотишини тушунган. У тансоқчиларига ўз уйига олиб боришларини сўраган. Унинг сўзларига кўра, у икки кун беҳуш ётган ва ҳозир озгина чой ичиши мумкин. Докторлар унинг қонини кунига икки марта тозалашаётир” [7]

А.Атамбаев заҳарлангач Москвага - Россия Федерал хавфсизлик хизматига телефон қилиб гаплашганига доир қуйидаги муҳим фактга эътибор беринг.

“У сўзларни ноаниқ талаффуз этарди, ва унинг вазни камайгани билиниб турарди, биз (2007 йил) 3 май куни охирги марта учрашганимиздаёқ бу кўриниб турганди. Унинг юзи солқиганди. У тез-тез кўзини юмар ва кресло суянчиғига ўзини ташларди. Элчи (Йованович — КазТАГ) АҚШ қандай ёрдам бериши мумкин – анализ ёки тиббий ёрдам, деб сўради. А. Атамбаев рад жавобини берди ва бу ўлдириш учун эмас, балки қўрқитиш учун ишлатилган “россиялик” заҳар эди, деди. У ФСБ га қўнғироқ қилгани ва уларга у “россияпараст бош вазир” эканлиги сабабли улар унга қарши бирорта ҳаракат қилмасликлари кераклиги ҳақида айтганини таъкидлади (Федеральная служба безопасности (ФСБ) – Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати, А.Ш.)” [7]


3. МАХСУС ХИЗМАТЛАР ВА ЗАҲАР


KARIKATURA1 (218x203, 49Kb)

Фото 2. Фармон: Бошлиқни фақат ўлганидан кейин танқид қилинсин. [9]

Инсоният тарихида энг қадимий иккита касб бор: улардан бири – ж. возлик, иккинчиси эса –чақимчилик, хабаргирлик, жосуслик, яъни махсус хизмат ходими касбидир.

Инсониятнинг илк даврларидаёқ, ибтидоий жамоа тузуми шароитида қабила бошлиғи қабиладошлари нима дейишаётгани, ғорда, овда, боғда, тоғда нималар ҳақида гаплашганини билишни хоҳлаб, айрим қабиладошларидан ўзига хабаргир, чақимчиларни ёллаган. Махсус хизмат ходими ўзгача фикрловчи қабиладошига қарши айрим ж.воз аёллардан ҳам фойдаланган. У қабила бошлиғи билан келишган ҳолда ўзининг ҳақ сўзидан қайтмайдиган ва ошкора танқид қиладиган айрим қабиладошини бирёқлик қилиш чорасини кўрган: унга қарши провокация йўли билан бирорта қабиладоши билан жанжал чиқарган ва уни жазолаттирган, ё ейдиган овқатига заҳарли ўтлардан қўшиб берган, ёки пайт пойлаб қоядан итариб юборган, ёинки у ёлғиз қолганида унинг бошига уриш ва шунга ўхшаш оддий усуллар билан ўлдирган, яъни гум қилган.

Қабила бошлиғи уларнинг қора хизмати учун овлаб келинган ҳайвонлар гўштининг лаҳмроқ қисмини берган, ғорнинг қулайроқ қисмидан ётоқ жой ажратган ва бошқа қулайликлар яратган.

Давлат шакллангач махсус хизматлар подшоҳнинг қонуний ва ноқонуний усуллар билан давлатни идора қилишида, қўшни беклик, хонлик ва подшоликлардаги аҳвол ҳақида маълумот тўплашда катта ўрин тутган. Баъзан махсус хизматлар ўз манфаатларидан келиб чиқиб подшоҳ ва оила аъзоларига ҳам қарши турли фисқу фасод ва провокациялар уюштирган, укани акага, фарзандни отасига қарши қўйиб катта жангу жадалларга сабабчи бўлган. Оқибатда жуда кўп қон тўкилган, юрт вайрон, халқ талон-тарож қилинган. Тарихга назар солсак, кўпгина подшоҳлар, қироллар ва бошқа давлат арбоблари махсус хизматларнинг мана шундай ноқонуний фаолияти ва провокациялари туфайли ўз ажалидан аввал ўлиб кетишган.

Махсус хизматлар ўз фаолияти давомида турли хилдаги заҳарларни ҳам ишлатишган. Улар минг йиллар давомида ўзгача фикрловчи шахсларни заҳар ёрдамида бедаво касал қилиш ва ўлдиришга ҳаракат қилишган. Бу ўзбек тилидаги асарларда кам ёритилган. Масалан, буюк ёзувчимиз раҳматли Абдулла Қодирийнинг машҳур “Ўтган кунлар” романида Отабекнинг иккинчи хотини Зайнаб унинг 1-хотини Кумушбиби овқатига заҳар қўшади ва Кумушбиби қийналиб вафот этади. А.Қодирий Зайнаб солган заҳарнинг номи, уни қаердан ва кимдан олгани ва бошқа маълумотларни асарда ёзмаган.

Махсус хизматлар заҳар ишлатганига доир озроқ маълумотлар ҳам бор: буюк шоиримиз Алишер Навоийни Астробод шаҳрида заҳарлашга ҳаракат қилишган.

Махсус хизматлар турли хилдаги заҳарларни ишлатиши таҳлил этиладиган катта мавзудир.

Мен ушбу таҳлилий мақоламда юрак ҳуружига олиб келадиган заҳарлар ва улар ёрдамида ўлдирилган шахслар, жумладан ватандошларим ҳақида ёзмоқдаман.


4. МАХСУС ХИЗМАТЛАР ҲАМТОВОҚЛИГИ ВА АКСИЛТЕРРОР ТУЗИЛМАСИ


141015133823_rustam_inoyatov_640x360_xinhuanet_com.jpgRUSTAMinoyatov1 (660x371, 34Kb)

Фото 3. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ва Хитой сиёсий ҳамда ҳуқуқий масалалари комиссияси раҳбари Менг Дзиянгжу. Пекин. 2014 йил октябр. [10]

Ўзбекистонда 2 та махсус хизмат органи бор: Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ, русча СНБ) ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ – милиция). Шу икки махсус хизмат органи ўзбек зиёлилари орасидаги ўзгача фикрловчилар учун энг хавфлидир.

Агар Ўзбекистон махсус хизматлари кўпгина бошқа давлат махсус хизматлари билан ҳамтовоқ бўлиб фаолият олиб бора бошласа-чи, бу энди ўн карра, юз карра хавфлироқ ташкилотга айланади.

Маълумки, “Шанхай бешлиги” ташкилоти 1996 йилда Шанхай шаҳрида Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари йиғилишида тузилганди. Уларнинг мақсади ўзаро чегараларни шартномалар орқали аниқ белгилаш, ҳудудий баҳсларга чек қўйиш, ўзаро алоқаларни яхшилаш эди. “Шанхай бешлиги”нинг 1997 йилдаги йиғилиши Москвада, 1998 йилдагиси Алмати (Қозоғистон)да, 1999 йилдагиси Бишкек (Қирғизистон)да, 2000 йилдагиси Душанбе (Тожикистон)да ўтказилди.

“Шанхай бешлиги”нинг 2001 йилдаги йиғилиши Шанхай (Хитой)да бўлди. Ўшанда бешлик ташкилотга аъзо сифатида Ўзбекистонни қабул қилди ва ташкилот номини “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)” деб ўзгартирди. ШҲТга аъзо 6 давлат раҳбарларининг 2001 йил 14-15 июнда Шанхайдаги 1-йиғилишида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги Декларация”, “Терроризм, айирмачилик ва экстремизм билан кураш тўғрисидаги Шанхай конвенцияси”, “Шанхай бешлиги” механизмига Ўзбекистонни қўшиш тўғрисидаги Қўшма баёнот” каби муҳим халқаро ҳужжатлар имзоланди.

ШҲТнинг 2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург (Россия) шаҳрида ўтган йиғилишида “ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Декларациясми” ва ШҲТ Устави бўлмиш “ШҲТ Хартияси” имзоланди.

2003 йил 28-29 май кунги Москвада 6 давлат раҳбарлари саммити (учрашуви) натижасида марказий идораси Пекин (Хитой) да бўлган ШҲТ Котибияти ва марказий идораси Тошкентда бўлган Минтақавий АксилТеррор Тузилмаси (МАТТ) тузилди. Ўшанда 30 та турли хил халқаро ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида Давлат раҳбарлари Кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ва Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши тўғрисидаги ҳужжатлар ҳам бор эди. Москва саммити натижасида ШҲТ ўз ишлаш механизми, ходимлари ва бюджети аниқ бўлган халқаро ташкилот сифатида 2004 йил 1 январдан ўз амалий фаолиятини бошлади.

ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари йиғилишлари 2001 йил 14-15 июнда Шанхайда, 2002 йил 7 июнда Санкт-Петербургда, 2003 йил 28-29 майда Москвада, 2004 йил 17 июнда Тошкентда, 2005 йил 5 июлда Астана (Қозоғистон)да, 2006 йил 14-15 июлда Шанхайда, 2007 йил 16 августда Бишкекда, 2008 йил 28 августда Душанбеда, 2009 йил 15-16 июнда Екатеринбург (Россия)да, 2010 йил 10-11 июнда Тошкентда, 2011 йил 14-15 июнда Астанада, 2012 йил 6-7 июнда Пекинда, 2013 йил 13-14 сентябрда Бишкекда, 2014 йил 11-12 сентябрда Душанбеда бўлиб ўтди. Навбатдаги 15-йиғилиши 2015 йил 9-10 июл кунлари Уфа (Россия) шаҳрида ўтказилади.

ШҲТнинг 2005 йил ва ундан кейинги йиғилишларида Кузатувчи давлат сифатида Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Монголия ва Покистон, Суҳбат бўйича шерик (Партнёр по диалогу) сифатида Белорус, Туркия ва Шри Ланка давлатлари ШҲТга қабул қилинди. [11]

ШҲТ таркибидаги давлатлар махсус хизматларини бирлаштирадиган, ҳамтовоқ қиладиган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) жуда фаол иш олиб бормоқда. Агар ШҲТ давлат раҳбарлари 2001 йилдан бери 14 марта учрашишган бўлса, 2004 йилдан фаолиятини бошлаган ШҲТ МАТТ раҳбарлари расман 25 (!) марта учрашишди. Уларнинг 24-учрашуви 2014 йил 28 март куни Тошкентда, 25-учрашуви 2014 йил сентябрда Душанбеда бўлди. [12]

ШҲТ МАТТ раҳбари ҳар уч йилда ўзгаради. 2013-2015 йилларда ШҲТ МАТТга Хитой генерали Чжан Синфэн раҳбарлик қилмоқда.

Оддий факт: ШҲТ МАТТ 2004 йилда Тошкентда фаолият бошлагач хориждаги ўзбек қочқинларига нисбатан суиқасдлар кескин ошди. 2006 йил 1 август ва 1 сентябр кунлари АҚШнинг Айдахо штатида соғлом 29 ва 33 ёшли ўзбек қочқинлари Олимжон Собиров ва Зоҳид Махмедов номаълум заҳар билан заҳарлаб ўлдирилди; 2008 йил 20 июн (Халқаро Қочқинлар куни)да АҚШнинг Огайо штати Кливленд шаҳрида яшаётган ўзбек қочқини Фазлиддин Ёқубовга жиноятчилар 9 марта ўқ узиб жуда оғир яралади ва уни врачлар 8 марта операция қилиб ҳаётини сақлаб қолди [13]; Ўзбекистонлик тадбиркор, Муҳаммад Солиҳ раҳбарлигидаги Ўзбекистон халқ ҳаракатининг Россиядаги фаоли ва маҳаллий масжидда имомлик қилган Фуад Рустамхўжаев 2011 йил 24 сентябр куни кеч соат 11 ларда Ивановодаги уйи олдида отиб кетилди [14]; 2012 йил 22 феврал куни таниқли имом Обид қори Назаровни киллер Швециянинг Строумсунд шаҳрида орқасидан ўқ узиб жуда оғир яралади, у касалхонада 3 йилдан бери аста-секин ўзига келмоқда [15]; 2014 йил 10 декабрь куни эрталаб 38 ёшли имом Абдуллоҳ Бухорий - Мирзағолиб Ҳамидов Туркияда, Истанбулнинг Зайтунбурни мавзеидаги уйи ёнида отиб кетилди [16] ва ҳоказо.

АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги соғлом ўзбек қочқинларидан бир нечтаси юрак ҳуружи билан тинчитилди. Улардан Рашид Усмонов ва Турсунбой Утамуродов ҳақида ушбу таҳлилий мақоламда ёзмоқдаман.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов 2014 йил октябр ойида Пекинга сафар қилиб нималар ҳақида гаплашди? Бундай учрашув Ўзбекистон МХХ ва Хитой махсус хизматлар манфаатларигагина хизмат қилади.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ШҲТ МАТТ доирасида яқиндан ҳамкорлик қилаётган буюк давлатлар бўлмиш Россия ва Хитойнинг заҳарлари ҳақида навбатдаги 5-6-параграфларда ёзаман.


5. МОСКВАДАГИ ЗАҲАР ЛАБОРАТОРИЯСИ ТАРИХИ


Lubyanka_Building (700x437, 77Kb)

Фото 4. Любянка майдонидаги Россия Федерал хавфсизлик органларининг тарихий биноси. 1940 ва 1980 йилдаги қайта таъмирлангандан кейин ҳозирги кўриниши. [17]

Москвадаги Токсикология (заҳар) лабораторияси тарихи ва унинг қабиҳ қилмишларига доир аниқ маълумотларни Александр Колпакидининг “Ликвидаторы КГБ” (“ДХҚ гумдончилари”) номли китобдан келтираман ([18]-га қаранг).

“СССРда биринчи махфий токсикология (заҳар) лабораторияси 1922 йилда ташкил этилганди ва “Махсус кабинет” деб номланарди (токсикология – заҳарларнинг хусусияти ва таъсирини ўрганадиган фан, А.Ш.). Унга профессор Игнатий Казаков раҳбар эди, у ўзининг таҳликали тиббий тажрибалари билан танилганди. У 1938 йилда олий даражали партия назариётчиси ва ВКП(б)нинг расмий нашр органи бўлмиш “Правда” газетасининг масъул муҳаррири Николай Иванович Бухарин ва НКВД (Народный комиссариат внутренних дел – Ички ишлар халқ комиссарлиги, А.Ш.) халқ комиссари Генрих Григоревич Ягода билан биргаликда битта суд жараёнида қамоққа ҳукм қилинди. У 1988 йилда оқланган. ОГПУ (Оборонное Государственное Политическое Управление – Давлат мудофааси сиёсий бошқармаси, А.Ш.) раиси Вячеслав Рудолфович Менжинский Игнатий Казаков билан яқин алоқа қилди. Менжинский дала-ҳовли (дача)сида ўз кимё лабораторияси бор эди ва у лабораторияда ишларди. Заҳар лабораторияси расман Бутуниттифоқ Биокимё институти таркибида эди. Тушунарлики, чекистлар ушбу илмий муассасани назорат қилган” [18, 598-б.]

“Заҳарнинг бошқа ҳолдаги қўлланилиши НКВД Ташқи алоқалар бўлими раҳбари Абрам Слуцкий номи билан боғлиқдир. 1938 йил 17 феврал куни Ички ишлар халқ комиссари ўринбосари Михаил Фриновский кабинетида у ўлик ҳолда топилди. Столда стаканда ичиб тугалланмаган чой қолганди. Кабинет хўжайини эса НКВД ходимларига сирли равишда эълон қилиб, жасадни врач кўргани ва тўсатдан ўлим сабаби – юрак ҳуружи эканлиги аниқланганини айтди. Дарвоқе, Слуцкий юзидаги ўзига хос кўкимтир доғлар калий цианиди билан заҳарланганини билдирарди. Бошқа версияга кўра, қурбонга заҳарни укол орқали киритишган” [18, 598-599 б.]

Москвадаги Заҳар лабораториясининг битта раҳбари - Григорий Майрановский тақдири орқали бу қабиҳ ишлар қандай амалга оширилгани ва инсонларда қандай қилиб синов олиб борилгани ҳақида ёзай. Шундай катта жиноятлар қилган бўлсада у 10 йил қамалиб келиб ўз уйида, бола-чақаси билан яшаб ўтганига доир маълумотларни келтираман.

“Любянкадаги заҳарловчи”лар орасида Григорий Майрановский алоҳида ўрин тутади. Уни “чекист” деган мағрур ном билан аташга тил бормайди (1-тушунтириш. 1917 йил 25 октябр (7 ноябр)да большевикларнинг Россияда давлат тўнтаришидан кейин В.И.Ленин Декрети билан ўша йил 7 (20) декабр куни Контрреволюция ва саботажга қарши Бутунроссия фавқулодда комиссияси (Всероссийская чрезвычайная комиссия по борьбе с контрреволюцией и саботажем (ВЧК)) тузилганди, унинг ходимларини қисқа қилиб “чекист” деб аташарди, бу ташкилот 1922 йилдан кейин ОГПУ, НКВД, КГБ деб янгича номлар билан аталган. 2-тушунтириш. Москвадаги Любянка номли майдон олдидаги 1919-1991 йилларда Россия ВЧК, ОГПУ, НКВД, КГБ раҳбарлари ишлайдиган асосий биноси ва унинг ичидаги қамоқхонасини қисқача “Любянка” деб аташган. Ҳозирги кунларда – 2015 йил мартда Любянка деганда Любянка майдонидаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбарияти ва раҳбар бўлимлари жойлашган бир неча бинолар комплексига айтилади [17], А.Ш.). Бу инсон барча суиқасдларни махсус лабораториянинг қулай шароитларида амалга оширган – у шахсан ўзи маҳкумларга турли хил заҳарларни укол қилган, кейин эса бечоранинг ўлим олдидаги талвасасини синчковлик билан қайд этган (бу билан ҳар хил заҳарли моддаларнинг таъсир этиш вақти ва самарадорлигини аниқлаган). Унинг бу иши учунгина эмас, балки таржимаи ҳолидаги кам маълум бўлган факт сабабли ҳамдир, бу факт ҳалигача тушунтириб берилган эмас. Унинг уйида жуда катта миқдорда заҳарларни топишган” [18, 596-б.]

“Григорий Моисеевич Майрановский Батуми шаҳрида кўп фарзандли яхудий оиласида 1899 йил 24 сентябрда туғилган. Унинг ота-онасининг тўлаб фойдаланадиган ошхонаси бор эди. 1917 йилда гимназияни тугатди ва ўша йилнинг кузида Тифлис (ҳозирги Тбилиси) Тиббиёт институтига ўқишга кирди. Ўша йили у яхудийларнинг социалистча ташкилоти бўлмиш “Бунд” (Умумяхудий ишчи уюшмаси)га аъзо бўлди.

Григорий Майрановский 1922 йилда Москвага кўчиб ўтди ва 2-Тиббиёт институтида ўқиб тугатди. 1923 йилдан Москва Давлат университетининг Терапевтлик клиникасида врач-ординатор (даволовчи врач), бир пайтнинг ўзида, 1924 йилдан Железноводск шаҳридаги санаторий бош врачи бўлиб ишлади. У 1926 йилдан университет кафедрасида ассистент, кейин Москвадаги “Ливере” фабрикасининг амбулатория раҳбари бўлиб ишлади. 1928 йилдан, қўшимча вазифада Бах номли Биокимё институтида аспирант, кейин илмий ходим ва катта илмий ходим бўлиб ишлади. У 1931 йилдан Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги Марказий санитар-кимё лабораториясининг Токсикология бўлими мудири мансабини эгаллади. У 1933 йилда институтнинг Токсикология бўлими мудири, 1934 йилдан эса институт директор ўринбосари бўлди. Григорий Майрановский 1935 йил январида Бутуниттифоқ Эксперементал тиббиёт институтининг Токсикология лабораторияси мудири бўлиб ишлай бошлади.

1937 йил августида ВКП(б) МҚ Григорий Майрановскийни давлат хавфсизлиги органларига “сафарбар” этди. Унга СССР НКВД Давлат хавфсизлиги бош бошқармасида қайтадан тузилган 12-бўлимида махсус токсикология лабораториясини ташкил этиш масаласи топширилади. Адолат учун таъкидлаш лозимки, Любянкада 1920-йиллардан бошлаб заҳар ишлатиш масалалари билан шуғулланишган” [18, 597-598 б.]

“Григорий Майрановский НКВД махсус лабораториясига келган пайтда ишлар энди кенг тус ола бошлаганди. У келганга қадар ҳам олий жазога (отувга, А.Ш.) ҳукм қилинган маҳкумлар синов қуёнлари сифатида ишлатилар ва улар организмига заҳарли моддаларнинг таъсир этиши ўрганиш амалиёти қўлланиларди. Бўлим марказлари Москва яқинидаги Кучино шаҳрида ва Москвадаги 2-Мешанлар кўчасида жойлашганди. Одамлар устида синов ўтказиш учун кейинроқ Любянка яқинидаги Варсонофев тор кўчасидаги ва Кузнецк Кўприги яқинидаги бинолар қўшилди. Бино пухталик билан яширинганди (конспирация қилинганди) ва у оддий поликлиникага ўхшаб кўринарди. НКВД коменданти В.М.Блохин олий жазога ҳукм қилинганлардан тажриба ўтказиш учун юбориш билан шуғулланарди. Лаборатория расман организмнинг нафас олиш йўлларини зарарлантирадиган заҳарли моддалар таъсири, шунингдек заҳарли моддалардан ҳимоя қилишни ўрганарди.” [18, 602-б.]

“Жуда кам сонли инсонларгина бундай ўзига хос ишда узоқ ишлай олди, шу билан бирга ўз руҳини соғлом сақлаб қола олди. Инсонларни ҳар кунги таҳқирлаш ва ўлдиришларга Майрановский ходимларидан озгинаси бардош берарди. Ишнинг ўзига хос хусусияти ўзини билдирарди. Михаил Филимонов 10 та “тажриба”дан кейин кўп арақ ича бошлади, Муромцев (профессор ва кейинчалик академик бўлган, А.Ш.) 15 та “тажриба”дан кейин ишлай олмай қолди.

Григорий Майрановский (1951 йил декабрда қамалган эди, А.Ш.) 1955 йилда КПСС МҚ Бош котиби номига оқлашни сўраб ёзган илтимосномасида кўрсатишича, қаттиқ ҳаяжон (стресс) сабабли Шеголов ва Шеглов ўзини ўзи ўлдирди, Филимонов, Григорович ва Емелянов пияниста ёки руҳий касал бўлди, Дмитриев ва Маг эса меҳнат қобилиятини йўқотди. Сурункали пиянисталиги учун Филимонов 1947 йилда Москва Давлат хавфсизлиги (МГБ) Марказий девонидан ва 1949 йилда умуман МГБдан ҳайдалди. Заҳарланиб ўлаётган ва отилган маҳкумлар галлюцинацияси билан уни бир неча марта руҳий касалхонага йўллашди (галлюцинация – йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши, А.Ш.)” [18, 603-б.]

“Кейин ипритнинг таъмсиз ҳосилаларини ўрганишга киришдилар. Бинобарин бу билан Учинчи рейх (фашистлар Германияси, А.Ш.)дан аввал шуғуллана бошлашди. Иприт билан бундай изланишлар Германияда Заксенхаузен концлагери маҳкумларbда 1939 йилда синаб кўришди. Тажрибалар натижаси муваффақиятсизлик билан тугади: заҳар қурбонлар мурдаларида топилди.

Кейин канакунжут (ricinus, клещевина, 1-фотога қаранг, А.Ш.) уруғидаги ўсимлик оқсили бўлмиш рицин ишга тушди. Тажрибаларга синчковлик билан ёндошдилар, ҳар хил дозаларини қўллаб кўришди. Синовлар пайтида қанча одам зарар кўрганини тасаввур қилиш қийин. Дигитоксин, таллий, колхицин каби заҳарларни 10 нафар “тажриба қилинадиган”ларда текширишди. Агар қурбон 10-14 кун ичида ўлмаса, уни одатдаги усуллар билан ўлдиришарди.

Ниҳоят, талаб қилинган хусусиятларга эга бўлган заҳар “К-2” (карбиламинхолинхлорид) топилди. У қурбонни тез ўлдирарди ва из ҳам қолдирмасди. Шоҳидлар кўрсатмасига асосан, “К-2” истеъмол қилган “тажриба қилинадиган” киши “бўйи пастроқ бўлгандай бўлиб, заифлашарди, борган сари секинлашарди”. Ва 15 дақиқадан кейин ўларди.

“К-2” (карбиламинхолинхлорид) моддаси (препарати)ни дастлаб Майрановскийнинг ўзи маҳкум овқатига аралаштириб берди (бунгача уни ҳайвонларда синашди). Деярли бирданига ошқозони фаолиятида бузилиш бошланди. Соғлом, бақувват эркак худди ёш боладай камера бўйлаб югура бошлади. Шубҳасиз, у ҳаммасини тушунганди. Кўзи қон билан тўлган ҳолда у темир эшик олдига бир неча марта югуриб келди, муштлари ва оёқлари билан ғазабланган ҳолда тақиллатди ва яна парашага югурди (параша – қамоқхона камерасида маҳкум ёзиладиган идиш, А.Ш.) ... У жиққа ҳўл бўлди, оғзидан сўлаги шу даражада кўп келардики, у имкони қадар оғзи олдида қўлини узмай ушлаб турди. Кўз ўнгида киши ўз бўйи худди кичрайгандек ҳис қилар, заифлашар, борган сари тинчланарди. Бироздан кейин умуман тинчиб қолди. Суд-тиббиёт экспертизаси юрак мушаги салбийлиги (юрак ҳуружи, А.Ш.) туфайли ўлим содир бўлган, деб хулоса берди. Майрановский ҳам сохта актга имзо қўйди, нега унда ўлган кишининг исми шарифи ёзилмаганлиги ҳақида сўрамади ҳам.

Кишилар организмига заҳарни киритиш услубини яратишар экан, лаборатория ходимлари ўз фикр-хаёлларига эрк беришди. Заҳарли моддаларни овқатга, ичимликка аралаштиришарди, тиббиёт шприцларидан фойдаланишди. Албатта, бунинг барчаси ишларди, лекин тегишли шарт-шароит талаб қиларди, хориж разведкачилари бундай имкониятларга эга эмасди.

Филимонов ишлаган вақтларда Биринчи (ташқи разведка) бошқармадан “санчқич” таёқ (“трость”-кололка) тайёрлаш таклифи келди. Аввалига бу таклиф Майрановскийга ёқмади, бу даргумон ишдан саргузаштбозлик, аниқроғи саргузашт ўйини ҳиди келарди. Филимонов талаб қилиб туриб олди, ва Майрановский синаб кўришга қарор қилди. Усталар яна шу атрофда – НКВДнинг ички қамоқхона камерасида топилди. Таёқча бежирим, енгил қилиб тайёрланди. Ҳақиқий амалий санъат дурдонаси эди. Унинг ўлдирадиган заҳарли ниши борлиги ҳақида ҳатто тахмин қилиб бўлмасди. Бошқа ола-була қилиб бўялган суиқасд қуроллари ҳам бор эди: соябонлар, ўзиёзар ручкалар ва бошқа кундалик эҳтиёж нарсаларидек “санчқич”лар. Лаборатория шароитларида фақат тажрибалар пайтида бехосдан “санчилган” ўнлаб одам мурдасини камералардан олиб чиқишди.” [18, 604-605 б.]

Эслатиб ўтаман: соябон-санчқич ёрдамида 1978 йил сентябр ойида болгариялик қочқин ва диссидент, Би-би-си мухбири Георгий Марков (1929-1978) Лондонда болгария разведкачилари томонидан заҳарлаб ўлдирилди. Бу ҳақдаги фактни батафсилроқ келтирай.

“Соябон-санчқич ёрдамида 1978 йил сентябрида болгариялик қочқин ва диссидент, Би-би-си мухбири Георгий Марков Лондондаги Ватерлоо кўпригида болгария разведкачилари томонидан “гум” (“ликвидация”) қилинди. Заҳар сифатида рицин қўлланилганди, бу модда калий цианидига нисбатан 6000 марта кучлироқ заҳардир ва ҳозиргача унга қарши дори топилган эмас.

Георгий Марков 1978 йил 11 сентябр куни Лондондаги касалхона (клиника)лардан бирида вафот этди. У ўз ўлими олдидан берган кўрсатмасига асосан, 1978 йил 7 сентябр куни номаълум киши унинг оёғига соябон ёрдамида санчиб кетган. 49 ёшли Марковнинг ўлимидан кейин тиббиёт ходимлари унинг танасини ёриб кўришганида унинг оёғида ўта заҳарли рицин бўлган диаметри 1,5 миллиметрли жуда кичик шарча борлиги аниқланди.

Буюк Британияда эълон қилиндики, Марковнинг ўлими – бу сиёсий қотиллик натижасидир, у Болгариядан 1969 йилда қочқин сифатида кетганлиги учун Болгария ҳокимиятидагилар диссидентга қарши қасос олиш акциясини амалга оширган.” [18, 629-б.]

Эътибор беринг: Москвадаги Токсикология (Заҳар) лабораторияси жаллодлари 1940 йилда яратган рицин заҳари ва санчқич-соябон орқали 38 йил ўтгач Лондонда Георгий Марков исмли қочқинни заҳарлашгачгина Лондон полицияси ва тиббиёт ходимларининг жиддий ҳаракатлари боис ошкор бўлди. Ўшангача 1940-1978 йиллар орасида ва ўшандан кейинги 1978-2015 йиллар давомида яна қанча ўзгача фикрловчи фуқаролар рицин заҳари билан ўлдирилгани махсус хизматлар яшираётган сирлардан биридир.

Георгий Майрановский 1951 йил декабрда ҳибсга олиниб суд қилинди ва 150 дан ортиқ кишини ноқонуний ўлдирганлик айби билан 10 йилга қамалди. У 1961 йил декабрда озодликка чиқиб, Доғистоннинг Махачкала шаҳрида яшади ва 1964 йил декабрда вафот этди. [18, 611- ва 622-б.]

Заҳарлаш орқали юрак ҳуружи билан ўлдирилганларга доир яна битта мисол келтирай.

“Худди шундай усул билан Александр Яковлевич Шумский ўлдирилганди. У 1890 йилда Киев губерниясида камбағал оилада туғилган. 1908 йилда Украина социал-демократлар партиясига аъзо бўлди. 1917 йил кузидан 1919 йил кузигача Украина Эсерлар партияси аъзоси, 1919 йил кузидан 1920 йилга қадар Украина компартияси раҳбарларидан бири. Уни тарқатишгач Украина (болшевиклар) Компартияси ((б) КП)га аъзо бўлди ва Марказий Қўмита аъзоси этиб сайланди. 1920 йилда УССС Ички ишлар халқ комисари, 1921-1923 йилларда Полшада Совет Украинасининг вакили бўлиб ишлади. 1923-1924 йилларда Украина (б) КП ташвиқот ва тарғибот органи бўлмиш “Красный путь» (“Қизиллар йўли”) журналининг бош муҳаррири, 1924 йилдан 1927 йилгача – УССР Маориф халқ комиссари. У украинлаштириш сиёсатини фаол олиб борди.

Украина компартияси 1-котиби Лазар Каганович билан келишмовчиликдан кейин 1927 йилда Москвага Маориф ходимлари уюшмаси раиси вазифасига ўтказилди. Александр Шумский 1933 йилда 10 йилга Соловки номли (Россия шимолида, А.Ш.) қамоққа қамалди, 1935 йилда эса Сибирга сургун қилинди. Красноярск ва Саратовда сургунда бўлатуриб “Рус буюк давлатчилиги” миллий сиёсатига норозилик билдириб, Украинага қайтиш илтимосига рад жавоби берилса ўзини ўзи ўлдириш билан таҳдид қилиб Иосиф Сталин номига хатлар ёзишда давом этди. Дарвоқе, СССР раҳбарларига ёзган хатларидан ташқари у украин муҳожирлари билан алоқалари бўлганлигига доир маълумотлар бор.

Павел Судоплатов хотираларига асосан, Александр Шумскийни гум қилиш қарори Лазар Каганович ва Никита Хрушчев таклифига асосан КПСС МҚ котиби Алексей Кузнецов унга ва Виктор Абакумовга эълон қилган. Лазар Каганович, СССР Давлат хавфсизлик вазири ўринбосари, генерал-лейтенант Сергей Оголцов ва Григорий Майрановский Саратовга атайин жўнаб кетишган. Саратовдан Киевга аллақачон жўнаб кетган қурбон бўлмиш Александр Шумскийни 1946 йил 18 сентябр куни мажбуран Саратов шаҳар касалхонасига қайтариб олиб боришган. Расман у юрак ҳуружи билан вафот этди.” [18, 624-625 б.]

Москвадаги махсус лаборатория ҳақидаги қўшимча маълумотни [19]-мақоладан келтирай.

“1950-йилларда СССР НКВД Марказий аппаратида шахсан Г.Г.Ягода ва Л.П.Берия ҳомийлигида “Х” номли махсус лаборатория ташкил этилди. Чекист заҳаршуносларининг изланишлар мавзуси заҳарлар эканлигини фаҳмлаш қийин эмас. Дарвоқе, шундай заҳарларки, уларни ҳар қандай патологоанатомиявий ёриш орқали (мурда, А.Ш.) қонда борлигини аниқлаб бўлмайди. Лаборатория раҳбари тиббиёт фанлари доктори, қўшимча вазифа сифатида давлат хавфсизлиги қўмитаси майори бўлган қандайдир Майрановский эди.

Любянка ички қамоқхонасида ўлимга маҳкум қилинганларда синаб кўрилгани боис у яратган заҳарлар хатосиз ишларди. Улар юрак мушагини фалаж қилиши, мияга қон қўйилиши (инсулт, А.Ш.) ёки қон томирларининг бекилиши орқали ўлимга олиб келарди. Айрим маълумотларга кўра, ушбу махсус лаборатория маҳсулотлари (заҳарлари, А.Ш.) билан Вячеслав Менжинский (1874-1934, ОГПУнинг 1926-1934 йиллардаги раиси, А.Ш.), Валериан Куйбишев (1888-1935, СССР Давлат арбоби, А.Ш.), Максим Горкий (1968-1936, таниқли рус ёзувчиси, драматурги, 1918 йилдан 5 марта Нобел мукофотига номзод бўлган, А.Ш.) ўлдирилган” [19]

Москвадаги Токсикология (Заҳар) лабораторияси ташкил этилганидан бери 95 йил вақт ўтди. Бу даврда ижодкор жаллодлар заҳарларнинг ўта кам миқдор билан ўта тез ўлдирадиган янги турларини яратишди. Бунга доир мисолларни бошқа мақолаларимда келтираман, Аллоҳ хоҳласа.

Энди Хитой заҳарлари ҳақида ҳам озроқ маълумот берай.


6. ХИТОЙ ЗАҲАРЛАРИ


china2.jpgXITOYajdarhosi1 (700x538, 261Kb)

Фото 5. Хитой аждарҳосига қўйилган ҳайкал. [20]

Ер юзидаги энг қадимий тарихга эга бўлган мамлакатлардан бири Хитой, расмий номи Хитой Халқ Республикаси. Унинг тахминан 5 минг йиллик тарихи бор. Шу тарих давомида Хитой зиёлилари турли соҳаларда кўпгина муваффақиятларга эришган, инсониятга ихтиролар олиб кирган. Мана шу ихтиролар соясида Хитой махсус хизматлари минг йиллардан бери ишлатиб келаётган заҳарлар ҳам ўз ўрнига эга.

Бугунги кунда Хитой аҳолиси 1 миллиард 366 миллиондан ошган. Хитой жуда кўп соҳаларда дунёда биринчи ўринлардан бирига чиқди ва чиқмоқда. Масалан, Ер орбитасига сунъий йўлдошлар учирган ва космонавтлари фазода амалий ишлар қилиб Ерга қайтиб тушган Россия ва АҚШдан кейин учинчи давлатдир.

Хитой заҳарларнинг хилма-хил турларини яратиш ва ишлатиш соҳасида ҳам минг йиллардан бери биринчиликни 20-асргача сақлай олди. Бугунги – 21-аср кунларида ҳам Хитой заҳарлар турларига эгалик бўйича биринчи мамлакатлардан биридир. Хитой заҳарларига доир маълумотларни [19]- ва [21]-дан келтираман.

“Заҳар – тана оғирлигига нисбатан кам дозаларда у ёки бу даражада организм фаолиятининг бузилишига олиб келадиган моддадир. Инглиз тилидаги адабиётларда заҳар сўзидан бошқа toxins (токсин – ҳайвон ёки ўсимликдан олинган заҳарлар) ва venoms (тиш, ниш ва ҳоказолар ёрдамида сачратадиган заҳарлар) деб фарқланади” [19]

Бугунги кунда инсониятга маълум бўлган энг қадимий заҳар – бу Хитойларнинг гу номли заҳаридир. Гу сўзи “хумчадаги ҳашарот” маъносини билдиради. Бу заҳарни олиш йўли антиқадир: хумчага бир неча заҳарли ҳашарот, масалан, чаён, илон, кўпоёқ, ўргимчак жойлаштирилади. Менимча, битта хумчага фақат бир хил ҳашарот, масалан чаёнлар солинади. Оч қолган ҳашаротлардан кучлироғи кучсизроғини ейди ва бошқаларда бўлган заҳарни ҳам ўзида жамлайди. Охирги кучли ҳашаротдан қадимги хитойлар заҳар олишган ва уни душманларни ўлдиришда, бой қўшниларини заҳарлашда қўллашган. Бой қўшни касал бўлиб ўлгач унинг бойлиги аста-секин заҳар эгасига ўта бошлаган. [21]

Бундан 3 минг йил олдин ёзилган “Чжоу ли” номли ўша замон илмий асарида гу заҳарини махсус дуолар ва доривор ўсимликлар ёрдамида даф қиладиган махсус амалдорлар бўлгани ҳақида маълумот ёзилган.

Гу заҳарининг кимёвий таркиби ва уни тайёрлашнинг аниқ усули ҳозиргача номаълумдир. [21]

Маълумки, қадим замонларда инсонлар чодирларда яшаган. Энг қадимги заҳарлаш усулларидан бири: кечаси душман чодирига заҳарли илонларни ташлашган. Илонлар иссиқ жой излаб чодир ичида ерда ухлаб ётган кишининг жойига ўрмалаб кирган. Ухлаётган киши уйқу аралаш сал қимирлаган заҳоти безовта қилинган заҳарли илон уни чаққан. Қабиладошлари ва қариндошларига илон чақиши худди табиий ва тасодифий бўлиб кўринган. [19]

Хитойда заҳарли парпи (аконит, бир турли доривор ўсимлик, А.Ш.) ўсимлиги билан ёй ўқи учини мойлашган ва бундай ўқ душманни яралаш билан бирга уни заҳарлаган ҳам. [19]

Тарихдан битта факт келтирай. Дунёдаги энг машҳур саркардалардан бири, инсоният тарихидаги энг катта империя асосчиси Чингизхон (асли сими Темучин, 1155-1227) кўпчиликка маълум. Унинг отаси Есугей-баҳодирни 1164 йилда, яъни Чингизхон 9 ёшда бўлганида заҳарлаб ўлдиришган [22].

Чингизхон отасига қарши жиноят ҳозирги Монголия ҳудудида юз берган бўлсада, унинг овқатига аралаштирилган заҳар ўша вақтлар Хитойда ҳам маълум бўлган. Хитой махсус хизматлари ўшангача ҳам, ўшандан кейин ҳам юз йилликлар давомида бундай заҳарлардан бемалол фойдаланишган, деб ҳисоблайман.

1227 йилда Чингизхоннинг катта ўғли Жучини ҳам заҳарлаб ўлдиришган. [19]

“Бу даврларда (Чингизхон яшаган ва ундан кейинги даврларда, А.Ш.) Хитой заҳарлари кенг тарқалган. Улар аниқ натижа берарди. Бир турдаги заҳарлар истеъмол қилингач қурбон бирдан ўларди, бошқа турдагилари чидаб бўлмас оғриқлар ва қийноқлар билан ойлар ва йиллар давомида организмни (инсон танасини) пароканда қиларди. Токсикология соҳасида Хитой мутахассислари тенги йўқ деб ҳисобланарди. Улар кўпчилик ўтлар, томирлар, меваларнинг мураккаб аралашмасини ва уларни ўзига хос тайёрлаш орқали керакли самарадорликка эришганлар” [19]

Ўзбекистон махсус хизматлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақалараро антитеррор тузилмаси орқали ҳамкорлик қилаётган Россия ва Ҳитой заҳарлари билан танишгач, энди таҳлилий мақоламнинг шахсларнинг юрак ҳуружи билан боғлиқ воқеалар баёнига ўтсам бўлади.

Давоми бор

------------------------------------------------------------

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. NEHA KHULBE. Top 10 Deadliest Poisons In The World. Ricin (Дунёдаги 10 та энг хавфли заҳарлар. Канакунжут). - http://worldtop10.net/top-10-deadliest-poisons-in-the-world/

2. Шухратжон АХМАДЖОНОВ: Вооруженное ограбление меня в Вашингтоне (Шухратжон АХМАДЖОНОВ: Менга қарши Вашингтондаги босқинчилик ҳужуми).
Часть 1. – http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 25.7.2014).
http://dunyouzbeklari.com/archives/72243 (www.dunyouzbeklari.com 13.06.2014);
Часть 2. - http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 25.7.2014);
http://dunyouzbeklari.com/archives/74347 (www.dunyouzbeklari.com 13.07.2014);
Часть 3. - http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 25.7.2014);
http://dunyouzbeklari.com/archives/75630 (www.dunyouzbeklari.com 23.07.2014);
Часть 4. - http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 25.7.2014);
http://dunyouzbeklari.com/archives/78864 (www.dunyouzbeklari.com 20.08.2014);
Часть 5. - http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 26.7.2014);
http://dunyouzbeklari.com/archives/78091 (www.dunyouzbeklari.com 04.09.2014);
Часть 6. - http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 8.8.2014);
http://dunyouzbeklari.com/archives/78090 (www.dunyouzbeklari.com 25.09.2014).

3. Boborahim Mashrab. G’azallar & Ibrohim Haqqul. Mashrab nafasi. (Иброҳим Ҳаққул: Машраб нафаси китобидан). - http://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/boborahim-mashrab-gazallar-ibrohim-haqqul-mashrab-nafasi.html (www.kh-davron.uz/kutubxona/ 2014.31.07)

4. АҲМАДЖОНОВ Ш. Ўзбекистондаги сиёсий партиялар: бештаси рўйхатда ва биттаси махфий. –
1-қисм. - http://dunyouzbeklari.com/archives/89216 (www.dunyouzbeklari.com 2014.07.12);
2-қисм. – http://dunyouzbeklari.com/archives/95633 (www.dunyouzbeklari.com 2015.26.02);

5. «Желтый дождь». Ющенко поименно назвал своих «отравителей» – генералов СБУ Сацюка и Смешко (“Сариқ ёмғир”. Юшенко ўзини “заҳарловчи”ларини номма-ном айтди – УХХ генераллари Сацюк ва Смешко (СБУ – Служба безопасности Украины – Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ)). – http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1103302920 (www.centrasia.ru 20:02 17.12.2004).

6. Украина: Генпрокуратура вновь открыла дело о применении к Ющенко биологического оружия (Украина: Бош прокуратура Юшенкога қарши биологик қурол қўлланганига доир ишни қайтадан очди). - http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1102783200 (www.centrasia.ru 19:40 11.12.2004).

7. Атамбаева отравил зять президента РК? (Атамбаевни ҚР президентининг куёви заҳарладими?) - http://www.respublika-kz.info/news/politics/14573/ (www.respublika-kz.info 10.05.2011)

8. Турецкие медики подтвердили факт отравления премьер-министра Киргизии (Туркия тиббиётчилари Қирғизистон Бош вазири заҳарланганини тасдиқлашди). - http://www.newsru.com/arch/world/18jun2007/almaz.html (www.newsru.com 18.06.2007)

9. Общество прав человека Узбекистана. Бюллетень 2 (1994 г. – июнь 1995 г.). (Ўзбeкистон инсон ҳуқуқлари жамияти. Бюллитeн 2 (1994 й. – 1995 й. июн)). – 163 б.

10. МХХ раҳбари Иноятов Хитой билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи. -
http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2014/10/141015_china_uzbek_security_inoyatov (www.bbc.co.uk/uzbek/ 2014.15.10).

11. Шанхайская организация сотрудничества (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти). - https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A8%D0%B0%D0%BD%D1%85%D0%B0%D0%B9%D1%81%D0%BA%D0%B0%D1%8F_%D0%BE%D1%80%D0%B3%D0%B0%D0%BD%D0%B8%D0%B7%D0%B0%D1%86%D0%B8%D1%8F_%D1%81%D0%BE%D1%82%D1%80%D1%83%D0%B4%D0%BD%D0%B8%D1%87%D0%B5%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B0 (www.ru.wikipedia.org/wiki/ Материал из Википедии — свободной энциклопедии).

12. Тошкентда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. -
http://www.darakchi.uz/article/1034 (www.darakchi.uz 2014.28.03)

13. АҲМАДЖОНОВ Ш. АҚШ қамоғидаги ўзбеклар ёрдамга муҳтож. - http://dunyouzbeklari.com/archives/94362 (www.dunyouzbeklari.com 2015.09.02).

14. УМИДБЕК. Фуад Рустамхўжаев ўлими билан боғлиқ икки версия кўриб чиқилмоқда. -
http://www.ozodlik.org/content/article/24341714.html (www.ozodlik.org 2011.27.09).

15. АҲМАДЖОНОВ Ш. Обид қори Назаровга бўлган суиқасдга доир. - http://yangidunyo.com/?p=1121 (www.yangidunyo.com 2012.18.04);
http://yangidunyo.org/2013/02/19/%d0%be%d0%b1%d0%b8%d0%b4%d1%85%d0%be%d0%bd-%d2%9b%d0%be%d1%80%d0%b8-%d0%bd%d0%b0%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%be%d0%b2%d0%b3%d0%b0-%d0%b1%d1%9e%d0%bb%d0%b3%d0%b0%d0%bd-%d1%81%d1%83%d0%b8%d2%9b%d0%b0%d1%81/#more-1430 (www.yangidunyo.org 2013.19.02);
http://uzxalqharakati.com/archives/19993 (www.uzxalqharakati.com 2013.05.07).

16. Абдуллоҳ Бухорийни ўлдиришда гумон қилинган шахс ушлангани айтилмоқда. -
http://www.ozodlik.org/content/article/26735926.html (www.ozodlik.org 2014.12.12).

17. Здание органов госбезопасности на Лубянке (Любянкадаги давлат хавфсизлиги органлари биноси). -
https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%97%D0%B4%D0%B0%D0%BD%D0%B8%D0%B5_%D0%BE%D1%80%D0%B3%D0%B0%D0%BD%D0%BE%D0%B2_%D0%B3%D0%BE%D1%81%D0%B1%D0%B5%D0%B7%D0%BE%D0%BF%D0%B0%D1%81%D0%BD%D0%BE%D1%81%D1%82%D0%B8_%D0%BD%D0%B0_%D0%9B%D1%83%D0%B1%D1%8F%D0%BD%D0%BA%D0%B5 (www.ru.wikipedia.org/wiki/ Материал из Википедии — свободной энциклопедии)

18. КОЛПАКИДИ А.И. Ликвидаторы КГБ (ДХҚ гумдончилари). – М.: Яуза: Эксмо, 2009. – 768 с. - http://books.imhonet.ru/element/117920/links/

19. ТРАУТАНДРАПУТРА Д. История ядов, или хроники знаменитейших отравлений (Заҳарлар тарихи, ёки машҳур заҳарланишлар хроникаси). -
http://trautalitera.narod.ru/chtivo/otrava.html (www.trautalitera.narod.ru )

20. Туры в Китай (Хитойга саёҳат). - http://www.isttour.ru/component/content/article/2/533-2012-06-21-08-52-54

21. Чингисхан. - https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A7%D0%B8%D0%BD%D0%B3%D0%B8%D1%81%D1%85%D0%B0%D0%BD (www.ru.wikipedia.org/wiki/ Материал из Википедии — свободной энциклопедии)

22. СТЕРЛИГОВ И. Наука смерти. Лучшие яды (Ўлим фани. Энг яхши заҳарлар). - http://www.strf.ru/material.aspx?CatalogId=222&d_no=31289 (www.strf.ru 27.05.2010).

-----------------------------------------------

E-mail: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com

2015 йил 25 март

АҚШ, Вашингтон шаҳри
Рубрики:  Статьи 2015 года

Комментарии (0)

ПАЙҒАМБАР МУҲАММАД (С.А.В) ҲАЁТ ТАРЗИ

Дневник

Суббота, 10 Января 2015 г. 17:38 + в цитатник
ПАЙҒАМБАР МУҲАММАД (С.А.В) ҲАЁТ ТАРЗИ
Буни ҳар бир киши билмоғи керак.
Khanna-Kabba-Wallpaper-Makka-Saudi-Arabia-Khanna-Kabba-Picture-wwwapnimarzicom05 (700x434, 102Kb)

ЮМШОҚ ГАПИР

ТАВОЗЕ БИЛАН ЮР

ОҚИЛОНА ОВҚАТЛАН

ЧУҚУР НАФАС ОЛ

ЕТАРЛИЧА УХЛА

ОДОБ ДОИРАСИДА КИЙИНГИН

МУЛОЙИМ МУОМАЛА ҚИЛ

ДАДИЛ ИШ ҚИЛ

ЧИДАМ БИЛАН МЕҲНАТ ҚИЛ

РОСТГЎЙ ЎЙЛА

ТЎҒРИ ЭЪТИҚОД ҚИЛ

ЎЗИНГНИ ОДОБ-АХЛОҚ ДОИРАСИДА ТУТ

АМАЛИЁТ БИЛАН ЎҚИ

ТАРТИБЛИ РЕЖАЛАШТИР

ҲАЛОЛ МЕҲНАТ БИЛАН ТИРИКЧИЛИК ҚИЛ

ЎЙЛАБ САРФЛА

ДОИМО ХАЙРИЯ ҚИЛ

АСТОЙДИЛ САЖДА ҚИЛ

ОТА-ОНАНГГА ШОД-ХУРРАМЛИК БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛ

МУҲАББАТИНГНИ ОТАШИН КЎРСАТ

Рус тилидан ўзбек тилига Шуҳратжон Аҳмаджонов ўгирди

2015 йил 10 январ

АҚШ, Вашингтон шаҳри

--------------------------------------------------------------------

Это должен знать каждый.


10896903_853459404717859_73501094776911202_nPAYG'AMhayotTARZI2 (533x700, 49Kb)

https://www.facebook.com/islam.today.russia/photos/a.450939608303176.108555.450932134970590/853459404717859/?type=1&theater (www.facebook.com/islam.today.russia/photos/ 2015)
Рубрики:  Статьи 2015 года


 Страницы: 2 [1]