-Рубрики

 -Поиск по дневнику

Поиск сообщений в Турон_Шухратжони

 -Подписка по e-mail

 

 -Постоянные читатели

 -Статистика

Статистика LiveInternet.ru: показано количество хитов и посетителей
Создан: 06.02.2012
Записей: 449
Комментариев: 9
Написано: 490


БИРЛИК 35 ЁШДА! ТАБРИГИМ!

Суббота, 11 Ноября 2023 г. 00:07 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

БИРЛИК 35 ЁШДА! ТАБРИГИМ!

2023 йил 11 ноябр куни Ўзбекистон Бирлик халқ ҳаракати ташкил қилинганига 35 йил тўлади. Мен Бирлик халқ ҳаракатида 1988 йил ноябр ойи охиридан Тошкент шаҳар ташкилоти раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаол қатнашганман. Ва кўпгина тарихий воқеаларнинг гувоҳиман.

Тарихимизда 19-аср охири – 20-аср бошида Жадидчилик ҳаракати Туркистон мустақиллиги учун кураш олиб борган бўлса, 20-аср охирида Бирлик халқ ҳаракати Ватанимиз мустақиллиги учун фаол кураш олиб борди ва Жадидчилар орзў қилган мустақилликка эришишимизга катта ҳисса қўшди.

Битта муҳим тарихий факт: 1989-1990 йилларда Бирлик халқ ҳаракати сафларида ўша вақтдаги 16 миллионлик Ўзбекистон халқининг бир миллионга яқин фуқароси қатнашди.

Бирликчиларни ва оила аъзоларини Ўзбекистон Бирлик халқ ҳаракати ташкил қилинганининг 35 йиллиги билан самимий табриклайман.

Ишончим комилки, тарихий воқеалар ёзилган мақолалар ва китоблар асосида замондош ёшларимиз ва авлодларимиз кўпгина қизиқарли тарихий филмлар яратишади. Бизнинг вазифаларимиздан бири – шундай мақолалар ва китобларни ёзиб сайтларда чоп қилиш, суҳбатлар ўтказиш орқали уларга етказиб беришдир. Шу мақсадда мен 2022 йилда “Бирликчилар” номли китобимнинг тўртинчи нашрини ёзиб www.liveinternet.ru сайтидаги Кундалигим (Дневник)да 14 қисм қилиб чоп қилдим. “Бирликчилар” номли китобимни яхлит қилиб чоп қилиш иложим бўлмади. Китобим манзили:

ШУҲРАТЖОН АҲМАДЖОНОВ. Бирликчилар. Китобнинг тузатилган ва тўлдирилган тўртинчи нашри. - 2022: БИРЛИКЧИЛАР китоб | Записи в рубрике 2022: БИРЛИКЧИЛАР китоб | Дневник Турон_Шухратжони : LiveInternet - Российский Сервис Онлайн-Дневников (www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/6986218/ www.liveinternet.ru “Турон Шухратжони” кундалиги (дневник)даги “2022: БИРЛИКЧИЛАР китоб” рукни, (2022.31.08 – Бошланиши, Давоми 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7. 2023.10.05 - Давоми 8, 9, 10, 11, 12, Охири).

Ушбу китобимни яхлит ҳолда Муҳаммадсолиҳ Абутов ўзининг www.siyosat.wordpress.com сайтида “Бирлик тарихи” номи билан 2023 йил 3 ноябр куни чоп қилди. Унинг манзили:

ШУҲРАТЖОН АҲМАДЖОНОВ. Бирлик тарихи. (Бирликчилар) Китобнинг тузатилган ва тўлдирилган тўртинчи нашри. - БИРЛИК тарихи — Ислом ва Сиёсат الإسلام والسياسة Ислам и Политика (wordpress.com) (www.siyosat.wordpress.com/2023/11/03/бирлик-тарихи/ 2023 йил 3 ноябр).

185 бетлик “Бирликчилар” номли китобим мундарижасини қуйида келтирмоқдаман.

МУНДАРИЖА

Андрей Малишконинг “Ҳақиқат” номли шеъри. Эркин Воҳидов таржимаси.
Рустам Ғойиповнинг “Ҳақиқат” номли қўшиғи.
Абдулазиз Маҳмудов ҳақида (2022).
Китобнинг 4-нашрига сўзбоши (2022).
Китобнинг 3-нашрига сўзбоши (2018).
Китобнинг 2-нашрига сўзбоши (2007).
Муаллиф ҳақида (2007).

1-қисм. Инсон ҳуқуқлари.
1.1. Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тарихи.
1.2. Инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи ташкилотлар.
1.3. 1848: Виктор Гюго маърузаси.
1.4. Инсоннинг яшаш ҳуқуқи.

2-қисм. 1988: Бирлик ташкил этилиши тарихи.
2.1. Бирлик ташкил этилиши арафасида Совет Иттифоқидаги вазият.
2.2. Дастлабки маълумотлар.
2.3. Фахриддин Худойқулов (1962).
2.4. Дадахон Ҳасан (1940.11.11).
2.5. Муҳаммад Солиҳ (1949.20.12).
2.6. Зоҳир Аълам (1943-2014).
2.7. Тоҳир Каримов (1946-2021).
2.8. Абдуманноб Пўлатов (1951-2010).
2.9. Абдураҳим Пўлатов (1945.7.11).
2.10. Рауф Парфи (1943-2005).
2.11. Усмон Азимов (1950).
2.12. Қаҳрамон Ғўломов.
2.13. Аҳмад Аъзам (1949-2014).
2.14. Ғўломқодир Турсунов.
2.15. Ҳуршид Даврон (1952.20.01).
2.16. Миразиз Аъзам (1936.29.03).
2.17. Пўлат Зоҳидов (1932).
2.18. Абдуқодир Эргашев (1946-2018).
2.19. Зухриддин Исомиддинов.
2.20. Бахтиёр Каримов.
2.21. Бекжон Тошмуҳаммедов (1935-2020).
2.22. Ислом Ҳолбоевга доир.
2.23. Юрий Ласкинга доир.
2.24. Бирлик дастлабки Дастур лойиҳаси тарихи.

3-қисм. 1988: Бирлик раҳбариятининг катта хатоси ва унинг бош айбдори.
3.1. Бирлик раиси қандай сайланди?
3.2. Академик Восил Қобулов (1921-2010).
3.3. Восил Қобулов ва Абдураҳим Пўлатов.
3.4. Бирликнинг Таъсис қурултойидаги сохталиклар.

4-қисм. 1989-1990: Аскарларнинг ҳаёт ҳуқуқи учун кураш.
4.1. Гулчеҳра Нуруллаева. Оналар фарёди. Шеър.
4.2. Аскарларнинг ўлдирилиш сабаблари.
4.3. Бирликчи шифокорлар жасорати.
4.4. Бирлик раҳбариятининг Каримовга Мурожаатномаси ва Горбачевга Телеграммаси.
4.5. Ҳуснитдин Мухамедов тобути ва 1990 йил 26 апрел намойиши.
4.6. Анвар Каримов тобути ва 1990 йил 28 апрел воқеалари.
4.7. Бирликчилар Тошкент аэропортида.
4.8. Президент қароргоҳига тобутни олиб борилиши ва фотосуратга туширилиши.
4.9. Бирликчилар ва милиция ходимлари.
4.10. Ҳамидов, Зиёмов ва Каримовнинг Президент қароргоҳидан чиқиб келиши.
4.11. Кенжабоевга берилган фотоплёнка хусусида.
4.12. Бирликчилар ва Ислом Каримов учрашуви.
4.13. Шуҳрат Исматуллаев Ўзбекистон Олий Совети Президиуми йиғилишида.
4.14. Аскарларнинг ҳаёт ҳуқуқи учун Бирликчилар кураши натижалари.
4.15. Қўшимча маълумотлар.

5-қисм. 1990: Ўш-Узган қирғини.
5.1. Марказий Осиёдаги учта миллатлараро қирғин.
5.2. 1989: Фарғона водийсидаги қирғин.
5.3. Махсус хизмат органлари қирғин айбини бошқа миллатга ағдариши.
5.4. Аскар тобути ва Президент билан учрашув.
5.5. 1990: Ўш-Узган қирғини арафасида.
5.6. Қирғин ва Узгандаги қочқинлар лагери.
5.7. Ўзбек йигитлари Ўш сари йўлда.
5.8. Ўзбек мухолифати чора-тадбирларининг бошланиши.
5.9. Москвадаги акцияда қатнашишга таклиф.
5.10. Босқинчилар ҳужуми.
5.11. Бир гуруҳ бирликчиларнинг Узганга ёрдам сафари.
5.12. Қирғизистон раҳбариятининг ёлғон ҳисоботлари.
5.13. Узганга дастлабки сафарим.
5.14. Москва сафарига тайёргарлик.
5.15. Поезд ҳалокати.
5.16. “Россия” меҳмонхонаси олдида.
5.17. Бирлик раҳбарияти маблағни қаердан оларди?
5.18. Узганлик қочқинларга доир Москвадаги фотомонтажим.
5.19. Очлик акцияси билан боғлиқ кулгили воқеа.
5.20. Менга доллар бермоқчи бўлди.
5.21. Юз минг кишилик митинг.
5.22. Горбачевга ёзган хатим.
5.23. Айғоқчи.
5.24. Совет Иттифоқи Олий Кенгашининг Қарори.
5.25. Асқар Ақаев – Қирғизистон президенти.
5.26. Бишкекдан ҳукумат телеграммаси.
5.27. Узганга иккинчи сафарим.
5.28. Узгандаги ДХҚ раҳбари билан суҳбат.
5.29. Жабрдийдалар ва Машраб ғазали.
5.30. Таланган ва ёнган уйлар.
5.31. Ижроқўм раиси уйида.
5.32. Қочқинлар муаммоси ҳал этилиши.
5.33. Онахон дуоси.
5.34. Узганлик уйидаги ҳикоя.
5.35. Узганликларга доир Тошкентдаги фотомонтажим.

Сўнгги сўз ўрнида

Иловалар.
1-илова. 2001: “Қарз балосидан огоҳ бўлгин, халқим!” номли китобим учун қилинган тазйиқлар.
2-илова. 2001: “Гап-гаштакдан – Жадидчилик ҳаракатига!” номли китобим тарихи.
2-иловага илова. 2001 йилдаги “Гап-гаштакдан – Жадидчилик ҳаракатига” номли китобимнинг охирги 21-параграф қўлёзмаси матни.
3-илова. 1988: Ўзбекистон табиати, маънавий ва моддий бойликларини муҳофаза этиш ҳаракати. Ҳаракатнинг шартли атамаси – Бирлик (Дастур лойиҳаси).
4-илова. 2007: Тошкентда қурилган дидсиз, қоп-қора темир панжаралар ва Ўзбекистон катта қамоқхонага ўхшаши.
5-илова. 2003: Демократлар давраси гап-гаштагининг Устави.
6-илова. 1991: Адҳат Синўғил. Китоблар: Шеър. Татар туркийсидан ўзбек туркийсига Абдулла Орипов ўгирган.

Изоҳлар.
Фойдаланилган адабиётлар.
1993DEMOKsud1 (700x424, 99Kb)
Фото. “Миллий Мажлис” ташкил этишга ҳаракат қилганликда айбланиб судланган (чапдан ўнгга) Атаназар Арифов, Салават Умурзоқов, Абдулазиз Махмудов, Бобур Шокиров ва Ҳазратқул Худойбердиев Ўзбекистон Олий судига келган бир гуруҳ бирликчилар, эркчилар ва қариндошлари даврасида. Тошкент шаҳри. 1993 йил 6 август. Муаллиф фотоси.
Рубрики:  ПРАВОЗАЩИТА
MUXOLIFAT
2023 YILGI MAQOLALARIM

 

Добавить комментарий:
Текст комментария: смайлики

Проверка орфографии: (найти ошибки)

Прикрепить картинку:

 Переводить URL в ссылку
 Подписаться на комментарии
 Подписать картинку