-Рубрики

 -Поиск по дневнику

Поиск сообщений в Турон_Шухратжони

 -Подписка по e-mail

 

 -Постоянные читатели

 -Статистика

Статистика LiveInternet.ru: показано количество хитов и посетителей
Создан: 06.02.2012
Записей: 451
Комментариев: 9
Написано: 492


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН: МУАММО ВА УНИНГ ЕЧИМИ (ДАВОМИ 1)

Понедельник, 27 Марта 2023 г. 20:35 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН: МУАММО ВА УНИНГ ЕЧИМИ (ДАВОМИ 1)
5. 1993: ДИКТАТОР ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ВАЪДАБОЗЛИГИ

“1993-йилда Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон таркибида 20 йил муддатга қолишга, сўнг 2013-йили референдум йўли билан мустақил давлат бўлишга икки томонлама шартнома тузилади.” [1]

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов (1938-2016) ва Қорақалпоғистон раҳбарияти 1993 йилда имзолаган ва ўзаро муносабатларни қонунлаштирган давлатлараро шартнома ҳеч қаерда эълон қилинган эмас ва у ҳамон сир тутилмоқда. Диктатор Ислом Каримов 1993 йилда ушбу шартномага имзо қўйиб Қорақалпоғистон раҳбариятига катта ваъдалар берган. Лекин ваъдабоз Ислом Каримов ушбу ваъдаларни бажариш учун деярли ҳеч бир иш қилмади. Қорақалпоғистондаги ижтимоий-сиёсий вазият эса 2013 йилдан кейин янада мураккаблаша борди.

Мен “Ислом Каримов ва МХХнинг салбий ишлари” номли катта таҳлилий мақоламни 2018 йил 2 ноябр куни ёзиб сайтларда чоп қилганман ([5]-га қаранг). Мен ўша мақоламда диктатор Ислом Каримов президентлиги даврида йўл қўйган элликта камчилигини фактлар асосида ёздим. Қорақалпоғистон масаласида ваъда бериб ваъдасини бажармагани унинг 51-камчилигидир.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Қорақалпоғистон раҳбарияти 1993 йилда имзолаган давлатлараро шартномани очиқ матбуотда эълон қилмоқ керак.

6. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ КАМЧИЛИКЛАРИ

Қорақалпоғистон Конституциясидаги жиддий камчиликлар “Проблемы становления и развития государственности Республики Каракалпакстан (Қорақалпоғистон Республикаси давлатчилиги ташкил топиши ва тараққиёти муаммолари)» номли [2]-мақоланинг “Қорақалпоғистон Конституциясида таҳлили” номли параграфида рус тилида яхши ёзилган. Уни ўзбек тилига мен ўгирдим.

[2]-мақолада Қорақалпоғистон Конституциясидан олинган иқтибослар қисқача ёзилган. Мен ўша моддалар матнини “Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси” дан тўлиғича келтирдим ([6]).

“Мустақил Қорақалпоғистон Конституцияси 1993 йил 9 апрел куни қабул қилинган. Унга 1994, 1995, 1997, 2003 ва 2014 ( 2019, А.Ш.) йилларда ўзгартиришлар киритилган. Расмий жиҳатдан бу республиканинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш учун қилинган. Бироқ мухолифат бу ўзгаришлардан асосий мақсад Ўзбекистон Марказий ҳукуматининг мухториятни ҳар қандай мустақил қарорлар қабул қилиш имкониятидан маҳрум этишни ўз ичига олган режаларни амалга ошириш эди, деб ҳисоблайди.

Конституциянинг 1-моддасида “Қорақалпоғистон - Ўзбекистон Республикаси таркибига кирадиган суверен демократик республика. Давлатнинг «Қорақалпоғистон Республикаси» ва «Қорақалпоғистон» деган номлари бир маънони англатади. Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ва битимлар билан тартибга солинади. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга. (Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси, [6]-га қаранг)

3-моддада шундай дейилган: «Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизимини белгилайди, Ўзбекистон Республикаси сиёсатига мос сиёсатни олиб боради. [6]» Демак, Қорақалпоғистон, давлат суверенитети бўлишига қарамай, мустақил ташқи ва ички сиёсат юритмайди, балки уни Ўзбекистон манфаатларига тўлиқ бўйсундиради. Бу эса, ўз навбатида, Қорақалпоғистон Республикаси асосий қонунининг бошқа моддаларига зиддир, яъни 7-моддасида шундай дейилган: «Қорақалпоғистон Республикасида давлат ҳокимияти [Қорақалпоғистон] (Ўзбекистон эмас) халқи манфаатларини кўзлаб ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади [6]» ва 10-моддага кўра «Қорақалпоғистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Жўқорғи Кенгеси иш олиб бориши мумкин [6]» (Ўзбекистон давлат ҳокимияти органлари эмас).

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг IV боби Қорақалпоғистоннинг халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларига бағишланган бўлиб, унинг фақат битта моддаси (17-модда) мавжуд. Бу Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистонга тўлиқ сиёсий ва иқтисодий қарамлигидан далолат беради. Бу Қорақалпоғистон ҳукуматининг Шотландия (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги таркибига кирувчи) ёки Ироқ Курдистони мисолида халқаро майдонда мустақил, ҳеч бўлмаганда соф вакиллик сиёсатини олиб боришга қаратилган сиёсий иродаси йўқлигидан далолатдир. Ироқ Курдистони Ироқ таркибидаги мухторият, шунга қарамай, минтақада ва ундан ташқарида катта ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолликни кўрсатмоқда.

Қорақалпоғистон парламент республикасидир (бошқарув шакли президентлик республикаси бўлган Ўзбекистондан фарқли ўлароқ). 68-моддада (Бешинчи бўлим, XVII боб) “Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади” деб белгиланган. Жўқорғи Кенгес беш йил муддатга сайланадиган 65 депутатлардан иборат (69-модда).

Асосий қонуннинг 70-моддасида Жўқорғи Кенгеснинг ваколатлари санаб ўтилган. Улардан: Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; Қорақалпоғистон Республикаси қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгарттириш ва қўшимчалар киритиш, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунларини шарҳлаш; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисини ва унинг ўринбосарини сайлаш; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиумини тузиш; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аъзоларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси вазирликларини, давлат қўмиталарини ҳамда бошқа давлат бошқарув органларини тузиш ва тугатиш; Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциявий назорат қўмитасини, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди раиси ва унинг ўринбосарини, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг раиси ва унинг ўринбосарини, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди ва Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг раисларини сайлаш; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тақдимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Прокурорини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш; халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорларини тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш; маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш; республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимини ҳамда вакилликларини белгилаш; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тақдимига биноан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бюджетини ва унинг ижроси бўйича ҳисоботларни тасдиқлаш; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий вакиллик органларига сайлов тайинлаш Марказий сайлов комиссиясини тузиш; Ўзбекистон Республикасининг олий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига таклифлар киритиш; парламент назоратини ва ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. (Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ... ([6])).

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг ушбу моддаси Қорақалпоғистон Республикаси суверенитети чекланганлигининг яна бир далилидир. Бундан келиб чиқадики, республика ҳокимият органларининг барча муҳим кадрлар тайинлашлари Тошкент шаҳридаги ҳукумат билан келишилган ҳолда амалга оширилиши керак.

80-моддада (XVIII боб) Жўқорғи Кенгеси раиси (Парламент Спикери) “Қорақалпоғистон Республикасининг раҳбари ва Қорақалпоғистон Республикасининг олий мансабдор шахси” деб эълон қилинган. Жўқорғи Кенгеси раисининг номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилганидан кейингина Жўқорғи Кенгеси томонидан сайланади (80-модда).

(80-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Раҳбари ва энг юқори лавозимли шахсидир.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатлари орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ваколати муддатига сайланади. [6] А.Ш.)

Қорақалпоғистон Республикасининг ушбу моддаси, худди 3-модда ва 79-моддалари каби, 1993-йилдаги давлатлараро шартнома Қорақалпоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси (иккита суверен давлатлар) ўртасидаги муносабатлар субъектларнинг тенг ҳуқуқлиги тамойилларига асосланиб эмас, балки “марказ-вилоят” формуласига кўра, бунда Қорақалпоғистон чекланган мухториятга эга бўлган ва марказга (Тошкентга) тўлиқ қарам вилоят сифатида бўлаётганини таъкидлашга асос бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси таҳлили шуни таъкидлаш имконини берадики, асосий қонуннинг биринчи таҳририга киритилган ўзгартишлар (1994, 1995, 1997, 2003 ва 2014 (ҳамда 2019, А.Ш.)) республиканинг давлат суверенитетини ҳақиқатда йўқ қилди, Ўзбекистон марказий ҳокимиятига муҳим ваколатларни бериш орқали республика ҳокимият органларига мустақил ички сиёсат юритиш, республика раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларни сайлаш ва тайинлаш имкониятидан маҳрум қилди.” [2]

7. 2007: “ЭРКИН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН” МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ ПАРТИЯСИНИНГ БАЁНОТИ

Қорақалпоғистон мухолифатининг эзгу мақсадларини билиш учун улар фаолиятига доир айрим маълумотларни келтирай.

2007 йил ноябрда “Эркин Қорақалпоғистон” Миллий Тикланиш партияси Баёнот эълон қилди ([7]). Ушбу қарорни аввал рус тилидаги матнини, кейин унинг ўзбек тилидаги таржимасини келтираман.

«ЗАЯВЛЕНИЕ ПАРТИИ НАЦИОНАЛЬНОГО ВОЗРОЖДЕНИЯ "ЕРКИН КАРАКАЛПАКСТАН"

Мы категорически осуждаем порочную практику лишения права на самоопределение-независимость Республики Каракалпакстан.

Мы выступаем за проведение всеобщего референдума и принятие Декларации о государственном суверенитете, что предполагает полную независимость государства.

Мы выступаем за безотлагательную ликвидацию колониального узбекистанского режима и его администрации во всех видах, и требуем ликвидировать гнет колониализма в Республике Каракалпакстан.

Мы выступаем за свободный и независимый Каракалпакстан!

Мы выступаем за решение вопроса административно-территориального устройства, социально-экономической и внутренней, внешней, оборонной политики Республики Каракалпакстан самостоятельно.

Мы категорически осуждаем воцарившийся хаос в экономике Каракалпакстана, прежде всего, по причине безропотного подчинения руководителей Каракалпакстана всем указаниям Ташкента.

Мы категорически осуждаем рукотворную экологическую катастрофу, геноцид, целенаправленно уничтожающий каракалпаков -как народ по сценарию Ислама Каримова и его вассалов.

Мы выступаем за мирное сосуществование с другими братскими народами, проживающими на территории Республики Каракалпакстан.

Мы призываем всех сотрудников СНБ, МВД, солдат и сержант, офицеров Вооруженных сил Республики Узбекистан подумать над тем, против кого они направляют оружие и свои силы? Остановитесь, так не может продолжаться бесконечно,вы часть народа, сыновья и дочери узбеков, каракалпаков, туркмен, таджиков, казахов. Мы единное целое,нам жить вместе и умирать на родной земле. Подумайте над тем, что и как будут говорить о вас потомки-назовут палачами своего народа или сынами Отечества, которые в трудное время защитили свой народ.

МЫ ВЕРИМ, РЕСПУБЛИКА КАРАКАЛПАКСТАН БУДЕТ НЕЗАВИСИМОЙ!

Да здравствует наш родной ничем ни сравненный и свободный, независимый Каракалпакстан!

Да здравствует свободная независимая Республика Каракалпакстан!” [7]

Ушбу қарорни рус тилидан ўзбек тилига мен ўгирдим.

“ЭРКИН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН” МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ ПАРТИЯСИНИНГ БАЁНОТИ

Биз Қорақалпоғистон Республикасининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва мустақиллик ҳуқуқидан маҳрум қилишдек ёмон (ахлоқсиз) амалиётни қатъий қоралаймиз.

Биз умумхалқ референдумини ўтказиш ва давлатнинг тўлиқ мустақиллигини назарда тутувчи Давлат суверенитети тўғрисидаги декларасияни қабул қилиш тарафдоримиз.

Биз мустамлакачи Ўзбекистон режими ва унинг ҳар қандай кўринишидаги бошқарувни зудлик билан йўқ қилиш тарафдоримиз, ва Қорақалпоғистон Республикасида мустамлакачилик зулмининг йўқ қилинишини талаб қиламиз.

Биз озод ва мустақил Қорақалпоғистон тарафдоримиз!

Биз Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши, ижтимоий-иқтисодий ва ички, ташқи, мудофаа сиёсати масаласини мустақил ҳал этиш тарафдоримиз.

Биз Қорақалпоғистон иқтисодиётида, биринчи навбатда, Қорақалпоғистон раҳбарларининг Тошкентнинг барча кўрсатмаларига юмшоқ итаоткорлиги туфайли ҳукм сураётган тартибсизликни қатъий қоралаймиз.

Биз қўлбола экологик ҳалокатни, Ислом Каримов ва унинг вассаллари ссенарийси бўйича қорақалпоқларни халқ сифатида мақсадли равишда йўқ қилаётган геносидни қатъий қоралаймиз.

Биз Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қардош халқлар билан тинч-тотув яшаш тарафдоримиз.

Биз Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлигининг барча ходимларини, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари аскар ва сержантларини, офисерларини қурол-яроғ ва ўз кучларини кимга қарши йўналтираётгани ҳақида ўйлашга чақирамиз. Тўхтанг, бу абадий давом эта олмайди, сизлар ўзбек, қорақалпоқ, туркман, тожик, қозоқнинг ўғил ва қизлари бўлган халқнинг бир қисмисиз. Биз бир бутунмиз, биз бирга яшаймиз ва она юртимизда ўламиз. Сизнинг авлодларингиз сиз ҳақингизда нима ва қандай дейишини ўйлаб кўринг – улар сизни ўз халқининг жаллодлари ёки оғир дамларда ўз халқини ҳимоя қилган Ватан ўғлонлари деб аташади.

БИЗ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛ БЎЛИШИГА ИШОНАМИЗ!

Яшасин жонажон, беқиёс ва озод, мустақил Қорақалпоғистонимиз!

Яшасин озод мустақил Қорақалпоғистон Республикаси!” [7]

8. 2019: СУВЕРЕН МУСТАҚИЛ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУРГУНДАГИ ҲУКУМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР

Қорақалпоғистон Республикаси Демократиявий танлови сиёсий қўмитаси 2019 йил 24 октябр куни “Суверен мустақил Қорақалпоғистон Республикасининг сургундаги ҳукуматини ташкил этиш тўғрисидаги қарор”ни рус тилида эълон қилди ([8]). Ушбу қарорни аввал рус тилидаги матнини, кейин унинг ўзбек тилидаги таржимасини келтираман.

«ПОЛИТИЧЕСКИЙ КОМИТЕТ ДЕМОКРАТИЧЕСКИЙ ВЫБОР
РЕСПУБЛИКИ КАРАКАЛПАКСТАН

РЕШЕНИЕ О СОЗДАНИЕ ПРАВИТЕЛЬСТВА В ИЗГНАНИИ СУВЕРЕННОЙ НЕЗАВИСИМОЙ РЕСПУБЛИКИ КАРАКАЛПАКСТАН

В связи с беспрецедентным нарушением суверенитета Независимой Республики Каракалпакстан, с беззаконием оккупационного режима Правительства Узбекистана в Республике Каракалпакстан, запретом в регистрации политических партий и общественных организаций Каракалпакстана, в связи со всеобщим обнищанием народа Республики Каракалпакстан, ущемлении интересов граждан Республики Каракалпакстан, запретом соблюдении веками установленных традиций граждан Каракалпакстана при погребении усопших и организации свадебных мероприятий, преследовании политических и гражданских активистов, их незаконных арестов, пыток и осуждений по сфабрикованным уголовным делам, организации заказных убийств политических лидеров Каракалпакстана и членов их семей, в связи с организацией Правительством Узбекистана массовых принудительных работ в Республике Каракалпакстан включая принудительный детский труд, в связи с массовой дискриминацией коренного населения Республики Каракалпакстан при приеме на работу, выдаче льгот, жилья, автомобилей, пенсий и пособий, а также при установлений тарифов на коммунальные и другие услуги в связи с массовым переселением граждан Узбекистана в Республику Каракалпакстан и вытеснением своих граждан за пределы Каракалпакстана, в связи с организацией незаконных выборов партий Узбекистана на территории Республики Каракалпакстан которые противоречат статье 1 основного закона, Декларации о Суверенитете Республики Каракалпакстан, в связи с несоблюдением элементарных санитарных норм при очистке и подаче населению питьевой виды и а также полным отсутствием нормальных услуг с сфере медицинских услуг, услуг скорой помощи что приводит к гибели мирных граждан Республики Каракалпакстана а также расцветом коррупции, расхищении бюджетных фондов, природных ресурсов, валютно-денежных поступлений и фондов спасения Арала ПОЛИТИЧЕСКИЙ КОМИТЕТ «ДЕМОКРАТИЧЕСКИЙ ВЫБОР РЕСПУБЛИКИ КАРАКАЛПАКСТАН» созданный 24 Октября 2019 года ОБЪЯВЛЯЕТ:

О создании легитимного Правительства Республики Каракалпакстан в ИЗГНАНИИ для представления интересов народа Республики Каракалпакстан, для восстановления суверенитета и Независимости Республики Каракалпакстан, для представления интересов жителей Каракалпакстана в международных организациях, в ООН, в ОБСЕ и ходатайствования полноправного членства Республики Каракалпакстан в Организации Объединённых Нации и ведения общественно хозяйственной и политической деятельности Республики Каракалпакстан на основании Декларации Независимости Республики Каракалпакстан принятой 14 декабря 1990 года. Депутаты Правительства Республики Каракалпакстан в ИЗГНАНИИ представляют интересы всего населения Республики Каракалпакстан.

ПОДПИСЬ ЧЛЕНА КОМИТЕТА «ДЕМОКРАТИЧЕСКИЙ ВЫБОР» РЕСПУБЛИКИ КАРАКАЛПАКСТАН, ЧЛЕНА ПРАВИТЕЛЬСТВА В ИЗГНАНИЙ СУВЕРЕННОЙ НЕЗАВИСИМОЙ РЕСПУБЛИКИ КАРАКАЛПАКСТАН:

(Подписали 278 депутатов, лидеров демократических партий, лидеров общественных и политических движений, представителей культурных центров, объединений, Правозащитники Республики Каракалпакстан, аксакалы и лидеры групп и гражданские активисты)

“24” Октября 2019 года» [8]

Ушбу қарорни рус тилидан ўзбек тилига мен ўгирдим.

“ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДЕМОКАТИЯВИЙ ТАНЛОВИ СИЁСИЙ ҚЎМИТАСИ

СУВЕРЕН МУСТАҚИЛ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУРГУНДАГИ ҲУКУМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР

Мустақил Қорақалпоғистон Республикаси суверенитети мисли кўрилмаган даражада бузилганлиги, Ўзбекистон Ҳукуматининг Қорақалпоғистон Республикасидаги босқинчилик режимининг қонунсизлиги, Қорақалпоғистоннинг сиёсий партиялари ва жамоат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш тақиқланганлиги муносабати билан, Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий қашшоқлашуви, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролари манфаатларига путур етказилиши, Қорақалпоғистон Республикаси фуқароларининг ўликларни дафн этиш ва тўй-маъракаларни ташкил этишда асрлар давомида ўрнатилган анъаналарга риоя қилишларини тақиқлаш, сиёсий ва фуқаролик фаолларини таъқиб қилиш, уларни ноқонуний ҳибсга олиш, қийноққа солиш ва уйдирма жиноят ишлари бўйича судлаш ҳамда жазолаш, Қорақалпоғистоннинг сиёсий етакчилари ва уларнинг оила аъзоларини буюртма асосида ўлдиришни ташкил этиш, Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Қорақалпоғистон Республикасида оммавий мажбурий меҳнат, шу жумладан мажбурий болалар меҳнати ташкил этилганлиги муносабати билан, Қорақалпоғистон Республикасининг туб аҳолисини ишга қабул қилиш, имтиёзлар, нафақалар, уй-жой, автомашиналар, пенсиялар беришда, шунингдек коммунал ва бошқа хизматларнинг тарифларини белгилашда оммавий камситиш содир этилганлиги муносабати билан, Ўзбекистон фуқароларининг Қорақалпоғистон Республикасига оммавий кўчириш ва ўз фуқароларимизни Қорақалпоғистондан сиқиб чиқариб юборилиши муносабати билан, Қорақалпоғистон Республикаси асосий қонунининг 1-моддасига, Қорақалпоғистон Республикаси Мустақиллик Декларасиясига зид бўлган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон партияларига ноқонуний сайловлар ташкил қилиниши муносабати билан, аҳолига ичимлик сувини тозалаш ва етказиб беришда бошланғич санитария меъёрларига риоя қилмаганлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси тинч фуқароларининг ўлимига олиб келадиган тиббий хизмат, тез тиббий ёрдам ҳизматлари соҳасида нормал хизмат кўрсатишнинг тўлиқ йўқлиги, шунингдек коррупсиянинг авж олиши, бюджет маблағлари, табиий бойликлар, валюта-пул тушумлари ва Оролни асраш жамғармасини талон-тарож қилиш муносабати билан 2019 йил 24 октябр куни ташкил қилинган ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДЕМОКАТИЯВИЙ ТАНЛОВИ СИЁСИЙ ҚЎМИТАСИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Қорақалпоғистон Республикаси халқи манфаатларини ҳимоя қилиш учун, Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети ва мустақиллигини тиклаш учун, халқаро ташкилотларда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотида (ЕХҲТ) Қорақалпоғистон аҳолиси манфаатларини ифодалаш ва Қорақалпоғистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиши ва Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-хўжалик ва сиёсий фаолиятини 1990 йил 14 декабрда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикасининг Мустақиллик Декларацияси асосида олиб бориш учун СУРГУНДАГИ Қорақалпоғистон Республикасининг қонуний ҳукуматини ташкил этиш тўғрисида. Қорақалпоғистон Республикасининг СУРГУНДАГИ Ҳукуматининг депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси бутун аҳолиси манфаатларини ифодалайди.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ “ДЕМОКАТИК ТАНЛОВИ” ҚЎМИТАСИ ВА СУВЕРЕН МУСТАҚИЛ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУРГУНДАГИ ҲУКУМАТИ АЪЗОСИНИНГ ИМЗОСИ:

(278 депутат, демократик партиялар етакчилари, ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар етакчилари, маданият марказлари, бирлашмалар вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси инсон ҳуқуқи ҳимоячилари, оқсоқоллар, гуруҳ раҳбарлари ва фуқаролик фаоллари имзолаган.)

2019 йил 24 октябр” [8]

“Сургундаги Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати тўққизта сиёсий партиялар раҳбарларидан иборат: “Олға Қорақалпоғистон”, “Азатлиқ”, “Алпамис”, “Уян Қорақалпоғистон”, “Қириқ қиз”, “Қорақалпоғистон демократик танлови”, “Дослиқ”, “Бирлик” жамоат бирлашмаси, “Орол тўлқини”. Ҳукумат таркибида ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик фаоллари, Қорақалпоғистоннинг барча 16 ҳудуди вакиллари ҳам киради. Айни пайтда (2022 йил августда, А.Ш.) сафимизда 275 киши бор” [9]

“Олға Қорақалпоғистон” ташкилоти 2008 йилда халқ ҳаракати сифатида пайдо бўлган. Ўн йил ўтгач, биз партия тузишга қарор қилдик. Бизнинг асосий мақсадимиз Қорақалпоғистон Конституциясини бузмасдан, республикамиз мустақиллигига эришиш ва Марказий Осиёнинг барча қўшни давлатлари, хусусан, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан тинч йўл билан тенг ҳуқуқли муносабатлар ўрнатишдир.

Ўзбекистоннинг босқинчи ҳукумати қорақалпоқ партиялари фаолиятини тақиқлайди. Партиялар ва ижтимоий ҳаракатларнинг етакчилари таъқиб қилинмоқда ва шунинг учун хорижда қолишга мажбур. Ҳатто республика парламентида маҳаллий бирлашмалардан бирорта ҳам депутат йўқ.

Биз 2018 йилдан бери “Олға Қорақалпоғистон”ни рўйхатдан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Адлия вазирлигига бир неча марта мурожаат қилганмиз. Мурожаат қабул қилинган, бироқ партияни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилмаган, чунки Адлия вазирлиги Ўзбекистон томонидан назорат қилинади. Қонунга кўра, жамоат ташкилотлари рўйхатдан ўтказиш ҳаракатга Қорақалпоғистоннинг 12 та ҳудудидан камида 300 нафар вакили бўлса мумкин. Биз бу мезонга жавоб берамиз, лекин юқорида айтганимдек, Тошкент республикада сиёсий кучлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Президенти қабулхонасига ҳам мурожаат қилдим - “Олға Қорақалпоғистон”ни рўйхатдан ўтказишга рухсат беришни сўраб мурожаат қилдим, аммо натижа бўлмади” [9]

ДАВОМИ БОР
Рубрики:  ПРАВОЗАЩИТА
2023 YILGI MAQOLALARIM
QORAQALPOQ

 

Добавить комментарий:
Текст комментария: смайлики

Проверка орфографии: (найти ошибки)

Прикрепить картинку:

 Переводить URL в ссылку
 Подписаться на комментарии
 Подписать картинку