-Рубрики

 -Поиск по дневнику

Поиск сообщений в Турон_Шухратжони

 -Подписка по e-mail

 

 -Постоянные читатели

 -Статистика

Статистика LiveInternet.ru: показано количество хитов и посетителей
Создан: 06.02.2012
Записей: 449
Комментариев: 9
Написано: 490


(114-мақолам. 2009 йил 3 июл) ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ДЕМОКРАТИК МУХОЛИФАТИ ИСМОИЛБЕЙ ҒАСПИРАЛИ ВА ЖАДИДЧИЛИК ҲАРАКАТИДАН БОШЛАНГАН

Пятница, 07 Октября 2022 г. 12:42 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

(114-мақолам. 2009 йил 3 июл) ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ДЕМОКРАТИК МУХОЛИФАТИ ИСМОИЛБЕЙ ҒАСПИРАЛИ ВА ЖАДИДЧИЛИК ҲАРАКАТИДАН БОШЛАНГАН

Тарих – бу ўлганлар, тириклар ва ҳали туғилмаганлар ўртасидаги иттифоқдир. [1, 325-б.]
ЭДМУНД БЕРК (1729-1797)
ISMOILBEYfoto1 (573x700, 110Kb)
Фото. Туркий халқларнинг Жадидчилик ҳаракати асосчиси ва раҳнамоси Исмоилбей Ғаспирали (1851-1914).

«Янги Дунё» сайти раҳбари Юсуф Расул ўзбек мухолифати ташкил топганини 20 йиллиги муносабати билан мухолифат сафларида кўп йиллардан бери фаолият олиб бораётган 17 фаолига, жумладан каминага мурожаат қилиб ўнта саволга жавоб беришни сўрабди.

«Янги Дунё» сайти ўзбек мухолифатининг энг қизиқарли ва яхши сайтларидан биридир. Камина шундай сайтни ўз имконияти доирасида қўллаб-қувватлашга тайёр. Шу сабабли ўнта саволга жавоб бериш нияти бор. Саволларга қисқа ва умумий жавоблар билан чекланиб бўлмайди. Саволлар ўзбек мухолифатининг кечаги, бугунги ва эртанги куни билан боғлиқ бўлганлиги сабабли саволларга бир оз атрофлича, асосли қилиб жавоб бериш талаб этилади. Шундан келиб чиқиб ва [2]-китобнинг 20-24 параграфларини ёзишда давом эттириш кераклигини ҳисобга олиб, камина ҳар бир саволга алоҳида жавоб беришга ва маълум бир кунлар оралиғи билан сайтда чоп эттириб боришга қарор қилди.

1-савол. Ўзбекистонда мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми?

Жавоб. Аввал саволнинг иккинчи қисмига жавоб берсак. Умумий маънода олганда, якка тартибдаги мухолифлик ёки гуруҳ сифатидаги мухолифат ҳамма замонларда бўлган. Бунга шоҳ, хон, бек оиласидаги фарзандлари ва қариндош-уруғлари ўртасида аввалига даханаки курашлар, кейин қуролли можаролар, тахт учун қонли жанглар, уруғ-аймоқчилик асосидаги гуруҳбозликлар ва можарою жанглар мисол бўлаолади.

Қуролли тўқнашувлар ва урушлар орқали ўз қарашлари учун курашаётган мухолифатни конструктив бўлмаган мухолифат, деб тушунилади. Россия сиёсатшуноси, мухолифат лидерларидан бири, Россиядаги мухолифатнинг «Яблоко» партияси асосчиларидан бири ва биринчи раиси Григорий Явлинский: «Конструктив бўлмаган мухолифат – бу партизанлардир» деган эди. Бугунги кунда конструктив бўлмаган мухолифатга мисол қилиб Ўзбекистон Ислом ҳаракатини келтириш мумкин.

Ўтган минг йилликлар давомида ўша замондаги дин, жумладан ислом дини раҳнамолари давлат раҳбари олиб борган сиёсатга ҳар доим ҳам қўшилавермаганлар ва ўз эътирозларини билдирганлар. Яъни кенг бўлмаса-да, диний мухолифат ҳам у ёки бу кўринишда бўлган ва кўпинча салбий роль ўйнаган.

Диний мухолифат ва ўша давр махсус хизмат органлари ўзаро тил бириктиришганига, яъни ўрта аср жаҳолатига битта мисол келтирайлик. Маълумки, Амир Темур 1405 йилда вафот этгач, тўрт йил мобайнида Мовароуннаҳрда хонликлар ва сулолалар ўртасида урушлар давом этган. 1409 йилда А.Темурнинг кенжа ўғли Шоҳруҳ Мирзо (1376-1447) ўз укасининг ўғли Ҳалилсултонни енгиб, ягона темурийлар давлатининг ҳукмдорига айланди. Шоҳруҳ маркази Хирот бўлган Хуросонни бошқарган, пойтахти Самарқанд бўлган Мовароуннаҳр эса унинг ўғли Мирзо Улуғбек тасарруфига ўтган [3].

Шундай қилиб, улуғ олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек (1394.22.3-1449.27.10) 1409 йилдан бошлаб Мовороуннаҳр давлатини бошқара бошлади. У давлатни бошқариш билан бирга 1417 йилдан бошлаб Самарқандда олимлар мактабини ташкил этди, 1424-1428 йилларда Самарқанд яқинидаги Куҳак тепалигида обсерватория қурдирди [4], [5]. Улуғ Амир Темур давридан бошлаб Самарқандда катта кутубхона ташкил этилиб, жаҳон мамлакатларида чоп этилган ўша замоннинг энг муҳим китобларини тўплай бошлашди. Амир Темурдан кейин ўғли Шоҳруҳ Мирзо, унинг невараси М.Улуғбек китоблар йиғишдек савоб ишни давом эттиришди. Ўз халқи ва инсоният учун бундай муҳим ишга ислом дини пешволари ҳар доим ҳам рози бўлавермаганлар ва ўзларининг қарши фикрларига эга бўлганлар, яъни мухолифатда бўлганлар.

Лекин Амир Темур 1370-1405 ва Шоҳруҳ Мирзо 1409-1447 йилларда давлатни мустаҳкам бошқарганлиги сабабли дин пешволари ҳам, махсус хизмат органларининг айрим гуруҳлари ҳам қарши чиқа олмаганлар. 1447 йилда Шоҳруҳ Мирзо вафот этгач, дин пешволари ўша замон махсус хизмат органлари зобитлари билан тил бириктириб, Улуғбекнинг катта ўғли Абдулатифни ўз отасига қарши қўйишга эришганлар [4]. Қотил қўли билан 1449 йил 27 октябрида Улуғбекнинг боши танасидан жудо этилгач, олти ой ўтар-ўтмас махсус хизмат органлари яратиб берган имконият туфайли Абдулатиф ҳам ўлдирилган. Дин раҳбари розилиги билан мутаасиблар Улуғбек обсерваториясини бузиб ташлаганлар, олимларни қувғин қилганлар, кутубхона ва олимларга тегишли кўпгина китобларни ёқиб ташлашган. Улуғбек шогирдларидан бири, олим Али Қушчи ўз устози раҳбарлигида яратилган «Зижи Курагоний»ни Туркияга олиб кетиб, ўша ерда унинг нусхаларини кўпайтиришга эришган.

1018 юлдузнинг осмондаги ўрни аниқ кўрсатиб берилган «Зижи Курагоний» китоби Мирзо Улуғбекнинг фожиали ўлимидан деярли 200 йил ўтгач, Европада 1648 йилда чоп этилди [6]. 1665 йилда Улуғбек китоби Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳрида ҳам чоп этилди ва кейинчалик турли шарҳлар билан кўп марта қайта-қайта нашр этилди [4]. Шу йўллар билан ушбу машҳур китоб бизнинг кунларгача етиб келган. М.Улуғбек билан боғлиқ қонли воқеалар куҳна тарихимиздаги диний мухолифат ва махсус хизмат органлари биргаликда амалга оширган разил ишлардан биридир.

«Янги Дунё» сайти раҳбари Юсуф Расулнинг биринчи саволи кўпроқ конструктив мухолифат, жумладан демократик мухолифат маъносида берилган, деб тушунсак бўлади. Сиз билан бизни кўпроқ демократик мухолифат, яъни қуролсиз, тинч йўллар билан, сайловлар орқали кураш олиб борувчи мухолифат тарихи қизиқтиради.

Туркий халқлар, жумладан ўзбек халқи демократик мухолифатига дастлаб қрим-татар миллати вакили бўлмиш Исмоилбей Ғаспирали (Гаспиринский, 1851-1914) асос солган. Унинг саъй-ҳаракати ва таълимоти асосида 19-аср тўртинчи чорагида туркий халқларнинг буюк демократик ҳаракати бўлмиш Жадидчилик ҳаракати шаклланди ва фаолият олиб борди (арабча «жадид» сўзи «янги» деган маънони билдиради).

Буюк демократик ҳаракат бўлмиш Жадидчилик ҳаракати ва унинг раҳнамолари 1930-йилларда Совет Империясининг махсус хизмат органи бўлмиш аввал ОГПУ (Общесоюзное государственное политическое управление – Умумиттифоқ давлат сиёсий бошқармаси), кейин НКВД (Народный комиссариат внутренних дел – Ички ишлар халқ комиссарлиги) томонидан қатағон қилинди ва тор-мор этилди.

Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда демократик мухолифат тарихи Жадидчилик ҳаракатидан бошланган. Каминага маълум бўлишича, 1989 йил май ойида таъсис қурултойи ўтган Халқ ҳаракатининг номи бўлмиш «Бирлик» сўзи ҳам, дастлабки мухолиф сиёсий партиянинг номи бўлмиш «Эрк» сўзи ҳам Жадидчилик давридаги ҳаракат ва партиялар номидан олингандир.

Ўзини ўзбек зиёлиси, мухолифат фаоли деб билган ҳар бир ватандошимиз, айниқса ёшларимиз Жадидчилик ҳаракати тарихини, ҳаракатнинг атоқли раҳнамолари ҳаёти ва фаолиятини чуқурроқ ўрганишлари, билишлари ва улардан ўрнак олишлари керак. Камина ўзбек мухолифатининг бугунги кундаги раҳбарларини эмас, Жадидчилик ҳаракатининг машҳур раҳнамоларини кўп йиллардан бери ўзига ўрнак деб билади, улар ҳаёти ва амалий ишларидан ибрат олишга ҳаракат қилади

Ўзбекистонда буюк Жадидчилик ҳаракатини Ватанимиз ёшлари иштирокида тиклаш ва 21-аср талаблари даражасида давом эттириш мақсадида камина «Гап-гаштакдан – Жадидчилик ҳаракатига!» номли китобнинг катта қисмини 2000-2001 йилларда ёзганди ва унинг 205 бетини ёзув машинкасида чоп этиб, муқовалаттирганди (у пайти Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланиш имконияти йўқ эди). Камина бу китобни туркий халқларнинг буюк фарзанди, Тинчлик соҳасидаги Халқаро Нобель мукофотига 1911 йилда номзоди кўрсатилган, 2001 йилда кўпгина туркий тилли мамлакатларда 150 йиллик юбилейи нишонланган И. Ғаспирали номига бағишлаганди.

Юсуф Расулнинг «Ўзбекистонда мухолифат тарихи ҳақида нималар биласиз?» деган саволига энди жавоб берсам бўлади. Камина ўзининг «Гап-гаштакдан – Жадидчилик ҳаракатига!» номли китобининг биринчи параграфида Исмоилбей Ғаспирали ҳаёти, ижодий фаолияти, Жадидчилик ҳаракатига қандай қилиб асос солгани ва туркий тилли халқлар орасида кенг қамровли амалга оширган ишлари ҳақида ёзганди. Иккинчи параграфда эса Жадидчилик ҳаракатининг энг машҳур 11 нафар раҳнамолари ҳаёти, Марказий Осиёда амалга оширган улкан демократик ишлари манбалар асосида кўрсатиб берилганди.

Китобнинг кейинги параграфларида туркий ва форсий халқларнинг 4-5 минг йиллик демократик қадрияти бўлмиш гап-гаштак тарихи, бугунги кундаги аҳволи ва уни янги поғонага олиб чиқиш, уни қонунлаштириш йўллари, унинг асосида аввал Ўзбекистонда, кейин Марказий Осиё давлатларида Жадидчилик ҳаракатини 21-аср талаблари даражасида тиклаш мумкинлиги ҳақида ёзилганди.

Ўзбекистондаги авторитар, полициявий режим, айниқса унинг кучишлатар органлари барча демократик ҳаракатлар ва партияларга қарши ҳам қонуний, ҳам ноқонуний йўллар билан тазйиқ қилаётганлигини ҳисобга олиб, Чор Россияси полиция департаменти, Совет империяси милиция агентураси ва Давлат хавфсизлиги қўмитасининг яширин, ноқонуний иш услублари 12-параграфда ҳаётий мисоллар ёрдамида очиб берилганди. Худди шундай услубларни қўллаётган Ўзбекистон кучишлатар органлари, яъни Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Интерпол хизмати, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси мамлакатимизда авторитар, полициявий режимни кучайтираётганлиги, Ўзбекистондаги авторитар режимнинг асосий тўртта илдизи ҳақида китобда ёзилганди. Демократияга душман бўлган бундай разил кучга қарши кенг миқёсда фаолият олиб бора оладиган, халққа, авваламбор ёшларга таянган, бошқа демократик фикрдаги кучлар ва ташкилотларни бирлаштираоладиган Жадидчилик ҳаракати ёрдамида курашиб, маълум бир муваффақиятларга эришиш мумкинлиги китобда баён этилганди.

Китобнинг 19-параграфида Жадидчилик ҳаракати ва Марказий Осиё муаммолари, 20-параграфида бу муаммоларни ҳал этишнинг асосий йўллари ва жадидчиларнинг вазифалари ҳақида ёзилганди. Китобнинг сўнгги – 21-банди ёшликка доир машҳур шахсларнинг айрим фикрлари келтирилганди ва китоб ёшларга мурожаат билан тугатилганди.

Энди китобнинг кейинги тақдири ҳақида ҳам қисқача айтиб ўтайлик. Камина китобни 2001 йил 22 март кунига, яъни И. Ғаспирали таваллудининг 150 йиллиги кунига қадар компьютерда териш ва чоп эттириш учун Тошкентда ўзининг кўпгина таниш-билишларига (масалан, «Эрк» Демократик партиясининг Бош котиби Атаназар Арифовга, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Бош котиби Толиб Ёқубовга) мурожаат қилди. Лекин улар ўз компьютерида китобни теришга рухсат бера олмасликларини айтишди. Шу сабабли камина китобга янги-янги параграфлар ёзиб, кенгайтириб борди.

Ўзбекистон махсус хизмат органлари китобни қўлёзмалигидаёк йўқотиб юборишлари мумкинлигини тушуниб, камина қўлёзмани доимо ўз сумкасида олиб юрарди. Китоб қўлёзмасини ўқиб чиқиш ва каминага қарши жиддий чора кўриш мақсадида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати бевосита ва билвосита ўзига бўйсунадиган Терроризмга қарши кураш бошқармаси зобитларини ишга солди. Каминани милиция ходимлари 2001 йил 30 октябр куни Тошкентдаги Паркент бозорида тутиб, Тошкент шаҳар Ҳамза туман Терроризмга қарши кураш бошқармаси зобитларига топширишди. Улар каминанинг барча нарсаларини, жумладан 76 бетли «Қарз балосидан огоҳ бўлгин, халқим!» китобчасини ([7]-қаранг) ва «Гап-гаштакдан – Жадидчилик ҳаракатига!» номли китоб қўлёзмасини рўйхат қилиб олишди. Каминани 2001 йил 19 ноябргача Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани, Панелли мавзеси, Чашма кўчасидаги махсус ҳибсхонага қамашди. Улар каминанинг «Гап-гаштакдан – Жадидчилик ҳаракатига!» китоб қўлёзмаси учун суд қилиш имконияти йўқ эди. Шу сабабли режим малайлари камина 2000 йил май ойида компьютерда териб, 1,5 йил давомида 50-60 нусхасини камина таниш-билиш зиёлилари, халқ депутатларига тарқатиб берган «Қарз балосидан огоҳ бўлгин, халқим!» китобчаси асосида 2001 йил 19 ноябр куни Тошкент шаҳар Ҳамза туман жиноий ишлар бўйича судида сохта суд қилишди ва каминани «ваҳимали гаплар тарқатганлик» айби билан 15 суткага қамаш ҳақида ҳукм ўқилди (бу ҳақда батафсилроқ [8]-китобнинг 1-иловасида ёзилган).

Камина 2001 йил 4 декабр куни ҳибсхонадан чиқиши керак эди. Шундан бир кун олдин, 3 декабр кечқурун ЎзР Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ)нинг катта лейтенанти Лазиз (фамилиясини айтмади) ҳибсхона ҳудудидаги «Маънавият ва маърифат хонаси»да камина билан икки соатга яқин суҳбат ўтказиб, МХХ фойдасига жосус, айғоқчи бўлишни ва Атаназар Арифов ҳамда Толиб Ёқубов ҳақидаги гапларни етказиб бериб туришни таклиф этди. Камина бу «таклиф»га қандай қилиб рад жавобини бергани ҳақида [8]-китобнинг 1-иловасида ёзилган.

Камина ҳибсхонадан 2001 йил 4 декабр кечқурун озодликка чиққач, ЎзР МХХ ўзига бўйсунувчи Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва участка инспекторлари ёрдамида тазйиқни давом эттирди. Камина сал даволангач, 2002 йил бошида 36 кунлик ноҳақ қамоқ масаласида ўз норозилик аризасини судга топширди ва кейинчалик бир неча йиллик кураш давомида бу ишни ЎзР Олий судигача олиб чиқди ([8]-га қаранг).

Камина «Гап-гаштакдан – Жадидчилик ҳаракатига!» китобининг 205 бетини ўз ёзув машинкасида бир нечта нусхада чоп эттириб, муқовалаттирди. Унинг битта нусхасини «Озодлик» радиосининг Прагадаги Ўзбек бўлими муҳарририятига жўнатмоқчи бўлди (чунки махсус хизмат органлари каминани яна бирор баҳона билан қамашса, китобни йўқотиб юборишлари мумкин эди). Шу мақсадда камина «Озодлик» радиосининг Тошкент бўлимининг уша йиллардаги раҳбари Раҳматжон Қўлдошевга мурожаат этиб, китобнинг битта нусхасини унга берди ва Прага шаҳрига бораётган бирорта журналист орқали бериб юборишини илтимос қилди. Р. Қўлдошев китоб нусхасини олиб қолди. Лекин у каминанинг шу оддий илтимосини ҳам бажармади ва бир ойлар ўтгач китобни каминага қайтариб берди. Кейинчалик Аллоҳ уни айрим нотўғри, гуноҳ ишлари учун жазолади ва оғир касал қилди (Р. Қўлдошев, унинг ишлари ва китоб воқеаси ҳақида [9]-мақоланинг 1-параграфида ёзилган).

ЎзР махсус хизмат органлари ва улар гумашталарининг мана шундай қаршиликлари ҳамда тазйиқлари туфайли каминанинг «Гап-гаштакдан – Жадидчилик ҳаракатига!» номли қизиқарли, долзарб китобини 2001-2003 йилларда компьютерда териб чоп эттириш, бирорта Интернет-сайтга юбориш имконияти бўлмади. Шу сабабларга кўра ватандошларимиз эътиборига бу китобни ҳавола қилиш имконини беришмади.

Китобда ёритилган масалалар нималардан иборат бўлганлигини ўқувчимиз билиши учун камина китоб мундарижасини ушбу жавобга илова тарзида келтириб ўтишни ўринли деб ҳисоблади. Бу китобнинг айрим параграфлари ва боблари кейинчалик каминанинг бошқа китоблари ҳамда мақолаларида фойдаланилган. Каминанинг бошқа китоблари ва мақолаларида фойдаланилган параграфлар шу параграф номи охирида манба рақамини кўрсатиш орқали берилди. Яъни ўқувчимиз шу параграф матнини ўша кўрсатилган манбада ўқиб кўриши мумкин.

Камина саволга жавоб тарзида ёзилган ушбу мақоласини «Гап-гаштакдан – Жадидчилик ҳаракатига!» номли китобида шиор сифатида фойдаланган машҳур жадидчи шоир ва ёзувчи Абдурауф Фитратнинг «Ўгут» шеърини келтириш билан тугатмоқда.

Оғир йигит! Сенинг гўзал, нурли кўзингда,
Бу миллатнинг саодатин, бахтин ўқидим.
Ўйлашинг-да, туришинг-да, ҳамда ўзинг-да,
Бу юрт учун қутилишнинг борлиғин кўрдим.
Турма, югур, тинма, тириш, букулма, юксал!
Ҳурма, кириш, қўрқма, ёпиш, юрма, қўзғол!
Эл йўлини тўсиб турғон эски булутларни
Ёндириб қўй, йиртиб ташла, барчасин йўқ эт!
Қила олмасанг шу ишларни
Сенинг учун хўрликдир бу!..
Йиқил, йўқол, кет!

ИЛОВА

ШУҲРАТЖОН АҲМАДЖОНОВНИНГ 2000-2001 ЙИЛЛАРДА ЁЗГАН «ГАП-ГАШТАКДАН – ЖАДИДЧИЛИК ҲАРАКАТИГА!» КИТОБИНИНГ МУНДАРИЖАСИ

Ўгут, Абдурауф Фитрат шеъри . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 2
Муқаддима . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3
1. Исмоилбей Ғаспирали - Жадидчилик ҳаракати асосчиси ва раҳнамосидир … 7
2. Жадидлар – Марказий Осиёнинг дастлабки демократларидир . . . . . . . . . . . . . 14
2.1. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 14
2.2. Мунаввар қори Абдурашидхонов (1878-1931) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 17
2.3. Абдурауф Фитрат (1886-1938) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 25
2.4. Полвониёз Ҳожи Юсупов (1861-1936) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 33
2.5. Абдулла Авлоний (1878-1934) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 34
2.6. Садриддин Айний (1878-1954) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 37
2.7. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 39
2.8. Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (1878-1937) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 41
2.9. Мустафо Чўқаев (1890-1941) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 42
2.10. Файзулла Хўжаев (1896-1938) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 43
2.11. Абдулла Қодирий (1894-1938) . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 46
2.12. Жадидчилик ҳаракатини давом эттиришга доир айрим фикрлар . . . . . . . . 50
3. Замонамиздаги сиёсий тизимларнинг турлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 53
3.1. Тоталитар сиёсий тизимлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 54
3.2. Авторитар сиёсий тизимлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 56
3.3. Демократик сиёсий тизимлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 57
4. Совет Иттифоқи давридаги Ўзбекистон бошқарув органлари билан бугунги (2001 йилдаги, А.Ш.) Ўзбекистон бошқарув органларини таққослаш ва Ватанимиздаги сиёсий партиялар ҳақида қисқача маълумотлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 59
5. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати тузилиш сабаблари . . . . . . . . . . . . . . . . 65
6. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва ёшларнинг Жадидчилик ҳаракати ўртасидаги фарқлар . . 73
7. Жадидчилик ҳаракати қайси қонунлар асосида фаолият олиб боради? . . . . . 75
8. Жадидчилик ҳаракатини нимадан бошламоқ маъқул? . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 77
9. Туркона гап-гаштак ва Жадидчилик ҳаракати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 83
9.1. Гап-гаштакка доир айрим маълумотлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 84
9.2. Жадидчи боболаримиз ва гап-гаштаклар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 88
9.3. Ўзбекистон демократлари ва гап-гаштаклар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 91
9.4. Ислом давлати, халифалик қуриш тарафдорлари ва гап-гаштаклар . . . . . 93
9.5. Гап-гаштакнинг Жадидчилик ҳаракатидаги муҳим ўрни . . . . . . . . . . . . . . . 95
10. Ўзбекистонда сиёсий институтларнинг ривожланиш даражаси ва гап-гаштакнинг улардан қайси бирига тааллуқли эканлигини аниқлаштириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 99
10.1. Давлат – сиёсий тизимнинг дастлабки институтидир . . . . . . . . . . . . . . . . . . 99
10.2. Сиёсий партиялар - сиёсий тизимнинг иккинчи институтидир . . . . . . . . . 99
10.3. Оммавий ташкилотлар ва ҳаракатлар, жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари - сиёсий тизимнинг учинчи институтидир . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 102
11. Гап-гаштакдан оммавий Жадидчилик ҳаракатига ва ундан Шарқона қадриятлар билан бойитилган демократик жамиятга . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 106
11.1. Гап-гаштак орқали ҳаққоний ахборотни тарқатиш йўллари . . . . . . . . . . . 106
11.2. Гап-гаштакни қонунлаштириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 108
11.2.1. Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» шеъри, уни Шерали Жўраев қўшиқ қилиб куйлаши, уларнинг СССР Давлат хавфсизлиги қўмитаси томонидан тазйиқ қилиниши ва Шароф Рашидов уларни ҳимоя қилганлиги ҳақида [10, 33-38-б.]. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 112
11.3. Гап-гаштаклар – Шарқона нодавлат нотижорат ташкилотларидир . . . . . 116
12. Чор Россияси полиция департаменти ва Совет Империяси милиция агентурасининг иш услубларига доир айрим маълумотлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 119
12.1. Чор Россияси полиция департаменти фаолиятига доир айрим маълумотлар 119
12.2. Совет Империяси милиция агентурасига доир айрим маълумотлар . . . . . 122
12.2.1. Милиция агентураси ҳақида милиция офицерининг хати . . . . . . . . . . . . . 122
12.2.2. Совет милицияси айғоқчисининг иқрори . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 123
12.2.3. Айғоқчилар билан ишлашга оид участка назоратчиси, милиция майорининг фикр-мулоҳазалари 126
12.3. Давлат хавфсизлиги қўмитаси СССР халқ артисти Фаина Раевскаяни айғоқчи қилиб олишга уриниши ва унинг барбод этилиши ҳақидаги тарихий маълумотлар … . . . . . . . . . . . . . . . 128
12.4. Совет Империяси даврида ёлғон хабарлар ва миш-миш гаплар тарқатувчи органларга доир айрим маълумотлар [10, 137-141-б.]. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 131
12.5. Яширинча эшитиш тузилмаларига доир айрим маълумотлар . . . . . . . . . . 133
12.6. Совет Империяси милиция агентураси ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси фаолиятига доир муаллифнинг айрим фикр-мулоҳазалари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 134
13. Кучишлатар ва махсус хизмат органларининг ўз ваколатлари доирасида ишлашга мажбур бўлишларида гап-гаштакнинг ўрни ва вазифаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 138
13.1. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари . . . . . . . . 138
13.2. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш билан
боғлиқ кучишлатар органлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 140
13.2.1. «Кучишлатар орган» тушунчаси ҳақида . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 140
13.2.2. «Махсус хизмат органлари» тушунчаси ҳақида . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 140
13.2.3. ЎзР Миллий хавфсизлик хизмати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 142
13.2.4. ЎзР Ички ишлар вазирлиги ва Интерпол хизмати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 147
13.2.5. ЎзР Давлат солиқ қўмитаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 150
13.2.6. ЎзР Давлат божхона қўмитаси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 151
13.3. Махсус хизмат органлари ва гап-гаштаклар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 152
13.4. Ҳар қандай фаолиятни Ўзбекистон Республикаси ва халқаро қонунлар доирасида олиб бориш зарурлиги ҳақида ёш дўстимизга биринчи маслаҳат . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 156
13.5. Ҳар қандай шахсни, айниқса президентни асоссиз айбламаслик зарурлиги ҳақидаги ёш дўстимизга иккинчи маслаҳат . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 163
14. Ўзбекистондаги авторитар сиёсий тизимнинг тўртта асосий илдизи ва жамиятни демократлаштириш учун муаммоларни ҳал этиш йўллари . . . . . . . . . . . . . . . . 165
14.1. Кучишлатар органлар – Ўзбекистондаги авторитар сиёсий тизимнинг дастлабки асосий илдизидир 165
14.2. Прокуратура органлари - Ўзбекистондаги авторитар сиёсий тизимнинг иккинчи асосий илдизидир 171
14.3. Қишлоқ хўжалигида амалда (2001 йилда, А.Ш.) сақланиб қолаётган колхоз (жамоа хўжалиги) тизими - Ўзбекистондаги авторитар сиёсий тизимнинг учинчи асосий илдизидир … 181
14.4. Ялпи паспорт прописка тизими - Ўзбекистондаги авторитар сиёсий тизимнинг тўртинчи асосий илдизидир [11]. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 189
14.5. Ўзбекистондаги авторитар сиёсий тизимнинг тўртта илдизига доир айрим хулосавий фикрлар … 201
15. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича нодавлат ва давлат ташкилотлари ҳақида айрим маълумотлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 205
15.1. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича нодавлат ташкилотлари.
15.1.1. Абдуманноп Пўлатов ва Толиб Ёқубов раҳбарлигидаги Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти.
15.1.2. Марат Зоҳидов раҳбарлигидаги Ўзбекистондаги шахс ҳуқуқларини ҳимояловчи қўмитаси.
15.1.3. Михаил Ардзинов раҳбарлигидаги Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти.
15.2. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича давлат ташкилотлари.
15.2.1. А.Аъзамхўжаев раҳбарлигидаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комитети.
15.2.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсмани) Сайёра Рашидова раҳбарлигидаги комиссия.
15.2.3. А.Саидов раҳбарлигидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази.
15.3. Муаллифнинг айрим тавсиялари.
16. Фарзандларимизни адолатли демократик жамиятга муносиб инсонлар ҳамда кадрлар қилиб тайёрлашда гап-гаштакнинг ўрни ва вазифаси.
17. Гап-гаштакка асосланган Жадидчилик ҳаракатининг Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракатидан фарқлари.
17.1. Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати тузилиши арафасида Совет Иттифоқида вужудга келган вазият [8].
17.2. Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати тузилишининг қисқача тарихи [8].
17.3. Жадидчилик ҳаракати билан «Бирлик» халқ ҳаракати ўртасидаги фарқлар.
18. Жадидчилик ёшлар ҳаракатининг Туркистон халқ ҳаракатидан фарқлари.
18.1. «Яша Турон» қўшиғи тарихи [12], [13].
18.2. Туркистон халқ ҳаракати тузилишининг қисқача тарихи.
18.3. Жадидчилик ҳаракати билан «Туркистон» халқ ҳаракати ўртасидаги фарқлар.
19. Жадидчилик ҳаракати ва Марказий Осиё муаммолари.
19.1. Марказий Осий мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон эришган айрим муваффақиятлар ҳақида.
19.2. Орол денгизи фожиаси ва уни ҳал этишнинг асосий йўли.
19.3. «Борса-келмас» оролидаги куйдирги бактериялари сақланаётган контейнерлар.
19.4. Ўзбекистоннинг илм денгизи бўлмиш А.Навоий номли Давлат кутубхонасининг ночор аҳволи.
19.5. Қирғизистондаги радиоактив моддалар қабристони.
19.6. Тожикистон алюмин заводи муаммоси [2].
19.7. Ичимлик сув муаммоси.
19.8. Тожикистон ва Қирғизистон тоғларидаги сув омборлари [14].
19.9. Қарз балоси.
19.10. Наркотик моддаларнинг кенг тарқалиш хавфи.
19.11. Ашаддий исломчилар хавфи.
19.12. Ўзбекистон чегараларида рўй бераётган фожиалар [2].
20. Марказий Осий муаммоларини ҳал этишнинг асосий йўллари ва бу борада Жадидчиларнинг вазифалари.
20.1. Умумтурк байроғини қабул қилиш.
20.2. Умумтурк тилини яратиш.
20.3. Компьютерлаштириш.
20.4. Фазога космик кемалар ва аппаратларни учиришда буюк давлатлар даражасида иштирок этиш.
20.5. Ерни деҳқонларга бўлиб бериш ва Марказий Осиё халқларини қашшоқликдан олиб чиқиш.
20.6. Марказий Осиё муаммоларини ҳал этиш борасида Жадидчиларнинг вазифалари ва бурчлари.
21. Ёшлик шиддати, бургут мақсади ва демократия билан боғлиқ Жадидчилик ҳаракати ҳақидаги айрим хулосавий фикрлар.
21.1. О. ёшлик …
21.2. Ёшликнинг бургутдек шиддати ва унга яраша мақсад ҳақида.
21.3. Айрим хулосавий фикрлар.
Сўнгги сўз ўрнида.
1-илова. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунидан айрим кўчирмалар.
2-илова. «Демократлар давраси» уставининг лойиҳаси ва унга доир айрим изоҳлар [8].
Изоҳлар.
Фойдаланилган адабиётлар.
Мундарижа.

————————————————————————

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. ДУШЕНКО К.В. Большая книга афоризмов (Афоризмларнинг катта китоби). – Изд. 9-е, исправленное. – М.: ЭКСМО, 2008. – 1056 с.
Берк, Эдмунд (1729-1797), инглиз публицисти ва файласуфи.

2. АХМАДЖОНОВ Ш. Из-за опасных игр спецслужб близок военный конфликт между Узбекистаном и Таджикистаном (Махсус хизмат органларининг ўйини сабабли Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳарбий тўқнашув яқиндир). – Часть 1. http://turonzamin.org/2009/05/07/6690/#more-6690 (www.uzbekcongress.org страница www.turonzamin.org 7.5.2009); Часть 2. http://turonzamin.org/2009/05/22/shuhrat-2/ (www.uzbekcongress.org страница www.turonzamin.org 22.5.2009); Часть 3. http://turonzamin.org/2009/06/23/shuhrat-3/ (www.uzbekcongress.org страница www.turonzamin.org 23.6.2009).

3. Темурийлар давлати. - http://uz.wikipedia.org/wiki/Temuriylar_davlati (www.uz.wikipedia.org ««Википедия. Очиқ энциклопедия» сайти.)

4. Улугбек Мирза Мухаммад Ибн Тимур. - http://www.zvezdi-oriona.ru/177267.htm (http://www.zvezdi-oriona.ru Сайт «Библиотека «Звезды Ориона».)

5. Обсерватория Улугбека (Улуғбек обсерваторияси). - http://ru.wikipedia.org/wiki/Обсерватория_Улугбека (http://ru.wikipedia.org Сайт «Википедия. Свободная энцеклопедия»).

6. Улугбек. - http://ru.wikipedia.org/wiki/Улугбек (http://ru.wikipedia.org Сайт «Википедия. Свободная энцеклопедия»).

7. ШУХРАТ ЮСУФ АХМАДЖОН ўғли (Ахмаджонов Ш.). Қарз балосидан огоҳ бўлгин халқим!– http://www.harakat.net/harakat.php?id_harakat=26 (www.birlik.net «Ҳаракат» журнали, 2000 йил, 5-6-сон).

8. АХМАДЖОНОВ Ш. «Бирлик»чилар, аскарлар тобутлари ва Орол денгизи муаммолари. - http://www.uzbekcongress.org/ddkitob/birlik.html (www.uzbekcongress.org www.turonzamin.org «ДУК китоблари» рукни, 2007 йил сентябр).

9. АХМАДЖОНОВ Ш. «Озодлик»ка доир! С.Майлс: «Ложь, к которой наполовину примешивается правда, есть худшая ложь». Отношение к выступлению бывшего руководителя Ташкентского бюро радио «Озодлик» («Свобода») Рахматжона Кулдашева. – www.uzbekcongress.org/congress/arxiv.html (www.uzbekcongress.org Раздел ARXIV 8-15 марта 2006 года).

10. АҲМАДЖОНОВ Ш. Шерали Жўраевдек ҳофиз ва шоир юз йилларда бир марта туғилади. Тўлдирилган ва тузатилган учинчи нашри. - http://www.uzbekcongress.org/ddkitob/sherkril.htm (www.uzbekcongress.org www.turonzamin.org «ДУК китоблари» рукни 2009 йил 1март); http://yangidunyo.com/wp-content/uploads/2009/03/sherali-joraev.pdf (www.yangidunyo.com «Янги Дунё» кутубхонаси» рукни, 2009 йил 16 март); http://www.himoyachi.ucoz.ru/news/2009-03-17-892 (www.himoyachi.ucoz.ru 2009 йил 17 март).

11. АХМАДЖОНОВ Ш. Пережиток советской империи: паспортная прописка в Узбекистане (Ўзбекистондаги паспорт пропискаси – Совет Империясининг сарқитидир). - http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1102976760 ( www.centrasia.ru 14 декабря 2004 года в 01:26 часов).

12. АҲМАДЖОНОВ Ш. Яша Турон, Яша Турон!- http://www.uzbekcongress.org/congress3/dastur_muhokama1.html (www.uzbekcongress.org ARXIV бўлими, 2006.25.01; ДЎК ИСЛОҲОТЛАР ДАСТУРИ чизгилари муҳокамада, 2—6.14.1).

13. АҲМАДЖОНОВ Ш. Энг қисқа ва оммавий Дастур – мадҳиядир: яна «Яша Турон» мадҳияси ҳақида. – http://www.uzbekcongress.org/congress3/shuhrat_yana_madhiya.html (www.uzbekcongress.org ARXIV 14.02.2006).

14. АХМАДЖОНОВ Ш. Водно-энергетическая проблема Центральной Азии и ее решение (Марказий Осиёнинг сув-энергетика муаммолари ва уни ҳал этиш йўллари). – http://www.centrasia.ru/news.php (www.centrasia.ru 27.04.2009 17:40).
http://yangidunyo.com/Архив/3685#more-3685 (www.yangidunyo.com 27.04.2009).

2009 йил 3 июл. Алмати шаҳри.

АҲМАДЖОНОВ Ш. Туркий халқлар демократик мухолифати Исмоилбей Ғаспирали ва Жадидчилик ҳаракатидан бошланган.
- www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/6778261/ (www.liveinternet.ru "Турон Шухратжони" кундалиги (дневник)даги “СТАТЬИ 2009 ГОДА”, “ПРАВОЗАЩИТА” рукнлари, 2022.07.10);
– www.yangidunyo.com/?p=4857#more-4857 (www.yangidunyo.com 2009.03.07).


Рубрики:  ПРАВОЗАЩИТА
2009 YILGI MAQOLALAR
MUXOLIFAT

 

Добавить комментарий:
Текст комментария: смайлики

Проверка орфографии: (найти ошибки)

Прикрепить картинку:

 Переводить URL в ссылку
 Подписаться на комментарии
 Подписать картинку