-Рубрики

 -Поиск по дневнику

Поиск сообщений в Турон_Шухратжони

 -Подписка по e-mail

 

 -Постоянные читатели

 -Статистика

Статистика LiveInternet.ru: показано количество хитов и посетителей
Создан: 06.02.2012
Записей: 451
Комментариев: 9
Написано: 492


АҲМАДЖОНОВ ШУҲРАТЖОН. ГУЛНОРА КАРИМОВАГА ОЗОДЛИК. ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА 2021 ЙИЛ 8 ИЮЛ КУНГИ МУРОЖААТНОМАМ

Среда, 02 Марта 2022 г. 01:20 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

АҲМАДЖОНОВ ШУҲРАТЖОН. ГУЛНОРА КАРИМОВАГА ОЗОДЛИК. ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА 2021 ЙИЛ 8 ИЮЛ КУНГИ МУРОЖААТНОМАМ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга
нусхаси Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобовга

Шуҳратжон Аҳмаджонов (1954 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси)
216 Tulip Dr., Gaithersburg, Maryland, USA 20877
E-mail: havassh54@gmail.com

2021 йил 8 июл

ГУЛНОРА КАРИМОВАГА ОЗОДЛИК

КУЧ – АДОЛАТДАДУР.
АМИР ТЕМУР (1336-1405)

“Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа (Gregoire Mangeat ) Озодлик билан суҳбатда ўз мижози устидан (2020 йил) 18 март куни Тошкентда чиқарилган ҳукмни “Ўзбекистон ҳукумати Гулнора Каримовага нисбатан қўллаëтган ҳатти-ҳаракатларнинг ноқонунийлигини кўрсатувчи навбатдаги мисол” сифатида баҳолади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Гулнора Каримовани “жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбли” деб топди ва 13 йил 4 ойга озодликдан маҳрум этишга қарор қилди.

2015 йилнинг 21 августидан ҳисобланиши айтилган бу ҳукм¸ бундан сўнг ҳам ўзгаришсиз қолдирилса¸ Гулнора Каримова 2028 йилнинг бошида озодликка чиқиши мумкин.

Ўз мижози устидан (2020 йил) 18 март куни Тошкентда чиқарилган навбатдаги суд ҳукмини биринчи бўлиб Озодликдан эшитганини эътироф қилган Манжа, Каримова устидан ўтказилган маҳкамаларни “масхарабозлик” деб атади.

- 2015 йил август ойида мижозим (Гулнора Каримова) уйининг ошхонасида ўтказилган масхарабозлик судида биринчи ҳукм ўқилган, иккинчи ҳукм вилоят судида ëпиқ эшиклар ортида ўқилган, мана энди учинчисини Олий суд эълон қиляпти¸ деди Озодликка (2020 йил) 18 март кунги ҳукмга муносабат билдирган швейцариялик адвокат.

2019 йилнинг 12 март куни Британияда чиқадиган The Guardian нашрида эълон қилинган интервьюсида Каримованинг қизи Имон онаси устидан 2015 йил августида ошхонада уюштирилган биринчи “маҳкама мажлиси” ҳақида гапирган эди.

Имон Каримовага кўра¸ судья¸ прокурорлар ва "қўрққанидан аъзойи бадани титрашдан тўхтамаган ҳукумат адвокати" онаси тутқунликда сақланган вилла ошхонасида бир неча соатлик суд мажлиси ўтказиб, ҳукм чиқарган.

Каримова устидан маҳкама бўлиб, унда ҳукм чиқарилгани ҳақида Ўзбекистон Бош прокуратураси орадан икки йилча ўтиб - 2017 йилнинг 28 июль куни биринчи марта жамоатчиликка маълумот берган эди” [1]

“Расмий хабарда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 август кунги мажлисида Гулнора Каримовага Жиноят кодексининг 6 та моддаси бўйича айблов эълон қилингани ва суд ҳукми билан унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани айтилган эди.

Ўзбекистон ҳукумати ҳозирга қадар биринчи ҳукмнинг Каримова уй қамоғида сақланган вилла ошхонасида ўқилгани ҳақидаги Имон Каримова ва Грегуар Манжа иддаоларини инкор қилган эмас.

Грегуар Манжага кўра¸ Гулнора Каримова устидан олиб борилган тергов ва суд жараëнида адвокатларнинг ўз ишини мустақил амалга оширишига имкон берилмаган.

- Гулнора Каримовага тайинланган ўзбек адвокатлари бирин-кетин ғойиб бўлди, сўнгги ҳукм ҳам ëпиқ эшиклар ортида ўқилди. Ўзбекистон ҳукумати бу билан мижозимга қарши кейинги 6 йил давомида қилинаëтган ишларнинг бари ўз табиатига кўра ноқонуний ва қабул қилиб бўлмайдиган эканини очиқ намойиш қилди, - деди швейцариялик адвокат.

2020 йил 18 март кунги суд ҳукми бўйича Озодликка берган шарҳида Манжа Ўзбекистон ҳукуматининг Каримова манфаатларини ҳимоя қилаëтган швейцариялик адвокатлар гуруҳи¸ шахсан ўзининг мамлакатга киришини тақиқлаганини эслатиб ўтди.

Манжа таъкидича, бундай тақиқ билан ҳукумат ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, Гулнора Каримовани рисоладагидай ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилган” [1]
------------------------------------------------

ИЗОҲ. Сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Гулнора Каримова 1972 йил 8 июл куни туғилган.

Мен инсон ҳуқуқи ҳимоячиси сифатида у 45 ёшга тўлган кун, яъни 2017 йил 8 июл куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида пикет ўтказдим. Пикетимда 2013 йилдан бери ноқонуний ҳибсда тутиб турилган Гулнора Каримова ва унинг Имон исмли қизига нисбатан бўлаётган қўпол ҳамда нотўғри муносабатни танқид қилиб, уни ё ошкора ва у танлаган адвокатлар иштирокида суд қилишни ёки уни ҳибсдан озод этишларини талаб қилдим. Шундан кейингина Ўзбекистон Бош прокуратураси 2017 йил 28 июл куни Гулнора Каримовани 2015 йил августида яширин суд ўтказиб 5 йилга қамагани ҳақида биринчи марта жамоатчиликка қисқача маълумот берган эди. ([2]-га қаранг).

Қонун олдида ҳамма бирдек ҳуқуққа эга бўлмоғи керак. Шу оддий талабга асосан Гулнора Каримова суди ҳам очиқ ва қонунларнинг барча талаблари асосида, масалан Гулнора тарафи танлаган адвокатлар иштирокида ўтказилмоғи керак эди. Шу оддий талаб бажарилмади. Юқори мансабли амалдорлар судда жуда кўп ноқонуний ишлари очилиб кетиши ва Гулнорага тиркалган кўпгина айбловлар сохта эканлиги судда аён бўлишидан қўрқишди.

Мана шу сабаблар туфайли 2013 йилдан бери тутқунликда сақланаётган ва 2015 йилда яширин ҳамда нотўғри суд қилинган Ўзбекистон фуқароси Гулнора Каримованинг озод этилишини талаб қилиб мен 2018 йил 7 июл (шанба) куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида иккинчи пикетни, 2019 йил 8 июл куни учинчи пикетни ўтказдим.

Мен бу ҳақда Фейсбукдаги саҳифамда ва гуруҳлар саҳифаларида суратлар билан биргаликда қуйидаги мақоламни чоп этгандим:

АҲМАДЖОНОВ Ш. Тутқиндаги Гулнора Каримова 46 ёшга тўлди. - https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=...notif_t=feed_comment&ref=notif (www.facebook.com Фейсбукдаги “Шухратжон Ахмаджонов” саҳифаси, 2018.08.07).

Оддийгина факт: жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 2020 йил 18 март куни Гулнора Каримова устидан ўқилган ҳукм нусхасини инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўша кунлари ололмади. Ушбу адолатсиз суд ҳукмидан норозилик аризаси БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига ва 57 мамлакат аъзо бўлган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократиявий институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросига топширилишидан чучишган бўлсалар керак.

Юқорида ёзган сабаблар туфайли мен 2013 йилдан бери тутқунликда сақланаётган, 2015 йилда яширин ҳамда нотўғри суд қилинган, 2020 йил январ-март ойларида инсоннинг оддий қонуний ҳуқуқлари қўпол равишда бузиб сохта суд қилинган Ўзбекистон фуқароси Гулнора Каримованинг озод этилишини талаб этиб 2020 йил 8 ва 9 июл кунлари Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида тўртинчи пикетни ўтказдим ва сизнинг номингизга - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига ёзган Мурожаатимни элчихона ходимиги топширдим.

2020 йил июлидан бошлаб ўтган бир йил давомида Гулнора Каримова билан боғлиқ айрим воқеалар ҳақида.

Маълумки, Швейцария прокурорлари 2012 йилдан бошлаб Швейцариядаги Teliasonera (ҳозирги Telia, Ўзбекистондаги номи Ucell) компаниясининг уч раҳбари Гулнора Каримова билан боғлиқ оффшор (хориж)даги компания банк ҳисобига 320 миллион доллар маблағ ўтказганлиги сабабли буни коррупсия деб ҳисоблаб тергов-суриштирув олиб боришди ва 2018 йили жиноий иш очишди. Улар Швеция банкидаги Гулнора Каримовага тегишли 350 миллион доллар маблағни музлатиб қўйишди.

Стокголм шаҳар суди 2019 йил 15 феврал куни Гулнора Каримовага пора берганлик ҳақидаги айбловни асоссиз деб топди ва Telia компаниясининг уч нафар раҳбарини гуноҳсиз деб оқлаш ҳукмини чиқарди. Швейцария прокуратураси Стокголм шаҳар суди ҳукмидан норози бўлиб 2019 йил февралда Швейцария Федерал апелляция судига апелляция шикоятини беришди. Швейцария Федерал апелляция суди 2021 йил 4 феврал куни Стокголм шаҳар судининг оқлов ҳукмини тўғри деб топди. [3]

Қизиқ факт: Стокголм шаҳар суди 2019 йил 15 февралда Гулнора Каримова ва уч нафар раҳбарни оқлаш ҳақидаги ҳукмини ўқиб эшиттиргач 2019 йил март ойида Гулнора Каримовани уй қамоғидан Тошкент вилояти Зангиота туманидаги аёллар қамоқхонасига қамашди. [4]

Маълумки, Гулнора Каримованинг ўғли Ислом ва қизи Имон Лондон шаҳрида яшамоқда. Қамоқдаги Гулнора Каримовага фарзандлари билан ҳар қандай алоқа қилиш тақиқланган: фарзандлари ёзган хатларини Гулнорага беришмаётир, унинг ҳузурига адвокатлар киритилмаётир, ҳатто телефон қўнғироқлари тақиқланган. Бу ҳақда Имон Каримова 2021 йил март ойи бошида ўзининг Instagram даги iman.k17 саҳифасида ёзди. [7]

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаëтган Гулнора Каримова 2021 йил феврал ойида қамоқдан озод этилган аëл орқали мактуб чиқариб, ўзининг “мунтазам қийноққа тутилгани"ни шеърий мисраларда баëн қилган [8]. Мен ушбу шеърнинг рус тилидаги матнини ва унинг ўзбек тилига сатрма-сатр таржимасини Мурожаатим иловасида келтирмоқдаман.

Имон Каримова 2021 йил апрелда онаси билан учрашиш ниятида Лондондан Тошкентга келди. Лекин аёллар қамоқхонаси раҳбарияти Гулнора билан қизи Имонни учрашишига рухсат бермади. Имон ўз онаси Гулнора билан кўришмаганига икки йилдан ошди. Ўзбекистондаги айрим қамоқхона раҳбарларининг пасткашликлари мана шу даражада. Айтмоқчидек, Имон Лондонда коронавирусга доир уч марта тест (синов) топширган ва учаласида ҳам у соппа-соғ эканлиги таъкидланган.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Менинг билишимча, сизнинг президентлик даврингизда икки масалада салбий иш тутилмоқда ва улар сизнинг президентлик даврингиздаги қора доғлар бўлиб Ўзбекистон тарихида қолиши мумкин.

Биринчиси, Ўзбекистон давлатининг ташқи қарзи 2013 йилда 9,9 миллиард доллардан [5] 2021 йил 1 январга қадар 33 миллиард доллардан ошганлигидир. Марказий банк ҳисоботида қайд этилишича, мазкур маблағлардан 21,3 миллиард доллари давлат ташқи қарзи, 12,5 миллиард доллари эса давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз ҳисобланади [6]. Ташқи қарзнинг тез ошиб бораётганлиги ватанимизнинг бугунги ва эртанги куни учун, ҳатто мустақиллиги учун катта хавф солмоқда. Биз бошқа давлатлардан миллиардлаб доллар қарзлар олишни тўхтатишимиз, бунинг ўрнига Санжар Умаровдек, Рустам Усмоновдек, Гулнора Каримовадек ўқимишли ва ишбилармон ватандошларимиз қадрига етишимиз, қудратли ислом динимиз талабларидан келиб чиқиб кечиримлик орқали улар фаолиятига имкон яратиб бермоғимиз керак.

Санжар Умаровдек, Рустам Усмоновдек ишбилармон миллионерларни кўп йилларга қамаб ўзбек халқи ва давлати фойда кўрдими? Менимча, фақат зарар кўрди. Шу каби Гулнора Каримовадек ўқимишли ва ишбилармон ватандошимизни кўп йиллардан бери қамоқда тутиш орқали ўзбек халқи ва давлати фақат зарар кўрмоқда. Россияда ўз бизнесини амалга ошириб миллиардер бўлган ватандошимиз Алишер Усмонов бугунги кунда ватанимизга катта молиявий ёрдам бераётгани ёрқин мисолдир.

Иккинчиси, ўқимишли, зукко, олим, ишбилармон, жасур аёл бўлмиш профессор Гулнора Каримова устидан ўтказилган адолатсиз судлардир. Чунки у танлаган адвокатларни судда қатнашишига йўл қўйишмади ва судни ёпиқ эшиклар ортида ўтказишди. Адолатсиз суд ҳукми ва турли хил тақиқлар сабабли кўп йиллардан бери қамоқхонада азоб чекаётган Ўзбекистон фуқароси Гулнора Каримова тақдирига беэътиборлик президентлик даврингиздаги иккинчи катта қора доғ бўлиб қолиши мумкин.

Гулнора Каримова бугун – 2021 йил 8 июл куни 49 ёшга тўлди. Худо кўрсатмасин, мабодо у қамоқхонада вафот қилса, бу тузатиб бўлмас катта хатога айланади ва ўшанда сизнинг президентлик даврингиздаги иккинчи катта қора доғ бўлиб қолади.

Ушбу иккинчи қора доғни осонлик билан ўчиришингиз учун ҳозирча сизда имкон бор. Ҳар бир давлатда, жумладан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бош ҳимоячиси президентдир. Конституция ва қонунлар берган ваколат асосида ва Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Гулнора Каримовага авф эълон қилиб қамоқдан озод қилсангиз ва у ўз фарзандлари билан яшаб ўтса, уларнинг тўйларига бош бўлса ва ширин-шакар невараларнинг бувисига айланса Аллоҳ сизга каттагина савоб ёзади, иншааллоҳ. Гулнора Каримовани алоҳида фармон билан озод қилаверишингиз мумкин.

Айтмоқчидек, Гулнора Каримова ва унга ўхшаган минглаб гуноҳсиз фуқаролар, жумладан кўпгина намозхон ватандошларимиз бугунги кунда Ўзбекистон қамоқхоналарида кўп йиллардан бери азоб чекмоқда. Уларга енгиллик бериш ва кечиримлик позициясидан келиб чиқиб Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида сиз “Олтин амнистияси”ни эълон қилсангиз яхши бўларди. Бу борада Тожикистонда президент Имомали Рахмон раҳбарлигида 2011 ва 2016 йилларда амалга оширилган “олтин амнистия”лар мисол ва ўрнак бўла олади ([9]-[11]).



ИЛОВА 1.

Гульнара КАРИМОВА

В ТЮРЬМЕ УЗБЕКИСТАНА

ЗДЕСЬ ЗАСТАВЛЯЮТ УНИЖАТЬСЯ И УНИЖАТЬ СОБОЙ ДРУГИХ,
НА КРИК ЛЮДСКОЙ НЕ ОТКЛИКАТЬСЯ, ЛЮДЕЙ В ЖИВОТНЫХ ПРЕВРАТИВ.

ЗДЕСЬ ЕДИНИЦЫ ВЕРЯТЬ В БОГА, ЗДЕСЬ ДУХ ПРЕДАТЕЛЬСТВА ЦАРИТ,
КАЛЕЧАТ ЖИЗНИ ЗДЕСЬ БЕЗ СЧЁТА И ЗАСТАВЛЯЮТ ПАДАТЬ НИЦ.

ЗДЕСЬ ЧЕЛОВЕЧЕСКОЕ ПАЛЯТ, С КОРНЕМ ВЫТРАВЛИВАЯ ЛИК,
ЗДЕСЬ ЧЕСТЬ И ГОРДОСТЬ НЕ ОСТАВЯТ, ПОКА ТЫ ДО КОНЦА НЕ СНИК.

ЗДЕСЬ КАЖДОМУ ПОСТАВЛЕН ЦЕННИК, И ТОЛЬКО ЦИФРЫ ПРАВЯТ БАЛ,
И СЧИТАННЫЕ, КТО ОШЕЙНИК ДЛЯ ПОДЛОСТИ НЕ ЗАВЯЗАЛ.

ЗДЕСЬ ВСЁ ПОСТРОЕНО НА ПЫТКЕ, ТЕБЯ ПЫТАЮТ ДЕНЬ-ДЕНЬСКОЙ,
И ДУШИ ВЫПЛАВЛЯЮТ В СЛИТКИ, И ТОЛЬКО СНИТЬСЯ ЗДЕСЬ ПОКОЙ.

НА ОКРИКИ, НА МАТ, НА СКЛОКИ, УЖЕ НИКТО НЕ ГОЛОСЯТ,
И ТОЛЬКО ПРОДЛИВАЮТ СРОКИ ДЛЯ ТЕХ, КТО СОВЕСТЬ НЕ УБИЛ.

ЗДЕСЬ ПОПИРАЮТСЯ ЗАКОНЫ, ИХ НЕ ЧИТАЛИ НИКОГДА,
С ЗЕМЛЕЙ РАВНЯЮТСЯ КАНОНЫ ПРОСТОГО ЧЕЛОВЕЧЕСКОГО БЫТИЯ! ([7])

ТАШКЕНТ, ЖЕНСКАЯ ТЮРЬМА МАРТ 2021

ИЛОВА 2.

Гулнора КАРИМОВА

В ТЮРЬМЕ УЗБЕКИСТАНА (ЎЗБЕКИСТОН ҚАМОҚХОНАСИДА)

Здесь заставляют унижаться и унижать собой других,
Бу ерда таҳқирланишга ва ўзинг орқали бошқаларни таҳқирлашга мажбур қилишади,

На крик людской не откликаться, людей в животных превратив.
Инсонлар фарëдига ҳамдардлик билдирмасликка (мажбур қилишади), одамларни айлантириб махлуқларга.

Здесь единицы верять в Бога, здесь дух предательства царит,
Бу ерда саноқли одам Худога инонар. Бу ерда сотқинлик арвоҳи подшоҳлик қилар.

Калечат жизни здесь без счёта и заставляют падать ниц.
Ҳисобсиз одамнинг ҳаëти қамишдай синган ва улар юзтубан қулашга мажбурланаëтир,

Здесь Человеческое палят, С корнем вытравливая лик,
Бу ерда инсонлик ëнмоқда. Инсон юзидан томиригача суғурилмоқда инсоний қиëфа.

Здесь честь и гордость не оставят, пока ты до конца не сник.
Бу ерда шараф ва ғурурингдан мосуво қилишар. Буткул адо бўлгунингча пажмурдаликда,

Здесь каждому поставлен ценник, И только цифры правят бал.
Бу ерда ҳар одам бўйнида нархнома. Фақат рақамлар бу салтанатда султонлик қилар.

И считанные, кто ошейник для подлости не завязал.
Фақат саноқли одамлар ит бўйинбоғини шарафсизлик учун боғламай қўйган.

Здесь всё построено на пытке, Тебя пытают день-деньской,
Бу ерда ҳамма нарса қийноқ устига қурилган. Сени ҳар куни, ҳар он, ҳар сония қийнашар.

И души выплавляют в слитки, И только сниться здесь покой.
Ва руҳингни ёмбига айлантиришар, Ва бу ерда тушингга фақат ором кирар.

На окрики, на мат, на склоки, уже никто не голосит,
Бақириқлар, онангнилаб сўкиш, бузғунчиликларга ҳеч ким шовқин қилмай қўйган.

И только продливают сроки для тех, кто совесть не убил.
Ва фақат виждонини ўлдирмаганларнинг қамоқ муддатини узайтиришар.

Здесь попираются законы, Их не читали никогда,
Бу ерда қонунлар топталмоқда. Бу қонунларни ҳеч ким ўқимаган ҳеч қачон.

С землей равняются каноны простого Человеческого Бытия!
Оддий инсонликнинг ҳаёт тарзини, одамнинг одамлигини ер билан бир қилишар!” [7], [8]

Шуҳрат Бобожон ва Шуҳратжон Аҳмаджоновнинг сатрма-сатр таржимаси

-----------------------------------------------

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Каримова адвокати: Сўнгги суд ҳукми томонларнинг муросавий келишувга эришишини янада қийинлаштирди! - https://www.ozodlik.org/a/gulnora-karimova-advokat...nosabat-bildirdi/30499238.html (www.ozodlik.org/a/ 2020.20.03)

2. Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда. - https://www.ozodlik.org/a/28644507.html (www.ozodlik.org/a/ 2017.28.07)

3. Дело Гульнары Каримовой: Оправдательный приговор в отношении бывших руководителей компании Telia оставлен в силе (Гулнора Каримованинг суд иши: Telia компаниясининг собиқ раҳбарларига доир оқлов ҳукми ўз кучида қолдирилди). - https://rus.ozodlik.org/a/31090751.html (www.rus.ozodlik.org/a/ 08.02.2021)

3. Внешний долг Узбекистана превысил $25 млрд (Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 25 миллиард доллардан ошди). - https://www.gazeta.uz/ru/2020/06/19/debt/?fbclid=I...I6YmECKWtjkeZ44pwPzS94iUGaWxc0 (www.gazeta.uz/ru/ 19.06.2020).

4. Bloomberg: Гульнара Каримова победила в суде в Швейцарии (Bloomberg: Гулнора Каримова Швейцария судида ғолдиб бўлди). - https://www.gazeta.uz/ru/2020/12/04/karimova/ (www.gazeta.uz/ru/ 2020.04.12).

5. Внешний долг Узбекистана превысил $25 млрд (Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 25 миллиард доллардан ошди). - https://www.gazeta.uz/ru/2020/06/19/debt/?fbclid=I...I6YmECKWtjkeZ44pwPzS94iUGaWxc0 (www.gazeta.uz/ru/ 19.06.2020).

6. Ўзбекистон ташқи қарзи 33 миллиард доллардан ошди.
- Ўзбекистон ташқи қарзи 33 миллиард доллардан ошди (kun.uz) (www.kun.uz 2021.27.03);
- www.kun.uz/news/2021/03/27/ozbekiston-tashqi-qarzi-33-millard-dollardan-oshdi (www.kun.uz 2021.27.03).

7. Дочь Гульнары Каримовой опубликовала стихотворение матери о тюрьме.
- Дочь Гульнары Каримовой опубликовала стихотворение матери о тюрьме (fergana.media) (www.fergana.media 11.03.2021);
- www.fergana.media/news/121791/ (www.fergana.media 11.03.2021).

8. ШУҲРАТ БОБОЖОН. Ўзбекистон қамоқхонасидаги икки VIP маҳкум қийноқлар ҳақида хат чиқарди. – https://www.ozodlik.org/a/ўзбекистон-қамо...ат-чиқарди/31143846.html (www.ozodlik.org/a/ 2021.10.03).

9. Президент Таджикистана подписал закон о "золотой" амнистии (Тожикистон Президенти «олтин» амнистияга имзо чекди). - https://lenta.ru/news/2011/08/22/amnesty/ (www.lenta.ru 22.08.2011).

10. Закон Республики Таджикистан «Об амнистии» (полный текст) (Тожикистон Ресубликасининг «Амнистия тўғрисида» ги қонуни (тўлиқ матн)). - http://news.tj/ru/news/zakon-respubliki-tadzhikistan-ob-amnistii-polnyi-tekst (www.news.tj/ru/ 24.08.2011).

11. «Золотая» амнистия. 12 тыс. человек могут рассчитывать на свободу в РТ («Олтин» амнистия. Тожикистон Ресубликасида 12 минг киши озодликка чиқишга умид қилса бўлади). - http://tjk.rus4all.ru/news/20160819/726793082.html (www.tjk.rus4all.ru 19.08.2016).
Рубрики:  ПРАВОЗАЩИТА
2021 YILGI MAQOLALAR

 

Добавить комментарий:
Текст комментария: смайлики

Проверка орфографии: (найти ошибки)

Прикрепить картинку:

 Переводить URL в ссылку
 Подписаться на комментарии
 Подписать картинку