Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ
2021 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИГА ТАКЛИФЛАРИМ (ОХИРИ)
IV. ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ (150-245-бандлар)
151. Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиш.
2021 йил 1 сентябрь
Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди мақоми, фаолиятининг
асосий йўналишлари, вазифалари, молиялаштириш манбалари, жамоатчилик иштироки механизмлари назарда тутилади.
Таклифлар: 5
Изоҳ қолдириш
1-ТАКЛИФИМ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 10 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор яхши қарордир [29]. Натижада Ватанимизда мактабгача болаларни боғча билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга ошади.
Боғчада яхши тарбияланиб, ўқиш ва билимга қизиққан болаларимиз мактаб ёшига еткач ўз билимларини янада кенгайтириши ва ўстиришларига имкон яратишимиз муҳим. Бунинг учун интернетдаги ўзбек тилидаги умумий маълумотларни жиддий равишда тўплашимиз ва дунё тилларидан таржима қилиб бойитишимиз зарур. Одатда дунёдаги миллиардлаб кишилар, жумладан мен ҳам кўпинча википедия сайтидаги бой ва турли хил маълумотлардан фойдаланамиз. Бугунги кунда википедиядаги энг камбағал ва кам мақолаларга эга бўлган тиллардан бири ўзбек тилидаги википедия бўлимидир.
Агар президентимиз қарорига асосан камида 100 мутахассисдан иборат гуруҳ тузилса ва улар Ўзбек Миллий Энциклопедиясини яратган каби Википедияда ўзбек тилидаги бўлимини энг бой бўлимга айлантириш бўйича фаолият олиб боришса жуда яхши бўларди. Шу ҳолда дунё ўзбеклари ушбу саҳифадан кенг фойдаланар ва ўзбек тилининг таъсири ошган бўларди. Энг муҳими ўзбек ёшлари, шунингдек барча ўзбеклар она тилларида ўзлари хоҳлаган ва имкони бўлган вақтларда дунё аҳамиятидаги маълумотларни эркин ўқиб билимларини оширишлари ва дунёқарашини кенгайтиришлари мумкин бўлади. (Ушбу таклифим 229-банд талабларига ҳам жавоб беради. Шу сабабли уни 229-бандда ҳам ёздим.)
2-ТАКЛИФИМ. Маълумки, Ўзбекистон қишлоқлари ва туманларида компютер билан таъминланмаган оилалар, ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Бундай ёшларимизга компютер ва интернетдан фойдаланишга имкон яратиш учун ҳар бир туман ҳудудида кутубхоналарни қайтадан 21-аср талаблари даражасида ташкил этсак яхши бўларди. Ушбу кутубхоналарда катталар ва болалар фойдаланадиган компютерлар ўрнатилса ва бир ёки икки соат текин ишлатиш имкони берилса яхши бўларди. Шу ҳолда умумий компютер саводхонлиги кескин ошади ва улар орасидан турли соҳалар бўйича яхши мутахассислар, олимлар, шоирлар, ёзувчилар ва бошқалар етишиб чиқа бошлайди. (Ушбу таклифим 229-банд талабларига ҳам жавоб беради. Шу сабабли уни 229-бандда ҳам ёздим.)
Ушбу иккала таклиф амалга оширилса “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларни дастурлаш тилларини ўзлаштиришга қизиқтириш орқали уларни иш билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш (157-банд) осонлашади, БМТ шафелигида “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” глобал форумини ташкил этиш ва ўтказиш (153-банд) ва Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш (154-банд) пайтида Ёшларни қўллаб-қувватлашга доир Ўзбекистонда амалга оширилган ижобий ишлар қаторида фахрланиб айтиш мумкин бўлади.
3-ТАКЛИФИМ. Мактаблар юқори синфида, колледж ҳамда олий ўқув юртларида умумий СИЁСАТШУНОСЛИК фани камида бир йиллик дарс сифатида ўқитишни таклиф қиламан.
Ушбу сиёсатшунослик фани дарслигида умумлаштирилган ҳолда Ўзбекистон давлат бошқаруви тизими, яъни Ички ишлар вазирлиги, суд, прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона хизмати, Солиқ хизмати, вазирликлар, давлат қўмиталари ва ҳоказоларнинг бошқарув схемалари билан тасвирлаб бериш, демократия асосидаги сайлов тизими, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти асоси бўлмиш нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ҳоказо маълумотлар ёзилса яхши бўлади. Шунингдек ушбу умумлаштирилган сиёсатшунослик фанида инсон ҳуқуқлари, жумладан Болалар ҳуқуқларига доир Ўзбекистон ва халқаро қонунлар ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар берилади.
Мен Совет Иттифоқи давлатининг бошқарув тизимини Самарқанд Давлат университетида беш йил ўқиб, уни 1975 йилда битириб ишга боргач тушуна бошладим. Иш юзасидан Самарқанд вилоят ижроия қўмитаси Ташкилиш ишлар бўлими хонасига кирганимда у ерда катта доскада сайлов тизими, ҳокимият тизимлари ва бошқа схемалар бор эди. Шу схемаларга қараб ва қўшимча мақолалар ўқиб Совет Иттифоқи давлатининг бошқарув тизимини тушуна бошладим. Ахир на мактабда, на университетда бу ҳақда аниқ маълумот ва билимлар берилмади. Университетда ҳар хил фалсафий ва тарихий фанлардан лекциялар тингладик ва имтиҳонлар топширдик. Уларда фақат умумий гаплар билан айтилганлиги сабабли умумий маълумотларни билардик, холос.
Бугунги кунда анчагина фуқароларимиз давлат бошқарув тизими ва ҳокимият органлари ваколатларини яхши билмаслиги натижасида ўз шикоятларини бирданига Президент Маҳкамасига йўллашида кўришимиз мумкин.
Шундай қилиб, фарзандларимизга юқорида ёзганимдек сиёсатшунослик фани орқали умумлаштирилган билимларни аниқ фактлар асосида берсак, улар демократияга асосланган давлатимиз ҳар қандай исломий давлатлардан афзал томонларини тушунади ва турли хил ёт исломий қарашларга ҳамда оқимларга ёндашмайди. Бу – биринчидан.
Иккинчидан, давлатнинг қайси органлари қандай вазифаларни бажариши, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари доирасини тушунса, ҳаётда ўз ҳаққоний йўлини тезроқ топиб олишда ва шу йўлда собитқадамлик билан давом қилишда бу билимлар катта ёрдам беради.
Учинчидан, ушбу билимлар давлат сиёсатини тушунишга, давлат бошқаруви билан боғлиқ ҳокимиятнинг турли бўғинларида ишлашга ва ёш кадрларнинг тез ўсишига ёрдам беради.
Тўртинчидан, ушбу билимлар асосида ёшларимиз Ватанимизда фуқаролик жамиятини тезроқ бунёд қилишади.
Бешинчидан, иқтидорли ёшларимиз орасидан талантли, машҳур давлат арбоблари етишиб чиқишига ҳам ёрдам беради.
УШБУ ТАКЛИФЛАРИМ 151-БАНДДА 15-, 16- ВА 21-ТАКЛИФЛАР СИФАТИДА ЎРИН ОЛДИ. (2021 йил 25 январ, соат 17:30 ва 17:34, 29 январ соат 13:37, Тошкент вақти)
--------------------------------------------
4.3. Арзон уй-жойларни барпо этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш
199. Эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлар кўламини янада кенгайтириш
2021 йил 20 июль
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлаш;
бошпанасиз қолган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар ва шахсларни вақтинчалик, ёки умрбод мулк ҳуқуқи берилмаган ҳолда жойлаштириш учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойларни сотиб олиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.
Таклифлар: 18
Изоҳ қолдириш
ТАКЛИФИМ. (ЭСКИ ҚИШЛОҚНИ БУЗМАЙ ЯНГИ ҚИШЛОҚНИ УНИНГ ЯҚИНИДА ҚУРИШГА ДОИР ТАКЛИФНИ ЁЗИШГА УЛГУРМАДИМ. БУ 73-БАНДДАГИ МАТН ТАКРОРИ БЎЛАРДИ.)
---------------------------------------------
4.4. Маданият, санъат, спортни янада ривожлантириш
217. Маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш.
2021 йил 20 февраль
Маданият вазирлиги,
ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик
ва идоралар
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
барча маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг Миллий рўйхатни қайта шакллантириш;
Маданий мерос объектлари электрон порталини яратиш, уни давлат электрон хизматлари билан интеграция қилиш;
давлат кадастр ҳужжатини расмийлаштириш ва давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли ахборотларни жойлаштириш;
маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликни иштирокни рағбатлантириш ҳамда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш ишларини кучайтириш;
чора-тадбирларни амалга оширишни молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича 2021‒2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.
Таклифлар: 1
Изоҳ қолдириш
ТАКЛИФИМ
САМАРҚАНД ОСТИДА АМИР ТЕМУР ДАВРИДА ҚУРИЛГАН МАХФИЙ ЕРОСТИ ЙЎЛИ БОР. УШБУ ЕРОСТИ ЙЎЛИ ТЎЛИҒИЧА ОЧИБ ЎРГАНИЛМОҒИ КЕРАК. БУНИ 2021 ЙИЛ РЕЖАСИГА КИРИТСАК ЯХШИ БЎЛАРДИ
Шунга доир бир неча факт.
1. 1937 йилда тунда бир зиёли киши Самарқанддаги Бибихоним мадрасаси зинапояларидан бири остидаги йўлак орқали Амир Темур ерости йўлига тушган. У анчагина юриб адашган ва қайтиб чиқиш йўлини топаолмай ҳалок бўлган. Бу ҳақда менга профессор Эмир-Асан Хатипов 1975 йилда гапириб берганди. Бу ва кейинги фактлар ҳақида батафсил маълумот қуйидаги мақоламда ёзилган:
АҲМАДЖОНОВ Ш. Амир Темурнинг махфий ерости йўли. -
https://www.liveinternet.ru/users/4799013/blog#post459725096 (
www.liveinternet.ru "Турон Шухратжони" кундалиги (дневник), 2019.30.08);
https://siyosat.wordpress.com/2019/08/20/амир-темурнинг-ерости-йўли/ (
www.siyosat.wordpress.com 2019.20.08).
2. 1964 йилда ўзбек зиёлиларидан бири Самарқанд Опера ва балет театри қурилиши пайтида қазилган катта чуқурликка тушиб, ўша чуқурлик четида очилган Амир Темур ерости йўлига кириб 15-20 қадам ичкарига юради. У бу ҳақда 1996 йилда “Халқ сўзи” газетасидаги мақолада ёзганди.
3. Самарқанд шаҳар ҳокими Бобур Облоқулов бир гуруҳ раҳбарлар билан Ашаратхона ёдгорлигига 2019 йил 1 август куни борганида бундай деганди:
“Бу ернинг атрофи Боғи Феруза бўлган. Душман бостириб келса, амалдорлар Регистонда ер остига тушиб мана шу ердан чиққан. Бунинг ичида фойтун арава юрадиган йўл бор. Худди мана шунақа ғишт билан терилган (ҳоким бармоғи билан шифтни кўрсатди, А.Ш.) Бу йўл ҳозир ҳам бор. 1985 йилда тушганимизда йўл очиқ эди. 1995 йилларда ёпилган. Мен 1985 йилда бунга тушганман. 300 метрча юрганмиз”
Самарқанд шаҳрининг янги Бош режаси тайёр бўлиши ва тасдиқланиши кутилмоқда. Агар ҳозирги режа тасдиқланса, Самарқанд марказида ҳамда атрофларида катта эксковаторлар билан қазиш ва кўпқаватли иморатларни қуриш ишлари авж олиб кетади.
Агар биз Амир Темур махфий ерости йўлини очиб ўрганмасдан турли меҳмонхоналар қуриб ташлаб тарихимизни яна бир бор кўмсак келгуси авлодлар бизни кечирмайди.
Амир Темур махфий ерости йўли тўлиқсинча очиб ўрганилгунига қадар Самарқанд шаҳрининг янги Бош режасини тасдиқламаслик ва Самарқанд тарихий марказида янги бинолар қуришни тўхтатиш керак.
Агар Совет Империяси даврида Самарқанддаги тарихимиз 4-5 ва 8-9 қаватли бинолар билан бетартиб равишда кўмилган бўлса, Ватанимиз Мустақилликка эришганидан деярли 30 йил ўтиб буюк тарихимизни ўзимиз 12-20 қаватли бинолар билан кўмиб ташлаш хавфи бор.
Агар Амир Темурнинг махфий ерости йўли тўлиқсинча ўрганиб бўлмасдан янги бинолар қура бошласак, янги бинолар асоси жойлашадиган ердаги тарихий тўпроқ, жумладан Амир Темур махфий ерости йўлининг маълум бир жойларини эксковаторлар билан қазиб олиб Самарқанд ташқарисига чиқариб ташлашади. Худди шу жойга 12-20 қаватли бинонинг катта ва чуқур пойдевори темир бетондан мустаҳкам қилиб қурилади. Қарабсизки, буюк тарихимизни ўзимиз 12-20 қаватли бинолар билан кўмиб ташлашга рухсат берган бўламиз.
Шундан келиб чиқиб, Амир Темурнинг Самарқанддаги махфий ерости йўли тўлиқсинча тезлик билан ўрганилмоғи ва унинг жойлашувининг тўлиқ схемаси аниқланмоғи керак. Ерости йўли Амир Темур давридаги марказий биноларга ва Самарқанд ичида ҳамда Самарқанд яқинидаги боғларга олиб борадиган йўл бўлган. Масалан, Ашаратхона ёдгорлиги остида ерости йўлининг борлиги шу жойда жойлашган Боғи Ферузага олиб келадиган йўл бўлган. Демак, Амир Темурнинг махфий ерости йўлини ўрганиш орқали Амир Темур даврида тарихий биноларнинг жойлашув ўрни ва ҳатто уларнинг асоси (фундаменти)ни топиш имкониятини беради. Мана шу ҳудудни САМАРҚАНДНИННГ ТАРИХИЙ ҲУДУДИ деб эълон қилишимиз ва шунга доир қонуний эҳтиёт қилиш чораларини кўришимиз мумкин бўлади. Шунингдек Самарқандга келувчи сайёҳлар оқими бир неча баробар ошиши ва бундан Ватанимиз ҳазинасига миллионлаб доллар фойда келиши аниқ.
Амир Темурнинг Самарқанддаги махфий ерости йўли тўлиқсинча ўрганилгач, Самарқанднинг Бош режасида янги биноларни ушбу ерости йўлига ҳалақит бермайдиган масофада жойлаштиришимиз мумкин ва керак. Шундан кейингина Самарқанд марказида саноқли чиройли янги бинолар, жумладан меҳмонхоналар қуришга рухсат беришимиз мумкин.
Шу ҳолда Самарқанднинг бугунги куни Амир Темур давридаги вазият билан уйғунлашади ва биз тарихийликни сақлаб қолган бўламиз. Бу бизнинг бугунги ва эртанги авлодлар олдидаги масъулиятли вазифамиздир.
Унутмайлик: Совет империяси даврида 2750 ёшли Самарқандда айрим биноларни қуриш орқали буюк тарихимизни кўмишга ҳаракат қилишди. Бизнинг бугунги ва эртанги авлод олдидаги вазифамиз кўмилган буюк тарихимизни қайтадан очиш ва дунёга кўз-кўз қилиб фахрланишдир.
УШБУ ТАКЛИФИМ 217-БАНДДА 4-ТАКЛИФ СИФАТИДА ЎРИН ОЛДИ. (2021 йил 25 январ, соат 17:39, Тошкент вақти)
-------------------------------------------
4.5. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш
229. Ягона “Электрон таълим” тармоғини жорий қилиш.
Йил давомида
Халқ таълими вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Молия вазирлиги
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
оптик толали юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи линиялари олиб борилган умумтаълим муассасаларининг телекоммуникация инфратузилмасини (Wi-Fi ва ички локал тармоқни) яратиш;
3200 та умумтаълим мактабларини қамраб олиш ва келгуси йилларда давом эттириш;
ягона “Электрон таълим” тармоғини яратиш, жорий қилиш ва уни бошқариш;
компьютер ускуналари ва ягона “Электрон таълим” тармоғини техник қўллаб-қувватлаш;
электрон контентни ишлаб чиқиш ва уларни янгилаб бориш;
раҳбар ва педагог ходимларнинг АКТ бўйича саводхонлигини ошириш ҳамда сертификатлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.
Таклифлар: 4
Изоҳ қолдириш
1-ТАКЛИФИМ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 10 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор яхши қарордир [29]. Натижада Ватанимизда мактабгача болаларни боғча билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга ошади.
Боғчада яхши тарбияланиб, ўқиш ва билимга қизиққан болаларимиз мактаб ёшига еткач ўз билимларини янада кенгайтириши ва ўстиришларига имкон яратишимиз муҳим. Бунинг учун интернетдаги ўзбек тилидаги умумий маълумотларни жиддий равишда тўплашимиз ва дунё тилларидан таржима қилиб бойитишимиз зарур. Одатда дунёдаги миллиардлаб кишилар, жумладан мен ҳам кўпинча википедия сайтидаги бой ва турли хил маълумотлардан фойдаланамиз. Бугунги кунда википедиядаги энг камбағал ва кам мақолаларга эга бўлган тиллардан бири ўзбек тилидаги википедия бўлимидир.
Агар президентимиз қарорига асосан камида 100 мутахассисдан иборат гуруҳ тузилса ва улар Ўзбек Миллий Энциклопедиясини яратган каби Википедияда ўзбек тилидаги бўлимини энг бой бўлимга айлантириш бўйича фаолият олиб боришса жуда яхши бўларди. Шу ҳолда дунё ўзбеклари ушбу саҳифадан кенг фойдаланар ва ўзбек тилининг таъсири ошган бўларди. Энг муҳими ўзбек ёшлари, шунингдек барча ўзбеклар она тилларида ўзлари хоҳлаган ва имкони бўлган вақтларда дунё аҳамиятидаги маълумотларни эркин ўқиб билимларини оширишлари ва дунёқарашини кенгайтиришлари мумкин бўлади. (Ушбу таклифим 151-банд талабларига ҳам жавоб беради. Шу сабабли уни 151-бандда ҳам ёздим.)
2-ТАКЛИФИМ. Маълумки, Ўзбекистон қишлоқлари ва туманларида компютер билан таъминланмаган оилалар, ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Бундай ёшларимизга компютер ва интернетдан фойдаланишга имкон яратиш учун ҳар бир туман ҳудудида кутубхоналарни қайтадан 21-аср талаблари даражасида ташкил этсак яхши бўларди. Ушбу кутубхоналарда катталар ва болалар фойдаланадиган компютерлар ўрнатилса ва бир ёки икки соат текин ишлатиш имкони берилса яхши бўларди. Шу ҳолда умумий компютер саводхонлиги кескин ошади ва улар орасидан турли соҳалар бўйича яхши мутахассислар, олимлар, шоирлар, ёзувчилар ва бошқалар етишиб чиқа бошлайди.
(Ушбу таклифим 151-банд талабларига ҳам жавоб беради. Шу сабабли уни 151-бандда ҳам ёздим.)
3-ТАКЛИФИМ. Интернет сайтларидаги турли тиллардаги мақолаларни ўзбек тилига таржима қиладиган ва ўзбек тилидан бошқа тилларга таржима қиладиган яхши таржима дастури йўқ. Мутахассислардан иборат гуруҳ тузиб, ушбу катта камчиликни тугатиш керак. Токи ўзбеклар, жумладан ўзбек болалари ва ёшлари дунё тилларидан, авваламбор Бирлашган Миллатлар Ташкилотида доимий қўлланилаётган 6 та тил бўлмиш инглиз, испан, француз, араб, рус, хитой тилларидан яхши таржима қиладиган дастурлардан фойдаланмоғи керак. Шундай дастлабки таржима дастурини
www.translate.google.com сайтига қўйсак яхши бўларди.
УШБУ ТАКЛИФЛАРИМ 229-БАНДДА 6-, 7- ВА 8-ТАКЛИФЛАР СИФАТИДА ЎРИН ОЛДИ. (2021 йил 25 январ, соат 17:343, 17:45 ва 17:47, Тошкент вақти)
------------------------------------------
V. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, ШУНИНГДЕК, ВАЗМИН, ЎЗАРО ФОЙДАЛИ ВА КОНСТРУКТИВ ТАШҚИ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР (246-276-бандлар)
5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар
249. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимининг самарадорлигини тубдан ошириш.
2021 йил 1 март
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Энергетика вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш, соҳанинг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини тубдан мустаҳкамлаш;
аҳоли хонадонларини метан, пропан ва ис газини барвақт аниқлайдиган, хабар берадиган ва газни тармоқдан клапан орқали узиб қўядиган газоанализаторлар билан таъминлашни ташкил этиш;
янги турар жой мажмуалари қурилган, маъмурий марказдан узоқда жойлашган ҳамда ёнғинларни тезкор бартараф этиш имконияти чекланган ҳудудларда қўшимча ажратиладиган штат бирликлари ҳисобига ёнғин-қутқарув қисмлари (постлари)ни ташкил этиш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимининг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;
ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш ва оммалаштириш назарда тутилади.
Таклифлар: 2
Изоҳ қолдириш
ТАКЛИФИМ. (Бу бандда 67-банддаги таклифимни такрор ёзиш ниятим бор эди. Улгурмадим.)
------------------------------------
257. “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш.
2021 йил 1 апрел
Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, МТРК, манфаатдор вазирлик
ва идоралар
Чора-тадбирлар режаси.
Режада мутаассиблик, экстремизм
ва терроризмга қарши курашиш мақсадида маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирларини ўтказиш назарда тутилади.
Таклифлар: 12
Изоҳ қолдириш
1-ТАКЛИФИМ
Ислом дини билан боғлиқ айрим мутаассиб ва экстремистлар ҳар қандай туғилган кунни, ҳатто Муҳаммад Пайғамбар (сав) туғилган кунини байрамдек нишонланишига қарши чиқишмоқда. Улар учун дунёда фақат иккита ислом байрами бор, холос.
Улар тарихда яшаб ўтган ҳар қандай буюк зотлар, жумладан бугунги кунда ҳаёт бўлган машҳур кишилар туғилган куни ва юбилейлари нионланишига ҳам қаттиқ қаршилар. Маълумки, ҳар бир давлатнинг, жумладан Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни шу мустақил ватаннинг туғилган кунидир. Шу мутаасиблар Мустақиллик байрами Ватанимизда нишонланишига ҳам қаршилар.
Айрим мутаасиб диндорларнинг қаршилиги сабабли ватанимиз тарихида катта ўпирилишлар, бўм-бўшликлар, ноаниқликлар бор. Чунки ўз вақтида ушбу ёрқин саналарни шундай диндорлар нишонлашга ва улар ҳақида китобларда ёзишга имкон беришмаган.
Муҳаммад Пайғамбар (сав) туғилган куни Ватанимизда байрамдек нишонланиши айрим мутаассиб ва экстремист кайфиятдаги диндорларга маърифат йўли билан берилган яхши доимий зарба бўлади.
УЛУҒ ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД (АЛАЙҲИСАЛОМ) ТУҒИЛГАН КУННИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАР ЙИЛИ БАЙРАМ СИФАТИДА НИШОНЛАЙЛИК.
Ҳаммага маълумки, Исломда фақат иккита байрам бор; Ид ал-Адҳа (Қурбон байрами, А.Ш.) ва Ид ал-Фитр (Рамазон байрами, А.Ш.). Лекин Муҳаммад Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) туғилган кун байрам деб номланмасада – у қадрлироқ ва муҳимроқдир. Чунки барча байрамлар, хайриялар ва ҳамма нозу-неъматлар билан инсониятга келган шахс Аллоҳ яхши кўрадиган – бу Муҳаммад Пайғамбар (сав). Агар олижаноб Пайғамбар (сав) туғилмаса Олдиндан белгилаш (тақдир) кечаси ҳам, ислом байрамлари ҳам, тунги Саёҳат ва Маърожга кўтарилиш ҳам, Маккани ишғол қилиш ҳам, Бадр яқинидаги жанг ҳам, ҳатто буткул ислом жамоаси ҳам бўлмасди. Биз эга бўлган энг яхши нарсалар ушбу энг буюк шахс билан боғлиқдир. Пайғамбар (сав) барча эзгуликлар, нозу-неъматлар манбаидир.
ШАЙХ МУҲАММАД БИН АЛЯВИЙ АЛ-МАЛИКИ (1947-2004)
(ДАДАЕВ М. Рождение Пророка Мухаммада – самое великое событие за всю историю Вселенной (Муҳаммад Пайғамбарнинг туғилиши – бутун Жаҳон тарихидаги энг буюк воқеадир). -
http://islam.ru/content/person/42041 (
www.islam.ru/content/ 30.11.2018)
Бугунги кунда дунёда 200 дан ортиқ мамлакат бор, 193 таси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га аъзо мамлакатлардир. Шулардан 57 таси мусулмон мамлакатлари бўлиб, улардан кўпчилигида Мавлуд ан-Наби (Пайғамбар Туғилиши) байрами нишонланади. Мавлуд ан-Наби Сурия, Алжир, Тунис, Марокко ва бошқа мусулмон мамлакатларида тантаналар билан нишонланади. Покистонда у расмий байрам бўлиб, уч кун давомида байрам қилинади.
«Рабиуль-аввал – Аллоҳ юборган вакилларнинг охиргиси ва барча пайғамбарларнинг нишони бўлган Пайғамбар Муҳаммад ушбу Ерда пайдо бўлган ойдир.
Ушбу ойда мусулмонлар Муҳаммад Пайғамбарни (сав) қунт билан мадҳ қилишади, Аллоҳ Вакили (сав) ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш учун йиғилишади. Мавлудларни – ислом даъвати тадбирларини фаол ўтказишади, унда мусулмонлар Пайғамбар (сав) га саловатлар – миннатдорчилик ҳамда мақтовлар айтишади, унинг ҳаёти, унинг оиласи ва у билан боғлиқ барча воқеалар ҳақида гапириб беришади. Шу билан Аллоҳ Вакили (сав) га ўз муҳаббатларини билдиришади ва севимли Пайғамбаримиз (сав) дан ибрат олиб ўз ишлари, ҳаракатлари билан муҳаббатларини исботлашади» (ДАДАЕВ М. Рождение Пророка Мухаммада – самое великое событие за всю историю Вселенной (Муҳаммад Пайғамбарнинг туғилиши – бутун Жаҳон тарихидаги энг буюк воқеадир). - http://islam.ru/content/person/42041 (www.islam.ru/content/ 30.11.2018)
Туғилган кунни Қуёш тақвимига кўра нишонлаш маъқулроқдир. Чунки Ой тақвимига кўра йилнинг давомийлиги Қуёш тақвимига кўра йил давомийлигидан 11 кунга камроқдир. Агар бирор санани, масалан туғилган кунни Ой тақвимига кўра белгиласак ушбу сана Қуёш тақвимидаги барча ойларни 33 йилда айланиб чиқади, яъни инсоннинг туғилган куни баҳорда, ёзда, кузда ва қишда нишонланаверади. Бир неча йил олдин ҳижрий (Ой) тақвимга кўра белгиланган Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг туғилган кун 25 декабр кунига, яъни пайғамбар Исо Масиҳнинг туғилган куни билан мос келди. Ахир бу икки улуғ пайғамбар бир кунда туғилган эмаску!
Таъкидлашим ўринлики, Ислом дини маркази ва Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг ватани бўлмиш Саудия Арабистони раҳбарияти Ойга асосланган Ҳижрий тақвимдан Қуёшга асосланган григориан тақвимига 2016 йил 1 октябрдан ўтди. (Саудовская Аравия при переходе на григорианский календарь сэкономит на госслужащих. - https://www.interfax.ru/world/530934 (www.interfax.ru 03.10.2016)
21 март Шарқ халқлари, жумладан ўзбек халқининг 3500 йилдан ортиқ нишонланиб келинаётган улуғ баҳор байрамидир. 21 мартдан Пайғамбаримиз туғилган кун 20 апрелга қадар бир ойлик муддатда Ватанимизда улуғ пайғамбаримиз ҳаёт йўли ва Ислом динимизни чуқурроқ ўрганиш, ёшларимизнинг ҳар хил ёт диний оқимларга қўшилиб кетиш олдини олиш чоралари тушунтирилади, Рамазон ойидаги каби сахийлик ва эзгулик ойлиги ўтказилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташрифи чоғида Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш таклифини билдирган эди. (Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилади (01.09.2017). - https://www.youtube.com/watch?v=BgP1Ro7vp6c (www.youtube.com Published on Sep 8, 2017)
Шу таклиф асосида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2017 йил 2 август куни қабул қилинди. (“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. - http://lex.uz/docs/3296658 (www.lex.uz 2017.02.08, 572-сон қарор)
Шундай экан биз бутун Ислом дунёсига ўрнак бўла оладиган ташаббуслар билан чиқайлик. Мана шундай тарихий ташаббуслардан бири ҳар йили Ўзбекистонда улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг туғилган кунини байрам сифатида нишонлаш ва вафот этган кунини маъракалар қилиб эслаш ҳамда саловатлар айтишдир. Ушбу таклифни туркий давлатлар раҳбарлари саммитида ва Ислом ҳамкорлиги ташкилоти саммитида ҳам киритиш ўринлидир.
Ушбу байрамни нишонлаш тартиби ислом уламолари билан биргаликда ишлаб чиқилса яхши бўларди.
2-ТАКЛИФИМ
УЛУҒ ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД (АЛАЙҲИСАЛОМ) ВАФОТ ЭТГАН КУН БЎЛМИШ 6 ИЮН КУНИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАР ЙИЛИ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ СИФАТИДА НИШОНЛАЙЛИК.
Менимча, бугунги кундаги Мавлуд ан-Наби байрамини иккига ажратиб нишонлашимиз мақсадга мувофиқдир. Яъни Муҳаммад Пайғамбарнинг ҳақиқий туғилган кунини Мавлуд ан-Наби байрами сифатида нишонлайлик. Шунингдек Муҳаммад Пайғамбар 632 йил 6 июнда вафот этганини ҳисобга олиб [1], ҳар йили 6 июн кунини Муҳаммад Пайғамбарни, шунингдек вафот этган барча ватандошларимизни Хотирлаш ва қадрлаш куни сифатида нишонлайлик.
Ватанимизда Хотирлаш ва қадрлаш кунини айнан 6 июн куни нишонлай бошласак яхши бўларди. Ўшанда ҳар йили 6 июн куни худойилар қилиб ҳам улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)ни, ҳамда Ватанимизда яшаб ўтган ватандошларимизни хотирлаган бўлардик. Ахир чин дунёга кетган, кетаётган ва келажакда туғилиб яшаб ўтадиган ватандошларимизга энг кўп ёрдамни айнан Муҳаммад Пайғамбаримиз бериши мумкин.
3-ТАКЛИФИМ
9 МАЙ КУНИНИ ДУНЁДАГИ КЎПГИНА МАМЛАКАТЛАРДАГИ КАБИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҒАЛАБА БАЙРАМИ СИФАТИДА НИШОНЛАЙЛИК
Дунёдаги кўпгина мамлакатларда бўлгани каби қадрдон Ўзбекистонимизда 1945 йилдан бери 9 май куни Ғалаба байрами сифатида нишонланарди. Раҳматли президент Ислом Каримов (1938-2016) 1999 йил 2 мартдаги ПФ-2243 Фармонга имзо чекиб, 9 майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилди. («9 Майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 2 мартдаги ПФ-2243-сон Фармони. - http://www.lex.uz/acts/212469 )
9 майни дунё мамлакатларида халқлар Ғалаба байрами қилаётганида ушбу фармонга кўра халқимизнинг ярмидан ортиғи қабристонларга бориб қабрларни тозалаш ишлари билан банд бўлмоқда.
2018 йил 9 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев “Тошкент ботаника боғида Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган байрам тадбири”да иштирок этди. (Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини табриклади. - https://president.uz/uz/lists/view/1704 (www.president.uz/uz/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти, 2018.09.05)
Яъни 2018 йил 9 май куни Хотира ва Қадрлаш куни ëнига расман Ғалаба байрами атамаси ҳам қўшилди.
1941 йил бошида Ўзбекистонда 6,5 миллион аҳоли яшаган бўлса Иккинчи дунё урушида улардан 1 миллион 433 минг 230 нафар киши иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди.
(Хотира – муқаддас, қадр – азиз. -
https://www.un.int/uzbekistan/fr/news/%D1%85%D0%BE...80%93-%D0%B0%D0%B7%D0%B8%D0%B7 (
www.un.int/uzbekistan/ 2017.03.05)
“Халқимиз фронт ҳудудларидан кўчирилган бир миллионга яқин кишини қабул қилган. Жумладан, икки юз мингдан зиёд болаларни “Сен етим эмассан” деб оиласи бағрига олган, бир бурда нонини улар билан баҳам кўриб, ўз болалари қатори вояга етказган. Халқимизнинг бундай бағрикенглиги ва олижаноблигини, фашизм устидан ғалаба қозонишга қўшган улкан ҳиссасини бутун дунё эътироф этади”
(Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини табриклади. -
https://president.uz/uz/lists/view/1704 (
www.president.uz/uz/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти, 2018.09.05)
Хуллас калом, 9 май кунини Ўзбекистон халқи ҒАЛАБА БАЙРАМИ сифатида умумхалқ байрами қилишга тўла ҳақлидир. Яъни халқимиз шундай улуғ кунни қабристонларда ўтказмай, ватанимиз боғлари, кўчалари ва майдонларини тўлдириб ўйин-кулги ва завқ-шавқ билан нишонлаши керак.
УШБУ ТАКЛИФЛАРИМ 257-БАНДДА 16-, 17-18- ВА 19-ТАКЛИФЛАР СИФАТИДА ЎРИН ОЛДИ (адашиб 2-таклифимни икки марта жўнатибман). (2021 йил 25 январ, соат 17:59, 18:01, 18:03 ва 18:06, Тошкент вақти)
---------------------------------------------
260. Инсон ҳуқуқлари соҳасида жамоатчилик мониторинги тизимини шакллантириш.
2021 йил 30 июнь
Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Омбудсман, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига жамоатчилик назоратининг хар бир шаклини амалга ошириш механизмлари ва тартиб-таомилларини белгилаш;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли халқаро ва миллий ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича “жамоат инспектори”, “жамоат кузатувчиси”, “жамоат комиссияси” институтларини шакллантириш;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунлар самарадорлигини баҳолаш ва илмий асосланган ҳамда чуқур ўйланган жамоатчилик мониторинги тизимини шакллантириш назарда тутилади.
Таклифлар: 1
Изоҳ қолдириш
ТАКЛИФИМ. Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 4 май куни “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” номли фармонга имзо чекди.
(Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. -
http://uza.uz/oz/documents/mamlakatni-demokratik-y...a-fu-arolik-zhamiya-04-05-2018 (
www.uza.uz/oz/documents/ 2018.04.05).
Ўзбекистонда ҳақиқий фуқаролик жамиятини вужудга келтириш учун юз минглаб, ҳатто миллиондан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ)лари фаолият олиб бормоғи керак. Туркий ва форсий халқларнинг 4-5 минг йиллик тарихига эга бўлган гап-гаштакдек демократия эркинликлари асосига қурилган ННТлари бор. Гап-гаштакларни оммавийлаштириш ва ривожлантириш ҳақида қарор имзоланса ва ҳокимлар ҳамда жойлардаги ҳокимият органлари қўллаб-қувватласа ватанимизда яқин йилларда юз минглаб гап-гаштак деб аталувчи туркий ННТлар фаолият олиб бора бошлайди. Бу жараёнда улар дунё жамоатчилигини лол қолдириб фуқаролик жамиятини тездан шакллантиради ва ривож топтиради.
Ушбу гап-гаштаклардан келадиган турли хил фактлар ва маълумотлар асосида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунлар самарадорлигини баҳолаш ва илмий асосланган ҳамда чуқур ўйланган жамоатчилик мониторинги тизимини шакллантиришда ҳам ёрдам беради.
УШБУ ТАКЛИФИМ 260-БАНДДА 4-ТАКЛИФ СИФАТИДА ЎРИН ОЛДИ. (2021 йил 25 январ, соат 18:22, Тошкент вақти)
---------------------------------------
271. Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик салоҳиятини ошириш жараёнларига фаол жалб қилиш.
2021 йил 10 май
Ташқи ишлар вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
Молия вазирлиги,
Меҳнат вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш ҳамда ушбу мақсадга қаратилган “Ватандошлар” махсус жамғармасини таъсис этиш;
чет элларда Ўзбекистон Республикасининг ижобий имиджини шакллантириш ва мустаҳкамлашга ватандошларни кенг жалб қилиш назарда тутилади.
Таклифлар: 2
Изоҳ қолдириш
ТАКЛИФИМ. Бу бандда хориж мамлакатига боришга рухсат берувчи стикер муҳрига доир қонун моддасини бекор қилдириш ҳақидаги таклифимни ёзмоқчи эдим. Буни ҳам ёзишга улгурмадим.
-------------------------------------------
276. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан яқин қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
2021 йил 1 март
Ташқи ишлар вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
Чора-тадбирлар режаси.
Режада:
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама ва минтақавий алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқиш;
олий ва юқори даражада ўзаро ташрифларни ташкил этиш;
“Халқ дипломатияси” механизмларидан самарали фойдаланиш;
яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги мавжуд тўсиқларни биргаликда ҳал этиш;
савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
минтақанинг транзит ва логистика салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва транспорт инфратузилмасининг ривожланишини таъминлаш;
Марказий Осиё мамлакатларининг минтақалари (шу жумладан, чегара ҳудудлари) ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш;
маданий-гуманитар соҳада ўзаро тадбирларни ўтказиш назарда тутилади.
Таклифлар: 1
Изоҳ қолдириш
ТАКЛИФИМ. Ён қўшнимиз – жон қўшнимиз Қозоғистоннинг шимолий вилоятларида руслар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бир неча йилдан кейин Украинага қарашли Қрим ярим оролидагидек мураккаб вазият пайдо бўлиши мумкин. Шунда Россия Қозоғистон шимолига қўшин киритиб, референдум ўтказиши ва бу вилоятларни ўз таркибига қўшиб олиш эҳтимоли бор. Мана шу ноқонуний ишларга имкон бермаслик учун Қозоғистоннинг шимолий вилоятларига туркий халқлар, жумладан ўзбеклар ёш оилаларини ушбу ҳудудларга эркин кўчиб ўтишига имкон яратиб бермоқ керак.
Қозоғистон раҳбарияти жанубий туманлардан шимолий туманларга кўчиб ўтадиган оилаларга алоҳида маблағ ажратиш ҳақида қарор чиқарди. Биринчидан, иссиққина жанубий вилоятларда яшаётган қозоқлар совуқ шимолий вилоятларга кўчиб ўтиши амри маҳолдир. Иккинчидан, Қозиғистондаги қозоқлар сони камлик қилади.
Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида жойлашган Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги халқимиз жуда тиғиз ҳолда яшамоқда. Раҳматли Шароф Рашидов (1917-1983) раҳбарлиги даврида Мирзачўлни ўзлаштириш байроғи остида Мирзачўлда 45 та совхоз ташкил этилди ва водийдан ихтиёрий равишда адашмасам 1,5 миллион киши, асосан ёш оилалар ихтиёрий равишда кўчириб ўтказилди. Шу йўл билан ўша йиллари водийдаги демокрафик аҳвол яхшиланганди.
Қозоғистон раҳбарияти Мустақилликка эришгач 1991 йилда дунё мамлакатларига тарқаб кетган қозоқларни ўз ватанларига қайтариш бўйича Ўролмон номли тадбирни ўтказди ва бугунги кунгача бир миллиондан ортиқ қозоқлар ўзларининг тарихий ватанларига кўчиб келиб яшашмоқда. Улар асосан Қозоғистоннинг жанубий вилоятларига жойлашишди. (1. Оралманы. -
https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9E%D1%80%D0%B0%D0%BB%D0%BC%D0%B0%D0%BD%D1%8B (
www.ru.wikipedia.org/wiki/ Материал из Википедии — свободной энциклопедии).
2. "Ўролмон"ларнинг асосий қисми ўзбекистонлик қозоқлардир. -
https://www.ozodlik.org/a/26797092.html (
www.ozodlik.org/a/ 2015.16.01).
Мана шу тажрибадан келиб чиқиб Ўзбекистон раҳбарияти Қозоғистон раҳбарияти билан келишган ҳолда туркий халқларимиз кўп минг йиллик ҳудуди бўлган Қозоғистоннинг шимолий вилоятларига туркий халқлар, жумладан ўзбекларнинг кўчиб ўтишини ташкиллаштириши ўринлидир. Бу тадбирни Ўролмонга уйқаш қилиб Турколмон деб аташ ҳам мумкин. Бу тадбирни осонлаштириш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида яшаш учун кўчиб борган фуқароларга фуқароликни соддалаштирилган ҳолда олиш тартиби тўғрисида келишув (шартнома) имзоланиши муҳимдир. Шу ҳолда Қозоғистонда мардикор бўлиб ишлаб юрган Ўзбекистон фуқаролари ҳам Қозоғистон фуқаролигини олиш ва қонуний меҳнат қилиш имконига эга бўлади.
Ушбу тарихий тадбирда Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон, шунингдек туркий давлатлар бўлмиш Озарбайжон ва Туркия фуқаролари ҳам кўчиб ўтишини ташкил қилиши ҳамда ёрдам бериши мумкин ва керак. Бу тадбир босқичма-босқич шаклланаётган Турон давлатлар иттифоқига яна бир яхши замин тайёрлайди.
УШБУ ТАКЛИФИМ 276-БАНДДА 11-ТАКЛИФ СИФАТИДА ЎРИН ОЛДИ. (2021 йил 25 январ, соат 18:29, Тошкент вақти)
АҚШ, Вашингтон шаҳри
2021 йил 25-29 январ