-Рубрики

 -Поиск по дневнику

Поиск сообщений в Турон_Шухратжони

 -Подписка по e-mail

 

 -Постоянные читатели

 -Статистика

Статистика LiveInternet.ru: показано количество хитов и посетителей
Создан: 06.02.2012
Записей: 451
Комментариев: 9
Написано: 492


ХУРШИД МУХТОРОВ СУРИЯГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БОРИБ ҚОЛДИ?

Суббота, 19 Сентября 2015 г. 16:57 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

ХУРШИД МУХТОРОВ СУРИЯГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БОРИБ ҚОЛДИ?

Виждонли инсонни таъқиб қилиш мумкин, лекин бадном қилиб бўлмайди. [1]
ВОЛТЕР (1694-1778)



1.
291882_181897098546414_5399163_nXURSHIDmuxtorFOTO2011 (296x394, 62Kb)

Фото. Хуршид Мухторов. 2011 йил. Қозоғистон, Алмати шахри. [2]

АҚШда 3 йил 8 ойдан бери ноҳақ қамоқда қолаётган инсон ҳақлари ҳимоячиси ва қочқин Жамшид Мухторов Мурожаатномасининг рус тилидаги матнини мен Фейсбукда 2015 йил 6 сентябр куни чоп этдим ([3]-га қаранг).

Канадада яшаётган жиззахлик, яъни юртдошим журналист ва қочқин Улуғбек Ашур (Улуғбек Ҳайдаров) Сурияда жиҳодчилар сафида жанг қилаётган Хуршид Мухторов билан 2014 йил 7 ноябрда ўтказган аудио суҳбатини ушбу Мурожаатнома охирида постинг сифатида чоп этди ([4]).

Менимча, Хуршид Мухторов Жиззахда яшаган йилларда жиҳодчилар сафида жанг қилиши мумкинлиги етти ухлаб тушига кирмаган бўлса керак.

Хуршиднинг Сурияга қандай сабаблар билан бориб қолганига эътибор берайлик.

Хуршид Мухторовни кучишлатар орган ходимлари Ўзбекистонда ҳибсга олиб калтаклашгани, у тазйиқлардан қочиб Алматига боргани ва БМТ ваколатхонасида рўйхатдан ўтиб уч йил яшагач 2012 йил феврал ойида Қозоғистонда ҳибсга олишганига доир иккита маълумотни [5]-мақоладан келтираман.

“Акаси Жамшид Мухторовнинг Ўзбекистондан чиқиб кетиши ортидан Хуршид ҳам Қозоғистонга кетганлиги айтилади. Улуғбек Ҳайдаровга кўра, Хуршид таэквонда бўйича спорт устаси бўлиб, ўзининг спортзали ҳам бўлган. Акаси Ўзбекистондан чиқиб кетгач, унинг спортзали тортиб олинган, ўзи эса бир неча марта қаттиқ калтакланган, касалхоналарда ётиб чиққан.” [5]

“Улуғбек Ҳайдаровнинг "Бугун, хозир яъни, Майл Агент ижтимоий алоқа тармоғи орқали Жамшид Мухторовнинг укаси Хуршид чиқиб қолди. Мана 3 йил бўлдики у Алмати шаҳрида қочқинлик мақомини кутиб яшаяпти. Хуллас у менга “ака мени уйимдан ментлар олиб кетишди, ҳозир миграция бўлимига олиб келишди”, деб ёзди... Дарҳол унга қўнғироқ килдим у жавобан “ака, энди мени берворишса керак”, деди ва алоқа узилди...", деган сўзларидан иқтибос келтирилди.” [5]

Жамшид Мухторов ўз укаси Хуршидни таъқиблардан қутқариш учун Туркияга бораётганида уни 2012 йил 21 январ куни АҚШнинг Чикаго шаҳар аэропортида АҚШ Федерал Қидирув Бюроси ходимлари ҳибсга олишди. Бу ҳақда Жамшид ўз Мурожаатномасида бундай ёзган ([6]-га қаранг).

“Мен Жамшид Мухторов 2012 йил 21 январида АҚШдан Туркия давлатига ота-онам ва яқинларим билан кўришиш учун йўлга чиққанимда, Чикаго аэропортида АҚШ Федерал Қидирув Бюроси ходимлари томонидан “ХАЛҚАРО ТЕРРОРЧИ ТАШКИЛОТЛАРИГА МОДДИЙ КЎМАК КЎРСАТГАНЛИГИДА” гумон қилиниб, ноҳақ қамоққа олиндим.

Шу кунга қадар, яъни уч йилу саккиз ойдан бери АҚШни Колорадо штатида ҳеч қандай исбот далилсиз қамоқда сақланмоқдаман.

Мени таниган ўзбеклар менинг на шахсий уйим ва на минишга ярайдиган машинам йўқлигини яхши билишади. Мени ҳисобимда ҳеч қачон ортиқча пул бўлган эмас. Мени қўлга олишиб тинтишганда менда 2800 (икки минг саккиз юз) доллар ва иккита айфон (Ifon) ва битта айпед (Ipad) топишди. Бу пул (3500 доллар) онам илтимосига биноан кенжа укам Асил иккинчи укам Хуршидни Қозоғистондан олиб келиб унга ёрдам бериш учун берган эди” [6]

Хуршид Мухторов Алмати (Қозоғистон) шаҳрида қамоқдан чиққач ўз оиласи билан Туркияга қочқин сифатида борган. Туркия кучишлатар органлари ҳам унга тинчлик бермаган. Бундай тазйиқлар жонига теккач Хуршид ахийри Туркиядан Сурияга ўтиб, жиҳодчилар сафига қўшилган.

Эътибор беринг: Хуршид 2009-2012 йилларда Алматида яшаганида Сурия ёки бошқа мусулмон давлатига бориб жиҳодчиларга қўшилмагандику.

Хуршид 2014 йил 6 ноябр куни Би-би-си мухбирига берган интервюсида жумладан бундай деган эди.

“Хабарингиз бор, мен Ўзбекистондан чиқиб кетганимга анча йиллар бўлган. Мен оилам билан Туркияда яшардим. Оилам ҳозир Қозоғистонда.

Туркиядан Сурияга ўтиш қийин бўлмади. Келдик. Машинада олиб келишди. Чегарадан ўтдик. Ойига 3000-4000 одам чегарадан ўтади.

Менинг паспортимнинг ўзи Туркияда ётибди. Туркия Миграцион службаси (Миграция хизмати, А.Ш.) олиб қўйган. Мен ҳар ҳафта келиб “Мен ўша ёқдаман” деб қўл қўярдим. Мен уларга итмидим? Мен ҳам одамман. Туркия ҳам мени итдай қилиб ташлади...” [7]

Биринчидан, мен Хуршид Мухторовнинг Сурияда жиҳодчилар сафида юрганини оқламайман.

Иккинчидан, менимча, Хуршидни Ўзбекистонда, Қозоғистонда, Туркияда кучишлатар орган ходимлари тазйиқ қилиши, акаси Жамшид Мухторов АҚШда Федерал Қидирув Бюроси ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, судсиз ва ноҳақ кўп йиллар давомида қамоқда қолаётгани шароитида у бундай қарорга келганга ўхшайди.

Учинчидан, муҳим таъкид: халқаро қонунларга кўра 18 ёшдан ошгач ҳар бир фуқаро ўз амалий ишлари учун ўзи жавоб беради. Яъни бирор фуқаро ноқонуний ҳаракат қилганида ака укаси учун, ука акаси учун, ота фарзанди учун, фарзанд отаси учун жавоб бермайди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Афоризмы. Вольтер. - http://persons-aforism.ru/aforizm/7552
Вольтер (1694-1778) – француз файласуф-маърифатпарвари, шоири, носири, сатириги, тарихчиси ва публицисти.

2. Хуршид Мухторов фотосурати. - https://www.facebook.com/hurshid.muhtorov.7

3. Джамшид Мухторов: Я не террорист и не оказал материальную помощь террористическим организациям. Открытое письмо международным организациям и всем средствам массовой информации (Жамшид Мухторов: «Мен террорчи эмасман ва террорчи ташкилотларга моддий ёрдам бермаганман». Халқаро ташкилотларга ва барча оммавий ахборот воситаларига Очиқ хат). - http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5532346/ (www.liveinternet.ru “Турон-Шухратжони” кундалиги (дневник), 2015.02.09);
https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=887927154648308&id=100002930964631&substory_index=0 (www.facebook.com , страница «Шухратжон Ахмаджонов» 2015.06.09);
https://www.facebook.com/groups/438091189579752/ (www.facebook.com , страница группы «Фонд помощи политзаключенным Узбекистана», 2015.06.09).

4. УЛУҒБЕК АШУР. ISHIDchi Hurshid Muhtorov (ИШИДчи Хуршид Мухторов). Аудио суҳбат. - https://www.youtube.com/watch?v=wnPyPQf_Zrs (Улугбек Ашур www.youtube.com 2014.07.11)

5. САДРИДДИН АШУР. Жамшид Мухторовнинг укаси Хуршид ҳибсга олинди. - http://www.ozodlik.org/content/article/24487274.html (www.ozodlik.org 2012.17.02).

6. Жамшид Мухторов: «Мен террорчи эмасман ва террорчи ташкилотларга моддий ёрдам бермаганман». Халқаро ташкилотларга ва барча оммавий ахборот воситаларига Очиқ хат. –
http://uzxalqharakati.com/archives/33064 (www.uzxalqharakati.com 28.08.2015);
https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=880387268735630&id=100002930964631 (www.facebook.com , страница «Шухратжон Ахмаджонов», 28.08.2015);
http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5532346/ (www.liveinternet.ru “Турон-Шухратжони” кундалиги (дневник), 2015.19.09).

7. "Минглаб Марказий Осиёликлар Сурия ва Ироқда жанг қилмоқда". - http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan/2014/11/141106_audio_isis_muxtarov (www.bbc.com/uzbek/ 2014.06.11).

Шуҳратжон Аҳмаджонов,
инсон ҳақлари ҳимоячиси, мустақил журналист ва қочқин

Электрон почталарим: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com

2015 йил 8-19 сентябр

АҚШ, Колорадо штати, Денвер шаҳри
Рубрики:  Статьи 2015 года

 

Добавить комментарий:
Текст комментария: смайлики

Проверка орфографии: (найти ошибки)

Прикрепить картинку:

 Переводить URL в ссылку
 Подписаться на комментарии
 Подписать картинку