-Рубрики

 -Поиск по дневнику

Поиск сообщений в Турон_Шухратжони

 -Подписка по e-mail

 

 -Постоянные читатели

 -Статистика

Статистика LiveInternet.ru: показано количество хитов и посетителей
Создан: 06.02.2012
Записей: 444
Комментариев: 9
Написано: 485


ВАШИНГТОНДА ЖАНЖАЛ БОШЛАНДИ (ДАВОМИ)

Среда, 08 Ноября 2023 г. 02:11 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

ВАШИНГТОНДА ЖАНЖАЛ БОШЛАНДИ (ДАВОМИ)

ИЛОВА. Ушбу иловадаги суратлар ва маълумотларни фақат ўзбек тилидаги мақолам матнида келтирмоқдаман. Яъни бундай илова рус ва инглиз тилидаги мақолам матнида келтирмаганман.
160807458_20211031_110158 (698x393, 362Kb)
Сурат 5. Дюпон Cеркл бозорида 2022 йил иккинчи ярмидан 2023 йил 6 августгача мен Street Sense газетасини сотган жойим.

Икки ғилдиракли аравам и сумкамни устун олдига қўйиб, уларни кўк целлофан халтага ўраб қўяман. Бир томондан, қор ва ёмғирдан, қуёшнинг иссиқ нурларидан асрайди. Иккинчи томондан, кўпгина чақимчи провокаторлар итини етаклаб юради. Улардан айримлари атайлаб менинг сумкамга итини сийдиришга ҳаракат қилади. Агар у сумкамга бир марта сийдирса, ундан кейин сумкам ёнидан ўтаётган Вашингтон шаҳридаги барча итлар сумкамга сия бошлайди. Шу сабабли бир-икки марта чақимчи-провокаторни ўз вақтида ити билан қўшиб ҳайдадим. Бир-икки марта улгурмадим ва у целлофан халта устидан ҳам итини сийдириб кетди. Ўша заҳоти целлофан халтани алмаштирдим.

Эслатаман: ҳар бир чақимчи иккала қулоғига кабелли алоқа қулоқчинини (наушник) тақиб олиб, шу яқин-атрофда енгил машина ичида ўтирган чақимчилар раҳбари бўлмиш бош провокатор билан доимо алоқададир ва унинг айтганини сўзсиз бажаради. Чақимчи қўлида доимо мобил телефонга ўхшаган ускуна олиб юради ва ён-атрофдагиларни суратга ёки видеога олиб юради. Яна битта шундай ускуна чақимчининг елкаси ёки орқасига осиб олган рюкзак ёки сумка ичига солиб маҳкамланган бўлади. У сумкадаги ускуна орқали керакли шахсга тўғриланади ва қўлидаги ускунада кўринадиган тасвир орқали корректировка қилади. Натижада чақимчи ўз орқасида турган шахсни бемалол суратга ёки видеога олади.

АҚШ Федерал қидирув бюроси агенти ва унга боғлиқ ходимлар мен газета сотадиган жойга провокатор-газета сотувчиларни 2012 йилдан бери жўнатишади. Менга қарши кўп марта провокация уюштиришган ва мени икки ҳафталаб газета сотишимга тақиқ қўйишга эришган. Мен улар провокацияси ҳақида ўша йилларда инглиз тилида жавоб ёзганман ва олган суратларни илова қилиб Street Sense раҳбариятига берганман.

АҚШ Федерал қидирув бюроси агенти ва унга боғлиқ ходимлар 2010-2023 йилларда менга қарши уюштирган ўғирликлар, босқинчиликлар, провокациялар ва бошқа жиноятлар ҳақида рус тилида 282 бетлик шикоятни яқинда ёзиб тугатдим ва уни инглиз тилига таржима қилмоқдаман. Ушбу шикоятимни АҚШ Президенти ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари номига ёздим. Унда провокатор-газета сотувчиларни 2012 йилдан бери жўнатишганига доир фактларни шикоятимда ёзганман ва уларнинг фотосуратларини келтирганман. Ушбу шикоятим матнини тўлиқ ҳолда www.liveinternet.ru сайтидаги “Турон-Шухратжони” номли Кундалигимда чоп қилганман. Унинг манзили:

АХМАДЖОНОВ Ш. 2021-2023 - Заявление-жалоба: Преступления агентов ФБР США и путь доказательства (Начало, Продолжение 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, Окончание). - www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/6979798/ (www.liveinternet.ru Дневник “Турон-Шухратжони”, Рубрики “ПРАВОЗАЩИТА”, “2022 YILGI MAQOLALAR», «2022: ЗАЯВЛЕНИЕ-ЖАЛОБА», 01.03.2023).

2022-2023 йиллар давомида ҳам провокатор-газета сотувчиларни кўп марта юборишди ва улар мен сотадиган жойдан 10-15 қадам нарида газета сотишга ҳаракат қилишди. Агар мен у билан жанжаллашиб қолсам, иккаламизга ҳам бозорда газета савдо қилишни тақиқлаб қўйишган бўларди. Мен бундай провокаторни олдин огоҳлантирганман. У бемалол газета сотишда давом қилгани сабабли мен уларни Canon номли фотоаппаратимга икки мартадан суратга олганман ва Street Sense раҳбариятининг газета сотувчиларни ишга жойлаштириш бўйича директор Томас Рэтлифф (Director of vendor employment Thomas Ratliff) га кўрсатганман. Ўша провокаторлардан бирортаси жазоланмади. Бир-икки ҳафта ўтгач яна бошқа провокатор-газета сотувчини юборишарди.

Мен 2022 йил давомида провокатор-газета сотувчиларни Canon номли фотоаппаратимга олгандим. Қуйида ўша суратлардан 11 тасини илова қилдим ва ҳар бирининг остига санасини ёздим.

2023 йилда асосан Моторолла фирмасига тегишли мобил телефонимга суратга олдим. Ушбу телефон ичидаги пен-карта алоҳида ўлчамларда бўлиб, уни компютерга ўтказиш иложи бўлмади. Унинг компютерга ўтказиш қурилмаси йўқ. Телефонимга хизмат қиладиган Верайзин (Verizon Wireless) фирма-магазинига бориб харидорларга хизмат кўрсатиш бўлимига телефон орқали боғландим ва муаммомни айтдим. Улар ҳам муаммони ҳал қилаолмади. Шу сабабли 2023 йил давомида олган етти-саккиз нафар провокатор-газета сотувчилар суратларини ҳозирча келтира олмадим.

160806631_20220724_094148 (393x699, 294Kb)
Сурат 6. 2022 йил 24 июл.

160806630_20220724_094146 (393x699, 334Kb)
Сурат 7. 2022 йил 24 июл.

160806632_20220724_115904 (393x699, 416Kb)
Сурат 8. 2022 йил 24 июл.

160806633_20220724_115926 (393x699, 401Kb)
Сурат 9. 2022 йил 24 июл.

160807460_20220821_113723 (393x699, 303Kb)
Сурат 10. 2022 йил 21 август.

160806639_20221113_085849 (700x700, 616Kb)
Фото 11. 2022 йил 13 ноябр.


Сурат 12. 2022 йил 13 ноябр.

160806634_20221106_090722 (700x700, 557Kb)
Сурат 13. 2022 йил 6 октябр.

160806635_20221106_090727 (700x700, 478Kb)
Сурат 14. 2022 йил 6 октябр.

160806638_20221127_111842 (700x700, 490Kb)
Сурат 15. 2022 йил 27 ноябр.

160806637_20221127_111841 (700x700, 562Kb)
Сурат 16. 2022 йил 27 ноябр.

АҚШ Федерал қидирув бюроси агенти ва унинг билан боғлиқ ходимлар мен газета сотадиган жойга провокатор-газета сотувчиларни юбориш билан ирқий камситиш орқали мени бозордан ҳайдай олмагач, 2023 йил 6 август куни суратга олганлик айби билан мени Дюпон Серкл бозорига беш йил давомида келишимни тақиқлашди.

Вашингтон шаҳри Дюпон Cеркл бозорида яна уч нафар газета сотувчилар газета сотади. Лекин улардан бирортасига қарши бунчалик кўп марта провокатор-газета сотувчиларни юборишган эмас. Яъни улар мен ўзбек, мусулмон ва қочқин бўлганлигим учун, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва мустақил журналист бўлганлигим учун менга қарши ирқий камситиш (дискриминация) жиноятини 11 йилдан бери қўллашди ва қўллашмоқда.

АҚШ Федерал қидирув бюроси агенти ва унинг билан боғлиқ ходимлар газета сотадиган жойимга провокатор-газета сотувчиларни юбориш орқали мени бозордан ҳайдашга ҳаракат қилишди. Бундай провокацияли усул амалга ошмагач, 2023 йил 6 август куни кимнидир суратга олганлигимда айблаб мени Дюпон Серкл бозорига беш йил давомида келишимни ва газета савдоси билан қилаётган тирикчилигимни тақиқлашди.

Бу ҳали ҳолва. АҚШда ўзгача фикрловчи фуқароларга қарши жазолаш психиатрияси қўлланилаётганига 160 йилдан ошди. АҚШдаги афро-америкалик қуллар хўжайинларининг қийноқлари ва таҳқирлашларига норозилик сифатида қочиб кетишган. АҚШлик врач Сэмюэлем А. Картрайтом 1851 йили шундай қулларга “драпетомания» психик касал деб ташҳис қўйишни асослади. Қулларни жазолаш ва бошқа қочмаслиги учун иккала оёқнинг бош бармоқларини кесиб ташлашни йўлга қўйишди. Буюк Британияда қулдорлик 1835 йилда бекор қилинди. АҚШ раҳбарияти эса қулдорликни бекор қилмади ва бу охир-оқибат фожиали 1861-1865 йиллардаги Фуқаролар урушига олиб келди. Бу ҳақда манбаларни кўрсатиб батафсилроқ 282 бетлик шикоят хатимда ёзганман.

Ҳатто менга қарши жазолаш психиатриясини қўллаш хавфи бор.

Вашингтон шаҳридаги Авлиё Елезавета номли психиатрия (руҳий касалликлар) госпиталига 1852 йилда асос солишди. АҚШда ўзгача фикрловчи фуқароларга қарши жазолаш психиатрияси қўллаш тахминан ўша йиллардан бошланган. Бугунги кунда ҳам давом қилишмоқда. АҚШ нинг миллионлаб фуқаролари ишсиз ва уйсиз эканлиги дунёга маълум. АҚШ кучишлатар органлари жазолаш психиатриясини айниқса ишсиз ва уйсиз фуқароларга қарши қўллашмоқда. Мен бу ҳақда кўпгина маълумотларни 282 бетлик рус тилидаги шикоятимда келтирдим.

Битта мисол. Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаеванинг туғишган укаси Василий, унинг турмуш ўртоғи Алфия ва қизи Василиса Евстегнеевларга 2010 йилда АҚШда сиёсий бошпана беришди. Уларнинг Мишел исмли қизи 2012 йил 13 июн куни туғилди. Мишелга дастлабки эмлашни туғруқхонада 2012 йил 14 июн куни қилишди. 2012 йил 17 октябр куни Мишелни бирданига тўрт марта эмлашди ва у уч кун йиғлади.

Кейинги машмашалар ёрдамида Мишелни 2013 йил 14 май куни тортиб олишди. Василий елкасидаги осма сумка боғичини бўйни орқали ўтказиб «Қизимни тортиб олсанглар ўзимни буғаман» деди. Улар «Хўп» дейишди. Алфия билан икки қизини «Доктор қабулига юринг» деб қўшни хонага чиқаришди. Хонада Василий битта ўзи қолгач олти нафар полициячи кириб унинг қўлларини қайириб кишан солиб олиб чиқиб кетишди. Василийни руҳий касалхонага беш кунга қамашди.

MISHELfoto1 (700x525, 75Kb)
Сурат 17. Қочқинлар Василий, Алфия, Василиса ва Мишел Евстегнеевлар. Портленд Тиббиёт маркази. 2013 йил ноябр.

Василий ва Алфия ўз қизи Мишел билан Портленд Тиббиёт марказида белгиланган кунларда учрашиб юришди. Улар Мишелни охирги марта 2014 йил 14 январ куни кўришди. Шундан кейин тақиқлаб қўйишди.

MISHELfoto2 (700x525, 82Kb)
Сурат 18. “Болаларни ҳимоя қилиш хизмати» (Child Protection Service) назоратчиси Мишелни унинг онаси Алфия Евстигнеевадан тортиб олаётган пайт. Портленд Тиббиёт маркази. 2013 йил ноябр.

Мен 2014 йил 28 февралда қуйидаги мақолани ёздим ва сайтларда чоп қилдим.

В США отобрали дочь у беженца (АҚШда қочқин қизини тортиб олишди). -
www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/6975091/ (www.liveinternet.ru Дневник “Турон Шухратжони” Рубрика “ELENA URLAEVA”, 18.04.2022);
http://dunyouzbeklari.com/archives/63043 (www.dunyouzbeklari.com 28.02.2014)»

2014 йил 7 апрел куни Мишел масаласида суд белгиланди. Мен 5 апрел куни Вашингтондан йўлга чиқдим ва 1100 км йўл юриб Мэн штатидаги Портленд шаҳрига 6 апрел куни етиб бордим. Василий судда қатнашишимга қаршилик қилди ва мен Вашингтонга қайтиб келдим.

Алал оқибат Мишелни суд қарори билан тортиб олишди ва америкалик оилага беришди. АҚШ фуқаролигини қабул қилмаган Ўзбекистон фуқароси Василий ҳозир АҚШдаги қайсидир руҳий касалхонада қамоқда. Унинг турмуш ўртоғи Ўзбекистон фуқароси Алфия ва қизи Василисанинг кейинги тақдири номаълум.

Мен 282 бетлик шикоятимда қочқинлар Василий, Алфия, Василиса ва Мишел Евстегнеевларнинг АҚШдаги аянчли тақдири ҳақида ҳам ёздим. Ушбу шикоятимнинг дастлабки 81 бетлик нусхасини 2021 йил 21 октябр куни ва 2022 йил 8 декабр куни флешкага ёзган ҳолда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ходимларига бердим. АҚШда яшаётган Ўзбекистон фуқароларини улар ҳимоя қилиш билан ҳам шуғулланишлари керак. Элчихонадаги Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати билан боғлиқ кимсалар мени Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиш билан шуғулланишди. Мен АҚШда 2010 йил 21 январдан, яъни деярли 14 йилдан бери яшаётган бўлсам ҳам АҚШ фуқаролигини қабул қилмадим.

Мени 2023 йил 6 августда Дюпон Cеркл бозорида тирикчилик қилишимга қарши беш йилга тақиқ қўйишдан яна битта мақсад менга қарши жазолаш психиатрияси қўллашга тайёргарлик. Мен ҳар якшанба куни америкалик юзлаб харидорларим билан газета савдоси орқали учрашиб суҳбатлашиб турсам мени руҳий касалликда айблаб қамаш қийин. Энди мени руҳий касалликда айблаб қамашса ким билиб ким билмай қолади ...

---------------------------------------

P.S. Ушбу мақолани инглиз тилида қуйидаги веб-сайтда чоп этдим:

Scandal begins in Washington, DC. By Shuhratjon Ahmadjonov.
- ENGLISH | Записи в рубрике ENGLISH | Дневник Турон_Шухратжони : LiveInternet - Российский Сервис Онлайн-Дневников (www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5838835/ Дневник “Турон Шухратжони”. Headings (Рубрики) “ENGLISH”, “ПРАВОЗАЩИТА”, “USA-AQSH”, “2023 YILGI MAQOLALARIM». August 23, 2023);
- Facebook (www.facebook.com/profile.php?id=100002930964631 Страница Шухратжон Ахмаджонова в Фейсбуке, 23 августа 2023 года).

Ушбу мақоламни рус тилида қуйидаги веб-сайтда чоп этдим:

АХМАДЖОНОВ Ш. В Вашингтоне начинается скандал. - 2023 YILGI MAQOLALARIM | Записи в рубрике 2023 YILGI MAQOLALARIM | Дневник Турон_Шухратжони : LiveInternet - Российский Сервис Онлайн-Дневников (www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/6995770/ Дневник “Турон Шухратжони”. Рубрики “2023 YILGI MAQOLALARIM», “ПРАВОЗАЩИТА”, “USA-AQSH”. August 22, 2023);
- Facebook (www.facebook.com/profile.php?id=100002930964631 Страница Шухратжон Ахмаджонова в Фейсбуке, 22 августа 2023 года).

E-mail: havassh54@gmail.com

2023 йил 22 август – 21 ноябр

АҚШ, Вашингтон шаҳри (Колумбия округи)

-----------------------------------------

Ушбу мақоламни ўзбек тилида www.liveinternet.ru сайтидаги "Турон Шухратжони" кундалигим (дневник)да 2023 йил 22 ноябр куни чоп этдим. Унинг манзили:

АҲМАДЖОНОВ Ш. Вашингтонда жанжал бошланди. - 2023 YILGI MAQOLALARIM | Записи в рубрике 2023 YILGI MAQOLALARIM | Дневник Турон_Шухратжони : LiveInternet - Российский Сервис Онлайн-Дневников (www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/6995770/ "Турон Шухратжони" кундалиги (дневник)даги “2023 YILGI MAQOLALAR”, “ПРАВОЗАЩИТА” рукнлари. 2023 йил 22 ноябр).


Рубрики:  ПРАВОЗАЩИТА
2023 YILGI MAQOLALARIM

 

Добавить комментарий:
Текст комментария: смайлики

Проверка орфографии: (найти ошибки)

Прикрепить картинку:

 Переводить URL в ссылку
 Подписаться на комментарии
 Подписать картинку